Telegram Web Link
❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

Ушбу мослама орқали сиз:

сочларни осон олишингиз

соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
❗️ ID-КАРТА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ:
ID-картасини йўқотиб қўйган шахс қанча жарима тўлайди ?

⚡️ ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (187 500)дан уч баравари (1 125 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️МУҲИМ

❗️Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишига имкон берган ота-оналар жавобгарликка тортилади!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —уларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 10 баравари (3 750 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️МУҲИМ

❗️КРЕДИТ ТАРИХИНГИЗГА
ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

▪️ Кредит тарихи "Қора рўйҳат"га тушиб қолганлар бу муаммодан тезда қутила олмайди.

🎥 Батафсил видеода асосланган.

👉 https://www.instagram.com/yurist_jma?igsh=cGc1ZXUxNWNjb3hz&utm_source=qr
❗️ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА МУСОДАРА ҚИЛИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига асосан,

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказилишини англатади ва ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар суди томонидан қўлланилади.

Шу ўринда:

✔️ Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас. (Муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно)

❗️Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.


Савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган.

✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилиниши керак.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР:

📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?


Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?

Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (93 750 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.

Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?


Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?


Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан,

болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёздан эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда фойдаланиш мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
⚡️ САРАМЖОН АНЖОМ

Оёқ кийимлар ва бошқа анжомларингизни сарамжон ҳолатга келтириш учун энди ўзингиз ихтиро яратишингиз шарт эмас. Бунинг учун ушбу мосламани сотиб оласиз ва муаммодан қутиласиз.

Нархи 169 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/626418
https://100k.uz/oqim/626418
❗️БУГУНДАН ҲАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИНИНГ БАРЧА ҲОДИМЛАРИ ИШДАН БЎШАТИЛАДИ

▪️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”,
- деди Президент.

❗️Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.


👉 @Yurist_Blogerr
❗️ПРЕЗИДЕНТ ЙЎЛЛАРДАГИ КАМЕРАЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент, аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

❗️Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.


👉 @Yurist_Blogerr
❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 4 прим 1-моддасига асосан,

тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!

⚡️САВОЛ;

70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?

⚡️САВОЛ
:
Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас!

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
   
❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
     
✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
❗️БОЛАНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ ?

⚡️САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан бола асраб олмоқчимиз. Бунинг учун биз қаерга мурожаат қилишимиз керак.

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш жараёни фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

✏️ Фуқаролик процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
2025/06/29 18:51:06
Back to Top
HTML Embed Code: