#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Сизга қарашиб юбораман, амма,- унга эргашди Хонзода
Хумора аммаси Хонзодани раъйини қайтармади.
- Гулноза опам яхшимилар? - дастурхон устида сўраб исташар экан, Хонзода қайноқ чойдан хўплаганча сўради.
- Опанг яхши, аммо бошиқоронғилиги бироз оғир кечяпти.
- Вой, опам янги меҳмон кутяптиларми, улар учун жуда ҳурсандман,- Хонзода аммаси билан сўрашиб олгач жим қолди. У Мансур поччаси ҳақида сўз очишга безиллаётганди.
- Шунақа гаплар,- деди Хумора аммаси,- бизлар-ку яхшимиз, аммо поччанг... Хонзода, Аллоҳнинг ҳар бир бандаси бу дунёда қилган ишлари, қилмишларининг жавобини бир учини кўрмасдан у дунёга кетмас экан.
Хонзода аммасига жавоб қайтармади.
- Поччанг... У сўнгги ойларда бир дардга чалинди. Кеч бўлди дегунча танасида чидаб бўлмас оғриқ уйғонади. Ҳар оғриқ-ки, аёл киши туғруқ дардини тортса шунақа қийналса керак.
@xazon_rezgi
-271-

❤270🤔95👍82🔥74👏12💯2🥰1😍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Поччангни олиб бормаган шифокоримиз, кўрсатмаган табибимиз қолмади.Касалиям бир ғалати. Туни билан думалаб, юмалаб чинқириб чиқади-ю, бомдод вақти кириб келиши билан тинчланиб қолади. Шом завол бўлаётган пайтда дарди яна қўзийди. Ўзининг айтишича биров уни то бўғзига қадар қайнаб турган сувга ботириб-ботириб олаётгандек аччиқ оғриқни туяр экан. Унинг дардига ҳеч қайси шифокор ташхис қўя олмади. Нафаси ўткир дейишган домлаларга ҳам ўқитиб кўрдик. Улар ҳам поччангни ўқиб, дам солиб "Аллоҳ шифосини берсин" дейишликдан нарига ўтишмади. Бироқ яқинда битта домла Бобурга "Аллоҳ ўзи кечирсин-у, мабодо дадангиз дилозор эмасмидилар? Мен Аллоҳнинг масъум, мазлум бандаларини кўнглини оғритганлар шунақа дардга чалиниши ҳақида ўқиган жойим бор эди" дебди. Ўша инсон яна "Дадангиз астойдил дилдан тавба қилсинлар, шояд Аллоҳ дардларини енгиллаштирса" дебди. Бобур бу хабарни эшитиши билан уйга қанот чиқариб учган. У домланинг сўзларини айтаётган вақт поччанг қаттиқ ўҳчиди-ю, кўзлари олайиб ҳушсиз бўлиб йиқилди. Орадан ярим кун ўтиб ҳушига келган поччанг тилдан қолган эди... Шу алфозда касалхонага ётқаздик. Тилдан қолганларини эртаси куни баданларига қон-йирингли яралар тошиб кетди. Кеч тушиши билан ўша аҳвол.
@xazon_rezgi
-272-

❤353😱166👍109🔥82🤔24😢11💯7👏6😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
https://www.tg-me.com/xazon_rezgi

❤18🥰6
Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.
Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди.

😢103❤43👍17👏12
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...
©интернет

❤72👍51🔥30😢5🥰4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Яна таналарига оғриқ туради. Бу сафар оғриққа чидай олмай тўлғонганларида яралари ёрилиб таналари яҳлит лаҳта гўшт бўлиб кетяпти. Энг ачинарлиси оғриқ қолдирадиган уколларнинг энг кучлиси ҳам зиғирдек таъсир қилмаяпти.Авваллари оғриқ забтига олганда чинқириб бақирадиган, ҳар биримизни бор овозда сўкадиган поччанг тилдан қолгандан сўнг аллақандай ёввойи бирам қўрқинчли товушлар чиқаради. Гоҳида ўзим ҳам шунча йиллик эримнинг ёнига боришга юрагим бетламайди. Ана шунақа, қизим. Поччанг тириклайин ириб оқяптилар. Ўтган куни кечки пайт шифокорлар уйга жавоб бериб юборишди. Шифокорлар бу сафар "Ушбу касаллик тери саратонининг янгича бир тури бўлиши мумкин. Ҳар нима бўлганда ҳам бу ёғига қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бемор пишиб қолди, яхшиси сўнгги кунларини оила даврасида ўтказақолсин" дейишди.
Хумора аммаси мижжаларига қалққан ёшни енги билан артиб олар экан ҳўрсинганча сўзида давом этди:
- Тўғри, поччангни фариштадек беғубор эди демайман. Ўзига етгунча дилозор бўлганлигиям рост. Яна... Яна шаҳватпараст ҳаи эди. Аммо у ҳам тирик одам. Айтишга тил бормайди-ю, шу ҳолида уни тирик мурда деса ҳам бўлса керак. Унга қараб туриб ўз ҳотимам қандоқ бўлар экан деб ўйлаб шу қадар қўрқиб кетаман-ки, бу қўрқувни таърифлашга тил ожиз. Шунинг учун унга тилдан қолгандан сўнг кўп бора, мен сизни кечирдим деб айтдим. Гапираётган вақтида эса бундай дейишга ҳам ҳаддим сиғмаган рости. Бир оғиз чой ичасизми деб сўрасам ҳам "Жоним оғриганда устимдан кулганинг бу" деб оғзидан боди кириб, шоди чиқарди.
Хонзода, у сени ҳам кўнглингни қаттиқ оғритган биламан. Аммо нима қилай ҳозир унинг аҳаоли жуда оғир. Кечадан буён жон беролмай ҳирсиллаб ётибди. Гулноз опанг ҳомиладор ҳолида қўрқиб кетмасин деб унга хабар бермадим. Ўғилларим ҳам пул топмаса бўлмайди, кейинги пайтда топган тутганлари дорининг пулидан ортмади. Шу сабаб якшанба бўлишига қарамай ишга кетишди. Бидишадики, эрта-индин оталари омонатини топширса маъракаларига ҳам пул керак
- Амма, менда пул бо...- Хонзоданинг гапи оғзида қолди
- Шошма қизим, аввал гапимни тугатиб олай.
@xazon_rezgi
-273-

❤335👍114🔥77🤔49😢18💯8🥰6😱4👏3😍2🎉1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Бу ерда гап пулда эмас. Гап сенда, қизим. Мен бугун сени остонамда кўриб кўнглимда бир умид уйғонди. Балки сен бежизга бугун бу ерда пайдо бўлмагандирсан? Балки Аллоҳимнинг ўзи поччанг билан учрашишингни истаб қадамларингни биз томонга бургандир. Балки Яратган эгамнинг ўзи поччанг ва сенинг ўртангдаги ҳисоб-китобни то қиёматга қадар ортмоқлаб боришингни, барча нафратларингдан шу ернинг ўзида фориғ бўлишингни истаётгандир? Поччанг жонини жон эгасига топширар кетар, қилмишларига яраша жавобни ҳам берар, бироқ сен бегуноҳ бўла туриб нима учун дилингда мудом изтироб, аламларни ортмоқлаб юришинг керак?
Поччангни ёнига борсанг ичидан чиқаётган қайноқ ҳовурни ҳис қиласан. Ўша иссиқлик лабларини ҳам пўрсиллатиб ёриб юборибди. Шунга муздеккина қатиқ олиб чиқиб аталаб ичисам оз бўлсаям жони ором олармикан деб кўчага чиққандим. Буни қараки, дунёнинг шунча неъматлари туриб сен уйимга музлеккина кефир кўтариб келибсан. Бу тасодифмикан ёки аломат? Рости билолмай қолдим.
Билганим шуки ёнимиздаги инсонларга берилган синов ёлғиз уларнинг ўзлари учун эмас. Балки бизнинг ҳам синовимиздир.
Хонзода... Мен сени мажбурламоқчи эмасман. Ихтиёр ўзингда. Мен кўпни кўрган аёл сифатида сенга тўғри йўл кўрсатишни истадим. Қандоқ қилай жоним жигаримсан. Истасанг поччангни ҳузурига кир. Уни кечира олишга ўзингда қувват топсанг кечир.
Аммо истамасанг бу сенинг қароринг... Мажбурлай олмайман. Муҳокама қилишга ҳам ҳаққим йўқ. Аммо бир нарсани яхши билиб қўй. У дунёда бўлгани каби бу дунёнинг ҳам саодати бор. Бу иймон ҳаловати. Иймон ҳаловати ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Унга танланганлар етишадилар... Ана шунақа...- Хонзоданинг назарида Хумора аммасининг юзларидан нур таралгандек бўлиб кетди. "Сизга ўхшаб-а, амма?- деган ўй ўтди Хонзоданинг кўнглидан,- ҳа менимча мен бу ерга бежизга келмадим..."
- Қизим, мен поччанга бир пиёла кефир ичириб чиқай. Сен дамингни ола тур...
Хумора аммаси ўрнидан оҳиста сирғалиб туриб ичкарига йўл олди.
Унинг ортидан тикилиб қолган Хонзоданинг кўзлари жиққа ёшга тўлганди.
Бу ёшлар замирида нима бор эди? Хонзоданинг ўзи ҳам буни англайдиган ҳолатда эмас эди ҳозир...
@xazon_rezgi
-274-

❤380🔥151👍72😢56😱26🥰13🤔8💯5👏4😍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода сассиз қадамлар билан хонага кириб келганда Хумора аммаси эрининг ёнига мук тушиб ўтирганча уни таомланиш учун кўндиришга ҳаракат қилар эди.
- Илтимос, шундан яна озгина ичинг, - зорланди Хумора аммаси,- лабларингизни қаранг қуриганидан ёрилиб кетяпти. Энди эса ёриқлар чуқурлашиб улар ҳам қонай бошлабди.
- Э э э э... - Мансур почча нотабиий узуқ- юлуқ товуш чиқариб бош чайқади.
- Ичмайсизми?
Хонзода Мансур поччасининг яра босган юзлари қорайиб керкиб, даҳшатли тусга кириб кетганига кўзи тушиб юраги орқага тортиб кетди. Поччасининг юзлари қанчалик катталашган бўлса, танаси шу даражада кичик тортиб аянчли тусга кирган эди.
Шу пайт Мансур поччасининг кўзлари Хонзодага тушиб аланг-жаланг бўлиб безовталаниб қолди:
- Сизга нима бўлди? Нега бирдан бунақа бўлиб қолдингиз?-Хумора аммаси эрининг бу ҳолатидан ростмана чўчиб кетган эди.
- Почча...
Хонзода ўзини қўлга олиб поччаси ётган ерга яқинлашиб тиззалади:
- Почча...- Хонзода ортиқ гапира олмади. Бўғзини ёндирган изтироб бунга йўл бермади. У маҳзун кўзларини Мансур поччасига тикканча жим қолди.
- Ҳийқ, ҳийқ, ҳийқ, ҳийқ...
Мансур почча охирги кучини тўплаб нималарнидир гапирмоқчи бўлди, бироқ гапира олмай бутун вужудини титроқ қоплай бошлади.
- Нимадир демоқсимисиз? -эрининг бошини маҳкам тутди Хумора аммаси, - адаси, сиз Хонзодадан кечирим сўрамоқчимисиз? Шундайми?
Мансур поччасининг юраги темирчининг босқонидек кўтарилиб туша бошлади. У энтикиб нафас олар экан аранг "Ҳа" деган ишорани қилди.
- Хонзода, поччанг сендан кечирим сўраяптилар, уларни кечирасанми?- жонҳолатда сўради Хумора аммаси, - жавобингни айт!
- Сизни кечирдим, почча! Сизни кечирдим! - Хонзоданинг овози бу сафар қатъият билан янгради.
Тез орада Мансур поччанинг нафас олиши аста секинлашди, кўп ўтмай эса сезилмай қолди.
Унинг кўзларидан оқиб тушган икки томчи ёш бу дунёда ўзидан қолдирган сўнгги из сифатида ёстиғига шимилиб кетди...
@xazon_rezgi
-275-

❤360😢226🔥83😱67👍52😍6💯6👏5🤔5
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...
©интернет
@xazon_rezgi
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...
©интернет
@xazon_rezgi
❤44👍29👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
She’r muallifi Dilnavozim
Nihoyat yana bir yangi ijroyim…
Nihoyat yana bir yangi ijroyim…
Ona alamzada qizingiz nechun?!❤️🩹
😢26❤12👏2
Ассалому алайкум, яхшилар. Бормисиз, омонмисиз?
Ҳар икки асаримиз якунланиб қолганлиги муносабати билан чатимизни очяпмиз.
Янги асар #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" асарининг биринчи китоби насиб қилса тез кунда якунланади. Асар сизларга маъқул келдими? Қайси қаҳрамон ҳаёти қалбингизда тассурот қолдирди? Асар воқеалари сиз тахмин қилган каби йўсинда давом этдими? Сизнинг фикрларингиз мен учун ҳам қизиқ. Мулоҳазаларингиз бўлса бажонил ўқийман.
Эҳтиром ила Хазонрезги

❤193👍146🔥34👏15🥰12😍2
ОНА , СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИМ...
Бошим тегса ёстиққа ночор,
Сотиб кетса турмуш отли нор,
Ҳаёт мени нохос қилса хор,
Она, сизни жуда соғиндим...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Диля
Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

😢24❤15🔥1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Поччасининг уч кунлик маъракаси тугагач шаҳарга қайтган Хонзода ресторан ходимлари билан Ҳорун Рашидовнинг чет элга кетиш олдидан ташкил қилинган хайрлашув маросимининг устидан чиқди.
- Барчангизга чин дилдан катта раҳмат,- деди Ҳорун Рашидов рестораннинг маросимлар залида ёзилган тўкин дастурхон устида, - ушбу эришган ютуқ барчамизники. Бу чиройли кунларга эришишда сизнинг ҳар бирингизни хизматингиз беқиёс бўлди. Сизларга олдиндан шуни айтмоқчиманки, Аллоҳ қодир қилса штатлардаги ресторанлармиз ишга тушганда мана шу бинода йиғилган етакчи ходимларимизнинг ҳар бири у ердаги ресторанимизда навбатма-навбат уч ойдан ишлаш ва тажриба ўргатиб келиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу албатта сизнинг ҳоҳишингиз асосида бўлади. Шунингдек ресторанимизнинг ҳар бир ўн йил меҳнат стажига эга бўлган ходими таътил навбатлари келганида ўн беш кунга АҚШга бориб дам олиб келишлари мумкин бўлади. Йўл ҳаражатлари албатта маъмурият томонидан қоплаб берилади.
Зални гулдурос қарсак овозлари тутиб кетди.
- Мен ва ёрдамчим сафардалик вақтида бошқувга Ҳусан Давронов қараб туради. Қобил Усмонов харидлар бўлимига ишга ўтганлиги сабабли қўриқлаш
бўлимига Асрор Усмонов бошлиқ қилиб тайинланади. Дўстлар, сафардан қайтсам сизни хушнуд қиладиган яна анча янгилигим бўлади насиб қилса. Ҳозир эса шундай ажойиб кеча таровотидан баҳраманд бўлган ҳолда вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламан. Барчангизга яна бир бор раҳмат.
Ҳорун Рашидов нутқини тугатар экан атрофни яна давомли қарсаклар овози босиб кетди.
- Ассалому алайкум , Асрор ака, табриклайман,- келганидан буён кираверишда кўздан нарироқ турган Хонзода қўриқлаш хизмати йигитлари томонга яқинлашар экан,-лавозимлар муборак бўлсин!
@xazon_rezgi
-276-

❤458👍210👏73🔥63🥰22🤔5💯3😱2😍2