Telegram Web Link
🚑 Тез тиббий ёрдам хизматига оид норматив ҳужжатлар

📌 2001 йил 23 июль, 328-сонли ССВ буйруғи – Тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш.

📌 2018 йил 25 январь, 3494-сонли Президент қарори – "Аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида".

📌 2018 йил 16 октябрь, 3973-сонли Президент қарори – "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида".

📌 2020 йил 31 декабрь, 363-сонли ССВ буйруғи – Тиббий ҳужжатлар юритиш тартиби:

Мурожаат қайд қилиш журнали – 061

Чақирув картаси – 062

Кузатув варақаси – 065

📌 2022 йил 24 март, 33-сонли Президент фармойиши – Тиббиёт ходимлари билан учрашув ва вазифалар белгилаш.

📌 2022 йил 24 март, 88-сонли ССВ буйруғи – "Тиббиёт ходимлари учун одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида".

📌 2022 йил 16 июнь, 283-сонли Президент қарори – Тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш:

14 та ҳудудий Call-марказ ташкил этиш

Тез ёрдам автомобилларига GPS ва радиотехника ўрнатиш

Бригадаларни планшетлар билан таъминлаш

📌 2022 йил 15 июль, 198-сонли ССВ буйруғи – Тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш.

📌 2022 йил 12 сентябрь, 248-сонли ССВ буйруғи – Тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш.

📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017-йил 31-мартдаги 131-сонли буйруғи – Тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти учун стандартлар тасдиқланган.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
​​ Бронхообтурацион синдром.

Келиб чиқиши: Нафас йўлларида ёт моддалар, қусуқ массалари, балғам, шиш, ўсмалар, гематома ёки овоз бойламларининг спазми сабаб ўтказувчанликнинг бузилиши сабаб бўлади.

Бемор шикояти: Нафас қисиши, йўтал, кўпинча оғриқли.

Анамнез:
Обструктив бронхитларнинг қўзиш даври, трахеит, чўзилган бронхиал астма хуружи, сув электролит баланси бузилишидан балғам реологияси ёмонлашуви кабилар.

Тактика.
Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
✓ Ёт моддалар агар овоз боғламигача бўлганда қул билан, тана ҳолатини ўзгартириш йўли билан ёки Геймлих усули билан чикариб ташланади.
✓ Овоз боғламидан пастга утиб кетган ёт моддаларни чикариш бир мунча қийинроқ, чунки овоз боғламининг механик қитиқланиши ларингоспазмни чақириши мумкин. Бунда санацион бронхоскопия усули қўлланади.
✓ Ларингоспазм авж олиб борганда конико ёки трахеотомия муолажаси утказиш билан нафас йўллари ўтказувчанлиги тикланади.
✓ Ўткир нафас етишмовчилигини
даволашнинг радикал усули бу - трахея интубацияси орқали кисдород билан ИВЛ ва кейинчалик санацион ва даволовчи бронхоскопия ўтказилади.
©Tezyordam_103

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Forwarded from Fayzullo
🔔Online EKG kursimizga navbatdagi qabul boshlandi!

👏 Kursda nimalarga erishasiz :

🎥 Aritmiyalarda birinchi yordam
🎥 ESC bo’yicha 2023-2024 tavsiyalar
🎥 Har dars 10 tadan EKG tahlili
🎥 Bizdagi kitoblarga chegirmalar
📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏
Batafsil maʼlumotlar: Kursda o'tiladigan mavzular
📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏
Biz sizga EKG ni noldan boshlab o'rgatamiz

Darslar
🎓
Dush chor juma / 20:00
🕓

Qabul uchun:
@pacemaker_admin

Tibbiyotni birgalikda Davolaymiz!

☎️ https: https://www.tg-me.com/PACEMAKER_2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кардиоген шокда шошилинч ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Алгоритм ABCDE.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Тез_тиббий_ёрдам_шифокори_вазифа_ва_ҳуқуқлари[email protected]
10.8 KB
Тез тиббий ёрдам шифокори вазифа ва ҳуқуқлари.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Тез_тиббий_ёрдам_ҳамшираси_вазифа_ва_ҳуқуқлари_@tezyordamuzb_1.docx
11.2 KB
Тез тиббий ёрдам ҳамшираси вазифа ва ҳуқуқлари.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Тиббий деантология нимада ?

- тиббиёт ходимлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат.

- тиббий ходим ва бемор ўртасидаги самимий муносабат.

- бир шифокор қилган хатони бемор яқинларига у шифокорни ёмон кўрсатмасликда.

- шифокор ёзган тавсияларни йўқ бу бўлмайди хато ёзилган деб беморга тушунтирмасликда (аслида бироз қўшимчалар қиламиз леченя яхши ёзилган деб айтиш мумкин).

- тиббий ходимлар бир-бирига ҳасад қилмасликда.

- ёш кадрларни қўллаб - қувватлашда ва уларни сиқувга олмасликда.

- ўз манфаати йўлида беморларга оғир моддий ва манавий зарар бермасликда.

Бу фикрлар кузатувларим натижасида ёзилди ва бу қаторни узоқ давом эттириш мумкин.

©Др. Достон Рустамович.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Диуретикларни қўллашдаги кўрсатмалар.

- барча турдаги ва даражадаги қон айланиш етишмовчилигида.

- турли генездаги артериал гипертонияда.

- нефротик синдромли буйрак касалликларида.

- портал гипертензия синдромида.

- эндокрин касалликларда (гипотериоз, микмедема, семизлик).

- турли генезли мия шишида.

- глаукомада.

- аллергик касалликларда.

- захарланишларда.

- қон айланишининг маҳаллий бузилишларида (маҳаллий шишлар).

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ўткир стенозловчи ларинготрахеит нима?
ЎСЛТ бу- ҳалқум ва трахеа шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб овоз бойламлари ости бўшлиғининг шиши ва мушакларининг рефлектор спазми натижасида томоқнинг стенози билан кечадиган ўткир яллигланиш билан кечадиган касаллик ҳисибланади.

Клиникаси: Ўткир стенозловчи ларинготрахеитда (ЎСЛТ) доимий келадиган узига хос уч симптом яъни “аккилловчи”(лающим) қуруқ йутал, дисфония(овознинг узгариши), инспиратор стридор (нафас чиқаргандаги патологик хиррилаш) учрайди.
Клинико-морфологик турлари:
1) Шиш билан кечадиган.
2) Инфильтиратив кечиши.
3) Обтурацион кечиши.


📌 ЎСЛТ Обтурацион тури. касалликнинг ЎРК ўткир даври фонида авж олиб, интоксикация ва томоқ стенозининг кучайиб бориши билан характерланади.
📌 ЎСЛТ инфильтратив тури вирусо-бактериалогик этиологияли бўлиб кам интоксикацияли ва стенознинг секин ривожланиши билан характерланади.
📌 ЎСЛТ Обтурацион тури бактериал характерга эга бўлиб трахеа ва бронхнинг фибринозли яллиғланиши билан кечади.

🩺 I даража (компенсация) – бола ахволи ўрта оғирликда. Овози ўзгарган ва қупол акилловчи йутал кузатилади, баъзан инспиратор ҳансираш ва хиррилашлар кузатилади, огиз атрофида бироз цианотик кўкариш, тахикардия (юрак уриш сони 5-10%га купайган).
🩺 II даража (cубкомпенсация).
Бола умумий ахволи ўртача оғирликда териси оқарган, оғиз-бурун бурчагида бироз цианоз, ҳансираш ва бола купроқ безовталик, тахикардия (юрак уриш сони 10-15% га купайган).
🩺 III даража (декомпенсация).
Бола умумий ахволи оғир, ранги оқарган ва юз қисми акрацианотик ҳолатда. Ҳансираш, афония, нафас етишмовчилиги II даража фонида қон айланиш етишмовчилиги натижасида қўзғалган ва жуда безовта бўлади. Юрак уриш сони нормадан 15%дан юқорига кўпайган, парадоксал пульс (нафас олишда пульсни сезилмаслиги), Сатурация <92%гача тушади.
🩺 IV сдаража (асфиксия).
Бола умумий ахволи жуда оғир ҳушсиз ва гипоксик кома натижасида ҳаётий мухим органлар яъни ўпка ва юрак функцияларингинг пасайиб бориши нафас олиш тез юзаки даврий апноэ, брадикардия кузатилади.

🆘 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг тактикаси!

👁‍🗨 I даражасида -Темперетурани тушириш учун қўл-оёқлари ва баданига илиқ сув суртиш, илиқ сув ичириш, агар уйда нафтизин булса ёшига қараб бурнига 1-2 томчи томизиш ва тинчлантириш мақсадида анальгин демидрол қилиб госпитализация қилинади.
👁‍🗨 II даражасида – юқоридаги чора тадбирларга қушимча кортикостероидлардан преднизолон 2-3 мг/кг в/м ва дексаметазона 0,6 мг/кг в/м,в/в. Госпитализация вақтида албатта оксигенотерапия қилиниши керак.
👁‍🗨 III- IV даражаларида бемор ахволини оғирлигини хисобга олиб вақт ўтказмасдан тезлик билан оксигенотерапия фонида преднизолон 5 –7 мг/кг ва дексаметазон 0,7 мг/кг в/в, в/м қилинади. Кўрсатма бўлганда интубация қилиш керак. Агар интубация қилиш иложи бўлмаса ҳаётий кўрсатмага асосан коникотомия қилинади.
©Tezyordam_103

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тизза қопқоғи травматик чиққанда жойига солиш техникаси!
(Албатта анальгетик таъсири остида).

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ҳаво йўлини очиш

Tongue — тил
Blocked airway — нафас йўлини ёпилиши
Open airway — нафас йўлини очилиши.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Коллапс ҳақида.

Коллапс — бу ўткир қон томир етишмовчилиги бўлиб артериал қон босимни ўткир пасайиши натижасида чуқур карахтлик билан характерланиб кечиктириб бўлмайдиган давони талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади.

Артериал босим пасайишининг 3 тури фарқланади:

Кардиоген коллапс юрак билан боғлик бўлиб юракдан чиқадиган қон миқдорининг камайиши (уменьшения объемы выброса крови) натижасидан юзага келади. бу миокард инфакти, миокардитларда, ўпка артерияси тромбоэмболияси кабиларда кузатилиши мумкин.
Гиповолимик (геморрагик) коллапс: Танадаги умумий айланувчи қон миқдорининг (ОЦК) тўсатдан камайиши натижасида келиб чиқади. Асосий сабаби тўсатдан ички ва ташқи ўткир қон йўқотишларда кузатилади.
Томир коллапси — периферик қон томирларни кенгайиши (тонусининг пасайиши) билан изоҳланиб, ўткир инфекцион касалликларда (пневмония, сепсис, қорин тифи ва ҳ.к.) ва дорилар таъсирида (наркотиклар, нитратлар) кимёвий моддалардан заҳарланишларда, бундан ташқари тезкор аллергик реакциялар (анафилактик шок) заминида кузатилиши мумкин.

КЛИНИКАСИ
Тўсатдан аҳволнинг ёмонлашуви, бош айланиши, бошда оғриқ, кўнгил айниши, карахтлик, қулоқда шовқин, рангпарлик, атрофдагиларга бефарқлик, кўз қирраларини ўткирлашуви, тана температурасининг пасайиши, ҳансираш, акроцианоз, ташқи таьсирларга реакциясини йўқлиги билан характерланади.

Тез ёрдам ҳодимлари келгунча бемор қариндошлари томонидан биринчи ёрдам:
Биринчи навбатда бош мияга қон келишини яхшилаш мақсадида беморни очиқ ҳавога текис жойга ётқизилиб, оёқлари бош сатҳидан юқорига кўтариб туришдан иборат.

Тез тиббий ёрдам тактикаси!
Коллапс келтириб чиқарувчи сабаб бартараф қилиб (М: қон кетишни тўхтатиб) артериал босимни кўтаришга қаратилган чоралар кўрилади.
Қон босимини кўтариш учун кофеин 20%—1 мл м/и ёки т/о, мезатон 1%—1 мл м/о ёки т/о га қилинади.
Оғир ҳолатларда изотоник ёки глюкоза 5% ли 200 мл эритмага 0,18% ли адреналин 1-2 мл қўшиб в/и га томчилаб юборилади.
— Кортикостероидлардан дексаметазон 8-16 мг в/и га юборилади.
— Интоксикацион ҳолларда глюкоза 5%—200мл ёки натрий хлорнинг 0,9% изотоник эритмасидан 1-2 литргача в/и га юборилади ва госпитализация қилинади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
2025/07/03 04:37:47
Back to Top
HTML Embed Code: