⚡️Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактабми бу ёки қиморхона: 8-синф ўқувчилари синфда карта ўйнаб ўтиргани видеоси тарқалди

Бугун ижтимоий тармоқда “Мактабми бу ёки қиморхона?” сарлавҳаси остида тарқалган юқоридаги видеолавҳа юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Видеолавҳадаги воқеа 2024 йил 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-“Б” синф ўқувчилари томонидан  тарих фани дарси чоғида содир этилганлиги аниқланди. Дарс жараёнига халақит қилиб, “картабозлик” қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий Кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-“Б” синф раҳбари Н.Б. га нисбатан интизомий чора кўрилганлигини маълум қиламиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган ўқитувчи йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11-синфида ўқувчи қизнинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар билан ҳақоратомуз шилқимлик қилгани аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ўқитувчи 3 суткага қамалган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилмайди

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олади. Байрам куни — 9 май, пайшанба.

Президент фармонида қўшимча дам олиш куни белгиланмаган. 10 май, жума — барча ходимлар учун иш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВМҚ-263.pdf
684.6 KB
⚡️Мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчи ходимлари учун янги устама тури жорий қилинди

Эндиликда сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида"ги 263-сонли низоми қабул қилинди.

🗂Низом матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ватан тинчлиги ва келажак авлоднинг нурли истиқболи йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар жасорати ва порлоқ хотираси ҳамиша қалбларимизда яшайди.

Қадрли ҳамюртлар!

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сиз азизларга, қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкинлик ҳамда барча эзгу ниятларингизнинг ижобатини тилаймиз.

Мамлакат тараққиёти йўлидаги хизматларингизда зафар ҳамиша ёр бўлсин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Абитуриентлар учун асосий янгилик: Тестдан сўнг абитуриентга йўналиш танлашга 10-15 кун вақт берилади

Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада эълон қилинади. Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади. Йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️С1 сертификати бор чет тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда 80 балл берилади ҳамда улар аттестациядан озод этилади

Савол:

Мен С1 даражадаги миллий сертификатга эга инглиз тили фани ўқитувчисиман. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтяпман. Белгиланган тартибга кўра, сертификатга эга ўқитувчиларга 80 балл қўшиб берилар экан, шу тўғрими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра:

➡️ умумий ўрта таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

❗️МУҲИМ!

➡️ Бу ўринда эътибор бериш керакки, бу имтиёз фақат навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этаётган чет тили фани ўқитувчиларига тегишли.

➡️ Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашаётган чет тили фани ўқитувчилари умумий талаблар асосида, барча тест синовларини топширади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани, чақалоқнинг отаси эса бошқа мактаб ўқувчиси экани айтилмоқда. Ҳозирда ўқувчи шифохонада, унинг онаси ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган.

Болалар омбудсмани шундай ҳолат аниқланганини тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, 2009 йилда туғилган қиз 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган бола билан жинсий алоқада бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада кўзи ёриган.

Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) Тойлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактабларда 2023-2024-ўқув йили тугашига ҳам икки ҳафта қолди, 25 май, шанба куни ўқув йилининг оҳирги дарс куни бўлади

2023-2024-ўқув йили якунланишига ҳам икки ҳафта вақт қолди, мактабларда таътил муддатлари қандай белгиланган?

ВМнинг 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

❗️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ommalashtirish.uz платформасида 15 май куни рад этилган методик ишлар, 20 май куни эса оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади

Методик хизмат бўлимлари ҳузуридаги Ўқув методик кенгашлар томонидан ommalashtirish.uz платформасига жойланган методик ишлар текширилиши ниҳоясига етмоқда.

2024 йил 15 май куни Кенгашлар томонидан "Рад этилган" методик ишлар ва рад этиш сабаблари эълон қилинади.

➡️ 2024 йил 20 май куни барча туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади. 

Методик ишлари Ўқув методик кенгаш қарори билан "Рад этилган" талабгорлардан апелляция қабул қилинмайди. 

➡️ Қолган барча турдаги шикоят аризалари 20 майдан 23 майгача ўз ишларини оммалаштиришга топширган иштирокчилар апелляция аризаси тақдим этиши мумкин. Аризалар фақат талабгорнинг шахсий кабинети орқали (PDF форматда) қабул қилинади.

➡️ 2024 йилнинг 20 майдан 30 майгача Методик хизмат бўлимлари томонидан ташкил этилган апелляция комиссияси талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқади ва жавоб хатини талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💆‍♀️ Oilaviy munosabatdagi muammolarning asl sababi bu…

❗️ O’zingizga bo'lgan ishonch va hurmatning yo'qligida!

Ismim Feruza. 5 yil oldin shaxsiy muammolarim yetarli darajada ko’p edi. Bu xatolarimni tan olish o'rniga, boshqalardan doim norozi bo’lganman.

Lekin, o'zimga e'tibor qaratishni boshlab, kech bo’lsa-da o’rgangan bilimlarim orqali xayotimni butkul o’zgartirdim.

Shaxsiy muammolarimni hal qilishga yordam bergan sirli bilimlarimni yopiq kanalimda, jonli efirda BEPUL o’rgatmoqchiman.

👇 Pastdagi tugmani bosib yopiq kanalga obuna bo’ling. Keyin topa olmaysiz!
⚡️Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳа ММТВ

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди

⁃ Халқ таълим муассасаларида – 5 612 та;
⁃ Мактабгача таълим муассасаларида – 2 173 та; 
⁃ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида – 1 215 та;
⁃ Қишлоқ хўжалигида – 452 та;
⁃ Қурилиш ташкилотларида – 266 та меҳнат қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари қайд этилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, ҳозирча фақат 2 та фан фаоллаштиририлган

🗓 9 май соат 11:00 дан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 2 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Немис тили

⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😇🥰😇😇🥰🥰

Inson muammolarga duch kelar ekan, yechim ham topadi albatta.
Attestatsiya va milliy sertifikat test sinovlaridagi muammongizga yechimni BIZ beramiz.

Oliy toifali filolog Dilafroʻz Fayzullayevna
Ona tili va Oʻzbek tili fani ustozlari uchun

🟥🟥🟥🟥🟥
🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥 eʼlon qildilar.

🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥 May kunlari boʻlib oʻtadigan bu marafonda siz:

🟥 Esse yozilish tartibi, qonun-qoidalari;

🟥  Gʻazal tahlili toʻliq holatda;

🟥 Grammatika. Test sinovlarida ustozlarni qiynab kelayotgan savollarga javob topa olasiz.


🎁 Marafonda ishtirok etgan ustozlarga SOVGʻA tarzida

Attestatsiya yopiq guruhiga taklifnoma beriladi.

Marafonga START:
               🟥🟥🟥🟥🟥🟥

             2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣.

Sizni kanalimizda kutamiz!!!

Kanalga obuna bo‘lish
❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://www.tg-me.com/habelonatili
https://www.tg-me.com/habelonatili
https://www.tg-me.com/habelonatili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sertifikat loyiha matni (98472).pdf
239.3 KB
⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ёдингизда бўлса, аввалроқ ўқитувчиларга устама олиш учун бериладиган миллий сертификат бўйича бироз тушунмовчилик юзага келгани, Раш моделига ўтилиши ортидан қайси даражадаги сертификат устама берилиши сўроқ остида эканлигини айтилган эди.

Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса С даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади. Лойиҳа муҳокамасига қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

➡️ https://regulation.gov.uz/oz/d/98472

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Sonning oxirgi ikki raqami. Ferma teoremasi. Eyler teoremasi.........

➡️Ekub Ekuk ga doir sistemali misollar

➡️Kombinatorika

➡️Ehtimolliklar

➡️Integral

➡️Diffirensial tenglamalar

Attestatsiya imtihoniga kirgan har 10 ta matematikdan kamida 9 tasi yuqoridagi mavzularda muammoga duch kelgan bo'lsa ajab emas 🫣

Men Aslbek Fayziyev vazir jamg'armasi sohibi va Master darajadagi matematika fani o'qituvchisiman 👨‍🏫

Sizlarni 15-25-may kunlari yuqoridagi mavzular bo'yicha o'zimning telegram kanalimda bo'lib o'tadigan jonli darslarimga taklif qilaman 👇👇👇

@fayziev_attestatsiya

Jonli darslarni o'tkazib yubormaslik uchun hoziroq telegram kanalimga obuna bo'ling 👇👇👇
@fayziev_attestatsiya
@fayziev_attestatsiya
@fayziev_attestatsiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Манба: Ўқитувчиларнинг методик кунлари қайта жорий қилиниши мумкин

Хабарингиз бор, собиқ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилинган эди.

Орадан икки йил ўтиб, методик кунлар “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида қайта жорий қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда xalqtaliminfo.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, қуйидагилар ўқитувчиларга “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида белгиланмоқда:

➡️ Душанба – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

➡️ Сешанба – Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

➡️ Чоршанба – Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science));

➡️ Пайшанба – Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

➡️ Жума – Хорижий тиллар;

➡️ Шанба – Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf
232 KB
🔔“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилган ҳолда 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

➡️ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

➡️ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

➡️ маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

➡️ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

➡️ йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

➡️ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

🗂Тавсия матни билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/14 06:49:59
Back to Top
HTML Embed Code: