Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади!

👚👕 Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.

👍 Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай!

💰Чегирма нархи: 227 000 сўм

❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/549310
https://100k.uz/oqim/549310
https://100k.uz/oqim/549310
7
❗️КИМЛАР СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра,

Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

❗️Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик мазкур Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

❗️Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
19👍4
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,

ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда. Яъни 1 июлдан бошлаб ушбу нафақа миқдори хам оширилди


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
38👍14👏3🤔2🔥1
❗️ДИҚҚАТ

⚡️ Бугун уй-жой учун субсидияларга аризалар қабул қилиш бошланади!

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-февралдаги ПФ–26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 2025-йил 10-июль куни, яъни бугун соат 09:00 дан ипотека кредити бўйича субсидияларга аризаларни қабул қилиш бошланади.

❗️Сиз уй-жой учун субсидия олишга қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишингиз мумкин:

Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда мурожаат қилиш орқали;
Электрон тарзда 👉 https://my.gov.uz/oz/service/325 👈 ушбу ҳавола орқали.

❗️Эслатма:
Бундай субсидияга ариза топширмоқчи бўлган шахс ёки оилалар ҳар ойда қуйидаги миқдорларда расмий даромадга эга бўлишлари талаб этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг
2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан – 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида: МҲТЭКМнинг
2,7 баравардан – 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача.

❗️Диққат қилинг! Агар Сизда хам ушбу субсидиялардан фойдаланган ҳолда уй-жой олиш нийятингиз бўлса аризани дарҳол топширинг! Сабаби мазкур субсидиялар учун аризалар қабули узоққа чўзилмайди. Ҳаттоки абетдан кейин ариза бериш хам Сиз учун кечикиш бўлиб қолиши мумкин.

✏️ Ушбу маълумотни эса имкон қадар кўпроқ одамларга тарқатиб юборишларингни сўраган бўлар эдик. Чунки ҳозирги кунда агар нақд пулга уй олиш имкониятингиз бўлмаса муддатли тўлов асосида уй-жой олишнинг энг қулай варианти ушбу субсидиялардан фойдаланиш бўлиб турипти. Уй-жойга эҳтиёжи бўлганлар эса орамизда жуда кўпчиликни ташкил қилади. Шу сабабли бу маълумот кўпчиликка фойдали бўлади. Бу масалада қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Қўшимча саволлар учун 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Керакли анжом

✏️ Бел ва умуртқа оғриган вақтда кўпинча шифокорлар турникка тортилиш машқини бажаришни тавсия қилишади, лекин турникка осилиб туришни оддий қўл билан бажариш ёши каттароқ ёки спортдан бехабар инсонлар учун ноқулайлик ва қийинчилик туғдиради. Ушбу анжом эса бу муаммонинг ягона ечими хисобланади.

❗️Ҳозироқ буюртма бериб ушбу маҳсулотга эга бўлишингиз мумкин

Нархи 99 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/660939
https://100k.uz/oqim/660939
https://100k.uz/oqim/660939
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍3
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; (Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.)

в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ойлик даромад белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида;

аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.

✏️ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍7
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу июль ойида ариза берсангиз июнь ойи хисобланмайдида ундан олдинги 3 ой, яъни май, апрель хамда март ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин.

✏️ Агар орангизда бизга бола пули чиқармикан ёки чиқмасмикан деб юрганлар бўлса, ана энди ўзингиз хисоблаб кўринг! Юқоридаги тартибда орқадаги 3 ойда барча топган расмий даромадингизни кўз олдингизга келтиринг ва ўша даромадларни оила аъзоларингиз сонига ва учга бўлинг. Шунда масала ойдинлашади. Агар ўзингиз юқоридаги Низом талаблари бўйича даромадингизни ҳисоблай олмасангиз бизга савол шаклида ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
              @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
51👍10🔥2🤪1
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2620
❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

Ушбу мослама орқали сиз:

сочларни осон олишингиз

соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
8
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,


иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2113😁3
❗️ЭР-ХОТИН НИКОҲДАН АЖРАТИЛАЁТГАНИДА СУД ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

📄Оила кодексининг 44-моддасига асосан,

⚡️ Эр-хотин никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда суд:

▪️никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

▪️вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

▪️эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

▪️эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

✔️ Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

❗️Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
32👍13😁5
❗️ЙПХ ҲОДИМИ ФУҚАРОЛАРГА ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС !!!

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 йил кунги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, йўл-патруль хизмати ходимларининг мажбуриятлари келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра,

йўл-патруль хизмати ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.

❗️ Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
23👍7🔥7
⚡️ ИНТЕХ бассейн эни 1,83м, бўйи 51см

😓 Ҳаво жуда иссиқми ?
 
Унда ҳозироқ "ИНТЕХ" осон эгилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ховлингизда фарзандларингиз билан муздеккина ўтказинг☝️

Бассейн техник воситалардан фойдаланмасдан осонгина ўрнатилади ва у ҳовуз тўлдирилиши хамон сув сатҳи билан бирга кўтарилади ва тайёр шаклга келади.
 
Сизга энг сифатлисини тавсия қиламиз
 
▪️ Ўчамлари:
Узунлиги - 1, 83м;
Баландлиги - 51см.

Нархи: 247 000 сўм
 
⚡️Хозироқ Буюртма беришингиз мумкин!

🚗 Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/658882
https://100k.uz/oqim/658882
https://100k.uz/oqim/658882
8
❗️ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

⚡️Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Агар Сизни қилмишингиз юқоридаги каби ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун қастдан пломбани бузишга қаратилган деб топилса, Сизга БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍3
❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️ Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️ Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Алимент тўлаш ёки ундириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136🤣4🥴2
2025/07/12 21:43:53
Back to Top
HTML Embed Code: