Telegram Web Link
❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!

📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.

❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.

✏️
Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Лекин унда кеч бўлган бўлади..


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
⚡️ МУҲИМ

❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ 55 ЁШГА ТЎЛГАН АЁЛЛАРГА ВА 60 ЁШДАН ОШГАН ЭРКАКЛАРГА УМУРБОДГА ТАЙИНЛАНИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

⚡️САВОЛ:
Ёшга доир пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган аёлга ногиронлик пенсияси тайинланадиган бўлса бундай пенсия қанча муддатга тайинланади ? Яъники, манашундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қанча муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Бундай ҳолатда улар ногиронлик гуруҳини сақлаб қолиш учун қайта тиббий кўрикдан ўтишга мажбур эмас.

📄"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 47-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади деб белгиланган.

✏️ Демак, 55 ёшдан ошган аёлга ногиронлик пенсияси умурбодга тайинланади ва бу орада пенсионернинг ўзи ариза билан мурожаат қилиб тиббий кўрикдан ўтишни хоҳласа муаммо йўқ. У ўша аризасига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Агар ўша пенсионер бундай тиббий кўрикдан ўтишни истамаса ундай ҳолатда хам муаммо йўқ..

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️ МУҲИМ

❗️ФАРЗАНДИ ҲУСУСИЙ БОҒЧАГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ БОРМИ ?

⚡️САВОЛ:
Фарзандларим хусусий боғчага боради. Эшитишимча шунинг учун менга даромадимдан солиқ имтиёзи қўлланилиши керак экан, шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.

✏️ Сиз эшитган нарса айнан манашу норма хисобланади ва Сиз нодавлат боғчаларига борадиган ҳар бир фарзандингиз учун бир ойда кўпи билан 3 млн сўмгача бўлган даромадингизга нисбатан даромад солиғидан озод этилгансиз.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❗️ТОВЛАМАЧИЛИК ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ВА УНГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БОР ?

📄 Жиноят кодексининг 165-моддасига асосан,

товламачилик деганда, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш тушунилади ва бундай қилмиш учун айбдор топилган шахс — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Агар товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Товламачилик:

жуда кўп миқдорда;
ўта хавфли рецидивист томонидан;
уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️ ЯНГИ ҚОНУН

❗️Фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади


📄 Ўзбекистон Республикасининг 09.06.2025 йил кунги ЎРҚ 1067-сон қонуни қабул қилинди хамда мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.

▪️ “Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муаййан ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

Ушбу мослама орқали сиз:

сочларни осон олишингиз

соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
❗️ ID-КАРТА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ:
ID-картасини йўқотиб қўйган шахс қанча жарима тўлайди ?

⚡️ ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (187 500)дан уч баравари (1 125 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️МУҲИМ

❗️Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишига имкон берган ота-оналар жавобгарликка тортилади!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —уларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 10 баравари (3 750 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️МУҲИМ

❗️КРЕДИТ ТАРИХИНГИЗГА
ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

▪️ Кредит тарихи "Қора рўйҳат"га тушиб қолганлар бу муаммодан тезда қутила олмайди.

🎥 Батафсил видеода асосланган.

👉 https://www.instagram.com/yurist_jma?igsh=cGc1ZXUxNWNjb3hz&utm_source=qr
❗️ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА МУСОДАРА ҚИЛИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига асосан,

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказилишини англатади ва ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар суди томонидан қўлланилади.

Шу ўринда:

✔️ Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас. (Муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно)

❗️Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.


Савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган.

✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилиниши керак.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР:

📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?


Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?

Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (93 750 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.

Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?


Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?


Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан,

болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёздан эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда фойдаланиш мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️ САРАМЖОН АНЖОМ

Оёқ кийимлар ва бошқа анжомларингизни сарамжон ҳолатга келтириш учун энди ўзингиз ихтиро яратишингиз шарт эмас. Бунинг учун ушбу мосламани сотиб оласиз ва муаммодан қутиласиз.

Нархи 169 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/626418
https://100k.uz/oqim/626418
❗️БУГУНДАН ҲАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИНИНГ БАРЧА ҲОДИМЛАРИ ИШДАН БЎШАТИЛАДИ

▪️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”,
- деди Президент.

❗️Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.


👉 @Yurist_Blogerr
2025/06/29 19:03:46
Back to Top
HTML Embed Code: