Telegram Web Link
Хоразмда “Дарахтларга нафас беринг” акцияси ўтказилмоқда.

Вилоятимида кўнгилли экофаоллар иштирокида ҳудудларда танг қисми бетон қилинган дарахтлар таги очилиб экилган кўчатлар ҳамда кўп йиллик дарахтларни эрталаб ва кечқурун суғориш ишлари график асосида олиб борилмоқда.

Шу билан бирга "Дарахтларга нафас беринг" оммавий тадбирлар доирасида дарахтларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш мақсадида агротехник тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ огоҳлантиради:

"Ижтимоий тармоқларда махсус кийим кийган шахслар ўзларини ФВВ ходимлари сифатида таништириб, аҳолидан гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликлари учун пул тўлашга мажбурлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу шахсларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ҳурматли фуқаролар, агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингизни ёки ФВВнинг 95)-772-10-50 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз."

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли буджет”нинг 2-мавсуми 15-июлдан бошланади

“Ташаббусли буджет” жараёнларининг 2025-йилги 2-мавсуми 15-июлдан бошланиб, 31-август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15-июл – 3-август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18-август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21-август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31-август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1-сентябр — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
#Tezkor

FAQAT 2 KUN! -50% gacha KATTA CHEGIRMALAR - Lokatsiyalar

❗️5-6-iyulgacha! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA

❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000  199 000 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000  149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000  299 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan
❗️ -40% 🔻Oppo A57s (4/64) 148 000 88 800 so'mdan
❗️ -40% 🔻Oppo A18 (4/128) 189 000 113 400 so'mdan
❗️ -40% 🔻Oppo A3x (4/64) 199 000 119 400 so'mdan
❗️ -40% 🔻Oppo A3x (4/128) 229 000 137 400 so'mdan
❗️ -30% 🔻Oppo A38 (4/128) 179 000 125 300 so'mdan
❗️ -30% 🔻Oppo A3 (6/128) 279 000 195 300 so'mdan*

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas
- YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q

📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar

Shoshiling! Aksiya faqat 6-iyulgacha 24 oylik muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa

👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz
Хоразмда қарз тўланмагач, гаров мулки хатланиб, аукцион савдога чиқарилди

АТБ “Капиталбанк” “Капитал 24” ЧБФ смартбанки томонидан О.О.га автомобиль сотиб олиши учун 98,1 млн сўм миқдорида кредит ажратилган эди. Аммо фуқаро кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган. Қонунчиликда эса мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2025 йил 19 январдаги қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган. Гаровдаги транспорт воситаси тақиққа олиниб, хатланган. Эндиликда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган транспорт воситаси электрон онлайн аукцион савдосига сотиш учун чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
Ҳар учинчи ишлайдиган ўзбекистонликнинг камида битта кредити бор – Марказий банк

2025 йил 1 июнь ҳолатига мамлакатда 5 млн.дан ортиқ кишининг камида битта кредити бор. Банклардан кредит олган аҳолининг тахминан 27 фоизи, яъни 1,4 млн. кишида икки ёки ундан ортиқ кредит бор.

Банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг:

▪️11 фоизида 3 та ва ундан ортиқ;
▪️16 фоизида 2 тадан;
▪️73 фоизида 1 та кредит бор.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
Бўларкан-ку!

Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ёнидаги ер ости ўтиш жойида асосан ҳужжатсиз уяли телефонларни сотиш билан шуғулланиб келганларга нисбатан рейд ўтказилибди.

Ер ости ўтиш йўли аҳоли учун ўз вазифаси бўйича хизмат кўрсата бошлабди, келгусида бу жойга турли савдогарлар жойлашиб олишига йўл қўймаслик керак.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолиятга қўйиладиган талаблар кучайтирилди.

2025 йил 1 августдан бундай моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун лицензия ФВВ билан келишилган ҳолда берилади. Уни олиш учун 5 та давлат ташкилоти талабларига риоя этиш керак.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Web-sayt
2025/07/08 09:26:27
Back to Top
HTML Embed Code: