Telegram Web Link
Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan quyidagicha dam olinadi:

📌 9-may (juma) — Xotira va qadrlash kuni;
📌 10-may (shanba) — 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;
📌 11-may (yakshanba) — dam olish kuni.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38👎4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Boysundagi gaz konidan yana vodorod sulfid otilib chiqayotgani xabar qilinmoqda.

👉 @Yurist_Xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱52👍15😡84😁4🤬1
Ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолса, директорга чора кўриладими?

@Yurist_Xizmati 5100-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisz
Maktabda direktor vazifasida ishlayman 11-sinf o'quvchim tekshiruvdan o'tkazilganda  homilador bo'lib qolgan manga qanday chora kuriladi o'quvchim homilador bulganligi uchun
Shuni manga qonuniy tushuntirib bersangiz. O'quvchi maktabga doimiy kelib yurgan


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган, мактаб раҳбариятига интизомий таъсир чораси кўрилган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган. Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.

Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари ёки мактаб раҳбарияти жавобгар булмайди.

Агар ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ёки мактаб раҳбарияти ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.

1️⃣Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.


Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

2️⃣Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.

3️⃣Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.

‼️Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти, шу жумладан директор жавобгар бўлмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍181😁21👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ

Навоий вилоятида икки нафар ёшлар етакчиси ҳалок бўлган ЙТҲда машина катта тезликда бошқарилгани маълум бўлди. Ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк машинасини қувиб ўтишда бошқарувни йўқотган ҳамда машина ағдарилиб кетган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱33👍13👎2
⚡️Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имкони юзасидан сенатор сўрови юборилди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповга бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

💁‍♂ Билдирилишича, фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида икки олий таълим муассасасида, масалан, давлат ва нодавлат ОТМда кундузги ва масофавий ёки кечки ва сиртқи шаклларда таҳсил олиш имкониятлари чеклангани борасида мурожаатлар кўпаймоқда. Ушбу масалаларга аниқлик киритиш ва қонунчиликдаги мавжуд тўсиқларга изоҳ бериш мақсадида сенатор сўрови юборилди.

Амалдаги тартибга кўра, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан абитуриент фақат битта ОТМга асл ҳужжатини топшириши мумкин. Шунингдек, HEMIS ахборот тизимида бир марта рўйхатдан ўтган талаба бошқа ОТМда қайта рўйхатдан ўта олмайди. Бу ҳолат эса ёшларнинг ўз ихтиёри ва эҳтиёжига кўра бир вақтнинг ўзида бир нечта таълим йўналишида билим олишига тўсқинлик қилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44😁28
#Расман
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди


Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

🤩2025 йил 1 сентябрдан:
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.


🤩 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎24🤬14😁5
Инклюзив таълим қанча устама тўланади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 638-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 53-бандига кўра инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган:
бир нафар бола учун лавозим маошининг 10 фоизи;
икки нафар бола учун лавозим маошининг 20 фоизи;
уч нафар бола учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчилар ва махсус педагогларга лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.


Юқоридаги қоидага эътибор берсангиз, унда 40 фоизлик устама қандай ҳолларда тўланиши аниқ белгиланмоқда. Яъни мазкур устама мактабда 2 тадан ортиқ инклюзив таълим синфи бўлганда ва ҳар бир синфда камида 4 тадан бола ўққиганда ўқитувчилар ва махсус педагогларга тўланади.

❗️Агарда мазкур устама тўланишида ноҳақлик юзага келганда, туман адлия бўлимига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎1👏1😱1
⚡️ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш
тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул
қилинди.
Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.

Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Бунда:
🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;
🔹 махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.


Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22😁12👎3
❗️Янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти икки босқичда йўлга қўйилади

Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш 2 босқичда амалга оширилади:
🔹 1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;
🔹 2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.


Бунда:
▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;
▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
❗️Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:
🔸 олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
🔸 магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
🔸 олий таълим ташкилотларида муқобилw таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;
🔸 муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.


Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎3
❗️Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар кенг муҳока қилинди .

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, онлайн-платформаларнинг қулайликлари билан бир қаторда таҳдидларини ҳам инобатга олган ҳолда Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун асосида аниқ механизмлар билан мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари маълум қилишича, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертларининг ўрганишлари ва изланишлари, таҳлиллари асосида ҳамкорликда соҳани тартибга солишда тўғридан-тўғри амал қилувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва бошқа турли ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра онлайн-платформалар ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилади.

Шунингдек, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:
💠Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчиллик таъминланади;
💠онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартлари белгиланади, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияти яратилади;
💠ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади;
💠интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмлар яратилади;
💠фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имконияти яратилади.


Мутахассисларнинг эътирофича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

Лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎5
Мултирадарни бекор қилиш АРИЗА.docx
20.5 KB
‼️Ваниҳоят мултирадар (VCA) ва кўчма фоторадар (учоёқ)да қайд қилинган қоидабузарликларни бекор қилиш бўйича ОЛИЙ СУДДА ютиб чиқилган ариза намунаси (энг охирги ва янгиланган вариант) тайёрланди.

Бундан буён мултирадар ва кўчма фоторадарда (Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно) қайд қилинган жарималарни тўламанглар, чунки барчаси ноқонуний.

👏АЙТГАНЧА, БИТТА ФУҚАРО МУЛТИРАДАР ОРҚАЛИ КЕЛГАН 340.000 СЎМЛИК ЖАРИМАНИ БЕКОР ҚИЛИБ, ИИБ ЙҲХБДАН ҚЎШИМЧА РАВИШДА 1.519.320 СЎМ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЗАРАР ҲАМ УНДИРИБ ОЛИБДИ. РЕСПЕКТ 🫡

Аризанинг фақат кўк ранг билан бўялган жойига ўзингизнинг маьлумотларингизни киритасизлар, холос.

Манба
✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👏6😁5
Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар эквивалентида ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁39👍19
⚡️Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади.

Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18😁6😱2
❗️Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди — Президент

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁31👍25👎1
⚡️Янги ташкил этиладиган поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎22👍19😁17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шифокорлар 1500 долларгача, ҳамширалар эса 600–800 долларгача маош оладиган тизим қиламиз — Президент

Поликлиникаларда оилавий шифокорнинг ойлик маоши 500 доллар, ҳамшираники эса 300 доллар этиб белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁83👍35👎15😱3🤝2
❗️Дуал таълим тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган соҳа тиббиёт экани таъкидланди.

Лекин тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.

Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари
ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19😁3
2025/07/14 05:39:45
Back to Top
HTML Embed Code: