Telegram Web Link
🇺🇿Уйдаги электр ускуналарининг 1 ойлик электр энергияси сарфи бўйича маълумот

🇷🇺Информация о потреблении электроэнергии бытовым электрооборудованием за 1 месяц

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми?

Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг! Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг!

🇷🇺Контролируете ли вы, какой контент в социальных сетях больше всего интересует вашего ребенка?

   Чтобы предотвратить неприятные ситуации, обратите внимание на содержание видеоматериалов, которые смотрят дети! Научите их правильно пользоваться мобильными телефонами!

👉@Talim_va_MEN
96_сонли_танлов,_хорижий_тил_ва_касб_2024_2025_йил.pdf
281.5 KB
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari uchun 2024-2025-oʻquv yiliga moʻljallangan tayanch oʻquv rejasi hamda tanlov fanlar bo'yicha oʻquv reja

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум! Пайшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


👉 @Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мотивация

🇺🇿Буни кўпчилик билмайди - Генри Форднинг энг сара иқтибослари

🇷🇺Чего многие люди не знают, так это лучших цитат Генри Форда.

👉@Talim_va_MEN
Асабийлашмаслик учун тавсиялар:

Кўп асабийлашиш саломатлик учун зарар. Асаб толаларингизни ва соғлигингизни асраш учун:

❤️Ҳар куни ўзингиз ва атрофингиздагиларга “Бугун қандай яхши воқеалар бўлди-а?” дея савол беринг. Ижобий нарсаларни эслаш сира ортиқчалик қилмайди.

❤️Сизнинг қўлингизда бўлмаган ёхуд ўтиб кетган ишлар учун асабийлашманг!

❤️Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг,ўзганики билан эмас, Бировларнинг муаммоларидан узоқроқ юринг.

❤️Майда, аммо энг зарур муаммоларни тезроқ ҳал этинг. Катта ишларни эса қисмларга бўлиб олинг.

❤️Эслашга арзигулик воқеа-ҳодисаларни суратларга, кундалигингизга муҳрланг.

❤️Нохуш ҳолатларни ҳазил-мутойиба билан енгиб ўтинг.

❤️Дилингизга оғир ботадиган гап айтишганида “Манзилда адашишди”, денг-да, у ҳақда унутинг!

❤️ “Нимаики бўлмасин, бари яхшиликка” мақоли доим ёдингизда турсин!

❤️Кучли психологик жараёнга дуч келганда тезда тинчланиш учун қайноқ, аччиқ кофе ичинг, рақсга тушинг, уй ёки ишдан чиқиб, тоза ҳавода сайр қилинг!


👉@Talim_va_MEN
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

👉@Talim_va_MEN
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

👉@Talim_va_MEN
Respublika IP telefonlari.xls
3.6 MB
🇺🇿Барча судларнинг янгиланган хизмат телефон рақамлари

Кўпчилик боғлана олмай қийналмоқда эди, бемалол ўзингизга керакли рақамни билиб олишингиз мумкин.

🇷🇺Обновлены служебные телефоны всех судов

У многих были проблемы со связью, можно легко узнать нужный номер.

👉@Talim_va_MEN
БИЗДА БОР НАРСАЛАРНИ ҚАДРЛАШИМИЗ КEРАК

🫥Ота-онамиз билан жанжаллашганимиз сабабли йиғлаймиз, лекин кимдир умуман ота-онаси йўқ.

🫥Биз ишимиздан шикоят қиламиз, кимдирнинг иши йўқ.

🫥Биз ўзимиздан нафратланамиз, чунки биз ҳаддан ташқари овқатланмоқдамиз ва кимдир нормал овқатланишни орзу қилади.

🫥Биз севимли одамимиздан ғазабланамиз ва кимдир уни йўқотди ва қайтиб келмайди.

🫥Бизга уйда тартибсизлик ёқмайди, биз улкан уйга кўчиб ўтишни орзу қиламиз, кимдир кичкина хонани орзу қилади.

👉@Talim_va_MEN
Дунёдаги энг кўп вегетариан Италияда яшайди

Италиялик ҳар 10-фуқаро гўштдан воз кечган!

👉@Talim_va_MEN
Ўриндош ва соатбай ўқитувчиларга ҳам сертификат учун устама тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4495-савол:

Sertifikat uchun soatbay ya'ni oʻrindosh oʻqituvchilar uchun ham toʻlanishi haqidagi qaror kerak iltimos?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.

Унга кўра С1 сертификат учун устама фақат фан ўқитувчиларига ўзлари дарс берадиган фан соатларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган.

Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда соатбай асосдаги дарсларга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.

👉@Talim_va_MEN
ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

👉@Talim_va_MEN
Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,
Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.

Абдулла Авлоний

👉@Talim_va_MEN
🌤 Ассалому Алайкум!
Жума тонги муборак бўлсин 🌱

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!👇

👉@Talim_va_MEN
Ҳаётда 3 нарсага пулимизни тежамаслигимиз керак:

1. Соғлом овқатга.

2. Ўз билим ва кўникмаларини оширишга

3. Соғликка.

Бу 3 та нарсага пулингизни ўйламасдан сарфланг!

👉@Talim_va_MEN
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Кўз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини имоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухҳбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Ҳар қандай холатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

👉@Talim_va_MEN
2024/05/18 08:17:57
Back to Top
HTML Embed Code: