Фарғона вилояти
Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимлари учун “Долзарб 30 кунлик” доирасида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
“Долзарб 30 кунлик” ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида ўтказилган машғулотларда ёнғин содир бўлган ҳолатларда ходимларнинг тўғри ҳаракатланиш тартиби, хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинга қарши ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва амалий кўникмалар мустаҳкамланди. Машғулотлар якунида барча иштирокчиларга амалий топшириқлар ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси
Тўрткўл туманидан фермер Сарварбек Мамутов экинларни томчилатиб суғоришда электр энергиясини иқтисод қилиш учун қуёш панеллари ўрнатди.

Forwarded from Нигора Эркин
Тошкент вилояти
Айни кунларда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида тадбирлар кенг миқёсида ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 51-умумтаълим мактаби ўқувчилари"Тошкент сув омбори" музейида бўлишди.
Ўқувчилар экспонатлар ва тарихий жараёнлар акс этган фотосуратларни кўздан кечиришди.
Мутахасислар томонидан сув омборини қурилиши ва бугунги кундаги муҳим аҳамяти бўйича маълумотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент сув омбори Оҳангарон ўзанида 1953-1963 йиллар даврида қурилган бўлиб, асосий вазифаси сувни йиғиб қуйи қисмидаги Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларининг 122 минг гектар ер майдонларини сув билан таъминлайди.
Сув омбори музейи эса 1976 йилда этилган.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

Наманган вилояти
Сув билан маҳаллалар обод.
Сув билан маҳаллалар обод.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

ЮЗ ЙИЛЛИК САФАР
(Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллигига)
Сув – бу ҳаёт, тириклик, қадри тилло, зар бўлди,
Ҳар томчи битта умр, ҳар томчи гавҳар бўлди.
Сув берган элда азиз, сув илми – шараф ҳам шон,
Илму амал, бирдамлик хайрдан хабар бўлди.
Қатра-қатра томчидан бунёд бўлган улуғ йўл.
Бир лаҳзанинг қудрати – юз йиллик сафар бўлди.
Қақраб ётган тупроққа ҳам меҳр, ҳам сув керак,
Манглайдан оққан тернинг қадри шом-саҳар бўлди.
Бир томчининг йўлига интизор турган боғлар,
Тўкинлик, тўкисликда бир гўзал асар бўлди.
Ёруғ манзиллар сари ёруғ йўлларга қадам,
Кўнгил сувдай пок, Зилол, Лобару Дилбар бўлди.
Ҳар заррада тириклик, ҳар заррада умид бор,
Томчининг қадрин билмоқ олимга зафар бўлди.
Юз йиллик изланиш бу, меҳнат, машаққат, сабр,
Элнинг дуоси билан минг йиллар яшар бўлди.
Дадахон Муҳаммадиев,
Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати бош мутахассиси,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.