Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Хива тумани босқичи ғолиблари тақдирланди

БУНДА
🥇-ўринни 18-умумий ўрта таълим мактаби
🥈-ўринни 4 -умумий ўрта таълим мактаби
🥉-ўринни 8-умумий ўрта таълим мактаби қўлга киритди.


❗️Шу билан бирга ушбу мактаблар мос равишда
1-ўринга 100 миллион,
2-ўринга 75 миллион,
3 ўринга 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари (ваучер) ҳамда китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.
Хива туманида “Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” масаласи бўйича Республика штабининг 1-кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини маҳалла еттилигига тушунтириш бўйича Маданият спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бўлими бошлиғи Арипов Жамшид Турсунбаевич раҳбарлигида маҳаллалардаги еттиликлар иштирокида онлайн семинар ташкил этилди.
Унда маҳалла Ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, ташқи миграцияда юрган фуқароларнинг яқинлари билан ва телефон орқали ўзи билан ҳам суҳбатлашиб, анкета-сўровнома асосида хатлов ишларини амалга ошириш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kitobsevarmillat

Республика бўйлаб IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» китоб кўргазма-ярмаркалари, "Заковат" беллашувлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ва турли маданий тадбирлар билан давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27-28 апрель кунлари ҳафталик доирасида Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ички Ишлар Вазирлигининг “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлигини ўтказиш тўғрисида”ги 126-сон фармойиши ижроси юзасидан Хива тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка риоя этилишини таьминлаш, ходимлар томонидан порахўрлик, тамагирлик жиноятлари содир этилишини олдини олиш, пора таклиф этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш бўйича профилактик учрашув ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда бу борадаги омилларни кескин камайтириш, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, унинг оқибатларини, ушбу иллатга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш шунингдек, коррупцияга қарши курашиш йўналишида раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши бўйича фикр-мулоҳазаларни билдиришди.
2024/05/08 09:46:34
Back to Top
HTML Embed Code: