Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афсуски, ҳаётнинг аччиқ-чучугига чидай олмай баъзи инсонлар ўз оиласидан воз кечадилар, энг ёмони ўз фарзандларини тирик етим қилиб қўйишади. Бу ҳолатлар ҳеч қачон оқланмайди айниқса, фарзандлар олдида.

АҚШдаги National Child Traumatic Stress Network маълумотларига кўра, ота ёки онанинг оилани тарк этиши ёки руҳий жароҳат етказиши фарзанднинг мия ривожи, ишонч ҳисси, ва келгусидаги ижтимоий муносабатларига жиддий зарар етказади. Бу болаларда ўзига ишончсизлик, агрессия, ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Инсон – айниқса фарзанд дунёга келтирган киши – унинг ҳаёти учун масъулдир.

Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай ҳадис бор: “Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг!” (Ибн Маҗа, Сунан, 3671). Яъни, фарзанд тарбиясида етишмовчилик қилган ота-она, унинг оқибати учун дунёда ҳам, охиратда ҳам жавоб беради.

Ажралиш ҳаёлида юрган ота ва оналар тафаккур қилинг!

Видео лавҳа "Дадам билмасин" филмидан олинган.

Социолог, Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
👍118❤‍🔥1
Ходимларга иш жойида тушликдан кейин ухлаш тавсия этилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда ҳатто қисқа уйқу ҳам кучни тиклашга, хатолар сонини камайтиришга ва концентрацияни яхшилашга ёрдам беради. Офисда дам олиш жойларини топиб, қисқа ухлаш тавсия этилади - ҳатто 20-30 дақиқа ҳам ёрдам беради.

Секин ишхонани гуруҳига ташлаб қўямиз.

Шояд, раҳбарларингиз тафаккур қилиб қолишса! 😄😉😆

@Tafakkur3
👍12❤‍🔥22👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро куни аҳлига кенглик қилган кишининг уйида йил бўйи барака бўлар экан!

Ашуро куни — Исломий қамарий тақвимнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррамнинг 10-куни саналади. Бу сана ҳижрий-қамарий 1447 йилнинг 10-Муҳаррамига яъни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.

Қамарий тақвим ой фазаларига асосланган бўлиб, ҳар йили григориан тақвимида 10–11 кунга илгарилаб боради.

Ашуро куни — Ислом тарихида ва маънавий ҳаётда улкан аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланади. Унинг авзаллиги Қуръон ва Суннатда, шунингдек, Ислом уламолари сўзларида кенг ёритилган. Қуйида Ашуро кунининг авзалликлари илмий ва манбалар асосида изоҳланади:
- Мусо (а.с.) ва Банӣ Исроил қутқарилган кун;
- Одам (а.с.) тавбаси қабул қилинган кун;
- Нуҳ (а.с.) кемаси тоғга тушган кун;
- Иброҳим (а.с.) оловдан қутилган кун;
- Аюб (а.с.) касалликдан шифо топган кун;
- Бу кунда рўза тутмоқликка давъат ҳам қилинади.

Мана шундай улуғ куннинг барокати ва ҳикматидан бебаҳра қолманг, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍149❤‍🔥4👏2😍1
«Сен Роббинга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзинга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас».

Бу дунё ва охират талабларидан бирини қилмоқчи бўлганингда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига суянган ҳолингда талаб қилувчи бўлсанг, талабинг амалга ошиши қийин бўлмайди. Қачон талабингни У Зотнинг ўзига ҳавола қилсанг, энг кучли сабабни тутган бўласан ва мақсадга осонлик-ла эришасан. Зотан, ҳожатнинг раво бўлишида Аллоҳ таологагина суянилганда, У Зотга тўла ишонч бўлгандагина мақсадга эришилади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинган бўлади. Ушбу уч нарса тугал бўлганда, мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам сўралган нарса осонлашади. Зотан, асл мақсад ҳожатмандлик куйикишини совутишдир. Ишни У Зотга тўла ишонч ила ошириш ила куйикиш сўнмайди. Чунки бунинг оқибати талаб ҳосил бўлса-бўлмаса розиликдир.
Агар бир нарсани талаб қилувчи бўлганингда ўзингнинг куч-қувват ва имкониятинга суянадиган бўлсанг, талаб қилган нарсанга эришишинг қийинлашади, муродинг ҳосил бўлмайди. Чунки бу ҳолатда мақсадга эришиш У Зотга тўла ишонч ила амалга оширилмаган бўлади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинмаган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинмаган бўлади. Ушбу уч нарса мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам зарарлидир. Чунки бунда шукрни унутиш, Ҳақдан айрилиш ва Ҳақни қўйиб, халққа суяниш бордир.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!

@Tafakkur3
👍138❤‍🔥4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур италиялик қўшиқчи Адриано Челентанонинг "инглизча эмас, лекин инглизча" қўшиғи ҳақида эшитганмисиз?

Челентано 1972 йили бутун дунёда тил қандай эшитилиши ҳақида жонли ва мусиқий тажриба ўтказади. "Prisencolinensinainciusol" деб номланган бу қўшиқ – шунчаки мусиқа эмас балки тил, интонация ва ижодий эркинликнинг ҳақиқий симфониясидир!

Қизиғи Челентано ўзи инглиз тилини умуман билмаган. Аммо у айнан шуни – тилни билмаган ҳолда ҳам "инглизча эшитиладиган", ижобий кайфият уйғотадиган ва дунё бўйлаб шов-шувга айланадиган қўшиқ яратиш мумкинлигини исботламоқчи бўлди.

Бу қўшиқда ҳеч қандай маъноли сўз йўқ, фақат инглиз тилига ўхшатилган талаффуз ва ритм бор. Лекин шундай бўлса ҳам, у тингловчининг ҳиссиётига таъсир қилади ва "инглизча" каби туюлади.

Санъат социологиясига кўра одамларда мулоқот фақат сўз орқали бўлмаслиги мумкинлигини — мусиқа, ҳаракат, эстетик ва ҳиссий таъсир, ҳатто "тушунарсизлик" ҳам ижтимоий бирлик ва умумий тафаккурга сабаб бўлишини англатади.

Социолог, Сухроб Хидиров.

@Tafakkur3
👍102👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 йил Америкада истеқомат қилиб келган машҳур "Аббос" гуруҳи асосчиси Аббос Қосимовнинг АҚШ ва Ўзбек аҳолисининг яшаш тарзи, маданий тафовутлари ва инсоний қадриятлар ҳақида қёсий фикр.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
❤‍🔥22👍127
ОНАНИНГ ДУОСИ!!!

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

Эй инсон фарзанди!
«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг,....

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
18👍8❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Йигит йиғламасин...

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍63👏1
Ҳозирда ҳамма Россия ва Озарбайжон ўртасидаги можарони муҳокама қилмоқда. Аммо одатдагидек, ҳеч ким асосий нарсани айтмаяпти. Энг муҳими — бу иқтисодиёт.

Россия каби супердавлат билан зиддиятга киришиш учун кучли иқтисодиёт керак (РФ супердавлат экани — бу кимгадир ёқадими-йўқми, ҳақиқат). Озарбайжоннинг иқтисодиёти нафақат кучли, балки мустақил ҳам: Ғарбдан ҳам, Шарқдан ҳам мустақил.

Озарбайжоннинг давлат қарзи ЯИМнинг бор-йўғи 6,5 фоизини ташкил этади. Бу дунёдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири. Солиштириш учун, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 35 фоиз. Озарбайжоннинг молия тизими жуда барқарор. ЯИМ киши бошига 5 793 АҚШ долларини ташкил этади. Солиштириш учун, Ўзбекистонда — 3 890 доллар.

2024 йил август ойи ҳолатига кўра, Financial Times гуруҳига кирувчи FDI Intelligence нашри томонидан эълон қилинган инвестиция учун дунёдаги энг истиқболли 10 давлат рўйхатида Озарбайжон 7-ўринни эгаллади.

Россияда тахминан 300 минг нафар озарбайжонлик мигрант бор, улар асосан хизмат кўрсатиш, савдо соҳаларида фаолият юритади. Қора меҳнатда ишламайди. Агар Россия уларни чиқариб юборса, Озарбайжон катта йўқотиш кўрмайди. Улар ватанларига қайтиб, иш билан таъминланиши мумкин — бу мамлакат учун фожиа эмас.

Россияда "коренной халқлар" реестри мавжуд. Озарбайжонликлар ҳам Россиядаги туб аҳоли ҳисобланади, чунки улар Доғистонда (РФ субъекти) азалдан яшаб келадиган халқдир.

Озарбайжон Жаҳон савдо ташкилоти (ВТО), Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС), ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) аъзоси эмас. Шунинг учун Россия билан муносабатлар узилиши нисбатан енгил кечиши мумкин.

Россиянинг Озарбайжонга босим ўтказиш учун амалий инструментлари йўқ. У ерда миллионлаб меҳнат мигрантлари йўқ, Озарбайжон Россия нефти ва газига боғлиқ эмас, Россия орқали товар транзитига қарам эмас.

Озарбайжон Россиядан ҳеч қандай товар, хизмат ёки ҳарбий технологияга стратегик боғлиқ эмас.

Россия фуқароси бўлган озарбайжонликлар — конституциявий ҳуқуқларга эга коренной халқ ва уларнинг ҳуқуқларини чеклаш ёки чиқариб юбориш мумкин эмас. Чет эл фуқароси бўлган мигрантларнигина чиқариш мумкин.

Натижа қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Аммо шу аниқки, Алиевнинг позицияси жуда кучли. У Россияга иқтисодий жиҳатдан қарам эмас. Путин унга босим ўтказа олмайди.

Балким, Путин "давлат раҳбари-умид" сифатида "мен ҳеч нарсадан хабардор эмас эдим" деб чиқади ва ҳамма айбни "ёмон амалдорлар"га юклайди. "Бошлар кетади", ва Боку билан муносабатлар тикланади.

Ёки можаро узоққа чўзилиши ҳам мумкин. Аммо бу ҳолда ҳам Москва учун зарарли сценарий. Чунки улар Озарбайжонга босим ўтказа олмайди. Россия ўз фуқароси бўлган турк халқларига нисбатан ҳар қандай босим ички барқарорликка хавф туғдиради. Озарбайжон — Россиядаги турк халқларидан бири, ва уларни тазйиққа олиш бошқа турк автономияларида ҳам акс-садо бериши мумкин.

Шундай экан, барча вариантлар мумкин.

Аммо ҳатто энг драматик сценарий — дипломатик, савдо, сиёсий алоқаларнинг тўлиқ узилиши ҳам — Москва учун катта йўқотишларсиз бўлмайди. Озарбайжонга босим ўтказиш учун уларнинг қўлида инструмент йўқ, ва буни ҳамма тушунади.

Интернетдан олинди.

@Tafakkur3
22👍12❤‍🔥4
Ҳусайн Воиз Кошифий: -Ҳасад, бошқаларнинг роҳатини кўролмаслик – ҳамма сифатларнинг пастроғидир. Ҳасад ҳиммат пастлиги ва кўнгил хасталигидан ҳосил бўлади дейди.

Дарҳақиқат, динимида бошқа маънавий жиноятлар қатори ҳасад ҳам қаттиқ қораланади ва катта гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло «Фалақ» сурасида:
«Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан», деб айт», деган (1 – 5-оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин банданинг ичида Аллоҳнинг йўлидаги (амалда ютилган) чанг ва жаҳаннамнинг олови жамъ бўлмайди. Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди», – дедилар».

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!

@Tafakkur3
👍134❤‍🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик шоирнинг БМТга мурожаат шеъри юксак халқаро мукофотга сазовор бўлди

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, “Маънавият фидойиси” медали соҳиби Ўлмасбек Самарқандий яна бир юксак эътирофга муносиб топилди.

“Тинчитиб бер менга дунёни” номли шеъри билан БМТга мурожаат қилган шоир Украина Олий таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон қаламкашлари Иттифоқи томонидан Гран При мукофотига муносиб кўрилди.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍45❤‍🔥11👏53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг хавфсиз йўл, Россиянинг Ростов вилоятида аниқланди. 🤣🤣🤣

Мана нима учун ривожланишни истаган, ривожланаётган давлатлар ўз мутахассисларини россияга малака ошириш ёки қайта тайёрлашга юборишмайди!

Тафаккур қилинг, тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
🤔133👍2❤‍🔥1👏1
Грузия ҳукумати Сталиннинг 1895/1896-ўқув йилидаги семинария мактаби баҳолар табелини эълон қилди.

Нима учун чаласаводлар ҳокимият тепасига келиш мумкин эмаслигини, агар давлат бошқаруви тепасига бунақалар келиб қолса, жамият бошига не кўргиликлар келиши мумкинлигини Собиқ иттифоқ тарихини яхши билгувчилар билишади.

Илмсизлик золимликка олиб келади. Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
❤‍🔥7👍42🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонлик 17 ёшли Шитал Деви қўлсиз туғилган бўлса-да, камондан ўқ отиш мусобақаларида қатнашди ва ғолиб бўлди.

Бу воқеа — шубҳасиз инсон иродаси, мақсадга интилиш ва руҳий баркамолликнинг ёрқин намунасидир. Унинг 17 ёшида қўлсиз туғилган бўлишига қарамасдан, камондан ўқ отиш каби жисмоний тайёргарлик ва аниқликни талаб қиладиган соҳада ғолиб бўлиши — инсон имкониятлари чексиз эканини илмий ва амалий жиҳатдан исботлайди.

Кўпинча соғлом инсонлар ҳаётдаги муаммоларни ўз кучига ишонмаслик, танбаллик ёки мақсадсизлик сабабли енгишга ҳаракат қилмайдилар. Бундай ҳолларда асосий муаммо жисмоний эмас, балки руҳий тўсиқлар — қўрқув, ўзини камситиш, масъулиятдан қочиш ҳисобланади.

Шундай экан Аллоҳ сизга берган чексиз имконият ва неъматларга шукр қилиб, улардан оқилона фойдаланиб ўз мақсадингизга эришинг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍407👏4❤‍🔥1
"Агар аёлингиз болаларингиз билан уйда қолса, оилангиз камроқ даромад қилади, лекин бойроқ бўлади." (таржима)

1960-йиллардан бошлаб АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида феминизмнинг кучайиши билан гендер роллари ўзгариб, аёллар ишчи кучига кенгроқ қўшила бошлади, уйида иззат топиб ўтирган аёллар кўчага чиқарилди. Бу ўзгариш ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан катта таъсир кўрсатди, ажралишлар сонининг ошиши ва оилавий тузилмаларнинг ўзгариши, яъни жамиятда ёлғиз онали (ёки кам ҳолатларда ёлғиз отали) оилалар кўпайиши шулар жумласидан. Бу ҳақида инглиз тилида ишончли манбалардан олинган мақолалар ва статистик маълумотлар талайгина.

Тадқиқотлар шунни кўрсатадики, тўлақонли оилаларда, яъни ота ва она томонидан тарбияланган болалар ёлғиз она томонидан ўстирилган болалардан ўртача юқорироқ академик натижаларга эришади, камроқ ҳуқуқбузарлик қилади ва психологик барқарорлик жиҳатидан устун бўлади. Ёлғиз оналик эса, айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан боғлиқ ҳолда, болалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Албатта, бу барча ҳолларда ҳам шундай бўлади дегани эмас, баъзи ёлғиз оналар (ёки оталар) фарзандларини жуда муваффақиятли тарбиялай олишади. Лекин бундай ҳолатлар умумий статистикада жуда камчиликни ташкил қилади.

Ачинарли томони, эндиликда муаммо фақат фарзанд тарбияси билан боғлиқ эмас, балки унинг кўлами кенгайиб, масаланинг бошқа томонлари ҳам пайдо бўла бошлаган. Бугунги кунда АҚШ ва Европада эркакларнинг ижтимоий ролини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилмоқда. Масалан, эркаклар орасида депрессия ва ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари аёлларникидан юқорироқ. Аёлларнинг касбий имкониятлари кенгайгани сари, баъзи эркаклар ўз ўрнини топишда қийинчиликка дуч келмоқда. Шунинг учун "эркаклик инқирози" ва эркаклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзулари баъзи социологлар орасида долзарб масалага айланган.

Ҳўш, биз қандай хулоса қилишимиз мумкин?
Ривожланаётган мамлакатлар Ғарб тажрибасидан ўрнак олиши табиий, лекин ҳар қандай ижтимоий ислоҳотнинг узоқ муддатли оқибатларини ҳам инобатга олиш керак. Масалан, оилавий қадриятларни бузмасдан туриб, гендер тенглиги ва иқтисодий тараққиёт ўртасида мувозанатни топиш муҳим. Агар ривожланган мамлакатларнинг ўтиш жараёнида йўл қўйган хатоларидан сабоқ олинмаса, худди шундай муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Интернетдан.

Тафаккур қилувчи инсонлар учун!

@Tafakkur3
14👍9🤔3❤‍🔥1
Фирибгарликни янги тури!

Кўча-кўйда, айрим шахслар вилоятма-вилоят юриб Умра ёки Ҳаж сафарини баҳона қилиб, пиёда, велосипед, от ёки туяда сафар қилмоқдаман, деб халқдан моддий ёрдам сўраб юрган фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Умра ва Ҳаж сафарлари Исломда муқаддас амаллардан бири бўлиб, уларни шуҳрат, пул топиш ёки одамларни алдаш воситаси сифатида фойдаланиш оғир гуноҳ ҳисобланади.

Бундай ҳолатлар фақат моддий фирибгарлик эмас, балки жамиятда диний қадриятларга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

Исломда ниятнинг софлиги, ҳалол йўл билан сафар қилиш ва ўзини намоён қилиш эмас, балки сиртдан кўринмайдиган тавозе, ихлос каби ички сифатлар муҳим ҳисобланади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍16👏32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУ ДУНЁДА МУСУЛМОН ХАЛҚИ ЯШАБ ҚОЛИШИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ИЛМ-ФАНГА ЭГА БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ - БЕХБУДИЙ

Мутассиблар тафаккур килолмайдилар!

Сиз эса тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍13👏1🤔1
Tafakkur egalari
Фирибгарликни янги тури! Кўча-кўйда, айрим шахслар вилоятма-вилоят юриб Умра ёки Ҳаж сафарини баҳона қилиб, пиёда, велосипед, от ёки туяда сафар қилмоқдаман, деб халқдан моддий ёрдам сўраб юрган фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг! Умра ва Ҳаж сафарлари Исломда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар!

Бухоролик брат, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, велосипедда муқаддас Умра сафарига йўлга чиқибди.

Биз юқоридаги постларимизда ҳам эслатган эдик. Халқимизни пок ислом динига бўлган чексиз муҳаббатидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қалаётган турли-туман фирибгарлардан эҳтиёт бўлининг.

Ўзидан бечора ҳол ясаб олган, ёки юриш-туриши, гап-сўзи, иши ва яшаш тарзига ошкора диний расм-русим бериб уни кўз-кўз қиладиган ҳар қандай тоифадан узоқроқ бўлининг.

Инсон ўз эътиқодини яхши билиши баробарида эътиқодини шахсий даражада, иложи борича махфий сақлаши лозим.

Умра ва Ҳаж масаласига келсак, бу амаллар қурби етганлар учун. Шундай экан, кўча-куйга бу каби “сафарга” чиққанларга эътибор қилманг, ёрдам ҳам берманг. Ана шунда ўз-ўзидан уруғи қурийди буларнинг.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🤔85👍5❤‍🔥1
#ибрат

ҚИЗИҚ…

• Қизиқ, 1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…
• Қизиқ, бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …
• Қизиқ, дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…
• Қизиқ, футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…
• Қизиқ, Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир нафасда ўқиб чиқамиз…
• Қизиқ, концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…
• Қизиқ, Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…
• Қизиқ, олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…
• Қизиқ, кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...

Тафаккур қилиш қобилияти бор инсонлар учун!

@Tafakkur3
👍7❤‍🔥64👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола дунёни онасининг кўзи билан кўради

Инсоннинг ҳаётга бўлган муносабати, ахлоқий қадриятлари ва тафаккури, болаликда олган тарбиясига боғлиқ. Бола дунёни англашни, ҳаётга муносабатни аввало онаси орқали ўрганади. Шу сабабли бола дунёни айнан онасининг кўзи билан кўради.

Она қандай бўлса, бола ҳам шундай бўлади. Она меҳрибон, илмли ва эътиқодли бўлса, бола ҳам шундай фазилатларни мерос қилиб олади. Шунинг учун болалардан буюк ишлар кутишдан аввал оналарга илм ва маърифат ўргатишга аҳамият бериш зарур.

Тарихимиздаги Имом Бухорий, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек каби зотлар ўз билимли ва маърифатпарвар оналарининг тарбияси самарасида етишиб чиққан. Улар болалигидан илмга муҳаббат, ахлоқ ва масъулиятни онасидан ўрганган.

Бугун эса айрим оналар илм ва тарбиядан кўра маиший ҳаётга, зийнат ва моддий ҳаётга қизиқишмоқда. Бу эса болаларнинг фикрлаш доираси ва қадриятларига таъсир қилмоқда. Агар келажакда яна буюк зотлар етишишини истасак, оналарни илмли, маърифатли ва тафаккурли қилишимиз керак.

@Tafakkur3
❤‍🔥5👍51👏1
2025/07/09 06:44:52
Back to Top
HTML Embed Code: