Telegram Web Link
Тошкент вилояти

“Тошкент” магистрал канали бошқармасида 142 нафар ишчи-ходим фаолият юритади.

Қурбон ҳайити муносабати билан уларни рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги етказилди.
Шундан сўнг ишчи-ходимларга бир қопдан ун ва ёғ маҳсулоти берилди.

Сувчилар бу каби ғамхўрликлар учун Президентимизга ва соҳа раҳбарларига миннатдорлик билдирдилар.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
👍3
Наманган вилояти

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида тадбир ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи Ҳ.Алибаев ходимларга Вазирлик раҳбариятининг табригини етказди.

Ишчи-ходимларга мол гўшти ҳамда ижтимоий пакетлар — гуруч, ўсимлик мойи, картошка, пиёз ва сабзидан иборат маҳсулотлар тарқатилди. Шунингдек, идора ва туман ишлаб чиқариш бўлими ходимларига иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти берилди.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Қорақалпоғистон:

Байрам муносабати билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасида меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат айёмларидан бири бўлган – муборак Қурбон ҳайити муносабати билан тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакиллар ҳамда бошқарма масъуллари ҳамда ишчи-ходимлари иштирок этган тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

“Шу қутлуғ кунларда сувчиларимиз айёмни муносиб нишонлаш баробарида эл-юртимизга улуғ неъмат – оби ҳаётни узлуксиз етказиб беришдек ўзларининг савобли ва хайрли амалларини давом эттираётганликлари барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди”,

- деган табрик сўзлари байрам кунларида навбатчиликда туриб, деҳқон ва фермерларга узлуксиз сув етказувчи насосчи ходимларнинг ишига бўлган масъулиятини ҳамда касбига бўлган меҳрини оширди, десак муболаға бўлмайди.

Қурбон ҳайити муносабати бошқарма ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ишловчи ходимларига ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан картошка, пиёз тухум каби бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
👍5
Қашқадарё вилояти

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сув хўжалиги вазири томонидан байрам арафасида ишчи-ходимларни рағбатлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, “Қарши магистрал канали” ИТБ, Муборак, Косон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди.

Бундай эзгу ва хайрли тадбирлар эртага ҳам давом эттирилади.
👏1
2025/07/13 22:31:11
Back to Top
HTML Embed Code: