“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журналининг янги сони нашрдан чиқди.
👍1
6-сон, 2025.pdf
6.1 MB
Журналнинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг сиёсий дунёқарашини ошириш, уларни юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш мақсадида “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди.
Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш, газета-журналларни ўқиш, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм каналидаги материалларни кузатиб бориш ҳақида сўз юритилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ўз фаолият йўналишлари билан боғлиқ савол ва таклифлар билдирилди. Жонли мулоқот шаклида ўтган соат ҳар бир иштирокчи учун фойдали маълумотларга бой бўлди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Фарғона вилояти
“Эски Найман” каналида бетонлаш ишлари давом этмоқда
Қувасой шаҳридан оқиб ўтувчи “Эски Найман” каналининг 4,6 км узунликдаги қисми замонавий технологиялар асосида тўлиқ бетонлаштирилмоқда. Умумий узунлиги 7 км бўлган каналнинг эски ўзан қисми тупроқ билан тўлдирилиб, зичлаб берилмоқда, янги ўзан эса мустаҳкам бетон қоплама билан жиҳозланмоқда.
Бу ишлар Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида Хитой Халқ Республикасининг “Yellow River Engineering Consulting.,Ltd.” компанияси томонидан бажарилаяпти.
Реконструкция қилинган канал орқали Найман, Лашкар, Пастки Валик қишлоқлари ҳудудидаги жами 2000 гектар майдон суғорилиши таъминланади. Бу эса сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув йўқотишларини камайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини барқарорлаштиришга хизмат қилади.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

ОҚБЎЙРА БЎЙИДА
Ҳар тулпор сув ичган булоғин мақтар,
Олдингдан оққан сув қадрга маҳтал.
Бу сув қайдан оқар, қайга етади,
Қанча дард-ҳасратни олиб кетади?
Майса, гиёҳ бўлиб унар қайдадир,
Ерга сингмоққа ҳам кўнар қайдадир.
Тангрининг сийлаган ерлари балки,
Заҳматкаш манглайнинг терлари балки.
Бир замон Тоҳирни Зуҳрога элтган,
Фарҳод ишқи бўлиб Ширинга етган.
Шарқираб кўнгилни ўртаган ҳислар,
Сувга чиққан ойдай Ойбарчин қизлар.
Ё бир сулув тушин сувга айтгандир,
Балки дарё шунда ортга қайтгандир.
Дарёдай одамлар камлиги тайин,
Дарёлар ҳам қуриб борар кун сайин.
Тангри тўрт унсурни яратди бутун,
Олам – одамни пок сақламоқ учун.
Тошларга урилиб оқади бир-бир,
Оловли йўллардан ўтгандай умр.
Кўнглингни тўлдириб сув ичган маҳал
Ариқ қазганни ҳам эслагин ҳар гал.
Ҳар тулпор сув ичган булоғин мақтар,
Олдингдан оққан сув қадрга маҳтал.
Сув ҳам кўкка етиб боргандай тилак,
Келажакка оқиб бормоғи керак.
Дадахон Муҳаммадиев
Ўш.
28.05.2025 й.
Ҳар тулпор сув ичган булоғин мақтар,
Олдингдан оққан сув қадрга маҳтал.
Бу сув қайдан оқар, қайга етади,
Қанча дард-ҳасратни олиб кетади?
Майса, гиёҳ бўлиб унар қайдадир,
Ерга сингмоққа ҳам кўнар қайдадир.
Тангрининг сийлаган ерлари балки,
Заҳматкаш манглайнинг терлари балки.
Бир замон Тоҳирни Зуҳрога элтган,
Фарҳод ишқи бўлиб Ширинга етган.
Шарқираб кўнгилни ўртаган ҳислар,
Сувга чиққан ойдай Ойбарчин қизлар.
Ё бир сулув тушин сувга айтгандир,
Балки дарё шунда ортга қайтгандир.
Дарёдай одамлар камлиги тайин,
Дарёлар ҳам қуриб борар кун сайин.
Тангри тўрт унсурни яратди бутун,
Олам – одамни пок сақламоқ учун.
Тошларга урилиб оқади бир-бир,
Оловли йўллардан ўтгандай умр.
Кўнглингни тўлдириб сув ичган маҳал
Ариқ қазганни ҳам эслагин ҳар гал.
Ҳар тулпор сув ичган булоғин мақтар,
Олдингдан оққан сув қадрга маҳтал.
Сув ҳам кўкка етиб боргандай тилак,
Келажакка оқиб бормоғи керак.
Дадахон Муҳаммадиев
Ўш.
28.05.2025 й.
👍4
Шеър муаллифи ҳақида
2025 йил 28-30 май кунлари Қирғиз Республикасининг қадимий Ўш шаҳрида Халқаро Турк Маданияти Ташкилоти - ТУРКСОЙ Бош котибияти ташаббуси билан туркий дунё ёш шоирларининг "Яшил олам" биринчи халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикасидан 100 нафарга яқин шоирлар қатнашди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ижодкорлари сафида Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати бош мутахассиси, истеъдодли шоир Дадахон Муҳаммадиев иштирок этиб, махсус сертификат билан тақдирланди.

👏2
Фарғона вилояти
ТОЗА АРИҚ — ТОЗА МУҲИТ МЕЗОНИ
Сув – ҳаёт манбаи, поклик эса фаровонлик пойдевори. Йил фасллари алмашар экан, оби ҳаётнинг тозалиги нафақат мўл ҳосил, балки атроф-муҳит саломатлигининг ҳам мезонига айланмоқда.
Шу мақсадда, Қўқон шаҳри Тўғонбоши 6-МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи, “Сўх-Оқтепа” ИТБга қарашли “Қипчоқ” ариғида механик тозалаш ишлари олиб борилди.
Мазкур ҳудудда 1 дона экскаватор, 2 дона автосамосвал, “Қўқонсой” сув тақсимлаш бўлими ишчи-ходимлари ҳамда МФЙ раислари иштирокида лой ва чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармасига қарашли, Қўқон шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи “Урганжи” ариғида ҳам режалаштирилган тозалаш ишлари давом эттирилди. “Ноиб кўприги” МФЙ ҳудудида ишчи-ходимлар томонидан кўприк остида тўпланган маиший чиқиндилар қўл кучи ёрдамида тозаланди.
Ушбу тадбирлар сув оқимини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.