Telegram Web Link
❗️АВТОМАШИНАДАН ТАНА ҚИСМЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига асосан,

йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади.

❗️Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтдаги йўловчиларнинг бундай ҳаракати уларга нисбатан 340 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍2016
❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,

Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм)гача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 125 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади.

Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍5🤨4
⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш учун қўшимча чоралар белгиланди

📄 Ўзбекистон Республикасининг 26.06.2025 йил кунги ЎРҚ-1072-сон қонуни билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади.

Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.

Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍16
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИНИ ҚОПЛАШ УЧУН УЛАРГА 1 875 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатда,

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари санаб ўтилган бўлиб,

унга кўра, коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган.

❗️Рўйҳатда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.


Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍23🥰2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фирибгарлар учун қонунчиликда қандай жазо белгиланган ?

Видеода бугунги кунда оммалашиб бораётган жиноят турларидан бири бўлган фирибгарлик ва унинг учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳақида гап боради.

✏️ Инстаграм фойдаланувчиларидан ушбу юристнинг 👉 инстаграм окаунтига 👈 аъзо бўлиб қўйишларини тавсия қиламиз! Олдин хам айтганмиз ва яна айтамиз, видеодаги юрист биз ҳурмат қиладиган саноқли юристлардан бири хисобланади. Тўғри бу вақт масаласи, лекин Сиз хам кузатиб борсангиз биз нега ушбу юристни ҳурмат қилишимизни ўзингиз хам тушуниб оласиз.

✏️ Инстаграм оккаунтга ўтиш 👉 https://www.instagram.com/yurist_jma?igsh=cGc1ZXUxNWNjb3hz&utm_source=qr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍8🔥2😢1
Тамаки контрабандаси масаласида саволлар кўпайишда давом этяпти

Охирги йилларда контрабандага қарши кураш усуллари анча фаоллашди. Рейдлар, ахборот кампаниялари, солиқ органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу яхши, эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас. Мана, яқиндагина Наманганда аҳолига ноқонуний тамаки маҳсулотлари фақат бюджет эмас, соғлиқ учун ҳам таҳдид экани тушунтирилди.

Лекин йиллар ўтса-да, янгиликларда ҳамон ўша бир хил брендлар — Milano ва Oris қайд этиляпти. Milano тамакисининг ўзи бозордаги контрабанданинг 4% ини ташкил қилар экан. Ишлаб чиқарувчи ҳам маълум — Gulbahar Tobacco.

Шу ўринда савол туғилади: агар манба, маҳсулот ва тарқалиш йўналишлари маълум бўлса, нега ҳали-ҳануз бу брендлар бозорда? Давлатда акциз, сертификатлаш, маркировка каби реал инструментлар бор-ку. Демак, масала воситада эмас, улардан фойдаланишда экан-да?

Контрабандага қарши кураш шунчаки рейдлар эмас, балки тизимли назорат ва сиёсий ироданинг натижаси. Энди гап билан эмас, аниқ қадамлар билан ишлаш вақти келмадими?

Савол юбориш 👇
    @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
14🤝10👍3
⚡️ ҲАБАРДОР БЎЛИНГ!

❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилади

📄 Фармонга кўра,

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;

камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;

“қизил” тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.

Ушбу тартиб 2025 йил 1 июндан кучга киритилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
51👍17😁1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️Ногиронлик пенсиясини фуқаронинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланди

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йил кунги 398-сон “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини мурожаат талаб қилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.

Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.

Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.

2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.

✏️ Аввалроқ ногиронлик пенсияларини фуқароларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинлаш бўйича Президент қарори (27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон) қабул қилинган эди. Эндиликда ўша қарорда белгиланган вазифаларнинг аниқ ижроси бўйича Ҳукумат қарори хам қабул қилинди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍15🔥5
❗️БУГУНДАН БОШЛАБ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ,

2025-йил 1 июль санасидан бошлаб болалар нафақаси миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Бугунгача 325 000 сўм эди),

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Бугунгача 250 000 сўм бўлган),

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Бугунгача 150 000 сўмни ташкил қилар эди);

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Бунгача 100 000 сўм эди) этиб белгиланди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61👍10🥴9😁7😢5🔥3🤣2
❗️БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМ БЎЛДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

🟢 Бугун, яъни 1 июлдан бошлаб:


пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61👍27👏4😁3
❗️МАНИКЮР ВА ПЕДИКЮР

Ушбу гигеник тўпламда тирноқлар, кутикулалар ва тери парвариши учун барча керакли анжомлар мавжуд. Ҳусусан, катта ва кичик "кусачка", тирноқ қирқиш ускуналари ва "пилка"лар хамда бошқа ускуналар мавжуд, бу эса турли тирноқлар ва кутикула жойларида ишлаш имконини беради.

Анжомлар юқори сифатли пўлатдан тайёрланган бўлиб, узоқ вақт давомида Сизга хизмат қилади. Ушбу тўплам бежирим қути ичида жойлашганлиги сабабли ушбу анжомларингизни ўзингиз билан исталган жойда бемалол олиб юришингиз мумкин.

Нархи 89 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/658481
https://100k.uz/oqim/658481
https://100k.uz/oqim/658481
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍3
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

⚡️Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 2023 йилнинг 1 май санасидан расман кучга киритилган

❗️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍297🔥2
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШ РАД ЭТИЛИШИ МУМКИН ?

📄 26.12.2018 йил кунги ПҚ-4079-сон Президент қарорига асосан,

▪️ қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этилишига сабаб бўлади:

1) биометрик паспортни олиш учун талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

2) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

3) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

4) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

5) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар;

6) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача

7) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;

8) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар (вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно);

9) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
.
❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни юқорида санаб ўтилганлардан бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


Бепул савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
26👍3
Rossiyada ishlaydiganlar uchun zo’r yangilik! Rossiya fuqarosi bo‘lmasangiz ham T-Bank kredit kartasini rasmiylashtira olasiz.
Bank pullaringizni qanday ishlatishingizga qaraydi. Kartada harakat bo‘lsa — doimiy maosh olib, do‘konlarda hisob-kitob qilsangiz, pul o‘tkazsangiz va hisobingizda saqlasangiz — bank sizni ishonchli mijoz sifatida “ko‘radi”.
T-Bankning Black debet kartasidan boshlash mumkin. Kartadan foydalanish kredit tasdiqlanish ehtimolini oshiradi:
👉 Karta orqali xarid qiling
👉 Pulni hisobingizda saqlang
👉 T-Bankning omonat yoki jamg‘arma hisobidan foydalaning

Black Card imtiyozlari:
- Rossiyada SIM kartasisiz rasmiylashtirish mumkin
- MDHga komissiyasiz pul o‘tkazmalari — oyiga 20 000 ₽ gacha, undan ko‘pi uchun 1% komissiya
- Ilovada tilni o‘zbek, tojik, qirg‘iz yoki ingliz tiliga o‘zgartirish mumkin
- 30% gacha keshbek

Hoziroq Black kartasini rasmiylashtiring — Rossiya bo‘ylab qulay manzilga bepul yetkazib beriladi https://t.tb.ru/Yurist_Blogerruz
20👍4🥰1😁1
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ

📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (750 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади.

2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.

2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

🟢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍4
❗️БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МУРОЖААТ ҚИЛИНМАСА СУД АРИЗАНИ ҚАЙТАРАДИ

📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича,

Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

❗️Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                      @Yurist_Blogerr
18
❗️1 АВГУСТДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИРИ БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Биринчи августдан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ?

⚡️ЖАВОБ:
Албатта, жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб ойликлар оширилишини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади.

✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса 1 августдан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, ойликлар ошганидан кейин ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Биринчи августдан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди.

✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, Пушкин бир жаҳон эмасми уларга деб кўпчиликда савол туғилган бўлса керак. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. 1 августдан ойликлар оширилса Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори кўтарилиши хам табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар августдан кейин алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Ойликлар ошганидан кейин Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади ва шундан кейин ишсиз алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади..

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
51👍19😨2👏1🐳1
❗️Kамбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, 

▪️ 2025 йил 1 январдан:

камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган.

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍14😁3
2025/07/13 15:04:52
Back to Top
HTML Embed Code: