Тошкент вилояти
ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев жорий йилнинг 20 май куни Қуйичирчиқ туманида ўрганиш ўтказган эди.
Ўрганиш чоғида туманнинг “Сурум” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи РК-5 каналидан сув билан таъминланадиган “Тошариқ-1” ички ариғининг оқим бўйича ўнг томон қирғоқ бўйи муҳофаза минтақа майдонида номаълум ташкилот томонидан шағал қазиш ишлари олиб борилгани, натижада суғориш тармоғига зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилган эди.
Ҳозирда 1 дона экскаватор, 1 дона бульдозер, 1 дона юклагич, 2 дона юк ташувчи автомашина, жами 5 та техника жалб қилинган ҳолда атрофни текислаш, чуқурларни кўмиш ва суғориш тармоғини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун вазирнинг биринчи ўринбосари ушбу манзилда бўлиб, топшириқлар ижроси қандай ташкил этилганлиги билан танишди.
Шу билан бирга, тумандаги 5 та маҳаллада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида бажарилган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан ўтган ички суғориш тармоғининг муҳофаза ҳудудида ўрдакчиликни йўлга қўйган фуқаро Ф.Назарова каби ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳавза бошқармаси бошлиғига вазифа юклатилди.
Шундан сўнг туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМнинг тақдимоти билан танишилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

Фарғона вилояти
Данғара туманида жойлашган 1-сон политехникумида ёшлар учун амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда Данғара тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ мутахассислари иштирок этиб, ёшларни сув хўжалиги соҳасидаги имкониятлар, сувчиларнинг вазифа ва бурчи билан таништирди.
Тадбир якунида битирувчи ёшлар сув хўжалиги соҳасига ишга кириш учун таклиф қилинди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Навоий вилояти
“НАВКАР ТЎЙИНТИРУВЧИ” КАНАЛИНИНГ 5,6 КМ ҚИСМИ БЕТОНЛАШТИРИЛМОҚДА
Навбаҳор туманидаги “Навкар тўйинтирувчи” канали 1996 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, жами узунлиги 12,3 км, каналнинг сув ўтказиш қуввати 1,5 м3/с. ни ташкил қилади.
Каналда 7 дона гидротехника иншооти ва 4 дона гидропост мавжуд. Ушбу канал туманнинг 780 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди.
Ҳозирги кунда “Навкар тўйинтирувчи” каналида сув таъминотидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда сув ўтказиш қувватини яхшилаш мақсадида каналнинг 5,6 км қисмини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

👍3
Самарқанд вилояти
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг ҳисобини аниқ юритиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш — бугунги кунда Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Айнан шу мақсадда, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси — 3-босқич” доирасида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси мутахассислари учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.
Бир кунлик мазкур тадбир Самарқанд вилоятининг “Мианкал-Тос” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Мианкал-Хатирчи” каналидаги сув олиш нуқтасида (ПК340+00 пикет) ўтказилди. Унда вилоятда фаолият юритувчи сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси мутахассислари қатнашди.
Машғулот жараёнида иштирокчилар сув оқимининг тезлигини ўлчаш, сув сарфини аниқлаш, гидрометрик ускуналардан тўғри фойдаланиш каби кўникмаларни амалда татбиқ қилишди. Ушбу машқлар мутахассисларнинг мавжуд билимларини янада мустаҳкамлаш, замонавий метод ва ёндашувларни ўзлаштиришда муҳим қадам бўлди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

ҚИЗИЛТЕПАЛИК СУВЧИЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
Қизилтепа тумани “Сув етказиб бериш хизмати“ давлат муассасасида ҳайит байрами арафасида тадбир ташкил этилди.
Унда ўз меҳнат фаолияти билан туман сув хўжалиги ривожига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларга ташаккурномалар топширилди.
ШунингдеК, барча ходимларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.