📖 Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб:
-“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
-Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди...
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
-Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
-Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар...
Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
-Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл:
-Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан:
-Е, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло:
- Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “РОҲИЙМ” дерди. Бас, “РАҲМАТИМ” қудратимдан устун келди, - деб марҳамат қилди..!
© “Кўҳна дунё ривоятлари”дан
@xazon_rezgi

❤50🔥14😢12🥰2😱1
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...
©интернет

👍91❤69🔥29💯13
https://telegra.ph/EHRAM-03-29
#ЭРАМ
28- қисм
- Эрам... -аста шивирлаб такрорлади Фирдавса ,- жуда ёқимли эшитилар экан-а ?
- Эрам сизнинг бизнес оламидаги номингиз ,- деди Саид Исмоил унга эслатма берган бўлиб, - тахаллус деса тўғрироқ бўлади. Сизни бу номда нафис санъат соҳасида фаолият юритадиган минглаб инсонлар таниб улгурди. Кўпчилик сизни бир кўриш илинжида ижтимоий тармоқда уззу-кун "қидирув" тугмасини босиб суратингизни излаш билан оввора...
#давоми👇👇👇

Telegraph
ЭРАМ
28- қисм - Эрам... -аста шивирлаб такрорлади Фирдавса ,- жуда ёқимли эшитилар экан-а ? - Эрам сизнинг бизнес оламидаги номингиз ,- деди Саид Исмоил унга эслатма берган бўлиб, - тахаллус деса тўғрироқ бўлади. Сизни бу номда нафис санъат соҳасида фаолият…
🔥54❤28👍10👏4
https://telegra.ph/EHRAM-03-30-3
#ЭРАМ
У дилидагини тилига чиқаришдан ўзини тийиб тура олмади:
- Сен қиз бало чиқиб қолдинг- ку ? Йўқ ростдан ҳам ҳужжатга қўл қўйдира оласанми ? Бир нимани бошламагин яна ? Шунча ойлик тоат- ибодатимни бир пул қилмасанг бўлгани....

29- қисм У дилидагини тилига чиқаришдан ўзини тийиб тура олмади: - Сен қиз бало чиқиб қолдинг- ку ? Йўқ ростдан ҳам ҳужжатга қўл қўйдира оласанми ? Бир нимани бошламагин яна ? Шунча ойлик тоат- ибодатимни бир пул қилмасанг бўлгани. Фирдавсанинг туси…
❤68🔥29👍7🤔6
#ЭРАМ асарини бир нафасда ўқишни истовчилар
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/xazonrezgionlayn/28
👆👆👆👆👆👆👆👆👆
ҳаволаси устига босиб маълумот олишингиз мумкин

❤31👏1
СИНГИЛ
Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...
Муаллиф: интернет

👍80❤72😢30🤔10🔥8
Юз йилдан кейин, яъни 2125 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.
Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).
Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!
Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.
Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

❤70🔥30😢26👍24😱2
Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди. Донишманд шунақа жавоб берибди:
"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"
Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

👍34🔥19❤13
"Менга салом бермай қўйишган эди..."
Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.
Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.
Биз одамнинг мансабига қараб муомала қилинадиган шунақа иккиюзламачи жамиятда яшаяпмиз...

😢151❤58👍35🔥24💯12
Бир ўтинчи йигит бўлган экан. Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди.
Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замонни илмли уламо кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб:
- Сиздан бир нимани сўрасам майлими? - дебди. Уламо киши:
- Сўранг - дебди. Ўтинчи:
- Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам.
- Эээ ўтинчи, демак сани ризқинг икки танга экан.
- Йўғее, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман - дебди ўтинчи.
Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, уям икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди. Бой:
- Мани катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим.
- Бой ота, уч танга қилиб беринг - дебди ўтинчи.
- Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман - деди бой киши. Ўтинчи наилож яхши жойдан қолмай деб рози бўлиб бой билан кетибди.
Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб ягона қизини унга узатиб ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишини ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди.
Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи уламо кишига тушибди. Дарров отдан тушиб уламо киши олдига борибди.
- Ассалому алайкум. Эй, замонамизи илму толиб кишиси. Мани танидингизми? - дебди. Уламо киши қараб туриб:
- Эээ ўтинчи санмисан - дебди.
- Ҳа ман ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири ман. Сиз ўшанда нима деган эдингиз. Сани ризқинг икки танга деган эдингизми. Мана бойиб кетдим.
Уламо киши:
- Оббо ўтинчией, сани ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ барокати ахли оиланг жуфти ҳалолинг ва фарзандлариникидир - деган экан.

❤123👏28🔥22👍14🎉2😍1
Кунларнинг бирида қурбақалар тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб, «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ" дер эдилар. Кўп ўтмай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса, тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригидан баландроқ сакрар эди. Аммо юқоридаги қурбақалар ҳамон : "Бўлди қил энди, фойдаси йўқ" дер эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: "Қандай қилиб буни уддалай олдинг?" У эса жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, улар қўллаб-қувватламоқда деб ўйлаб бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан...
«Балки сиз ҳам энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингизда гаплари тўсқинлик қилаётгандир?”

❤59👍22🔥9
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Э қойил! Бу Ҳорун Рашидов деганларингиз ишнинг кўзини биладиган одам экан шекилли? - Толиб Хонзодага синчков назар ташлади
- Билмасам,- елкасини қисди Хонзода, - у бошлиқ, мен бир оддий хизматчи бўлсам. Рашидов билан гаплашишга менга йўл бўлсин. Аслида уни ўзи уч марта кўрганман. Шундаям узоқдан.
- Ҳаа, - деди Толиб Хонзодага телефонини тутқазар экан, - мана бўлди. Телефонингиз энди заводдан чиққандек тез ишлайди. Мабодо яна қотиб қолиб қилиқ кўрсатса бемалол мурожаат қилаверинг. Рақамимни" Толиб тел. устаси" деб "сохранить" қилиб қўйдим.
- Сизга каттакон раҳмат. Хизмат ҳаққи қанча бўлади!?
- Сиз уни аллақачон тўлаб бўлдингиз,- деди Толиб ҳозиржавоблик билан,- боя дамлаб берган кофеингиз мен охирги ойларда ичган кофеларим ичида энг тотлиси бўлди. Агар айбга буюрмасангиз яқин кунларда яна бир марта ана шундай ажойиб кофедан ичишга умид қилсам бўладими?
- Албатта,- Толибга миннатдорона боқди Хонзода,- фақат бунинг учун тахмин бир ярим, икки хафта кутишингиз керак бўлади, сабаби эртадан ишимиз жуда кўп бўлади. Ресторанда буюртмаларимиз сероб шу кунлари.
- Йўқ демаганингиз учун ҳам раҳмат. Розилигингизнинг ўзи қалбимга бир олам қувонч олиб кирди,- Толиб ўрнидан туриб анжомларини йиға бошлади,- мени чақирган акахон қаерда қолдилар экан?
Жалолиддин ва Саидумар Толибни билан ҳисоб-китоб қилиб уни кузатиб қайтишар экан, Саидумар Хонзоданинг телефонини қўлига олиб уни текшириб кўра бошлади:
- Ана бўлмасам,- деди у Хонзодага,- акахон сизнинг аккаунтингизни бутунлай ишғол қилибдилар-ку!
@xazon_rezgi
-259-

❤319🔥136👍89🤔19😍11😱3🥰1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Вооой шўрииим,- ясама ваҳима қилди Хонзода,- энди нима бўлади?
- Ҳеч нима бўлмайди, опа,- самимий жилмайди Саидумар,- фақат мумкин бўлса шу телефонингизни уч-тўрт кунга менга бериб турасиз. Ёки...
- Ёкиси йўқ, Саидумар,- унинг сўзини шарт кесди Хонзода,- мен ўзи деярли телефондан фойдаланмайман. Шунчаки бўш вақтимда ҳар хил ҳикоялар ўқиб, видеоларни кўриб турар эдим холос. Бунинг учун яна битта планшетим бор.
- Раҳмат, опа. Бу қаллоб ўзича сизни илинтирмоқчи бўлди. Аммо ўзи тўрга тушди. Энди мен уни шундай маймундек ўйнатаман-ки, шошмай турсин. Одамларнинг пулини шилганлари бурнидан булоқ бўлиб чиқади.
- Саидумар, менинг ҳам битта шартим бор,- деди эрталабдан буён кайфияти тушкун бўлган Жалолиддин,- мана шу маразни ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўлига топширишдан аввал менга рўпаро қиласизлар. Илтимос...
- Хўп ака, -деди Саидумар унга эътироз билдирмай, - сиз нима десангиз шу.
🍂
- Камол, ишқилиб ҳаммаси силлиқ битдими?- деди Ҳорун Рашидов дўстига умидвор тикилиб, - қани бир бошдан сўзлаб бер-чи?
- Ҳаммаси жойида, дўстим. Жиноятчиларнинг деярли барчаси қўлга олинди. Бир-иккитаси қолган бўлса ҳам тергов жараёнида қўлга олинади.
Камол, анави аммангни қизи Дилҳаё жуда эпчил қиз бўлибди а?- кулимсиради Ҳорун ,- юрагиям отнинг калласидек экан, қойил қолдим лекин.
-Сен унга аммам қандай таъриф беришларини сўрагин?- оғзининг таноби ёйилди Камолнинг
- Хўш қандай экан?
- Аммам кўпинча "Шу қизим билмадим кимга ўхшади? Мохховга қош қўядиган қиз бўлди-я?" дейдилар
- Камол, мен жиянингни табиатини ўзимизнинг Хонзодага ўхшатдим. Шаддод, самимий, ўжар ва кўнгли очиқ...
- Ҳорун, айт-чи қачонгача Хонзодани севмайман деб ўзингни алдамоқчисан? Ёки унинг нохуш ўтмиши сабаб ҳисларингга иқрор бўлишга ғуруринг йўл қўймаяптими?
@xazon_rezgi
-260-

❤394👍127🔥106💯23👏7🤔6😱1😍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳорун чуқур ҳўрсинди:
- Камол...- деди у дўстига дардли тикилиб,- ҳудди мени билмагандек гапирасан-а? Менга Хонзоданинг ўтмишини аҳамияти йўқ. Мен фақат...
- Нима сен фақат? - дўстига диққат билан тикилди Камол,- айт?
- Мен яна янги севги қиссасини бошлашга юрагим дов бермаяпти. Ферузани йўқотгач юрагимни жуда ёмон олдириб қўйганман. Шунга...
- Ҳорун. Мени кечиргин-у, бироқ ҳозирги гапираётган гапларинг эркак кишининг гаплари эмас. Эркак киши жуда бунчалик юрагини олдириб, шунинг орқасидан ундай бўлса-чи, бундай бўлса-чи деб юрмайди. Тушун ўтган воқеалар ўтди, кетди. Ана Хонзодани кўргин! Бошига қанчалар оғир савдо тушмасин ҳаётда яшаш учун куч топди. Ростини айтсам ундаги ирода унча-мунча эркакда топилмайди. Ёдингдами илк бор у билан тўқнашув содир бўлганда куёвингни ножўя ҳаракати учун патнис билан уриб бурнини синдиргани?
- Куёвимнинг дўстини жағига айлантириб тепиб синдиргани-чи? Ўша пайтлар дарди анча янги эди-да унинг, - кулимсиради Ҳорун,- ҳозир анча қуюлиб босилиб қолган у
- Сенингча шундай,- кўзини маъноли қисди Камол,- айтишади-ку, усти сокин дарёнинг туби шиддатли деб. Сен Хонзодани мулойим юрганига анча босилиб қолди деб ўзингча қувониб юрганмидинг? Билсанг бу қиз жиноят оламида шунақа томошалар кўрсатиб юрибди-ки, уни жиноятчилар у ёқда турсин ҳатто ички ишлар ходимлари ҳам излаб юришибди.
@xazon_rezgi
-261-

❤452🔥170👍124💯26🥰17🤔17👏14😱2😍2
📌📌📌📌📌📌📌📌
Энди #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асарини тўлиқ вариантда ўн минг (10.000) сўмга ўқишингиз мумкин. Маълумот ушбу ҳаволада
👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆

💯30❤27👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.
Пайшанба тонги муборак бўлсин !
Бугунги кун учун Роббимга шукроналар келтирган холда барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилайман.
Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.
Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.
Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !
Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤27🥰9👍1
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг хаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ.
Бошқаларни хаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг...
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал хаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик хам қилманг. Чунки олдинда хар бирини тўлови бор. Ўзингизни кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг!
Бошланган янги кунингиз хайрли бўлсин!

❤38👍23🔥8
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:
— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.
Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:
— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.
Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.
— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.
Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:
— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...
Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:
— Бомдод намозини ўқидингми?
— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...
— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?
— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.
— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:
— Бугун Қуръон ўқидингми?
— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.
Фақир киши таассуф билан бош чайқади:
— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

😢129❤88👍32🔥2