Telegram Web Link
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ JICA ТАШКИЛ ЭТГАН ХАЛҚАРО ЎҚУВ СЕМИНАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ташаббуси билан “Суғоришни самарали бошқариш ва сувдан фойдаланувчиларнинг салоҳиятини ошириш” мавзусидаги халқаро ўқув семинари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Камбоджа, Мозамбик, Уганда, Зимбабве, Ҳиндистон каби давлатлардан мутахассислар иштирок этди.

Семинар иштирокчилари Япониянинг шимолида жойлашган Хоккайдо оролидаги Тайсетсу тоғ тизмасидан келиб чиқувчи дарёлар, автоматлаштирилган сув тақсимлаш тизимлари, замонавий сув хўжалиги объектлари ва уларнинг бошқарув инфратузилмаси билан танишдилар. Шунингдек, ерларнинг мелиорацияси ва дренаж тизимлари ҳам ўрганилди. Бу объектлар Японияда сув ресурсларини самарали бошқариш ва суғоришни мақбул ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Семинар иштирокчилари ўз мамлакатларидаги суғориш тизимлари ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги тажриба, мавжуд муаммолар ва ечимлар билан ўзаро ўртоқлашдилар.

– Мен учун бу семинар катта тажриба мактаби бўлди, – дейди “Дарғом” ирригация тизими бошқармаси муҳандиси Гулмира Элмуродова. – Японияда сув ресурсларидан нафадар самарали бошқарилаётганлигини кўриб, ҳайратга тушдим. Японлар ҳар бир қатра сувнинг қадрига етишар экан. Автоматлаштирилган бошқарув, рақамли мониторинг тизимлари, сув тежовчи инновациялар – уларнинг барчасини юртимизда ҳам жорий этишимиз зарур. Бошқармамиз тасарруфидаги аксарият суғориш тармоқлари ҳали ҳам анъанавий усуллар билан бошқарилади. Япония тажрибаси асосида лойиҳа асосида автоматлашган назорат пункти ва онлайн мониторинг тизимини жорий қилиш имкониятларини ўргандим. Шунингдек, фермерларга доимий ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳам муҳим, чунки улар бу тизимни тушуниши ва фойдаланиши керак.

Фикр алмашувлар давомида сув хўжалигини самарали бошқариш бўйича қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, амалий таклиф ва инновацион ечимлар илгари сурилди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
ЁШ КАДРЛАР – УМИДИМИЗ!

“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази етакчи мутахассиси Наргис Холмаматованинг “Сув ресурсларини бошқариш” мавзусидаги мақоласи чоп этилди.
Янги Узбекистон №-123.pdf
1.9 MB
Газетанинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти

''ЯШИЛ ВОҲА'' НАСОС СТАНЦИЯСИДА ДХШ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Шароф Рашидов туманида жойлашган “Яшил воҳа” насос станцияси 2023 йил якунида “Султонбек Наврўз” фермер хўжалигига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида бошқарувга берилган эди.

Бугунги кунда ушбу насос станциясида давлат-хусусий шериклик шартларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида семинар ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар насос станциясининг кундалик фаолияти, бажарилган ишлар, сув ресурсларининг ҳисобини юритиш тартиби, шунингдек, сув олди-берди журналларининг тўғри ва тизимли юритилиши билан танишдилар.

Бундан ташқари, станция ҳудудида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти ҳам ўрганилди. Семинар қатнашчилари томонидан насос станциясидаги мавжуд шароитлар ва ютуқлар юқори баҳоланди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон

"Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси" доирасидаги 17 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тадбирлардан лавҳалар.
Forwarded from Ulug'bek Karimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Suvdan noqonuniy foydalanish holatlari aks etgan foto va video uchun pul mukofoti belgilandi

🗓 16.06.2025

19:00

📍 Toshkent viloyati

joyida_informatsion

🌐 joyida_informatsion_rasmiy
ДИҚҚАТ! ҲАМКОРЛИК УЧУН ТАКЛИФ!

Республика бўйича 311 км узунликдаги магистрал ва йўл ёқасидаги очиқ зовурлар ёпиқ дренаж тизимига ўтказилиши ва бунинг ҳисобига юзага келган ер майдонларини савдо ва сервис объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда барча вилоят ҳокимликлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган очиқ коллекторлар рўйхати шакллантирилган.

Лойиҳа доирасида ташаббускорлар ҳисобидан муҳандислик ишлари амалга оширилиб, шу асосда енгил конструкцияли савдо шохобчалари қуриш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, мазкур йўналишда фаолият юритиш истагида бўлган ташаббускорларни ҳамкорликка таклиф этамиз.

Ҳамкорлик қилиш истагида бўлган инвестор ва тадбиркорлар Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича Олтинкўл тажрибаси
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi pinned «ДИҚҚАТ! ҲАМКОРЛИК УЧУН ТАКЛИФ! Республика бўйича 311 км узунликдаги магистрал ва йўл ёқасидаги очиқ зовурлар ёпиқ дренаж тизимига ўтказилиши ва бунинг ҳисобига юзага келган ер майдонларини савдо ва сервис объектларини ташкил этиш режалаштирилган. Шу муносабат…»
2025/06/29 10:41:32
Back to Top
HTML Embed Code: