Фарғона вилояти
Риштон туманида жойлашган “Дутир” насос станциясида ташкил этилган семинарда насос станциялари ва тик қудуқларнинг техник ҳолати, режавий таъмирлаш ишлари ҳамда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида олиб борилаётган ташаббуслар муҳокама қилинди.
1971 йилда фойдаланишга топширилган ушбу станция жами 192 гектар майдонга хизмат кўрсатади. Бугунги кунда станцияда 2 дона 350-Д-90 маркали насос ва 2 дона 160 кВт қувватга эга электр двигателлар мавжуд. Семинар давомида ёрдамчи хўжаликлар фаолияти, жумладан, 4 сотих ерда сабзавот етиштириш ҳамда қорамол парвариши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Насос станциялари ва тик қудуқларга ажратилган электр энергияси лимитларига қатъий риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган. Айниқса, суғориш қудуқларини огоҳлантиришсиз ва ўзбошимчалик билан ишга тушириш ҳолатларига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.
2025 йил давомида 241 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 13 июнь ҳолатига 192 таси (80%) таъмирланди. Шунингдек, 375 дона тик қудуқдан 312 тасида (83%) таъмирлаш ишлари бажарилган.
Йил якунига қадар 30 дона насос станциясини ДХШ асосида хусусий сектор вакилларига бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 30 та лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, Сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилган. Жорий йил давомида 2 та насос станцияси хусусий шерикларга фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, энерготежамкор қурилмаларни ўз вақтида ўрнатиш, ёрдамчи хўжаликлар орқали ходимларни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон туманидаги «Супратош-2» насос станцияси 35 йилдан буён тумандаги фермер хўжаликларининг 700 гектар экин майдонлари ва ҳудуддаги аҳоли томорқа ерларини обиҳаёт билан таъминлаш учун хизмат қилиб келмоқда. Насос станциясида меҳнат қилаётган ходимлар мавжуд 5 та агрегат ҳамда электр двигателларни доимий равишда техник қаровдан ўтказаётганлиги туфайли истеъмолчилар талабига асосан сув етказиб берилаяпти.
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси бош мутахассислари насос станцияси ходимлари билан ўтказган семинарда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш масаласи муҳокама қилинди. Насосчиларга агрегатларни навбат ва режим асосида ишлатиш, сувга талаб бўлгандагина агрегатларни ишга қўшиш тавсия қилинди.
Семинарда насос станцияси ходимлари техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларидан нечоғли хабардорлиги синаб кўрилди, сув олди-берди журналларини тўғри юритилиши назоратдан ўтказилиб, йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш топшириғи берилди. Станция атрофидаги бўш ерларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳамда баҳорда ўтқазилган мевали ва манзарали дарахтлар қаровини намунали ташкил тавсия қилинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимлари учун “Долзарб 30 кунлик” доирасида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
“Долзарб 30 кунлик” ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида ўтказилган машғулотларда ёнғин содир бўлган ҳолатларда ходимларнинг тўғри ҳаракатланиш тартиби, хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинга қарши ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва амалий кўникмалар мустаҳкамланди. Машғулотлар якунида барча иштирокчиларга амалий топшириқлар ва тавсиялар берилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси
Тўрткўл туманидан фермер Сарварбек Мамутов экинларни томчилатиб суғоришда электр энергиясини иқтисод қилиш учун қуёш панеллари ўрнатди.

Forwarded from Нигора Эркин
Тошкент вилояти
Айни кунларда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида тадбирлар кенг миқёсида ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 51-умумтаълим мактаби ўқувчилари"Тошкент сув омбори" музейида бўлишди.
Ўқувчилар экспонатлар ва тарихий жараёнлар акс этган фотосуратларни кўздан кечиришди.
Мутахасислар томонидан сув омборини қурилиши ва бугунги кундаги муҳим аҳамяти бўйича маълумотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент сув омбори Оҳангарон ўзанида 1953-1963 йиллар даврида қурилган бўлиб, асосий вазифаси сувни йиғиб қуйи қисмидаги Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларининг 122 минг гектар ер майдонларини сув билан таъминлайди.
Сув омбори музейи эса 1976 йилда этилган.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати