Telegram Web Link
Қашқадарё вилояти

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сув хўжалиги вазири томонидан байрам арафасида ишчи-ходимларни рағбатлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, “Қарши магистрал канали” ИТБ, Муборак, Косон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди.

Бундай эзгу ва хайрли тадбирлар эртага ҳам давом эттирилади.
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ «ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида канал, коллектор, дарё ва суғориш тармоқлари бўйларида 9,7 млн туп (режага нисбатан 141%) дарахт кўчатлари экилди.
2022 йилнинг кузидан буён сувчилар эккан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари сони 33 млн тупдан ошиб кетди.

Куни кеча фаол сувчи ёшларнинг ҳар ҳафта шанба кунлари ўз ҳудудидаги суғориш тармоқларини чиқиндилардан тозалаш, ҳашар уюштириб, атрофни ободонлаштириш ташаббуси Вазир томонидан қўллаб-қувватланди.

Мамлакатимизда табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш борасидаги хизматлари учун Сув хўжалиги вазири Шавкат Рахимович Хамраев «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан мукофотланди.

Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси механизация бўлими ишчи-ходимларига бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида эътибор қаратилди.

Барча механик, эксковаторчи, бульдозерчи ва техник ходимларнинг ҳар бирига махсус кийим ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Жамоани табриклар экан, ҳавза бошқармаси бошлиғи ходимларга Сув хўжалиги вазирининг байрам табригини етказди.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Жиззах вилояти

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан эҳтиёжманд оилаларга ун, ёғ, гуруч, гўшт, полиз маҳсулотлари ҳамда турли хил ноз-неъматлардан иборат байрам совғалари етказиб берилди.
Жумладан, Пахтакор тумани Олтинкўл МФЙда яшовчи Эрманов Учқун, Аминова Сара, Исроилов Дилшод, Қурбонова Меҳринисо, Ҳотамова Гулноза каби фуқароларнинг хонадонларига борилди ва уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Сирдарё - Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
2025/07/04 01:30:52
Back to Top
HTML Embed Code: