Telegram Web Link
#Ана_холос
Йигит қизга қилган ҳаражатини қайтариб олиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4489-савол:

Assalomu alaykum singlim unashtirilganiga 3 yil bo'ldi. Yaqinda to'y qilamiz deb zaksdan o'tgan edi. Endi to'y malum sabablar bilan to'xtatilyapti. Ikki tomon kelisholmay qolishdi. Yigit qilgan xarajatlarimni to'laysan deb turib olgan. Yani singlim o'qishga vaqti kartasiga pul tashlab turgan. Bundan tashqari qonuniy zaksdan ham o'tib bo'lishgan. Savolim bu vaziyatda pul qaytarib beriladimi va zaks xatini qanday bekor qilish mumkin endi ajrashgan hisoblanadimi? Iltimos tezroq javob bering juda zarur

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу вазиятда синглингиз пулни қайтармасликка ҳақли. Негаки ҳуқуқий жиҳатдан ўша йигит пулларни синглингизга ҳадя қилган.

Фуқаролик кодексининг 502-моддасидаа ҳадя қилувчи ҳадя олувчига ашёни текинга мулк қилиб бериши ёки бериш мажбуриятини олиши ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилиши ёинки озод қилиш мажбуриятини олиши ҳадя сифатида қайд этилган.

Сизлардаги ҳолатда ҳам айнан ҳадянинг конструксияси қўлланилган. Яъни йигит маълум миқдордаги маблағни синглингизга ҳадя қилган.

Ундан ташқари улар ўртасида қонуний никоҳ қайд этилгандан бошлаб уларнинг биргаликдаги олган даромадлари Оила кодексининг 23-моддасига асосан уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Ушбу кодекс 24-моддасига асосан улар умумий мулкдан фойдаланишда, уларни тассаруф этишда (сарфлашда) тенг ҳуқуқлидир.

🙅‍♂ Юқоридаги қоидаларга кўра синглингиздан унга берилган пуллар қайтарилмайди.

Уларнинг ҳар иккиси ҳеч қандай низосиз (бизнингча, улар ўртасида низо мавжуд. Пулларни қайтариш ҳақидаги масала ҳам низо) биргаликда ФҲДЁга ариза берган тақдирда Оила кодексининг 42-моддасига асосан ФҲДЁ улар ўртасидаги никоҳни бекор қилади.

💁‍♂ Соддароқ айтганда улар ЗАГС орқали ажрашишлари мумкин. Лекин бизнингча йигит пулни қайтариш ҳақида талаб билан қатъий туриб олса, ФҲДЁ улар ўртасида низо мавжудлиги сабабли никоҳни бекор қилмайди. Бундай ҳолатда никоҳ суд томонидан бекор қилинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ташкилот мурожаатимга жавоб бермаса, қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4490-савол:

U yoki bu tashkilotga murojaat qilinda , lekin tashkilot belgilangan muddat (15 yoki 30 kun ) ichida murojaatga rasman javob bermadi, tashkilot qanday javobgarlikka tortiladi? Бундай ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай ҳолатда ўша ташкилотнинг юқори турувчи органига ёки прокуратурага мурожаат қилиш лозим.

Қаранг! Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

❗️Шундай экан, мурожаат кўпи билан 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак.

Қонуннинг 30-моддасида мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик:
👉 мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда ҳам мурожаат қилинган органнинг шу мурожаат билан ишлашга масъул мансабдор шахсига юқоридаги жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

Бунинг учун сиз юқорида айтилган органлардан бирига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
📷📷📷📷

🌟 Kimyo fanidan Milliy sertifikat kitobimiz nashrdan chiqdi!

👁 Milliy sertifikat sizga nima beradi?

🤩 A va A+ darajadagi sertifikat abituriyentlar uchun yoʻnalishdan kelib chiqqan holda maksimal ball beradi.
🤩 Shu fandan dars beradigan ustozlarning oyliklariga qoʻshimcha tarzda 20% ustama beradi.

Kitobda nimalar mujassam?

🤩 BMBA talablariga mos ravishda kimyoning umumiy kimyo, anorganik kimyo va organik kimyo boʻlimlaridan tuzilgan ochiq va yopiq test topshiriqlarini oʻz ichiga oladi.

Kitobdan namuna

📞 Murojaat uchun:
+998932477508
+998970204222

✍️ @unfluer1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️«Любой» текширувни қайтариб юбориш учун 1 та лайфхак

Тадбиркорларга юбориб қўямиз

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Қўшним уйимга сув ўтказмаяпти, нима қилсам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4491-савол:

Ассалому алайкум бизга 1990 йилда асосан 6 сотхдан ер берилган бизда хозир сув муаммоси булябти биринчи ва иккинчи кушним уртасидан сув утадиган ташлама арикбор еди бу арикча юкори махалла кушниларни уйларини уртасидан утади биринчи Кушним шу арикни беркитиб 2017йилда кадастр хужжат килдирган екан. Бизга хозир сув бермаябди. Шу муаммони ечими топилмаябти улар килган кадастр хужжатини бекор килдириб чана арикчани. Очтиришни иложи борми биз икки кушни сувга кийналаябмиз илтимос ёрдам беринг. Шу муаммо буйича кадастрга хам учраганиз хал булмаган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда аввало, қўшнингиз билан маҳалла фаоллари ўртасида келишишга ҳаракат қилинг, агар бу натижа бермаса, фуқаролик судига сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин бўлади.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 173-моддасида кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

💁‍♂ Яъни сиздаги вазиятда бўлгани каби қўшнилар бошқа қўшнига тегишли ер участкасидан чекланган миқдорда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бундай фойдаланиш ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш мақсадида бўлиши мумкин.

Шундай экан, сиздаги вазиятда ҳам қўшнингизнинг еридан ариқ ўтказиш мақсадида фойдаланишингиз мумкин.

☝️Бунда юқорида айтилганидек, мазкур масала аввало тарафларнинг келишуви билан ҳал этилиши мумкин. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Мазкур ҳолатда қўшнингиз ушбу кодекс 173-3-моддасига кўра сиздан ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги вазиятда низони келишув билан ҳал қилиб бўлмаса, фуқаролик судига қўшнингизнинг ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Таянч докторантурада академик таътил олиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4492-савол:

Assalomu aleykum men 1-kurs tayanch doktoranturada uzoq viloyatda o'qiyman. Sentyabr oyidan, ya'ni birinchi kursni tugatmasdan akademik ta'til olsam bo'ladimi? Shunda bir yil o'tib yana birinchi kursning boshidan o'qiymanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Таянч докторантурада академик таътил олиб бўлмайди.

Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон қарорига 2-Илова Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 32-бандига кўра тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажор-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам ушбу ҳолатлардан бири мавжуд ва уни тасдиқлайдиган маълумотлар бўлганда ўқиш муддати узайтирилиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
⚡️2024 йил 1 майдан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Аттестациядан ўтиш муддатини умра зиёрати сабабли кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4493-савол:

Assalomu alaykum, o'qituvchiman. Ona tili va adabiyot fanidan attestatsiya sinovi 23.04dan 26.04gacha bo'lar ekan. Biz 16.04 kuni Umra safariga ketmoqchi edik. Ma'lumki, uzrli sababga ko'ra (sog'ligi tufayli) qatnasholmagan o'qituvchilar, ma'lum muddatdan so'ng sinovdan o'tishadi. Savolim: Umra safari ham uzrli sababga kiradimi. Men ham attestatsiya o'tgach, sinovga qatnasha olamanmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олдиндан режалаштирилган (аттестация муддати белгиланмасдан олдин фирма билан шартнома тузилган бўлса) ҳамда билетлар аттестация муддати аниқланмасдан олдин олинган бўлса, умра зиёрати узрли сабаб деб топилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 45-бандига кўра педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ушбу сабаблар ичида “вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги” сабаби ҳам келтирилган.

Шунга кўра сиздаги вазиятда аттестациядан ўтиш муддатини бошқа санага кўчириш мумкин деб ҳисоблаймиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Буйруқдаги санани хато киритгани учун кадрга интизомий жазо қўллаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4494-савол:

Assalomu alaykum men sentyabrdan buyon maktabda kadrlar bo'yicha menejer bo'lib ishlayman.Bir xodimga xomiladorlik tug'ruq ta'tiliga ketish haqida buyruq chiqargan edim. Ayrim texnik sabablarga ko'ra buyruqqa xodimning ta'tilga chiqish kuni xato ketib qolibdi lekin buyruqni qolgan qismlari to'g'ri. Yuridik markaz xodimlari shuni muvofiqlashtirib qaytadan yuborsangiz bo'ladi Qaytsadan yuborsam Yuridik Markaz xodimi buyruq chiqargan xodimga nisbatan intizomiy jazo qo'llash buyruq chiqaring debdi  Shu to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан Кадрлар бўйича инспектор (менежер)нинг асосий мажбурияти меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларни (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътили бериш ва ҳ.к.) расмийлаштириш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш этиб белгиланган.

Шунга кўра сизга бу мажбуриятни тўғри бажармаганингиз учун интизомий таъсир чораси қўллаш мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

Ходимга интизомий таъсир чораси қўллаш тартиби МК 313-моддасида белгилган. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Шунга кўра сиздаги ҳолатда тушунтириш хати ёзишдан бош тортиш ҳолати бўлганда иш берувчи далолатнома тузган ҳолда интизомий таъсир чорасини қўллаши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

💁‍♂ Шу қоидага кўра иш берувчи сиздаги вазиятни мазкур мезонлар асосида баҳолаши, шундан сўнггина интизомий таъсир чораси қўллаши ёки қўлламаслиги мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
⚡️2024 йил 1 майдан Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилади

Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқишни тугатиш белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ўриндош ва соатбай ўқитувчиларга ҳам сертификат учун устама тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4495-савол:

Sertifikat uchun soatbay ya'ni oʻrindosh oʻqituvchilar uchun ham toʻlanishi haqidagi qaror kerak iltimos?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.

Унга кўра С1 сертификат учун устама фақат фан ўқитувчиларига ўзлари дарс берадиган фан соатларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган.

Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда соатбай асосдаги дарсларга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Юрист Хизмати | Расмий канал
❗️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги хабар бўйича тушунтириш берилди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, 48 соат ҳақидаги талаб фото ёки видеокамералар ўрнатган субъектларга тааллуқли. Яъни камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор чиқарадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилиши керак. Агар тасвирлар ЙПХга 48 соатдан кечикиб келса, ўша ҳолат бўйича иш очилмайди.

Хўш, унда ҳайдовчига қанчада етиб келиши керак?

ЙПХ маркази маълумот келиб тушгандан кейин 15 кундан кечиктирмай жарима солиш ҳақида қарор чиқариши керак. Ундан кечикса, ўша қарор қонуний ҳисобланмайди.

Хулоса:

2 кун (48 соат) — фото ёки видеокамералардан ЙПХ марказига келиб тушиш муддати;

15 кун — ваколатли органнинг қарор қабул қилиш муддати.

Жами 17 кун.

Демак, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор қоидабузарлик содир этилгандан сўнг 17 кундан кечикиб чиқарилса, ҳайдовчиларга жарима солинмайди.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Сайёҳлик агентлиги очмоқчиман, мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб юриш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4496-савол:

Ассалому алейкум! Мен сайёхлик агентлиги очмокчиман. Фаолиятимиз мактаб укувчиларни маданий хордик жойларга олиб бориш( театирга, вилоятларга, заводларга). Биз купинча автобусда мактаб укувчиларни олиб юрамиз. Мактаб укувчиларни олиб юриш тартиб ва конунлари кандай(халк таълимига ёзиш, гаи ходимларидан рухсат, автобус техник курик)?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш Қоидалари 93-бандига кўра болаларни ташишни ташкил этишга буюртманомалар ташувчилар томонидан гуруҳларни ўқитувчиларнинг ёки махсус белгиланган катта ёшдаги кишиларнинг (битта катта ёшдаги кишига 15 боладан кўп бўлмаган) кузатиб бориши шартлари бажарилганда қабул қилинади.

❗️Бунда мактаб ёшидаги болалар гуруҳларини ташишда уларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббиёт ходимлари ажратилади. Демак, сиздаги вазиятда ҳам болаларни ташишда мазкур тартибда риоя қилиш лозим.

Энди қаранг! Юқоридаги қарорга 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиз билан шартнома тузгандан кейин мактаб раҳбарияти юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Эндиликда дарёдан шағал қазиб олиш тақиқландими?

@Yurist_Xizmati 4497-савол:

Assalom alaykum men yuk mashinasida ishtixon tumanidagi daryodan shaģal tosh yuklab chiqayotganimda meni pastdarģom ekologiya hodimlari ushlab jarima qulashi haqida ogohlantirishdi pastdarģom ekologiya hodimlari ishtixon tuman hudidda shtraf yozish huquqi bormi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-6-моддасига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️Мана шу қоидага кўра экология органи ходимининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сон “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2024-йил 1-майдан бошлаб Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди.

Шунга кўра 1-майдан бошлаб дарёлардан қум-шағал қазиб олиш тақиқланади.

❗️Бунда мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 июлдан йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус радарлар ўрнатилади

Шунингдек, фото ва видео қайд этиш қурилмалари:
камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида,
кўп авария бўладиган жойларда,
темир йўл кесишмаларида босқичма-босқич ўрнатилади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
2024/05/21 09:46:47
Back to Top
HTML Embed Code: