Telegram Web Link
СТРЕСС ВА НОТИНЧЛИКНИ КАМАЙТИРУВЧИ 9 ТАБИИЙ МАХСУЛОТ

Табиат томонидан инъом этилган антидепрессантлар

👉@Talim_va_MEN
1. Лосось
Лосось (қизил гўштли балиқ) бош мия учун фойдали кўплаб озуқа моддаларини тутади. Бу D витамини, ёғ кислоталари, омега 3, эйкозапентаен (EPA) ва докозагексаен (DHA) кислоталаридир. Омега 3, EPA и DHA организмда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга бўлган дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини таъминлайди. D витамини эса нейрокогнитив бузилишларни камайтириб, рухиятни тинчлантиради.

2. Ромашка
Ромашка чойини тинчлантирувчи хусусияти чиндан мавжудлиги илмий асосда тасдиқланган. Унда кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар яллиғланиш ва нотинчликни камайтиради. Экспериментларни кўрсатишича 8 хафта давомида ромашка чойини истеъмол қилиш хатто «генераллашган хавотир бузилиши» ташхиси қўйилган беморларда хам депрессия ва хавотир симптомларини камайиши кузатилган.

3. Шоколад
Шоколаднинг «Бахт гормонини» тутиши ва стрессни камайтириши хаммага маълум. У серотонин миқдорини ошириб, зўриқиш ва ташвишни камайтиради. Ундан ташқари қора шоколад флавоноллар тутиб, улар бош мия ишини яхшилайди, стресс холатларига мослашувига ёрдам беради. Одатда аччиқ шоколад плиткалари энг фойдали хисобланади. Текшириш натижалари эса аксини кўрсатади, яъни сутли шоколадлар хавотир симптомини яхшироқ камайтиради. Аммо ёдда тутинг шоколад кўп калорияли махсулот ва вазн муаммосини келтириб чиқариши мумкин.

4. Бразилия ёнғоғи
Бразилия ёнғоқлари «бертолетия» дарахтининг меваси хисоблани, жуда кўп миқдорда Е витамини тутади. Маълумки қонда Е витаминини камайиши депрессияга олиб келади. Ундан ташқари ёнғоқ таркибида селен моддаси бўлиб, у антиоксидант хусусиятга эга ва кайфиятни кўтаради. Аммо ортиқча селен истеъмол қилиш хам тавсия этилмайди. Унинг кунлик нормаси 400 микрограмм, яъни кунига 3-4 дона бразилия ёнғоғи ейиш етарли.

5. Куркума
Куркума – куркумин моддасини тутувчи зиравор хисобланиб, бош мия соғлигини мустахкамлайди, хавотир бузилишларини йуқотади. Шунингдек, у кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш маркери хисобланган цитокинларни камайтиради.

6. Банан
Бананлар кўп миқдорда триптофанлар тутиб, бу аминокислоталар организмда серотонин ажралишини кучайтиради. Бу дегани органимни тинчлантириб, хавотирни камайтиради. Ундан ташқари банан таркибида фойдали микроэлементлар магний ва калий жуда кўп.

7. Тухум
Тухум – витамин D манбаси хисобланади. Бу витамин етишмовчилиги депрессияга олиб келади. Тухум истеъмол қилиш кайфиятни кўтаради. Тухумда шунингдек, трипфотанлар хам мавжуд.

8. Йогурт
Йогурт таркибидаги пробиотик ва бошқа фойдали бактериялар инсонни рухий саломатлигига яхши таъсир этади. Текшириш натижалари йогурт таркибидаги махсулотлар нейротоксинлар ва эркин радикалларни камайтириб, бош мия хужайраларини химоялашини кўрсатади. Йогуртни кунда истеъмол қилувчи инсонлар стресс билан осон курашади, хис туйғуларини жиловлай олади.

9. Кўк чой
Кўк чой галлат эпигаллокатехин (EGCG) тутиб, у бош мия саломатлигини мустахкамловчи ва хавотирни пасайтирувчи антиоксидант хисобланади. Ундан ташқари кўк чой таркибида L теанин — аминокислотаси бўлиб, у хам шу каби таъсир этиш билан бирга дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини кучайтиради. L теанин қабул қилган одамларда рухий стресс реакцияларини камайиши, юрак уришлари сонини нормаллашуви кузатилган.
L теанин аминокислотаси шунингдек, стресс гормони хисобланган кортизол миқдорини қонда камайишига сабаб бўлади.

https://www.tg-me.com/Talim_va_MEN
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади?

@Yurist_Xizmati 4510-савол:

Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди.

Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

💁‍♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган.

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.

Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.


Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин.

❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак.

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан
аввал уйғон.

✍️Жалолиддин Румий

👉@Talim_va_MEN
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.

Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!❤️

👉@Talim_va_MEN
​​Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

👉@Talim_va_MEN
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Яқинларимизни эслаб қўямиз!

👉@Talim_va_MEN
Forwarded from Ta'lim va MEN
9-MAY - XOTIRA VA QADRLASH KUNIGA bag’ishlab bizning kanallarimizga sinfingiz bilan oʻtkazgan tadbirlaringiz, oʻquvchilar aytgan ifodali she’rlar va turli xil sahna koʻrinishdagi videolarni kanalimizga joylashtirishingiz mumkin!😊

Xammasi 13 ta kanalga joylanadi kanallar roʻyxati 👇🏻
@buxoroviloyati1sinf
@buxoroviloyati2sinf
@buxoroviloyati3sinf
@buxoroviloyati4sinf
@buxoroviloyati5sinf
@buxoroviloyati6sinf
@buxoroviloyati7sinf
@buxoroviloyati8sinf
@buxoroviloyati9sinf
@buxoroviloyati10sinf
@buxoroviloyati11sinf
@Talim_va_MEN
@buxoroijtimoiyfanlar

👨🏻‍💻Murojaat uchun: @Talim_va_MEN_admin ga yozib batafsil ma’lumot olasiz.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

👉@Talim_va_MEN
Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва барокатух 🤍

Кунингиз Аллохим суйган амаллар билан утсин 🤍🤲🏻

Бу куннинг файзу барокати сизга ва оила аъзоларизга кенг булсин 🤍🤍🤍

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Milliy sertifikat masalasida vazirlik mas'uli javobi

Xabaringiz bor, milliy sertifikat uchun natijalarini hisoblashda Rash modeliga o'tilganligi sababli o'qituvchilarga ustama to'lab berishda ko'plab tushunmovchiliklar kuzatilyapti.

Bu kabi muammoli savollarga Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tashkil etilgan bugungi jonli muloqotda to'liq ma'lumot berilgani haqida avvalroq ham ma'lum qilgandik.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/637

👉@Talim_va_MEN
Уй субсидияси кимларга берилади?

✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);

🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).

Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдори 1.050.000 сўм

👉@Talim_va_MEN
6911657.pdf
1.2 MB
⚡️Яхши натижа кўрсатаётган мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама берилади

Ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилди.

👉@Talim_va_MEN
⚡️Ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарори билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий урта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.

Низомга кўра:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади.

Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.

👉@Talim_va_MEN
Муаммоли вазиятлар бизни ўстиради

🛣Ҳаётимиз ҳеч қачон бир текис, равон ўтмайди: бир кун хурсандчилик бўлса, бошқа кун келишмовчилик бўлиб туради.

🔴Уйимиздаги ёки ким биландир бўладиган келишмовчилик, англашилмовчилик бирор бир вазиятнинг ечими бўлади. Баъзида бир нечтасиникиям бўлиши мумкин.

Бундан хулоса чиқариб, англасак фойдали. Акс ҳолда зирапча каби вақт ўтиши билан газак олади, танамизда касаллик бўлиб юзага чиқади.

💐Шундай экан, ҳеч бир муаммоли вазият узоқ ўйлаб юришга арзимайди. Шунчаки дарс олинг ва орқага ташланг!

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅️#Рост_ҳикматлар

Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ.

✍️ Рим мақоли

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

👉@Talim_va_MEN
Ғалабага элтувчи 6 та сифат

Жуда кўпчилик, натижага эришиш учун нима қилиш керак деб сўрайди? Натижанинг 99 %и меҳнат 1 %и омад. Мана шу 99% фоизни тўлдириш учун ушбу 😊 та сифат керак бўлади

😊Меҳнат (меҳнат деганда кўпчилик оғир ва тинимисиз ишни тушунади, аслида ундай эмас. Тинимсиз меҳнат бу кам ишласангиз ҳам ақл ва меҳр билан ишлаш. Хатто ишлаяпганингизда ҳам шу ишни ўйлаш)

😊Сабр (Сабр натижа эшигини очувчи сўнги калит)

😊Тўлов (Ҳар бир нарсанинг тўлови бор. Қанча кўп тўласангиз шунча кўпроқ натижа оласиз. Тўлов фақат пулда эмас. Тўлов: вақт, меҳнат, сабр…)

😊Давомийлик (Хеч бир ишда мувафаққиятга эришиш учун камида 10000 соат шу иш билан шуғулланишингиз керак)

😊Интизом (мотивация сизни рухлантиради лекин битта ишни бажариб қўймайди. Ишни фақат интизом қилади. Интизом икки хил бўлади: ички ва ташқи)

😊Ўзига ишонч ва яхшиликга умид (Бу барча натижаларнинг пойдевори. Хар қандай натижага эришган инсондан сўрасангиз, -бир кун шу кунлар келишига ишонардим, дейди)

Бу постни кимга юборишни биласиз. Унга ҳозир сизнинг руҳий далда беришингиз керак.

Азизахон Ташходжаева


👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

Субсидия олиш учун ҳокимиятга борманг. Субсидия олиш учун энди давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинади

❗️Субсидияни олиш хизмати 15 май кунидан ишга тушади.

Тарқатиб, бошқаларни ҳам хабардор қилиб қўйинг

👉@Talim_va_MEN
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг янги малака талаблари

Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди.

❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим.

Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин.

👉@Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/13 08:46:47
Back to Top
HTML Embed Code: