Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тугади

Ҳайдовчининг "шустрый"лиги узоққа бормади, камида 4-5 млн жарима. 😂🤦‍♂️

Шунақа "шустрый" танишларга юбориб қўямиз.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
😁154
#Тезкор
⚡️⚡️Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Йиғилишда ўтган ойда ҳайдовчилар учун жорий этилган қатор енгилликлар санаб ўтилди:

🔸Илк бор қоида бузганларга жарима эмас, оғохлантириш тартиби жорий қилинди
🔸Йўл чизиғини босишни камера орқали қайд этиш амалиёти бекор қилинди
🔸Жамоат транспорти йўлакларидан кечқурун бошқа ҳайдовчиларга ҳам фойдаланишга рухсат берилди
🔸Йўлларни кундузи таъмирлашга тақиқ қўйилди
🔸Радар ўрнатилган жойларда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍6😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ОГОҲЛИК
⚠️❗️ДХХ: Учтепа туманида жойлашган “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозоридаги жиноий гуруҳ аъзолари ушланди😨

Тошкент шаҳридаги криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда жиноятчиликка барҳам бериш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Учтепа туманининг Фарҳод кўчасида жойлашган “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозорида 12 нафар шахсдан ташкил топган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105👏3
#диққат #тезкор

❗️Биринчи президентнинг катта қизи Гулнора Каримова Исломовна иши юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:

1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.

2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.

3. Г.Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.

4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г.Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.

5. Г.Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.

6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, “ошхонадаги суд” ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.

8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида “Vision 2030” жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.

9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.

10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.



👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
17🤣4👎1
⚡️Ўтган ойда ҳам ҳайдовчиларга қатор енгилликлар берилди.

Биринчи бор ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди.

Йўл чизиқларини босиш ҳолатларини камера орқали фиксация қилиш бекор қилинди.

Жамоат транспорти учун мўлжалланган тасмаларда кечқурун бошқа ҳайдовчилар ҳам юришига рухсат берилди.

Шаҳарларда йўлларни кундузи таъмирлаш тақиқланди.

Радар бор жойда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
10😁1
#Тезкор
⚡️Президент топшириғи: Йўлларда тартиб ва адолат таъминланади

Барча ташкилот ва маҳаллаларда асоссиз ўрнатилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.

Идора ва вазирлик ходимлари “парковка” қилиб олган ҳудудларга фото ва видео камералар ўрнатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланади.

Давлат хизматчилари жамоат транспортида юришга намуна бўлиши керак.

Бундан буён Ҳукумат рўйхатида бўлмаган раҳбарлар хизмат машинасига йўлда устунлик берилмайди.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
5
#Тезкор

❗️Президент: “Жаримани тўлаб қўйдим-ку” дейиш даври тугади

Президент ташаббуси билан янги тизим жорий этилади:
Қарама-қарши ҳаракат, қизил чироқда ўтиш 1 ойда 2 марта такрорланса – 1 йилгача чегирма берилмайди;
1 ойда 10 тадан ортиқ қоидабузарлик6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш;
2–3 баробар ортиқча тезлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида қонунчиликка ўзгартиш киритилади.

Янги “Сурункали қоидабузарлар” дастури орқали тартибсизликка чек қўйилади.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
👍8🤬74😁1
#Тезкор
❗️ТОШМИ ЧОРРАҲАДА ЕР ТАГИДА ТРУБА ПОРТЛАДИ

Жабрланганлар борлиги борлиги, тошлар отилиб машиналарни пачоқ қилгани айтилмоқда.


👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
😱62
⚠️🤩🤩🤩 Жабрланган автомобиллар 4-5 тадан кўп экан, ойналари синган.

🧍‍♂️ МЧС, ФВВ барчаси шу ерда.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #расман

Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўътадил ёз

Бу ёғига ҳаво салқин, ЁҚИМЛИ БЎЛАРКАН.

Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида метеорологик рекордларни янгилаган аномал иссиқлар ўрнини бу ҳафта салқин об-ҳаво эгаллайди, наботот ва ҳайвонот енгил тортади – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
9👍4👏2
#диққат

⚡️🌪️ Деразаларни ёпинг: Бугун Тошкентда чангли бўрон кутилмоқда

Қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар фақат Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати +31...+36° даража атрофида, пойтахтда эса +32...+34° бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда.

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4😱3👎1
Уй шароитида машиналарни ювиш учун симсиз мини автомобил ювиш машинаси

Симсиз карчер  - қимматбаҳо автомобил бўёқларини ифлосланишини олдини олувчи супер карчер!

 
- Портатив юқори босимли ювиш батареяси
- Ташиш, ўрнатиш ва ишлатиш учун қулай
- Материал - ABS + мис
- Қувват - 24 V/200 W
- Сув шланкаси узунлиги - 5 метр
- Батарея - 1500 mah
- Сув босими - 36 бар

💰 Маҳсулот нархи: 269 000 сўм

Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
🚚 Етқазиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ👇:
https://100k.uz/oqim/510149
https://100k.uz/oqim/510149
https://100k.uz/oqim/510149

👆Сайтга кириб заявка қолдрининг ва заказингиз тез орада тасдиқланади
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра зиёратига боришда фирибгарларга алданиб қолманг!

👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
2025/07/14 09:36:07
Back to Top
HTML Embed Code: