Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки кайфият учун 😊

https://www.tg-me.com/Xazon_Rezgi
👍3923🥰7🎉4🔥3😍3
ЭРАМ

37- қисм

- Йигит кишининг қиз болада нима иши бўларди , ака ? - Саид Исмоил Афзалнинг сўзларида бу сафар тушкун оҳангларни англаган бўлди ,- менда ҳам шу-да ... Фирдавсага уйланмоқчиман. Агар жуда билгингиз келаётган бўлса айтай. Бир вақтлар у билан аҳди- паймон қилган эдик. Кейинчалик ҳар иккимизга тегишли бўлмаган сабаб туфайли йўлларимиз ажралиб кетди . Бунга ҳам бир ярим йилдан ошиқроқ вақт бўлибди . Ҳозир эса қаршингизда ўша хатосини кеч бўлса-да тўғрилаш ниятида турган йигитни кўряпсиз,- Афзал сўзларини "Яна саволинг борми?" деган оҳангда тугатди.
Саид Исмоил Афзалнинг жавоби Рустам келтирган маълумот билан бир хил чиққанидан йигитга нисбатан кўнглида тан беришга ўхшаш туйғуни ҳис қила бошлаганди , шу боис унга берган навбатдаги саволида қисман самимият зоҳир эди:
- Унда нима муаммо ?! Қизни четдан кузатиб юраверса масала ҳал бўлиб қолмаса керак ?!
Афзал хўрсинди.
- Орадан қанча сувлар оқиб кетди-да , ака ? Қолаверса бўлиб ўтган ишларда Фирдавса мени ҳам айбдор деб ҳисоблаши мумкин. Ўша кезлари унинг ўзини тутишидан шундай тахмин қилаяпман. Яна ...
- Гумон иймондан айиради , ука ,- Афзални гапини кесди Саид Исмоил ,- сизга бир маслаҳат . Севдингизми , шарт айтинг - қўйинг. Нима бўлиши эса кун тартибидаги кейинги масала. Бир гап бор-ку : "Ҳар куни бир ўлгандан , кунда бир ўлган афзал" деган гап бекорга айтилмаган. Узр исмингизни бу мақолга алоқаси йўқ.
- Бу билан ...- Афзалнинг гапи оғзида қолди
- Бу билан айтмоқчиман- ки , - Саид Исмоил Афзалнинг гапини бўлганча деди,- даҳлиз бўйлаб тўғрига юрасиз , кейин биринчи бурилишдан чапга, сўнг учинчи эшик...
Омад ...
Афзал Саид Исмоилга кўзларини катта-катта очиб тикилди , Саид Исмоилга раҳмат айтиб кабинетдан чиқар экан, кўнглидан "Гавҳархон опа айтган гаплар бу эркакга негадир ёпишмаяпти" деган фикр ўтди. Саид ака билан Фирдавсанинг ўртасида бирор муносабат бўлса у ўзини шундай тутармиди ? Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин : Ё улар ўртасида ҳеч қандай гап йўқ ёки бўлмаса Саид ака ўзига шу қадар ишонади , яъни Фирдавсанинг ўзига қўйиб бериб менга катта кўчани кўрсатиб қўймоқчи. Уфф... Нима деган хулосага келишни ҳам билолмай қолдим.
Нима дейсан Афзал , Гавҳархон опа сени бекорга изламаган чиқар ? Ахир эри рашк қилса қилгудек қиличдек йигит экан - у ? Бир тарафда "Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди" деган гаплар ҳам бор..."
Афзал Саид Исмоил йўл кўрсатиб юборган хонага боргунча "дунёнинг у бошидан кириб , бу бошидан чиқди"
Мана ўша учинчи эшик...
Афзал тутқичга қўл узатиб эшикни аста ўзи томон тортди. Эшик ташқарига овозсиз очилди .
Афзалнинг юраги гупиллаб уриб кетди . Тўрда жойлашган иш столи яқинидаги креслода ён тарафлама қаламнинг орт томонини тишлаганча ўз хаёлларига ғарқ бўлиб ўтирган Фирдавса эшикнинг очилганини сезмади.
Афзал унга тикилганча остонада тек қотди .
Инсон кўнгли сезгир... Фирдавса ҳам ўзини кимдир ўтли нигоҳлари билан таъқиб этаётганини кўп ўтмай ҳис қилди ва эшик томонга ўгирилди:
- Афзал...-Фирдавса ўрнидан қандай қўзғалганини ўзи сезмади ,- сен...?!
- Ҳа мен ,- қулт этиб ютинди йигит ,- кутмаган эдинг- а ?
Фирдавса столни айланиб ўтиб Афзални ёнига келди . Унга бир зум нигоҳини қадади- ю, сўнг бошини эгганча "йўқ" дегандек юзини четга бурди .
- Биламан ,- алам аралаш изтироб билан шивирлади йигит ,- мени кутмаганингни яхши биламан. Сен ўзингча "Чет элга ишлагани кетдим" деб овоза тарқатиб, яшаш жойимни ўзгартирсам Афзал барига лаққа тушиб ишонади ва мендан осонгина воз кечади деб ўйлагансан-да.
- Мени кечир ...- деди Фирдавса ҳамон Афзалнинг юзига қарамай , - шундай қилишга мажбур эдим.
- Биламан ... Ҳамма - ҳаммасини биламан ,- такрорлади Афзал,- бироқ сени мажбур бўлмаганингни ҳам , балки атайин мажбур қилишганини ҳам биламан. Энди барини бошидан бошлай...
- Афзал ,- ўзини қўлга олиб йигитга тик қаради Фирдавса,- у гаплар бари ўтмишда қолди . Энди ўтмишни кавлаштиришдан фойда йўқ... Барчаси ўз жойида қолгани маъқул.


@Xazon_Rezgi
235👏42🔥35🤔24👍11😱4🥰2
Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


https://www.tg-me.com/Xazon_Rezgi
87👏32🔥23👍6💯2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Хўш мана асосий хабардан ҳам воқиф бўлдиларинг,- деди Асрор ака,- Саидумар, сен бу гуруҳдаги суҳбатларни нусҳалаб ол. Вақти келса керак бўлади. Ундан кейин гуруҳ ҳақидаги барча маълумотларни ҳам сақлаб ол. Қачон очилган, "эгаси" ким, аъзолар сони ва ҳ. к. лар ҳақида маълумотларни эринмасдан тўпла.

- Хўп бўлади, Асрор ака.

- Бўпти унда барчага руҳсат,- деди Асрор ака йигитларга қараб,- бугунги ишлар чакки бўлмади-а?

- Ҳа айтманг. Эртага бу аблаҳларни қандай қўлга олишни маслаҳатлашиб оламиз. Ҳамма иш пишгач ички ишлар органлари ходимларига ҳам хабар килишимиз лозим. Бир томондан бу ишларнинг бари Ҳорун ака сафарга кетган вақтларида бўлиб ўтишига ҳурсандман,- деди Саидумар

- Мен боя Камол акани учратгандим. У ҳам Ҳорун ака билан бирга кетаётган экан. Камол аканинг айтиши бўйича улар чоршанба куни учишаркан.

- Биз эса насиб қилса пайшанба куни манави касофатларнинг патини юламиз, - кафтларини бир бирига ишқалади Саидумар,- шу ишлар битгандан сўнг бирор узоқроқ жойларга кетиб дам олмасамми?

- Аввал иш битсин, сўнг Сўқоққами, Бурчимуллагами чиқиб кетамиз. Вой у ернинг ҳавосини?- ҳавасланиб гапирди Асрор ака, - ҳай майли, ўша кунлар келаверсин-чи? Айтганча, эртага Хонзода қишлоғига бориб кетаркан. "У ерда узоғи икки кун бўламан" деди.

- Тинчликми? Хонзода опам индамаган эдилар-ку?

- Энди ҳаммага биттама битта айтиб чиқмайди-ку?  Мана менга айтди бўлди-да? - деди Асрор ака ҳотиржам,- Хонзоданинг айтишича аммасининг эри бетоб эмиш. "Бориб ҳол-аҳвол сўрамасам бўлмайди, менинг пойтахт шаҳарга келиб шу наиижаларга эришишимда поччамнинг хизматлари беқиёс" деди у

@xazon_rezgi

-269-
👍275168🔥98👏48🤔8😢6💯5😍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эрта тонгдан аммасининг уйига йўл олган Хонзода бозор-ўчар қилиб керакли манзилга яқинлашганда кун чошгоҳдан оғганди.
У аммасининг дарвозаси ёнида таксидан тушиб қўлидаги сумкалари билан тараддудланиб турган ҳам эди-ки, ичкаридан аммасининг ўзи чиқиб қолди.

- Амма...

Хумора аммаси юзига тушган қуёш нурлари таъсири остида кўзлари қамашиб Хонзодага бир зум талмовсираб қараб қолди-да, сўнгра бирдан чеҳраси ёришди:

- Хонзода... Жоним болам...

Хонзода қўлидаги юкларини ерга тап этиб ташлади-ю, аммасининг қайноқ қучоғига отилди.

- Аммажооон...

Улар бир муддат шундай қучоқлашиб туришгач аммаси ёшли кўзлари билан Хонзодага ҳокисор жилмайиб боқди:

- Вой ўлмасам, кўчада туришимизни қара! Юр уйга кирайлик.

- Амма, ўзи кўчага нимага чиққан эдингиз? Бирон нарса керакмиди?

Хумора аммаси ҳўрсинганча жавоб қайтарди:

- Ҳа қўявер, жуда унча шарт эмас.
- Айтаверинг, амма. Сизни йўлдан қўяётган бўлмай.

- Қўшниникидан қатиқ сўрамоқчи эдим. Ҳалироқ сўрасам ҳам бўлар. Аввал сени уйга олиб кирай.

- Мен йўлдан йогурт, кефир олгандим. Шулар бўлармикан? - Хонзода ердаги сумка, ҳалталарига қўл узатди.

- Бўлади, қизим, илойим тан-жонинг соғ бўлсин.

Хонзода аммасининг синиқ чеҳраси, рўмоли тагидан кўриниб қолган сочларининг оқига қараб юраги эзилди.

- Кел кўтаришиб юборай,- Хонзоданинг юкларига қўл узатди Хумора аммаси,- шунча бозорликни зилдек қилиб кўтариб келишинг шартмиди-я, қизим?

- Ўзим кўтараман, - аммасига қаршилик қилди Хонзода, - нимаям олибман, амма? Шунчаки қўлимга илинганларни олдим.

- Мен ҳозир, - ичкарига киришган ҳовлидаги кроватга Хонзодани таклиф қиларкан аммаси, - мен чой қўйиб юборай.

@xazon_rezgi

-270-
👍382206🔥118😢45💯11👏7👌3🎉1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрдон...

Бошланаётган янги кун хаммамизга омад келтирсин!

Ўйлаган барча яхши ниятларимизга яратган эгам етказсин!

Хафта аввали душанба тонги барчамизга хайрли келсин!

Каналга уланиш
👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
27🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун кузни севаман...

Каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
39🔥2
Ташриф Қоғози

Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
- Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
- "Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кирдим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан фориғ бўлгач унга дедим:
- "Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?
У қарздор эканини айтди. Мен ундан қарзи қанча эканлигини сўрадим. Унинг қарзи тўрт минг экан. Мен чўнтагимдан тўрт минг чиқариб унга бердим. У жуда ҳам хурсанд бўлди ва менга ташаккурлар айтди. Сўнгра мен чўнтагимдан ташриф қоғози чиқариб унга бериб шундай дедим:
"Дўстим! Бу ерда менинг телефон рақамим, уй манзилим бор. Буни олинг. Қачон бирор бир нарсага эҳтиёж сезсангиз тараддудланмасдан уйимга бораверинг ёки телефон қилинг".
Бундан у хурсанд бўлади деб ўйлаган эдим. Унинг жавоби мени ҳайрон қолдирди. У менга шундай деди:
- "Йўқ эй биродирим! Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Қачон бир нарсага ҳожатим тушса икки ракат намоз ўқиб ҳожатимни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ менинг ҳожатимни худди ҳозиргидай раво қилади".

Муаллиф: интернет

@xazon_rezgi
184🔥72👍62😢43👏11🤔1
Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.

©интернет

@ xazon_rezgi
👍8980🔥25👏18😢3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳ, аёллар, машина ҳайдашни ҳам боплайсизлар... 😂

Каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
22😍15👏6🔥1
ОТА ва ҚИЗ...


Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:
— Ота, мен чарчадим, менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота… Нима қилай, айтинг?
Жавоб бериш ўрнига отахон учта сирли идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига кофе доначаларини солди ва уларни қайнатди.
— Нима ўзгарди? – деб, қизидан сўради.
— Сабзи ва тухум қайнади, кофе эса эзилди, — деб жавоб берди қиз.
— Йўқ, қизим бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара, қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчпн бўлди. Суюқ ва синувчан тухум қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса уларнинг ўзгаргани йўқ. Улар фақатгина қайноқ сув таъсирида ички томондан ўзгаришди. Одамлар ҳам худди шундай, ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирон—бир воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард, жасур бўлишлари ажабмас…
— Кофечи? – деб, сўради қизи.
— Ана! Бу энг асосийси! Кофе доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча маълум бир воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади...

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@xazon_rezgi
86👏23🥰22🔥14👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KEYIN AFSUS QILMASLIK UCHUN DOIM O‘G‘LINGIZNI TINGLANG VA QALBIGA QULOQ SOLING
24👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота уйи — болалик ҳидини, онанинг дуосини ва отанинг соясини сақлаб турган ягона жой.”
😢3326👍4
ТИЛ ТИҒДАН ЎТКИР

Ўтмиш замонда бир мамлакатнинг подшоси қаттиқ касал бўлиб қолибди. Машҳур табиблар ҳам кўриб уни тузата олмабдилар. Ниҳоят, бир донишманд чол подшо қошига келиб:
— Шер сутини ичсангиз тузаласиз, — дебди.
Подшо жар чақиртирибди. Ҳеч бир жойдан бирор кимса: «Шер сутини мен олиб келаман», демабди. Орадан бир неча кун ўтгач, подшо саройига бир йигит келиб:
— Подшога шер сутини мен келтираман.— дейди. Подшо:
— Шер сутини келтирсанг, бош-оёқ сарпо ва тиллалар бераман, — дебди.

Йигит подшодан тўрт қўзи сўрабди. Амалдорлар йигитга тўрт қўзини тутқазишибди. Йигит тўрт қўзи билан шаҳардан чиқиб кетибди. Чўл юриб, сувсиз аро йўл юриб, бир ўрмонзорга етибди. Ўрмоннинг ёнида бир дашт бор экан. Йигит қўзиларини бир жойга қўйиб, секин ҳалиги даштга назар ташласа, узоқда бир она шер болаларини эмизиб иссиқда ясланиб ётган экан. Йигит икки қўлтиғида иккитадан тўртта қўзини кўтариб ўрмон оралаб шерга яқинлашибди. Йигит аввал бир қўзини шер томон юборибди. Шер болалари қўзини тутиб олиб бирпасда еб битирибдилар. Йигит шу тарзда иккинчи, учинчи қўзини шер томон юборибди. Шер болалари уларни ҳам саранжомлаб қўйишибди.

Ниҳоят, йигит тўртинчи қўзини кўтариб тўғри она шер олдига борибди. Она шер йигитга ташланмабди, балки қўзиларни юбораётган ўша йигит эканлигини англаб жим ётибди. Йигит келиб бемалол шернинг сутини соғиб олибди ва изига қайтибди. Йигит йўлда қайтиб кетаётганида унинг қўл, оёқ ва кўз, тили ўзаро жанжаллашибди.

Қулоқ: «Мен жарчидан эшитдим, шунинг учун йигит бу вазифани бажарди», — деса, кўз: «Аввал мен кўрдим, менсиз йигит бу жойларга кела олмас эди», — дебди. Оёқлари: «Бизлар юриб-юриб шу жойларга олиб келдик, бизларсиз йигит бир қадам ҳам илгари силжимас эди», деса, кўллар: «Биз авайлаб шер сутини соғдик, йигит мурод-мақсадига етади», — дебди. Индамай турган тил: «Эй оғайнилар, ҳаммамиз бир жон, бир танмиз, лекин дунёда мендан ўткир нарса йўқ. Чунки тил тиғдан ўткир, хонаси келса, тиғни ҳам қайтаради», — дебди. Ҳамма аъзолар ўзаро жанжаллашиб, талашиб, подшо саройига етиб келганини билмай қолишибди.

Йигит подшо саройига кириб, қўлидаги кўзачани маҳкам ушлагани ҳолда, подшо олдига яқинлашганини сезмай қолибди. Подшо атрофида амалдорлар, табиблар турган экан. Подшо йигитдан:
— Қандай сут олиб келдинг? — деб сўраган экан, йигит шошиб қолиб:
— Эчки сути, — деб юборибди. Подшо:
— Жаллод! —дебди.

Жаллодлар келиб йигитнинг қўл-оёғини боғламоқчи бўлганларида, подшонинг доно вазири:
— Тўхтанг, тақсир, бу саҳройи йигит, аркони давлатни кўрмаган, шошиб тили тутилиб қолди. Яна бир сўранг. Қўлидаги кўзачада нима олиб келганини айтиб берсин, — дебди. Подшо яна сўрабди. Шунда йигит, эс-ҳушини йиғиштириб олиб:
— Тақсир, мен сизга шер сутини келтирдим. Ана олинг, — дебди.
Вазирлар йигитнинг қўлидан идишни олиб, табиблар текшириб қарашса, ҳақиқатан йигит шер сутини келтирган экан. Подшо шер сутини ичиб соғайибди. Йигитнинг тили сўзга кириб, бошқа аъзоларига қараб:
— Эй оғайнилар, кўрдингизми? Йигит шошиб қолиб, тили ғулдираб, янглишиб: «Эчки сути», деганида бекорга ўлиб кетар эди. Эс-ҳушини йиғиштириб, ўйлаб тўғрисини айтгани учун ўлимдан қолди. Тил тиғдан ўткир деб, бекорга айтмаганлар, — дебди.

©интернет

@xazon_rezgi
158🔥45👍34🤔17💯6😢3🥰1
#ЭРАМ

    - Сен шундай деб ўйлайсанми ? - овози бўғилди йигитнинг ,- шунга иймонинг комилми ?
    - Тушунмадим ,- озорланганини яшириб ўтирмай ўртанганча жавоб қайтарди Фирдавса ,- сен  ўзи нимани истаб келдинг мендан? Барини унутишними ?  Тўхта ! Жавобингни айтгунча аввал мени ҳам кўнглимдаги гапларни эшит:
   - Менга шу ҳозирги  ҳаётим ёқади. Нега дейсанми ? Куйиб , йиғлаб , қовжираб қанча кунларни бошдан кечирдим. Мажбурликдан ўқишни ташладим.  Дунёдаги энг азиз инсоним ойижонимдан айрилдим . Дардларига даво бўла олмадим . Иложсиз қолдим. Сўнгра эса етим бўлиб қолган укаларимни келажагини ўйлаб "Энди бу ёғига аҳволлари қандай кечади?" деган хаёлда  қанча тунлар ухламай тонг орттирдим.  Ўйлайсан-ки , буларни бошдан кечириш менга осон бўлганми ? Қиз бола бошим билан ҳаёт учун курашда нима ишлар қилишга мажбур бўлганлигимни билмайсан сен! Йўқ ! Нотўғри тушунма, номусимни бозорда пуллаганим йўқ, бироқ виждонимни сал қолса кўтара савдо қилиб юборишимга бир баҳя қолди.
    Сен бўлсанг барини бошдан бошлаймиз дейсан. Кўриб турибман, бўлиб ўтган ишлар учун мендан кечирим сўраш , ё бўлмаса  рози- ризочилик билан хайрлашиб кетиш учун келмагансан.
   Аммо шуни билки , мен у кунларни қайта яшашни истамайман.
   - Фирдавса , Ойим ўз айбларига иқрор бўлдилар , улар сендан кечирим сўраш ва келин қилишга тайёрлар...
    - Ҳаа , Афзал. Ойинг нима истасалар шуни қила оладилар. Бироқ мени ойижоним энди ҳеч нарса қила олмайдилар. Ана шунақа! Ҳаётда ҳамиша ҳам  барини бошдан бошлашнинг имкони бўлавермас экан ...
    - Фирдавса ... Бу бойлик , бу ҳашамат сени ўзгартирган кўринади. Ҳозирги айтаётган гапларингнинг сабабчиси ўтмиш эмас , тўрдаги хонада ўтирган раҳбаринг бўлмасин тағин? - Афзал жаҳл устида шу сўзларни айтди-ю, тезда тилини тишлади . Бироқ "Айтилган сўз-отилган ўқ" . Ўша ўқ аллақачон камондан учиб чиққан ва бориб қизнинг юрагига санчилган эди.
    - Сен ...сен...- юзлари қизариб кетди Фирдавсанинг , - нималар деяётганингни ўзинг фаҳмлаяпсанми ? Ёки "Бу қизга кўчадан келиб ҳоҳлаган нарсамни гапира олиш ҳуқуқим бор" деб ўйлаяпсанми ?
   Илтимос , мени тинч қўй. Хонадан чиқ. Сен билан бошқа гаплашишни истамайман ...
  - Яхши ... Мен кетаман. Фақат ҳозирча. Ўзингга келиб олганингдан сўнг яна қайтаман. Барини бафуржа гаплашиб олиш учун...
     Фирдавса Афзалга жавоб қайтармади . Йигит хонадан чиқиб кетгач эса елкалари силкинганча йиғлаб юборди :
    - Ойижоооон...

(давоми бор)

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
133😢74👍21🔥7👏4🤔4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YAXSHI KO‘RADIGAN INSONINGIZGA YUBORIB QO‘YING
👍154
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон бировнинг ҳаётини билмай туриб уни муҳокама қилманг.

Дераза токчасида гул тургани ичкарида баҳор дегани эмас...

Каналга уланиш
👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍3315💯12👏6
2025/10/26 13:16:01
Back to Top
HTML Embed Code: