Telegram Web Link
​​338. Бандани азоблашни ирода этгани ҳолда Аллоҳ уни истиғфор айтишга илҳомлантирмайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
---
Истиғфор айтаётган экансиз, демак Аллоҳ сизни азобламайди. Истиғфор айтишни кўпайтирайлик.
​​339. Ориф, зоҳид ва буюк уламолардан Маъруф Кархий Дажла дарёсида бир тўп ширакайф кишиларни кўриб, қандай дуо қилганларига эътибор беринг. У зот қўлларини осмонга кўтариб: "Аллоҳим, уларни бу дунёда қувонтирганингдек, охиратда ҳам қувонтиришингни сўрайман!" дедилар.
340. Ҳасан Басрийдан: "Ҳажжи мабрур нима?" деб сўрашди. У киши жавоб қилди: "Банданинг дунёдан зоҳид ва охиратга рағбатли ҳолда қайтишидир".
341. Абу Язид Бастомийга: "Нима хоҳлайсиз?" дейишди. Дедилар:
- Хоҳламасликни хоҳлайман!
342. Ихлос - ибодатга қасдда Аллоҳ субҳанаҳуни яккалашдир. Ёки махлуқларни мулоҳаза этишдан қалбни тозалашдир.

Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ
343. Эй бола, олдин ўзингнинг нафсингни тишла. Ундан кейин ўзганикини.

Абдулқодир Жилоний раҳимаҳуллоҳ
344. Ҳазрати Умар даврида болалар тўпланиб қолишса, улардан бири: "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва: "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди.
Шунда Умар йиғлаб юборардилар..
345. Солиҳ салафлардан бири дедилар:
"Агар банда амалда камчиликка йўл қўйса Аллоҳ уни ғам-ташвиш билан синайди."
​​346. "Бас, Аллоҳга қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман"
(Зариёт сураси, 50-оят).
347. Ким ўлимни зикр қилишни ўзига одат қилиб олар экан, унинг наздида дунё кичраяди.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
348. Охират фарзанди бўл! Дунё фарзанди бўлма! Чунки фарзанд онасига эргашади.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
349. Орифлар ижмоъ қилишган масала шуки, банда ва Аллоҳ ўртасини тўсадиган энг қалин парда нафсдир.

Мухтор Жомил ҳафизаҳуллоҳ
350. Солиҳлардан бирлари шундай дедилар: "Одамларни Аллоҳга маъсиятни қанчали кўпайтираётганларини кўрсанг, сен Унинг тоатида шунчали ҳаракат қил!"
351. Фақиҳ - таълим олиб, олган илмига амал қилган, сўнг уни таълим берган кишидир. Булардан бирини йўқотган киши фақиҳ номига лойиқ бўлолмайди.

Имом Тибий роҳимаҳуллоҳ
352. Агар бир одамнинг намозни зое қилаётганини кўрсангиз, демак у Аллоҳга қасамки, бошқа нарсаларни бунданда зое қилади.

Умр ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
​​353. Тасаввуф-Аҳли сунна ақидасида ёнида алоҳида янги ақида эмас. Балки у айнан Аҳли сунна ақидасига амал қилишдир. Уммат фуқаҳолари, хусусан тўрт имом истинбот этган ҳукмларга амал қилишдир.

Шайх Саид
354. Шайхим Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг этакларини тутиб қирқ йил таълим олдим. Ҳаммоднинг ҳузурларида собит туриб униб-ўсдим. Кимда сабот бўлмаса набот (ўсиш) бўлмайди.

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ
355. Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинадилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
356. Раббим, охирги нафасларим сажда устида бўлишига муваффақ айла!
357. Салафлардан бири айтади: Одамларни Аллоҳнинг маъсиятини кўпайтираётганини кўрганинг сари, сен Аллоҳнинг тоатида жидди-жаҳд қил!
2024/05/19 10:50:50
Back to Top
HTML Embed Code: