Telegram Web Link
ХЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари Хива туман ички ишлар бўлимида хизмат қилиб бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган фуқаролар оиласидан хабар олишди. Ташриф чоғида сўз олганлар мард ўғлонларнинг ватан олдидаги кўрсатган хизматлари доимо эътиборда эканлигини таъкидлашиб, уларнинг оила аъзоларига байрамолди совға-саломлар улашилди ҳамда марҳумларнинг ҳаққига қуръон тиловат қилинди.
Кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликлар учун хонадон эгаларининг кўнгиллари тоғдай кўтарилди.
Бугун Хива туманидаги 11-сонли мактабда яқинлашиб келаётган Халқаро оила куни муносабати билан “ Қўша қариш саодати” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбоарси Д.Раззоқова, “Нуроний” жамғармаси Хива тумани бўлими, туман маънаваият ва маърифат бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари шунингдек бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган иштирокчи нуронийлар ўзларининг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, ишлаган касб-кори, севимли машғулоти, ўзаро оилавий муносабатлар, оиладаги анъана ва қадриятлар ҳамда ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб бердилар.
Мазкур тадбир узоқ йиллар биргаликда бахтиёр умр кечираётган оилаларнинг ибрат йўлини ёшларга тушунтириш, уларнинг оилавий қадриятларини мустаҳкамлашда яратган тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
#Tayinlov

Sharipov Jaloladdin Alijonovich - O‘zbekiston Respublikasi yoshlar ishlari agentligi Xiva tumani bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi!

Tayinlovga qadar Jaloladdin Sharipov Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning huquqiy savodxonligini oshirish bo‘yicha bosh mutaxassis lavozimida faoliyat yuritgan.

🤝 Yoshlar ishlari agentligi jamoasi va barcha yoshlar nomidan Jaloladdin Sharipovni ushbu masʼuliyatli lavozim bilan tabriklaymiz!
Хива тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Хива тумани ҳокими С.Палванов туманда фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари профилактика инспекторлари билан учрашиб, маҳаллаларда олиб борилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, Президент қарорларида белгилаб берилган профилактика инспекторларининг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериш борасидаги вазифаларнинг ижросини муҳокама қилди.
Учрашув давомида ҳоким ҳар бир профилактика инспектори билан суҳбатлашди ва уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсияларни муҳокама қилиб, масъулларга муддатлари аниқ белгиланган манзилли топшириқлар берди.
Шунингдек учрашувда кўриб чиқилган ҳар бир масала ва билдирилган таклифлар юзасидан тегишли қарорлар тайёрлаш ва ижрога қаратиш юзасидан келишиб олинди.
2024/05/08 23:37:24
Back to Top
HTML Embed Code: