Telegram Web Link
#яхши_янгилик

⚡️Янги Тошкент шаҳрига метро йўли қурилади. У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради.


Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади.  

Бундан ташқари, метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Буни 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади.

Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.

Шунингдек, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида мазкур темир йўлни Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтказиш назарда тутилмоқда. Ерости йўналиши ҳам кўчадаги ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда қурилади. Бу янги метро йўли 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👍74
#диққат

❗️Йўл қоидаларининг енгил бузилиши учун маъмурий огоҳлантириш жорий этилиши мумкин

Қонунчилик палатасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар кўриб чиқилмоқда. Ҳужжатга кўра, қуйидаги қоидабузарликлар учун жарима ўрнига огоҳлантириш берилиши мумкин:

– ҳаракат вақтида телефон ёки монитордан фойдаланиш
– нотўғри тўхташ ёки тўхтаб туриш
– мажбурий суғуртанинг йўқлиги
– пиёдалар ва бошқа иштирокчилар томонидан содир этилган енгил қоидабузарликлар

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
7👏4
#диққат

Энди гўшт, сут, тухум паранда гўшти нархини оширганлар ишдан кетади — Президент


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👏17😁41
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш бўйича операцияни истисно қилмади

Аввалроқ, президент Доналд Трамп можарони кескинлашиб кетишидан чўчиб, Исроилнинг Эрон олий раҳбарини ўлдириш режасини рад этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. «Бу можарони кескинлаштирмайди, аксинча, унга барҳам беради», деди Нетаняҳу.

Исроил ҳақиқатан ҳам Эроннинг олий раҳбарини нишонга оладими, деган саволга Нетаняҳу давлат «халқ учун керакли ишни қиляпти», деди. Reuters агентлигининг 15 июн куни хабар беришича, Исроилда Эрон олий раҳбарига суиқасд уюштириш имконияти бўлган, бироқ бу режага АҚШ президенти Доналд Трамп вето қўйган. Оқ уйнинг юқори мартабали аноним мулозимининг айтишича, Эрон режими «бирорта ҳам америкаликни ўлдирмаган» ва бу содир бўлгунга қадар Вашингтон «Ислом республикаси сиёсий раҳбариятини таъқиб қилиш ҳақида гапирмайди».

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
🤬96
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл қоидабузарлиги учун “хат” бир ойда келмаса — бекор қилиниши мумкин!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:
Қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида маъмурий жазо қўлланиши шарт;
Агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, жазо 1 йил ичида қўлланилиши лозим;
Шунингдек, йўл чизиғини босиш каби айрим ҳолатлар фото-видео мосламалар орқали қайд этилмаслиги мумкин.

Лойиҳа ҳозирча биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун қабул қилинса, фуқаролар жарималар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлади ва кеч юборилган қарорлар бекор қилиниши мумкин.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусанов жамоадошларига қўшиқ куйлаб берди 😂

«Сити»нинг янги футболчилари қатори қишда келган ўзбекистонлик ҳимоячи ҳам анъанага мувофиқ қўшиқ айтди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
11🤣7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Япониядан келтирилган, ҳар куни мусиқа эшитиб, массаж олиб катта бўлган зотдор мраморный мол гўшти 2 247 000 сўмдан сотилаётган экан 🥩😳

Битта қўзини пулига бир килограмм шундай гўшт олармидингиз?!


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
🤬15👎8😱54😁4👍2
❗️Исроил-Эрон уруши фонида ўзбекистонликлардан тарафкашликдан чекиниш сўралди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини бугунги кунда кузатилаётган можароларга нисбатан диний, ирқий ёки бошқа шахсий мансубликлар асосида муносабат билдирмаслик, ҳар қандай нафрат ва зиддият тарғибига қарши туришга чақирди.

“Шунингдек, фуқароларимизни турли провокация ва ҳақоратомуз чақириқларга учмасликка, ҳолатларга нисбатан ҳиссиёт эмас, балки вазмин муносабатни сақлаб қолишга даъват этамиз”, дейилади мурожаатномада.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
10👍1
Автомобиллар ҳаво ҳароратини кутилганидан анча юқори кўрсатмоқда 🥵

Бу кўрсаткичлар реал вақтдаги хароратга қанчалик мос келади?

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жарима хати 1 ой ичида юборилмаса — бекор қилинади!

Ҳайдовчиларга юбориб қўйинг.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👏51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🚲Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъаткорлар билан велосипедда сайр қилди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎98🤣8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

❗️Оғиз ҳидланишига оддий ва самарали даво


Яқинларга юбориб қўямиз.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроил Мудофаа вазири Хоманаийни Саддам Ҳусайнникига ўхшаш тақдир билан қўрқитди

“Мен Эрон диктаторидан уруш жиноятларини давом эттиришни ва Исроил фуқароларини ўққа тутишни тўхтатишни сўраб, огоҳлантираман. У худди шу ишни қилган Ироқ раҳбарини эслаши керак”, деган Исраел Катз.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
🤬102👏2😁1😱1
«Сўқоқ сомсаси» ҳам патентланди

Тошкент вилояти Паркент туманига қарашли Сўқоқ қишлоғига хос бўлган миллий таом – «Сўқоқ сомсаси» Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
9😁6👎3
#тезкор

⚡️🥵 Ўзбекистонда 25 июндан “чилла” бошланади 🥵

Ўзбекистонда энг иссиқ фасл — “чилла” 25 июндан бошланиб, 3 августгача давом этади.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱111
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Ўзбекистоннинг энг кучли докторларидан бири тоғга боришни тавсия этмоқда

Дўстлар, яқинларга юбориб қўямиз


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👍51
❗️Қабул тугашига 1 ҳафта қолди
Роппа-роса 1 ҳафтадан сўнг қабул якунланади.


Бугун, 18-июн соат 10:00 ҳолатига кўра олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 255 минг 409 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

🔹ўзбек тили — 224 минг 513 нафар;
🔹рус тили — 25 минг 841 нафар;
🔹қорақалпоқ тили — 4 минг 283 нафар;
🔹бошқа тиллар — 772 нафар.
📋 Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

🙋🏻‍♂️ ўғил болалар — 117 минг 940 нафар
🙋🏻‍♀️ қизлар — 137 минг 469 нафар


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқдан қандай ҳимояланиш мумкин?

ССВ бу бўйича тавсиялар эълон қилди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
3👍3
2025/07/13 22:35:16
Back to Top
HTML Embed Code: