ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ
Жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (ИСМИТИ)да “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг “Сув хўжалиги ва мелиорацияси” таълим йўналиши битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ўтказилди.
Унда университетнинг кундузги ва сиртқи бўлимида таълим олган 134 нафар битирувчи талабанинг ихтисослик фанлари бўйича якуний билимларини ИСМИТИ, “УзГИП” МЧЖ ва “ТИҚХММИ” МТУ олимлари ҳамда етакчи мутахассислардан иборат Давлат аттестация комиссияси аъзолари синовдан ўтказдилар.
Битирувчиларнинг барчаси атестациядан муваффақиятли ўтди.
Давлат имтиҳони сўнггида ИСМИТИ директори А.Б.Уразкелдиев, Давлат аттестация комиссияси раиси Ш.А.Усмонов, “ТИҚХММИ” МТУ “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, профессор И.А.Бегматов ва бошқа комиссия аъзолари битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтганликлари билан самимий табриклаб, уларнинг келгусида замонавий билимларга эга мутахассис сифатида мамалакатимиз иқтисодиёти, хусусан, сув хўжалиги тизимининг ривожига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирдилар.
Ахборот хизмати

👍2
Forwarded from "Zarafshon" ITHB matbuot xizmati

ТРАНСЧЕГАРАВИЙ ДАРЁЛАРДА ИҚЛИМ ХАВФЛАРИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 9–12 июнь кунлари Самарқандда “Зарафшон, Исфайрамсой ва Шоҳимардон трансчегаравий дарёлари бўйлаб иқлим хавфларини баҳолашга қаратилган амалий” семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мазкур тадбир Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилди.
Тренинглар доирасида иштирокчилар трансчегаравий иқлим хавфларини аниқлаш ва баҳолаш, уларга қарши мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда техник ва амалий ечимлар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўлишди.
Тадбирнинг асосий мақсади – иқлим ўзгаришларининг минтақавий сув ресурсларига таъсирини баҳолаш ва ушбу хавф-хатарларни бартараф этишда ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Маълумот учун: Мазкур тренинглар Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлигининг (BMZ) буюртмаси асосида амалга оширилаётган “Марказий Осиёда иқлим хавф-хатарларини бошқариш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Forwarded from Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати (Nargis)
Хоразм вилояти
❗️Вилоятимиздаги мавжуд канал ва коллекторларни назорат этувчи ходимлар техник таъминотини яхшилаш навбатма-навбат давом этмоқда.
Бу галги скутер, планшет ва махсус кийим-бошлар Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг 10 нафар гидротехникларига топширилди.
Мазкур тадбирлар сув ҳисоб-китобини тўғри олиб боришни, аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

👍4
Сирдарё вилояти
ОҚОЛТИН ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2025 йил 12 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев навбатдаги сайёр қабулни Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги сув истеъмолчилари билан ўтказди.
Сайёр қабулда тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари, томорқа ер эгаларининг мурожаатларига вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ечим изланди. Мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Ж.Мухторовга мурожаатларнинг ижросини назоратга олиш, жойига бориб ўрганиш талаб қиладиганларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, натижаси бўйича аҳоли, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда уларнинг қонуний вакилларига жавоб хатлари юбориш юзасидан топшириқ юклатилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

👍2👎1
ПАРКЕНТ ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 12 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов Паркент тумани сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.
Видеомулоқот чоғида паркентлик сув истеъмолчилари томонидан суғориш тармоқларини таъмирлаш, тозалаш, сув таъминотини яхшилаш, сув олди-берди ҳисоб-китоби ва назоратини тўғри юритиш каби ўндан ортиқ мурожаатлар йўлланди.
Вазир ўринбосари томонидан мурожаатлар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъулларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👍1