Тахиатош тумани:
"Эски Кенегэс” каналини бетонлаш давом этмоқда
Мазкур каналда жорий йилнинг январь ойида реконструкция ишлари бошланган эди. Баҳорги суғориш мавсумигача каналнинг 5 километрга яқин қисмида бетонлаш ишлари якунига етказилиб, сув очилди.
Аҳоли томорқа майдонлари ва фермерларнинг ғалла майдонларига баҳорги суғориш ишларидан сўнг, каналда бетонлаш ишлари яна давом эттирилмоқда/
Объект йилдан йилга ўтувчи ҳисобланиб, манзилли дастур бўйича 2025 йилга 23880,0 млн. сўм ажратилган. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 13535,7 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, режага нисбатан 100 фоиз, йиллик лимитга нисбатан 57 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти
Бўка тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ томонидан шу кунгача 40 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

👍4
Қорақалпоғистон Республикаси
Насослар атрофида “Чўмилиш тақиқланади!”
Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Тўрткўл туманидаги “НАПЭ-1.1 №31/A” насос станциясида семинар ўтказилди.
Семинарда суғориш мавсумида насос станцияларида амалга ошириладиган муҳим тадбирлар, хусусан, жорий йил сув хўжалигида “насослар самарадорлигини ошириш йили”, деб белгилангани, агрегатларни ишлатишда энергияни тежаш чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, эски насос агрегатларини кам энергия сарфлаб кўпроқ сув чиқариш қобилиятига эга замонавий агрегатларга алмаштириш борасида ҳам вазифалар белгиланди.
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳудуддаги барча насос станциялари раҳбарлари иштирок этган тадбирда суғориш мавсумида ишчи-ходимлар берилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилиши кераклиги, бу борада масъулиятсизлик қилганларга тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Семинарда Бошқарманинг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича бош муҳандиси В.Буабоев ҳам сўз олиб, ёз мавсумида ҳар бир насос станцияси атрофида «Чўмилиш тақиқланади!» ёзувли огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш зарурлигини таъкидлади ҳамда насос атрофида болаларнинг чўмилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берилди.

Наманган вилояти
КИЧИК НАСОСЛАРНИ ИШЛАТИШДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Мингбулоқ туманидаги "Бахтиёр Абдусаломович" фермер хўжалигининг дала шийпонида амалий семинар ўтказилди.
Унда кичик насосларни ишлатиш ва сув тежовчи технологияларни қўллашда қуёш панелларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ж. Риззаев, Мингбулоқ тумани ҳокими А. Мансуров, таьминотчи корхоналар, "Агробанк" МЧЖ туман филиали, Электр тармоқлари корхонаси, кадастр агентлиги ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда туманда фаолият юритаётган 144 нафар ички насосга эга фермерлар иштирок этди.
Семинарда қуёш панелларини ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш, шу билан бирга экологик соф энергиядан унумли фойдаланиш имкониятлари тушунтирилди.
Фермерларга қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзли кредитлар, "яшил энергия" лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ташаббуслар ва уларни амалга ошириш тартиб-таомиллари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тажриба сифатида ўрнатилган қуёш панеллари ишлаш жараёни амалиётда кўрсатилиб, фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

👏3👍2
Тошкент вилояти
Паркент туманидаги “Дўстлик” насос станциясида семинар ташкил этилди.
Унда вазирлик вакиллари, насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбар ва мутахассислари ҳамда бошқарманинг Паркент участкалари ходимлари иштирок этди.
“Дўстлик” насос станцияси 1981 йилда ишга туширилган бўлиб, 4 дона насос агрегатлари ўрнатилган. 72 гектар экин майдонларини ва ағоли томорқаларини сув билан таъминлайди.
Талаб этиладиган барча журналлар тартибга асосан юритилмоқда. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси ўтказилган. Ёш кадрлар ишга қабул қилиниб, касбий тарбияси шакллантирилмоқда.
Станцияга тегишли майдонларда ёрдамчи хўжаликлари ташкил этилган. У ерда 20 қути асалари, 10 дона курка, 4 дона қорамол, 22 дона қўй, 25 дона товуқ парваришланмоқда.
Насос станциянинг маъмурий биноси кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси ўрганилди.

👍5