Telegram Web Link
🇺🇿Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда

⚡️2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ўз ишини бошлади. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.

Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.

Унда таъкидланганидек, мазкур Кенгашнинг ҳар йилги мажлислари терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам асос яратди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган бир қатор омилларга алоҳида эътибор қаратди. Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик шулар жумласидан эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Президент глобал хавфсизлик масаласига алоҳида тўхталар экан, минтақа атрофи ва Яқин Шарқда юз бераётган низолар барчани чуқур ташвишга солаётгани, улар иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Ушбу омиллар жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия манбалари нархининг ошишига олиб келмоқда. Шунингдек, энергетика ва транспорт соҳаларида миллий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Президенти шундай мураккаб шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий, энергетика ва коммуникация тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.


👉 @UnchaMuncha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥6👎3😁2
🌱Uncha-Muncha
#ана_холос ⚠️Тармоқларда, Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманидаги бир мактабнинг директори ва депутат лавозимида фаолият юритувчи шахс ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида аудио ёзув тарқалмоқда Бу каби ҳолат, яқинда Таълим вазирлиги…
#расмий_муносабат

⚡️Мактабга ишга киритиш евазига жинсий алоқа сўраган мактаб директори ИШДАН ОЛИНДИ

Ижтимоий тармоқларда ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЎКДАЛА ТУМАНИ 17-МАКТАБ ДИРЕКТОРИнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан  тарқалаётган  пост бўйича Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат:

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилди. Бошқарма бошлиғининг 2025-йил 16-октябрдаги 844-К-сонли буйруғли билан мактаб директори вазифасидан озод этилди.

👉 @UnchaMuncha
🤬126👍86😁18👏6
Forwarded from korzinka.uzb
🍂 Bu haftaning super narxlari faqat siz uchun! 🍂

Do‘stlar, unumli narxlar saylanmamizni taqdim etishdan xursandmiz! Izlaganingizni Korzinkadan doim topasiz 😉

Endi sevimli mahsulotlaringizni yoqimli chegirmalarda qayerda xarid qilishni aniq bilasiz! Do‘konlarimizga keling, keng assortimentdan keragini tanlang va unum bilan xaridlar qiling, yoki Korzinka Go orqali onlayn buyurtma qiling ❤️

Super narxlardagi tovarlar katalogi bilan esa bizning saytimizda tanishib chiqishingiz mumkin.

🗓 Narxlar amal qilish muddati: 16-dan 22-oktyabr oxirigacha. Korzinka Mahalla do‘konlaridagi narxlar va assortiment farq qilishi mumkin.

Korzinka Go bu va boshqa tovarlarni eshigingizgacha 59 daqiqada yetkazadi 🙃

App | Telegram-bot | Facebook | InstaWeb | Korzinka Go
🔥6😁3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Бундан буёғига ҳаёт фақат қийинлашиб боради- Хитойлик мутахассис

Айни дамда Хитойда скутерда доставка билан шуғилланаётганларнинг 30 фоизи олий маълумотли, 5 фоизи салкам доктор наук экан

Яқинларга юбориб қўямиз, диплом бир оддий қоғозга айланяпти, ўзингиз харакат қилмасангиз оч қоласиз, диплом ёрдам бермайди

👉 @UnchaMuncha
🔥68😢51👍46😁11🤬2
❗️Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади.

👉 @UnchaMuncha
👍74👎25🔥3😢3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #огоҳлик

Парацетамол дорисини кўп истеъмол қилиш аутизм касаллигига сабаб бўлишини Америкалик олимлар исботлашди

Яқинларингизга юбориб огоҳлантириб қўйинг

👉 @UnchaMuncha
👍30😢7👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳарбий, сиёсий ва халқаро даражадаги каналлар жуда кам ёки улар ҳақида кўп маьлумотга эга эмасман.

Фақат биттасини танийман холос. Унинг каналини доимий кузатиб бораман. Ўзимга керакли бўлган маьлумотларни шу каналдан олиб тураман. Ҳозир ҳарбий техникаларни тушуниш, янги қуроллар ҳақида ўқиб бориш, дунёдаги сиёсий жараёнларни кузатиб бориш замон талаби. Сизларга ҳарбий, сиёсий ва халқаро даражадаги канал Gorizont ни тавсия қилмоқчиман.

Ушбу каналда:

- Россия ва Украина уруши;
- Исроил ва Эрон уруши;
- Исроил ва ХАМАС уруши;
- Қизиқарли ва фойдали тарих;
- АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги империалистик урушлар батафсил ёритиб борилади.

Асосийси турли хил бачкана рекламаларсиз канал. Айтишадику, сиёсатга қизиқмаган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради деб. Сиёсатга қизиқинг, сиёсатни Gorizont да ўқиб боринг!

Телеграм каналига ўтиш: 👉 @gorizont_uz
👍13👎8👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

❗️Сизни МИБдан қарзингиз бор

Мошенниклар энди хатто исм фамилиянгиз, МИБни печати билан хужжат юборяпти

Агар очсангиз картангиз, шахсий маълумотларингиз ўғирланади

Яқинларни огоҳлантириб қўямиз

👉 @UnchaMuncha
👍17🤬13😢5😁3
2025/10/26 09:31:56
Back to Top
HTML Embed Code: