Навоий вилояти
МЕЛИОРАТИВ ЭКСПЕДИЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Вилоят Мелиоратив экспедицияси ҳисобида бугунги кунда 3030 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари бўлиб, шундан 47 км вилоятлараро коллекторлар, 104 км туманлараро коллекторлар, 867 км хўжаликлараро коллекторлар, 1863 км ички ҳамда 149 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармолари. Уларнинг соз ҳолатда ишлаши ҳамда вилоятдаги 123 минг гектар суғориладиган майдонларнинг сизот сувлари сатҳи ва мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш учун бошқарма тасарруфида 5 та мелиоратив тизим бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу мелиоратив тизим бўлимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарма томонидан Кармана “Чап қирғоқ”, Хатирчи “Ўнг қирғоқ”, Қизилтепа “Катта зовур Ўртаобод”, Навбаҳор “Дул-дул Шодибек” ҳамда Конимех “Конимех” мелиоратив тизим бўлимларининг техник-мелиораторларига 5 дона замонавий скутерлар топширилди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти
Қувасой шаҳри “Пастки валик” МФЙдаги “Мирзаумар” фермер хўжалиги даласидаги суғориш тик қудуғини ишлатиш учун 20 кВтлик қуёш панели ўрнатилди.
Фермер хўжалиги раҳбари Ғайрат Мирзаумаров бу қурилмадан қандай фойдаланаётганлиги ҳақида гапириб беради.

👍3
“ҚИЗИЛСОЙ” СОЙИНИ ТОЗАЛАШ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ ТИНГЛАНДИ
"Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасаси Тошкент вилояти бўлинмаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Юқоричирчиқ тумани бўлими ходимлари бошчилигида Юқоричирчиқ тумани "Булоқбоши" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилсой” сойи ўзанидаги участкаларда ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни атроф-муҳитга таъсири тўғрисида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Эшитув давомида маҳалла фаолларига сой ўзани ва минтақадаги экологик муаммолар, участкани тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш орқали ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари ва сув тошқинлари билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, қишлоқ хўжалиги ва экин майдонлари муҳофазасини таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги мутахассислар томонидан таъкидланиб, зудлик билан ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш зарурлиги тушинтирилди.
Ўтказилган жамоатчилик эшитувида маҳалла фаоллари томонидан сой ўзанини тозалаш бўйича ишлаб чиқилиши режалаштирилган лойиҳалар бир овоздан маъқулланди.
"Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" ДМ

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти
Балиқчи туманидаги “Жўрабек Дурбек” фермер хўжалиги ўз даласидаги томчилатиб суғориш технологиясини ишлатиш учун қуёш панели ўрнатди.

«ОЛТИНСОЙ ЧАВАНДОЗИ» ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ДАЛАСИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бу йил Сурхондарё вилоятида жами 46,1 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, жумладан, 7 минг гектар далада томчилатиб, 3,1 минг гектар ерда ёмғирлатиб, 2500 гектар майдонда дискерт, 6,2 минг гектар ерда эгилувчан қувур ва эгатга плёнка тўшаб суғориш ҳамда 27,3 минг гектар майдонда лазерли текислагич ёрдамида текислаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Сув тежайдиган технологияларни жорий этишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига кўмаклашиш ҳамда белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида Аму-Сурхон ИТҲБ тизим ташкилотларида 500 нафар мутахассисдан иборат 25 та маслаҳат-сервис гуруҳлари ташкил қилиниб, улар жойларга чиқиб суғоришда сувни тежайдиган технологияларни фойдаланишни тарғиб қилиш баробарида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларига, шунингдек, қурувчи-пудрат корхоналарига маслаҳлат ва амалий ёрдам беришаяпти.
Олтинсой туманидаги «Олтинсой чавандози» фермер хўжалиги пахтазорида ўтказилган ўқув семинарида туманнинг «Пахтакор» ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбару аъзолари, туман ДМ ирригаторлари, Олтинсой туманига бириктирилган «Тўпаланг-Қоратоғ» ИТБ, насос станциялари ва энергетика бошқармаси, туман электр таъминоти корхонаси ходимларидан шакллантирилган 40 нафар сервис гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Бу мавсум тажрибали деҳқон Ҳусан Муҳаммадиев бошлиқ «Олтинсой чавандози» фермер хўжалиги 12 гектар пахтазорига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этди. «Suvkredit.uz» платформаси орқали банкдан кредит олган фермернинг даласига шартномага асосан «AGRO WOLRD TEAM» МЧЖ томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиб фойдаланишга топширди.
Ўқув семинарида Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Худойберганов, Сув хўжалиги вазирлиги масъул вакили Ш.Исроилов ва Олтинсой тумани ҳокими Б.Маҳматраимовлар сўзга чиқиб, тежовчи технологияларни ишлатиш тартиби, технологиянинг сув, техника ва ўғит ҳамда ишчи кучи харажатларини тежаши, тежовчи технологияларни жорий этган фермер хўжаликларига бериладиган имтиёзлар ва субсидия ажратиш тартиблари хусусида батафсил тушунча бердилар.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти
Янгийўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ тегишли ташкилотлар ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида “Parlsey” МЧЖ дала майдонида сув тежовчи технологиясини жорий қилиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича семинар ўтказди.
Семинар иштирокчиларига Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва сув тежовчи технологиянинг афзалликлари тўғрисида маълумот берилди.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш ҳамда “Agrosubsidiya.uz” платформаси ишлаш жараёнлари тушунтирилди.
Семинар давомида туманда сув тежовчи технологиялар қамровини янада ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури самаралари
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури самаралари
👍1
Фарғона вилояти
“Fergana Oceana” МЧЖ кластер ташкилотида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида семинар ўтказилди. Унда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қуёш панеллари орқали энергиядан оқилона фойдаланиш ҳамда ички суғориш тармоқларини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Фарғона вилояти ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, Сирдарё-Сўх ИТҲБ раҳбарияти, туман ташкилотлари ҳамда пахта, ғалла ва боғдорчилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида суғоришда замонавий ёндашувлар, сув ва энергия ресурсларини тежаш имкониятлари ҳамда амалий лойиҳаларнинг натижалари иштирокчиларга намойиш қилинди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти
Қувасой шаҳри “Суфон” МФЙ Беҳизор кўчасидаги 165-сонли суғориш тик қудуғини ишлатиш учун 50 кВтлик қуёш панели ўрнатилган.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўлим бошлиғи Иқбол Нажмиддинов шундай маълумот берди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Келгусида шоличиликда сув 50 фоиз иқтисод қилинади (+видео)
Шоли асосан сувда парвариш қилинадиган ўсимлик. Халқимиз севиб истеъмол қиладиган таомлар асосан гуручдан тайёрланади ва бозорларимизда ҳамиша ушбу маҳсулотга талаб юқори. Бироқ, Марказий Осиё минтақасида сув тақчиллиги кузатилганлиги учун шолини катта майдонларда етиштириш имконсиз.
📽 https://youtu.be/4MIty38QiSw
Батафсил: https://uza.uz/posts/725253
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе