МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ УЧУН ҚАДРДОН ИЛМИЙ ДАРГОҲ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ташкил этилганлигининг 100 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан “Марказий Осиёнинг глобал экологик ва сув муаммоларини ҳал қилишда илмий ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Тадбирни Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев олиб борди.
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолияти 1925 йилда Ўрта Осиёда ягона бўлган Гидротехника тажриба-тадқиқот институтини ташкил этишдан бошланган. Турли даврларда турлича номланган бу илмий даргоҳ минтақадаги сув хўжалиги илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасалари ўртасида энг юксак илмий-ишлаб чиқариш базасига эга бўлган салоҳиятли муассасага айланди.
Бу ерда жуда катта илмий мактаб яратилди. Кўплаб олимлар, илм аҳли етишиб чиқди.
Вазир мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сув хўжалиги соҳасини илм-фан ютуқлари асосида ислоҳ қилиш, ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Бунинг амалий натижаси сифатида 2018 йилда Президентимизнинг қарорига асосан институт вазирлик таркибига ўтказилди. Институт биноси қайта таъмирланиб, лаборатория базалари замонавий асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозланди. Илмий-тадқиқот лабораториялари кенгайтирилди, Қорақалпоғистон филиали минтақавий марказ сифатида, Сув хўжалиги муҳандислик маркази ҳамда Сувни тежайдиган технологиялар илмий-тадқиқот консалтинг марказлари қайта ташкил этилди. Хоразм, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё минтақавий марказлари янгидан шакллантирилди.
Мана шу жараёнда илм ва ишлаб чиқариш узвийлигини таъминлаш ҳам диққат марказида бўлди.
Ҳозирги кунда институтда 94 нафар таянч докторант, 3 нафар докторант ва 10 нафар мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.
Сув хўжалиги соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқларини жорий қилиш бўйича 28 та мавзу бўйича 7,3 млрд сўмлик илмий-тадқиқот лойиҳалари, шундан Республика давлат илмий-техник дастурлари доирасида 8 та амалий, инновация ва фундаментал, 30 та илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов бу институт нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё республикалари учун қадрдон илмий даргоҳ эканини алоҳида таъкидлади.
Сув хўжалиги соҳасининг ёши улуғ, ҳамиша иззат-икромдаги фахрийлари кўп. Сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, фахрий сувчилардан Рим Гиниятуллин институтнинг 100 йиллиги муносабати билан ўз табрикларини билдирди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Россия, Хитой, Марказий Осиё республикалари, умуман 20 дан зиёд хорижий давлатлардан сув соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олимлар сўзга чиқди.
Ахборот хизмати

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi pinned «МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ УЧУН ҚАДРДОН ИЛМИЙ ДАРГОҲ Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ташкил этилганлигининг 100 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан “Марказий Осиёнинг глобал экологик…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Марказий Осиёнинг глобал экологик ва сув муаммоларини ҳал қилишда илмий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядан лавҳа.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбир иштирокчиларидан бир гуруҳига Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллик юбилей нишони топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшидан боғ қолади.
Халқаро илмий-амалий конференция якунида вазирлик ҳовлисида кўчат экиш маросими бўлди.
Халқаро илмий-амалий конференция якунида вазирлик ҳовлисида кўчат экиш маросими бўлди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонлар сув хўжалиги кўргазмаси билан ҳам танишди
“Марказий Осиёнинг глобал экологик ва сув муаммоларини ҳал қилишда илмий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция куннинг иккинчи ярмида шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилди.
Хусусан, “Трансчегаравий ҳамкорлик, энергия тежамкорлик, сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-ташкилий ечимлари” мавзусидаги 1-шўъба йиғилиши якунида Хитой Халқ Республикаси вакиллари билан "Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун Катта маълумотлар бўйича халқаро тадқиқот маркази (CA-CBAS)нинг Марказий Осиё субмарказини очиш тўғрисида" битим имзоланди.

Forwarded from "Joyida" informatsion dasturi | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining 100 yilligi
🗓 20.06.2025
⏰ 19:00
📍 Toshkent shahri
✅ joyida_informatsion
🌐 joyida_informatsion_rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти
ДАМАС, СКУТЕР, ПЛАНШЕТЛАР – САМАРАЛИ ХИЗМАТНИНГ АСОСИ
Зомин тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимларига меҳнат самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 1 дона “Дамас” автомобили, 5 дона замонавий скутерлар, планшетлар ва хизмат кийимлари, фонарлар топширилди.
Ушбу техник воситалар сув таъминоти ва назорат ишларини янада тезкор, самарали ҳамда хавфсиз амалга ошириш имконини беради.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати