Telegram Web Link
Учқўрғон туманида Президентимизнинг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чор-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан, ҳозирги сув тақчилли шароитда туманда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш ва ортиқча сув сарфини олиш мақсадида Сувчилар мактаби ўқув лойиҳасининг 2-босқичида Учқўрғон туман сув етказиб бериш хизмати Д/M ходимлари ҳам фаол қатнашмоқдалар Ойдин Нуробод ММТП ҳудудидаги  экин майдонларини томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларни жорий этиш ҳамда сувларни экин майдонларига йўқотишларсиз олиб бориш бўйича  ўқув амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда..

📡Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари....
Telegram  |  YouTube | Web-sayt | Twitter| Facebook | Murojaat Bot|
ИККИ МУҲИМ МАСАЛА ТАҲЛИЛИ: ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИК, ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБААЛАРИ

Асака туманидаги “Ахтачи” насос станциясида энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Унда йирик насос станция ва туман НСГ бошлиқлари иштирок этди. Дастлаб иштирокчиларга мутахассислар томонидан электр энегия лимитига қатъий риоя қилган ҳолда бошқарувни йўлга қўйиш, насос агрегатларини ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолатда сақлаш, техника ҳавфсизлигига риоя қилиш масалалари тўғрисида керакли маълумотлар берилди.

Айтиш керакки, 209 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун хизмат қиладиган “Ахтачи” насос станциясига 2 та агрегат ўрнатилган. Қолаверса, ПГ-50 русумли замонавий насос қурилмалари билан ҳам жихозланган. Семинар давомида уларнинг ҳолати ҳам назорат қилинди.

Йиғилишдаги иккинчи масала, ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида насос станцияларда йўлга қўйилаётган паррандачилик, чорвачилик каби тармоқларни кенгайтиришга каратилди...⬇️
⬆️ Давоми...

Хусусан, мазкур насос станциясида айни пайтда 25 та товуқ, 2 бош сигир парвариш қилиняпти. 4 сотихлик экин майдонида эса 2 та иссиқхона қурилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
НАВБАТДАГИ СЕМИНАР “СЕЧАНКЎЛ” КОЛЛЕКТОРИДА БЎЛИБ ЎТДИ

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясининг "Сечанкўл" бўлинмаси участкаси ҳамкорлигида семинар ўтказилди.

Унда “Мелиотаъмир қурилиш” МЧЖ томонидан “Миришкор ва Муборак” туманларидаги “Сечанкўл” туманлараро коллекторининг ПК0+00 дан ПК612+90 гача қисмини реконструкция қилиш ишлари, бегона ўтлардан, қамиш ўсимликларидан ҳамда тўлиб қолган лойқа қисмлардан тозалаш ишлари сув ўлчаш иншооти ҳамда сув тўсувчи дарвозаларига кўтариш мосламанинг электр қурилмалари  қуйилганлиги бўйича олиб борилган ишлар таҳлили жойида ўрганилди.

Шунингдек, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан 2023-2024 йилларда берилган кўрсатмада кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатларда бажарилиши, фойдаланувчи ташкилот ходимларининг масъулиятини ва доимий малакасини ошириш лозиилиги таъкидланди.

https://www.tg-me.com/AmuQashqadaryoITHB
2024/06/06 00:39:00
Back to Top
HTML Embed Code: