Telegram Web Link
⚡️ ИНТЕХ бассейн эни 3,5м, бўйи 76см

😓 Ҳаво жуда иссиқми ?
 
Унда ҳозироқ "ИНТЕХ" осон эгилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ховлингизда фарзандларингиз билан муздеккина ўтказинг☝️

Ҳовуз техник воситалардан фойдаланмасдан осонгина ўрнатилади ва у ҳовуз тўлдирилиши хамон сув сатҳи билан бирга кўтарилади ва тайёр шаклга келади.
 
Сизга энг сифатлисини тавсия қиламиз
 
▪️ Ўчамлари:
Узунлиги - 3,5м;
Баландлиги - 76см.

Нархи: 630 000 сўм
 
⚡️Хозироқ Буюртма беринг ва Акцияга кўшилинг ☝️
🚗 Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/654705
https://100k.uz/oqim/654705
https://100k.uz/oqim/654705
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Шахснинг олий таълимда ўқиган даври унинг меҳнат стажига қўшиладими ?

⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрсида"ги қонуннинг 37-моддасида, меҳнат стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври шахснинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

✏️ Демак, шахснинг олий таълимда ўқиган даври хам унинг меҳнат стажига қўшилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Инстаграм орқали бировни ҳақорат қилганлар 15 000 000 сўмгача жаримага тортилади

Юрист_ЖМА ўзининг инстаграмида ижтимоий тармоқлар орқали бировни ҳақорат қилган шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини содда қилиб тушунтириб ўтибди.

✏️ Албатта, МЖтКнинг 41-моддасида ҳақорат учун БҲМнинг 20 дан 40 бараваригача жарима жазоси назарда тутилган бўлиб, у ерда ижтимоий тармоқлар орқали қилинган ҳақоратлар бундан мустасно дейилган жойи йўқ.

Демак телеграм, инстаграм ёки бошқа тармоқлар орқали кимдир Сизни личкангизга ҳақоратли сўзлар ёзаётган бўлса, бемалол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб уларни жавобгарликка торттиришингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган ҳақорат, ҳақорат қилиш усулига қараб тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликкача сабаб бўлиши мумкин.

👉 https://www.instagram.com/reel/DLH0LW5tsgx/?igsh=NHNsaDQ5cmNncnhs

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ПЕНСИЯНИ ҚАНЧА ҚИСМИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Шахснинг қандайдир қарздорлиги учун унинг пенсиясидан суд қарорига асосан ҳар ойда маблағ ушлаб қолиниши белгиланган бўлса, ўша ушлаб қолинадиган маблағ пенсиянинг қанча қисмини ташкил қилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" ги қонуннинг 65-моддасида,

ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

✏️ Пенсионернинг қандай турдаги қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган суднинг ижро хужжати бўлишидан қатъий назар, ундирув ҳар ойлик пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ қисмига қаратилиши мумкин эмас. Мабодо суднинг қарорида 50 фоиздан ортиқ миқдор кўрсатилган бўлса у қарор қонуний қарор эмас.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

Ушбу мослама орқали сиз:

сочларни осон олишингиз

соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
❗️1 ИЮЛДАН АЙРИМ ШИФОКОРЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИГА 100 ФОИЗГАЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПҚ-185-сон қарорига асосан,


2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️АВВАЛ МЕН КЕЙИН ҚОНУН..

✏️ Эътибор бераётган бўлсангиз сўнги воқеалар фонида қонунларимизни кўпам ҳурмат қилмайдиган амалдорлар кўзга ташланиб қолмоқда. Айрим амалдорларимиз ўзларини қонунлардан устун кўриб юбораётган ҳолатлари хам бор. Гўёки амалдор қонунларга қараб эмас, қонунлар амалдорга қараб ўзгариши керакдек. Бироқ, кузатилаётган бу каби ҳолатлар табиий ҳол десам кўпчиликка ёқмаслигим мумкин, аммо бу ҳақиқат.

Ҳақиқат шундаки, туркий ҳалқлар жумласига кирадиган миллатлар, айниқса биз Ўзбеклар амал, мансаб ва бойликка жуда ўч ҳалқмиз. Бошимизга амал тегса ёки қўлимизга каттароқ пул тегиб қолса бирпасда ўзгариб қоламиз. Хаммамиз бир хилда шундаймиз демоқчи эмасман, лекин шундайларнинг саноғи бизда жуда кўп. Ким амалдор бўлади? Амалдор бўлишни бошқалардан кўпроқ хоҳлаган одам амалдор бўлади. Ким пулдор бўлади? Пулни яхши кўрган ва унга ўч бўлган одам пулдор бўлади. "Энди менга гитара" деб, ҳеч нарсани ўйламай юрадиган одам на амалдор бўлади ва на пулдор бўлади.

❗️Энди мавзуга қайтамиз! Бутун инсониятда бошқалардан бир қадам олдинда юрганлигидан фаҳрланиш инстинкти бор ва бундай инстинкт бизни айрим амалдорларимизда рекорд даражада юқори. Ўша айрим амалдорларимиз атрофига уни мақтайдиган маддохларни тўплаб олиб бирпасда ўзини кўзини ўзи кўр қилади. Амалга келганига ҳали икки йил бўлдими йўқми қулоғига ёқимли эшитиладиган гапларни эшитишдан бошқа иш қилмайди. ("Сиз шундай харяктерга эга эканлигингиз учун хам шу ердасиз" нақадар ёқимли тўғрими? Сўкинадиган одамни "далъше" сўкинишга ундайдиган мақтов..)

✏️ Энди, амалдорлар нега қонунларимизни менсимаслигини келиб чиқиш сабаблари ва уни ечими ҳақида гаплашсак! Энг қизиғи бундай ҳолатларни келиб чиқиш сабаби хам ечими хам битта, яъни бизни ўзимиз, шу ҲАЛҚ.

Бизлар чет элларда, масалан европа давлатларида қонунлар жой-жойида ишлайди, амалдорга хам, пулдорга хам, шохми у гадога хам бир хилда ишлайди. Бизда эса ундай эмас деб кўп нолиймиз. Уларни амалдорлари билан ўзимизникиларни мансабини ва юриш-туришини солиштирамиз. Солиштириш натижасига қараймиз ва секин ичимизда сўкиниб қўяверамиз. Аслида эса биз ўзимизни уларни ҳалқи билан солиштиришимиз керак. Кимлардир дарров "урф-одат ва анъаналаримиз" деб бошламасин! Бу ерда бузилаётган ҳуқуқлар ва қонунлар ижроси ҳақида гаплашяпмиз. Биз бошқа ҳалқлар билан амалдорлардан қонунлар ижросини ва фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиш даражаси бўйича ўзимизни солиштиришимиз керак.

✏️ Кўринадики муаммо бизни ўзимизда. Бизда ҳуқуқий билим фақат юристларда бор. Ривожланган жавлатларда эса ҳар-бир шахс ўзига тегишли ҳуқуқларини ўзлари хам билишади. Бизда кўпинча давлат органларига таваккал, бирон натижа чиқиб қолармикан деб мурожаат қилишади. Ривожланган давлатларда эса мурожаат қилиш учун тайёрганлик кўриб кейин мурожаат қилишади. Европа давлатларида оддийроқ масалалар бўйича фуқаро адвокатсиз хам судда асосли тортишув қила олади. Бизда судяга йиғлаб берсам ишим ўхшаб кетар балки деб ўйлашади. Улар қилаётган ишларини ҳуқуқий оқибатини тушунишади. Бизда эса, охирини ўйламай юзга мушт урилади.

✏️ Хулоса шундай! Амалдорларни ҳазирги ҳолати бу ҳалқнинг акси хисобланади. Ҳалқнинг ҳуқуқий онги ривожланмаса ва талаби қатъийлашмаса бундай ҳолатлар яна давом этаверади. Раҳбарларни ишдан бўшатиш ва янгисини тайинлаш бу масаланинг ягона ечими эмас. Тасаввур қилинг! Биздаги энг жаҳлдор амалдорларимиздан бири бориб Американинг биронта штатига раҳбар этиб тайинланса ва бу ердаги жаҳлини ўша ердаги ҳалққа кўрсатса нима бўлади деб ўйлайсиз? Жавоб тайин! Ҳалқ уни бир деганда океан ортига улоқтириб юборишади...

👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА КИМЛАР УНГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 28 прим 1-моддасига кўра,

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.

❗️Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ОСОН ЙИҒИЛУВЧИ ШЛАНГ

Енгил, ихчам, мослашувчан хамда осон йиғилувчан шланг барча оилаларга хўжалик ишларида энг керакли анжомлардан бири ҳисобланади.

Унинг ёрдамида дарахтларни ювиш, уларга сув қуйиш, автомашинангизни ювиш ва бошқа ишларда самарали фойдаланишингиз мумкин.

Нархи 84 000 сўм

✈️ Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/645511
https://100k.uz/oqim/645511
https://100k.uz/oqim/645511
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ?

📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,

ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ !

Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.
Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилса ўша оила никоҳдан муддатсиз ажратилади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1053-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган

Мазкур Қонун билан Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

✏️ Ушбу ўзгариш бўлгунига қадар судлар томонидан никоҳдан ажратиш пайтида никоҳдан ажратишни талаб қилаётган оилаларни яраштириш учун олти ойгача муддат тайинлашга бундай истисносиз ҳаққи бор эди. Эндиликда эса оилавий зўравонликка учраган шахс судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилса ва муддат тайинламасликни сўраса судлар бундай шахсларга ярашиш учун муддат тайинлай олмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ФИТНЕС МУРАББИЙ

АБС "ролик" Сизнинг шахсий фитнес мураббийингиз вазифасини бажаради, Бу Сизга қориндаги ортиқча ёғларни йўқотишга, қорин, бел ва кўкрак қисмингизни идеал ҳолатга келтиришингиз учун энг самарали спорт анжоми хисобланади. Ушбу мослама машқни янги бошлаётганлар учун хам қулай шаклда ишланган.

Тиббиёт томонлама олиб қаралса қориннинг ортиқча катталикда бўлиши бу Сизнинг ички аъзоларингизни ортиқча кучланиш билан ишлашга мажбур қиладиган, натижада турли хил касалликларни келтириб чиқарадиган омил хисобланади. Шу сабабли ушбу спорт анжомини Сизларга тавсия қиламиз.

✏️ "Қийин иш, бу Сиз кеча бажаришингиз керак бўлган осон ишларнинг жамланмаси" хисобланади. Ҳар бир нарсага ўз вақтида вақт топа олинг!

Чегирма нархи 109 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/632421
https://100k.uz/oqim/632421
https://100k.uz/oqim/632421
❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади

📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади хамда уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилиши хам қарорда белгиланган.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❗️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

❗️Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?

📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,

ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ОРИГИНАЛ ТИКУВ МАШИНАСИ (Чегирма нархда)

• Мини тикув машина.
• Model: SM-202A.
• 220v тўкда ва "батарекада" ишлайди.
• 2-хил тезлиги бор.
• Оёқ учун тепкиси хам бор.
• Размер: Буйи 19см, эни 17.5см .

⚡️Чегирма нархи: 137.000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/656008
https://100k.uz/oqim/656008
https://100k.uz/oqim/656008
2025/06/29 03:53:53
Back to Top
HTML Embed Code: