Жиззах вилояти
Дўстлик туманида жойлашган “Арнасой-3” насос станцияси 2021 йилда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига берилган эди. Мазкур битим доирасида хусусий шерик ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни тўлиқ ва сифатли бажарди.
Насос станциясининг техник ҳолатини яхшилаш, энергия самарадорлигини ошириш, узлуксиз сув таъминотини йўлга қўйиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида станциянинг ишлаб чиқариш қуввати сезиларли даражада ошди.
Шунингдек, лойиҳавий мажбуриятлардан ташқари, ташаббускор томонидан қўшимча равишда 50 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Бу эса насос станциясининг энергия самарадорлигини ошириш, тежамкорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилмоқда.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
''АҚЛЛИ СУВ'' ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ИШЛАШИ МУҲОКАМАДА
Зомин тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида “Ақлли сув” қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш юзасидан навбатдаги амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда жами 22 та “Ақлли” қурилма ўрнатилган бўлиб, ҳозирда улардан фақат 16 таси марказий серверларга реал вақт режимида маълумот узатмоқда. Қолган 6 та қурилманинг фаолият юритмаётгани масъул ходимларнинг бепарволиги ва назоратнинг сустлиги билан боғлиқ экани таъкидланди ҳамда бу ҳолат танқид остига олинди.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга қурилмаларнинг техник тузилиши ва иш принциплари, дастурий таъминотни созлаш ва мониторинг қилиш усуллари каби йўналишларда назарий ва амалий кўникмалар берилди.
Тадбир якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишламаётган қурилмаларни тўлиқ ишга тушириш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

25-06-25.pdf
1.1 MB
Газетанинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ариқларни бетонлаш давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти Пахтаобод тумани
Андижон вилояти Пахтаобод тумани
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҲОЛИ МАМНУН ВА МИННАТДОР
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Шўрқишлоқ” МФЙда 2 та суғориш тик қудуғи ишга туширилди.
Маҳалладаги 250 дан зиёд хонадоннинг томорқаларини суғориш яхшиланди.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Эскиараб” маҳалласида суғориш тик қудуғи ишга туширилди.

СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТИ МУЛКИГА ЭСКИЧА ЁНДАШУВДАН ВОЗ КЕЧИШ ВА ХУДДИ ШАХСИЙ МУЛКДЕК МУНОСАБАТДА БЎЛИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ
Аму-Сурхон ИТҲБнинг ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассислари Денов тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ жамоаси иштирокида ўтказган семинар ирригация тармоқларига ўрнатилган «Ақлли сув» қурилмаларининг ишчи ҳолатини ўрганишга бағишланди.
Ўтган вақт мобайнида туман ирригаторлари томонидан суғориш тармоқларига 47 дона «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилган. Мақсад – суғориш тармоқларида оқиб турган обиҳаёт ҳажми ва миқдорига доир маълумотларни реал вақт режимида марказий серверга узатиш. Аслида қурилмалар сувчилар ишини ҳар томонлама енгиллаштириш, айниқса олис ҳудудларда жойлашган суғориш тармоқларидаги сув ҳажми, тезлиги ва миқдорини ўлчаш, энг муҳими, ирригаторларнинг ўша ҳудудларга бориш-келиш ташвишидан озод қилиш ниятида қўйилган. Ушбу қурилмаларнинг ҳар биттасини суғориш тармоқларига ўрнатиш учун ирригация ташкилоти ҳамда давлат бюджетининг анча маблағи сарфланган.
Бироқ Денов тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ балансидаги суғориш тармоқларига анча меҳнат ва маблағ ҳисобига қўйилган 47 та қурилманинг бугунги кунда 32 тасидан маълумотлар жўнатилишида узилишлар мавжудлиги, биттаси эса қўйилганидан буён бирорта ҳам маълумот тақдим этмаганининг асосий сабаби – ирригаторларнинг ўз ишига нисбатан эътиборсизлиги ҳамда соҳа ходимларининг кўпчилигида давлат мулкига нисбатан совуққонлик билан ёндошиш муносабати ҳамон тугамаётганини англатади.
Семинар якунида йиғилганларга ташкилотнинг мулкига нисбатан худди шахсий мулкдек қараш, ўзларининг асосий ёрдамчилари ва иш қуроллари ҳисобланадиган қурилмаларни аввайлаб-асраш, узоқ вақт ишлашини таъминлаш топшириғи берилди.
Шунингдек, ДМ директори Баҳриддин Хўжамуродов ва рақамлаштиришга масъул ходим зиммаларига қурилмаларни тўлиқ ишлатиш, сим карта тўловларини амалга ошириш вазифаси юклатилиб, келгусида хатоликларга йўл қўймаслик тавсия қилинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

БАРАКАЛИ ҲОСИЛ УЧУН ТУНДА СУҒОРИЛАЁТГАН ДАЛАЛАР
Жиззах вилоятида 2025 йилги пахта ҳосилини мўл ва сифатли етиштириш мақсадида суғориш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят бўйича жами 2036 та фермер хўжалиги фаолият юритаётган бўлса, уларнинг тасарруфидаги 67 600 гектар пахта майдонида суғориш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Мазкур жараённи самарали ва узлуксиз ташкил этиш мақсадида вилоят миқёсида 83 та суғориш отряди тузилди. Ушбу отрядларга 406 нафар сув хўжалиги ходими бириктирилиб, улар махсус воситалар – фонар, этик ва бошқа зарурий жиҳозлар билан таъминланди.
Ёзнинг иссиқ кунларида сувдан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини тежаш ҳамда ҳосилга зарар етказмаслик учун тунги суғориш ишлари йўлга қўйилди. Айниқса, Жиззах вилояти сув хўжалиги ходимлари томонидан тунги навбатчилик графиги асосида суғориш жараёнларида сув таъминотидаги узилишларга йўл қўйилмаяпти.
Ташкил этилган тунги суғориш отрядлари ҳудудлар кесимида фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ҳудудга тажрибали сувчилар бириктирилиб, уларнинг иш фаолияти қатъий назорат остида олиб борилмоқда.

СИЗ БИЗГА ДЎСТ ЭМАС, СИЗ БИЗДАН ЭМАС
Бу дунё молига жонин тиккан кас,
Унинг йўлларида олгувчи нафас,
Майлига, кимлардир қилса ҳам ҳавас,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Мис балдоқни зар деб сотгувчи заргар,
Мисингиз чиққайдир бир кун муқаррар,
Кўзлар ёшларига бепарвосиз гар,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Иймон тасбеҳларин юлиб сочгувчи,
Нафсига юҳодек қучоқ очгувчи,
Ўзни англаб, аммо Ўздан қочгувчи,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Балки бир сарварсиз, шонли, шавкатли,
Уммоннинг тўфони каби қудратли
Камбағал ҳаққига бекли, давлатли,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Азим Суюн айтар собит сўзини:
Дўстим дебон, дўст ўйса дўст кўзини,
Унутса Ватанин, халқин тузини,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Азим Суюн
Бу дунё молига жонин тиккан кас,
Унинг йўлларида олгувчи нафас,
Майлига, кимлардир қилса ҳам ҳавас,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Мис балдоқни зар деб сотгувчи заргар,
Мисингиз чиққайдир бир кун муқаррар,
Кўзлар ёшларига бепарвосиз гар,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Иймон тасбеҳларин юлиб сочгувчи,
Нафсига юҳодек қучоқ очгувчи,
Ўзни англаб, аммо Ўздан қочгувчи,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Балки бир сарварсиз, шонли, шавкатли,
Уммоннинг тўфони каби қудратли
Камбағал ҳаққига бекли, давлатли,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Азим Суюн айтар собит сўзини:
Дўстим дебон, дўст ўйса дўст кўзини,
Унутса Ватанин, халқин тузини,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас.
Азим Суюн