Telegram Web Link
Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми?

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларда адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди.

Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман.

Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак.
Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди.

Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди.

Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади.

Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади.

Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас.

Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган.
Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган.
Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин (Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган.
Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ва Хитойни маҳв қилиш режасини ишлаб чиқа бошлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган.

Ха азизлар, ўрислар томонидан ўзларининг манфаати учун ёзилган соҳта ва импотент тарихимизни ҳақиқий факт ва далиллар билан қайта ёзишимиз керак!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светофорни ёмони эканми 😂

Шунақасидан бизни барча светафорларга немедленно ўрнатиш керак экан.
Анча-мунча бефорасат хайдовчилар тафаккур қилармиди... ? 😉😁

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда бўлаётган парадлардан бирида олинган эксклюзив кадр. Қайсидир аскар оёқ-кийимсиз қолди.

P.S.: Аскарларинг оёғингдаги "ковушини" ҳам маҳкам тутутолмас экан, парад қилишга бало борми? Дейдиган одам йўқ!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Яратганнинг ҳисоб китоб илмини кўринг лол колмасдан бошқа илож йўқ...

Ҳисоб-китобли дунёда яшаётганлигимизнинг яна бир исботи бу азизлар.

Жуманинг ҳайру баракоти сизга бўлсин, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Baliq boshidan sassigan ekan

AQShda isroil genotsidiga qarshi Falastinni qo‘llab-quvvatlab katta namoyishlar bo‘lib o‘tmoqda. "So‘z erkinligi homiysi" sifatida o‘zini bir necha o‘n yillar ko‘rsatib kelgan AQShning niqoblari shu yerga kelganda ochilib qolmoqda. Asosan universitetlarda tashkil etilayotgan bunday namoyishlarning ishtirokchilari ayovsiz hibsga olinmoqda.

Qo‘shma Shtatlarda liberalizm g‘oyalari darz ketmoqda.

Endi autingichi o'nlab yillar davomida so'z erkinligini reytingini tuzib, o'zicha dunyo davlatlarini bu reytingdagi o'rnini belgilagan va o‘zini "so‘z erkinligi bayroqdori" sifatida ko‘rsatgan AQShni kim reytingdagi o'rnini pasaytirishi kerak?

Tafakkur qiling!

@Tafakkur3
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад ﷺ

Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.

Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.

Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.

Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.

Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

Тафаккур килинг!

@Tafakkur3
❗️Қуръон Франция ва АҚШда энг кўп сотилган китобга айланди. Ўтган йили бу мамлакатларда 5 миллион китоб сотилган.

Британия ва Германияда ҳам Ислом ва унинг Муқаддас китоби Қуръон Каримга бўлган қизиқиш кескин ошиб бормоқда.

P.S.: Шу икки мамалакат оҳирги 30 йилликда, дунё миқёсида мусулмон мамлакатлар аҳолисига зиён етказишда илгариларидан бири бўлиб хатто ўз аҳолисини ҳам ислом динига қарши энг кўп қайраган давлатлар эди. Хўш, бу харакатлари орқали улар нимага эришмоқда?

Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади: “Улар макр (ҳийла) қилдилар. Аллоҳ ҳам макр (ҳийла) қилди. Аллоҳ макр (ҳийла) қилувчиларнинг «зўри»дир. (Оли Имрон сураси, 54-оят).

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ичимдаги чаёним...

...Бу ҳақда ёзиш ҳар бир ота-она учун жуда оғир бўлса керак....
Ичимдан чиққан чаёнимнинг заҳрига чидаб яшаш мен учун кундан-кун қийин бўляпти. Ҳа, менинг ўғлим ана шунақа. Ота-онасига азоб берадиган фарзандлардан бири бўлиб улғайди. Аслида, болани эркалатиб ўстирмаслик керак экан. Афсус, мен болаларимни, айниқса, катта ўғлимни ҳаддан ташқари эркалатиб юборибман. Бу хатомни энди-энди англаб етаётгандекман. Ўғлим туғилганда шунақа хурсанд бўлган эдимки, ҳатто қаттиқ қувонганимдан тўй қилиб берганман. Умрим бўйи турли ташкилотларда раҳбар лавозимларда ишлаганман, топиш-тутишим яхши эди. Шу боис рўзғорим ҳар доим тўкин-сочин ва болаларимнинг ҳам ҳеч нарсадан ками бўлмаган.
....Ўша пайтлари қанақа кийим ёки велосипед урфга кирса, катта ўғлим тенгдошларидан энг биринчи бўлиб шу нарсаларга эга бўларди. Хуллас, фарзандларим бахтли болаликни бошидан кечиришган, десам, хато бўлмайди. Аммо уларга меҳр бериб, қанча эркалатиб ўстирган бўлсак, кампирим иккаламиз қариганда шунча жабр кўрдик. Катта ўғлим дангаса, ишга бўйни ёр бермайдиган йигит бўлиб улғайди. Топганига ичадиган одат чиқарди. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадик, дейсиз, аммо ҳеч бири наф бермади. Уйланиб, бола~чақали бўлгач ҳам, тайинли бир ишнинг бошини тутмас, хотини ва фарзандлари учун қайғурмасди.
....Шунинг учун иккинчи ўғлимга «Акангнинг аҳволи бу, икки дунёда ҳам алоҳида уй қилиб чиқолмайди. Яхшиси, сен уй~жой қилиб кўчиб чиқ. Ҳарҳолда сен ҳаракатчан йигитсан. Акангга шу уйни васият қилиб қолдирамиз. Бошқа иложим йўқ», дедим.
....Кичик ўғлим ортиқча гап~сўзсиз уй~жой қилиб, чиқиб кетди. Аммо менга тегишли бўлган ҳовли~жой ўзига қолишини билиб, катта ўғлим баттар ёмонлашди. Энди унга на насиҳат ва на бошқача гап~сўз таъсир қиларди. Ҳар куни ичиб келиб, жанжал кўтарар, агар онаси иккимиз бирор нарса дегудек бўлсак, бизга қўл кўтаришдан ҳам тоймасди. Унинг жанжалларидан безор бўлган хотиним бир куни қаттиқроқ гапириб юборганди, ўғлим ўз онасини уриб, қўлини синдирди.
....Аёлим ўла~ўлгунча боласидан норози бўлиб кетди. Ўлими олдидан «Мен~ку, кетяпман, аммо энди сизга қийин бўлади~да», дея менинг раҳмимни ерди шўрлик. Аёлимни бир йил один тупроққа қўйдик. Ҳақиқатан ҳам, у оламдан ўтгач, менга янада қийин бўлди. Ўғлимдан безор бўлган келиним эрига жаҳл қилиб, уйда овқат ҳам пиширмас, бир пиёла чой тутиш у ёқда турсин, ҳолинг нима деб сўрамасди ҳам.
....Аммо келинимдан хафа эмасман. Чунки ўғлим мени қадрламаганидан, ҳурмат қилмаганидан кейин қандай қилиб келин қадримга етсин. Келинимнинг нияти қандай бўлмасин ўғлим билан ажрашиш. Аммо нима бўлганда ҳам, боламнинг рўзғори бузилишини истамайман. Шу боис ёшим саксонга етган бўлса~да, чойимни ўзим қайнатаман, уст~ бошимни ҳам ўзим юваман. Иссиқ овқат егим келса, кўча~кўйдаги ошхоналардан бирортасига бораман. Бир куни касал бўлиб, иситмам чиқиб кетди. Ўғлим ёки келиним эшикдан бош суқармикин, дея кун бўйи термилиб ётдим. Аммо ҳолимдан хабар оладиган бирор инсон бўлмади. Ўғлим кечки пайт ичиб келиб, хотини билан жанжаллашаётган пайтда уйга “Тез ёрдам” машинаси келди. Ўғлим шунда ҳам «Отамга нимадир бўлдими, нега уйимизга “Тез ёрдам” машинаси келди?» дея хавотир олмади.
....Куним шу тарзда ўтиб турса-да, у мени сира тинч қўймайди. Бир куни қўл телефонимни ўғирлаб олганлигини билиб, қайтариб беришини сўрагандим, уриб бошимни ёрди. Хуллас, қариганда мана шундай ит азобида умр кечиряпман. Ҳеч кимни Худо оқпадар фарзанд билан жазоламасин экан. Чунки бу бировга айтиб бўлмайдиган ғам, тузалмайдиган дард.
....Халқимиз бежизга дастурхон бошида «Оқил фарзанд ато эт», - дея дуо қилмас экан. Номақбул фарзанд юрак доғи, кўнгил армони, деб шуни айтсалар керак~да.!
Ҳаа азизлар. Дунё ишлари шундай экан. Бир ундай, бир бундай. Кимдир ота~она қадрига, яна кимдир комил фарзанд қадрига етмас экан!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светни биттасини ёқсанг, бошқасини ўчириб қўйгинда...

1 майдан кейин ўзбек ҳонадонларидаги вазият. 😁

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#сарказм

Суратдаги нарсалар Европага Ислом кириб боришидан олдин Европаликлар кийиб юрган оёқ кийим ва бош кийим (шляпа).

Нима учун бу оёқ кийим бунча баланд ва шляппа бунчалик катталигини биласизми? Чунки Европага Ислом кириб боришидан олдин Европа халқи ўз ахлатларини кўчага тўкишарди, шу сабаб кўчаларда инсон ахлатлари шунчалик кўплигидан инсонлар ахлатларга ботиб қолмаслик учун шу оёқ кийимлардан фойдаланишган.
Улар ахлатларини кўчага отишдан олдин ўзлари қабул қилиган конунга кўра бир марта "қоч" деб огоҳлантириб кейин ахлатини тўкаверган. Натижада, одамлар тепадан ташланадиган ахлатдан ҳимояланиш учун сиз кўриб турган катта шляпа кийишга мажбур бўлган.
Европаликларга ҳожатхона нима, тозалик нима, инсоний ҳаёт тарзи нима эканини таълим берганлар мусулмонлар ҳисобланишади.

Ҳозирда ҳам мусулмонларга маданиятни ўргатишликни даво қилувчи Европаликларнинг маънавий аҳволи илгаригидан фарқ қиламайди. Бунга мисол улардан чиқиб келаётган лут қавмининг сифатлари ривожланишидир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Инсонларни миясини турли хил рақамлар, сонлар билан банд қилинг, уларни медага тегмайдиган даражада, арзимас фактлар билан кўмиб ташланг токи улар ўзини ўта илим-маърифатли деб тасаввур қилишсин. Шунда уларнинг хаёлида, ўзларини гўёки тафаккур қилаётгандек, олға интилаётгандек таассурот падо бўлади, гарчи бир ерда қотиб қолишган бўлса ҳам. Шундагина одамлар ўзларини ўраб олган “фактлар” туфайли ўзларини бахтиёр ҳис қилишади-бу бир ўзгармас қонуниятдир.
Аммо уларни фалсафа ва социология каби маълум бир қолибда тутишнинг имкони бўлмаган фанларга яқинлаштирманг. Акс ҳолда улар тафаккур қилишни, мавжуд ҳолат ҳақида ҳулоса қилишни, асл воқеликни англашни бошлайдилар. Бу эса жамиятда меланхолияга, руҳий тушкунликка олиб келади.

— Рэй Брэдбери, " Фаренгейт бўйича 451 даража" (1953 й.)

Юқоридаги кучлар биз ҳақимизда манашундай қайғуришади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг яхши шахматчиларидан бири бўлган Магнус Карлсонни шу аҳволга тушуриб қўйибди. 😁

Шунақа, мазаларини қочириб қўяди ўзбекнинг боласи.

Тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
УЧ ТОИФА ОНА

Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим?”, дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради.

Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик”, дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради.

Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.

Биринчи она – фақат Она;
Иккинчи она – вафоли Она;
Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир.

Бугун миллатимиз ёшларини учинчи тоифали Оналаримиз кўпроқ тарбиялашига катта эҳтиёжимиз бор?

Оналаримиз тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
#таҳорат

TАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ

1244-CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ  الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».
   Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.
   Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган.
   Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади.
   Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك
   “(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқатни айта олмаган профессорга берилган ойлик бу порадир...

Ҳамид Содиқ сиёсатшунос

Оламни яратган қодири қудрат
Кимга қилич бермиш, кимгадир ҳикмат..

Жамиятнинг маънавий қашшоқлиги сабаби ундаги ҳикмат эгаларининг ўлганлигидан, ёки хоинлигидан далолатдир. Чунки имконияти бўла туриб, чўкаётган жамиятга қўл узатмаслик учун инсон ё ўлик ёки мазкур жамият ичидаги душман бўлиши керак. Халқ эса ҳамма вақт ёш гўдак каби бўлган, уни қаёққа етаклашса ўша томонга эргашиб кетаверади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Urg’uni farzandning iste’dodli tarafiga bering. U 8 fandan olim bo’la olmaydi. Ha ular kerak, ammo ularga ketkazadigan vaqt juda oz. Buni farzandning kuchli tarafiga ketkazish kelajakda unga ancha foyda beradi!

Maktabda o'tilayotgan hamma fanlardan kuchli qilaman deb alal oqibat hech qaysidan 100% natijaga erisholmay qolayotganlar, bugungi kunda yoshi katta insonlarning 95% ni tashkil qilar ekan.

Tafakkur qiling!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг шажаралари.

Бизчи, биз бутун бошлик шажарани эмас, 7 пуштинмизни биламизми?

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
2024/05/14 01:44:18
Back to Top
HTML Embed Code: