Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?
Иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва энергия харажатларининг ошиб бориши шароитида фермерлик фаолияти йилдан-йилга мураккаблашмоқда. Эндиликда ердан унум олиш учун фақат меҳнат эмас, балки замонавий технология ҳам керак. Хоразмлик фермерлар бу борада қандай тажриба тўплашди? Улар томчилатиб суғориш ва қуёш энергияси орқали қандай натижага эришмоқда?
👉 https://kun.uz/kr/76761497
Kun.uz расмий канали

БРИФИНГДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА АХБОРОТ БЕРИЛДИ
Бугун Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов брифинг ўтказди.
Таъкидландики, Вазирлик тасарруфида 1 698 та насос станциялари бўлиб, улардаги 5 204 та насос агрегатлари, шунингдек 8 256 та тик қудуқлари ёрдамида республикадаги суғориладиган ер майдонларининг 55 фоиздан ортиқ қисми сув билан таъминланади.
Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида давлат насос станцияларининг йиллик электр энергия истеъмолини 2030 йилга қадар 6,0 млрд кВт/соатга тушириш белгиланган.
Сўнгги йилларда насос станциялардаги эскирган 1 413 та насослар ва 2 648 та энергия тежамкор электродвигателлар янгисига алмаштирилди. 1 009 та конденсатор, 878 та частота ўзгартирувчи қурилмалари, 852 та қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилди.
Насос станциялар ва тик қудуқларни ишлатиш учун 2017 йилда 8,3 млрд кВт/соат электр энергияси сарфланган бўлса, электр энергиясини тежаш бўйича амалга оширилган ташкилий тадбирлар натижасида 2024 йилда йиллик электр энергияси истеъмоли 6,5 млрд.кВт.соатгача (22 фоиз) камайтирилишига эришилди.
2025 йилда:
- насос станцияларда эскирган 150 та насос ва 166 та электродвигателларни янгисига алмаштириш;
- 117 та конденсатор, 104 та частота ўзгартирувчи қурилмалар ўрнатиш, 18 045 метр кабелларни янгисига алмаштириш;
- 450 кВт қувватли қуёш батареялари ва 27 та қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган.
Натижада электр энергияси сарфини 6840 млн кВт. соатдан 6500 млн кВт. соатга тушириш, яъни 340 млн кВт.соат (5%) электр энергиясини тежаш кўзда тутилган.
Бугунги кунда вазирлик тасарруфидаги насос станцияларда 13 115 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг билим ва малакасини ошириш учун ҳар ҳафтанинг жума кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Насос станциялари йўналишида Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда.
2021-2024 йилларда сув хўжалигида умумий қиймати 5,8 трлн сўмлик жами 416 та ва 2025 йилда 5 та лойиҳа бўйича (34 та насос станция ва 9 та тик қудуқлар) фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар билан ДХШ битимлари имзоланган.
Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазирлиги ва чет эл компаниялари билан давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш юзасидан бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар ҳисобидаги 7 497 та насос станциялар рўйхати шакллантирилди.
2025 йилнинг 20 июнь ҳолатига, 1 642 та (режага нисбатан 22 фоиз) насос станциялари молиялаштирилиб, қуёш панеллари ўрнатилди. Бунда жами 390,925 млрд сўм маблағлар сарфланди. Шундан 374,749 млрд сўм банк маблағлари ҳисобидан, 16,178 млрд сўм фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Энергияни нафақат ишлаб чиқариш, балки тежаш ҳам жуда муҳим. Юртимизда жами электр истеъмолининг учдан бир қисми 18 та тармоққа тўғри келади. Масалан, сув хўжалигидаги насосларга йилига 6,5 миллиард киловатт соат электр сарфланяпти.
Шу боис 12 та йирик насосни модернизация қилиш вазифаси белгиланди. Бу ишлар, аввало, сув чиқариш таннархи баланд бўлган Қарши магистрал каналидан бошланади.
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлашга киришилди.
Ахборот хизмати

Брифингдан лавҳа.
СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ МАХСУС ТЕХНИКА ЁРДАМИДА БЕТОНЛАШ: ҲАМ ТЕЗ, ҲАМ СИФАТЛИ
«Сурхондарёсувқурилишинвест» ДМ томонидан Бандихон туманидаги «Лимонзор» маҳалласига сув келтирувчи, узунлиги 6,8 км бўлган канал ҳамда 5 км ички суғориш тармоғини реконструкция қилиш объектида семинар ўтказилди.
Иштирокчилар объектдаги реконструкция, махсус техника ёрдамида бетон қоплама ётқизиш ишлари билан танишди. «Фахриддин» МЧЖ раҳбари Н.Эргашевнинг таъкидлашича, ушбу техника билан суғориш тармоқларини бетонлаш тезлашади, бир кунда қўл кучи билан бир километр узунликдаги каналга бетон қоплама ётқизилса, ушбу техника ёрдамида бу кўрсаткични тўрт километрга етказиш имкони бор. Ишчи кучи кам талаб қилинади, махсус техника бетон қопламани обдон зичлаштиради, муҳими, иш сифати ортади.
Семинарда вилоятдаги ирригация ва мелиорация тармоқларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш объектларида иш бажараётган пудратчи корхоналарга шундай махсус техника харид қилиш тавсия этилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Фарғона вилояти
Тошлоқ туманида сув ресурсларини ҳисобга олиш бўйича амалий тренинг ўтказилди.

Сув хўжалигида ҳалол ва виждонан хизмат қилаётган фидоий мутахассислар меҳнати эътироф этилмоқда.
Бағдод туманидаги бир гуруҳ сувчиларга ташаккурномалар ва 5 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Тадбирда Сирдарё–Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф. Турсунов иштирок этди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Наманган вилояти
Учқўрғон туманидаги “Олтин водий-1” насос станциясида навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари, тумандаги ИЧБ мутахассислари, насос станциялари раҳбарлари, ишчи-ходимлар иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги ПҚ-222-сон қарори ижроси юзасидан 2025 йилда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ижроси муҳокама қилинди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти
Аму-Қашқадарё ИТҲБ томонидан соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамда сўнгги пайтдаги иш натижалари билан алоҳида ажралиб турган ходимларга рағбат сифатида пул мукофотлари топширилмоқда.
Жумладан, Қарши туманида сув хўжалиги ходимлари ва "Чўли Ота" ҳудудидаги фермер хўжаликларининг сувчиларига мукофот пуллари берилди.
Aму-Қашқадаё ИТҲБ матбуот хизмати