⚠️Dasturchilar, startup loyihalar tashabbuskorlari, dizaynerlar va texnologiya havaskorlari diqqatiga.

⚡️Tez kunda "Biznesni rivojlantirish banki"dan yangi loyiha.

🎁Sovrinlar, qiziqarli loyihalar, yangi tanishlar, IT sohasida biznesingizni yo'lga qo'yish va o'z mahoratingizni ko'rsatish imkoniyati!

📱 Telegram kanalimizga obuna bo'lib qo'ying, yangilikni o'tkazib yubormang.
Ҳамкорликда гап катта. Ўтган даврдаги хатоларни шу йўл орқали тўғирлаш мумкин. Ҳозирги вақтда давлатимизнинг кўп қутбли ва турли соҳадаги ҳамкорлик сиёсати ҳали ўз мевасиниям беради. Ўзбекгидроэнерго Туркия билан алоқаларни ўрнатяпти.

Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов DOLSAR Engineering компанияси раҳбари Ирфан Акер ва Ozaltin Holding компанияси бош директори Музаффар Ўздемирлар билан учрашди. Учрашувларда умумий қиймати 52 миллион долларга тенг учта лойиҳа шартномалариям кўриб чиқилди. Фотода лойиҳалар илова қилинган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Янги даврда қилинган энг катта меҳнат, ислоҳот қайси деб сўрашса, иккиланмай болалар мажбурий меҳнати, одамларнинг пахта даласидан олиб чиқилиши бўлди деб айтоламан. Зулмга барҳам берилди. Бу йўлда комиссиямиз тинмади. Сенат халқаро даражада музокаралар ўтказишдан тўхтамади. Эндиликда бу қисқа йиллардаги катта тажриба ўз мевасини бермоқда.

Кеча Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистон тарихда илк бор ХМТ Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди. Бу нима дегани? Содда қилиб айтсам, Ўзбекистоннинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлар бўйича тажрибаси қолган давлатларга ўрнак бўлади. ХМТнинг қарорлари қабул қилинишида бевосита иштирок этади. У даргоҳларда дипломатларимиз бемалол гердайиб юради.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда тадбиркоримиз Анвар ака Абдуқаюм Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, ўзимиздаги тадбиркорлар кучли рақобатдан синиб кетиши ҳақида ўз ҳавотирини билдирди. Интернетда Анвар акани сўкиб ётишибди, фикри учун. Бу нотўғри.

Анвар ака ўзининг мустақил фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Уни ҳақорат ва туҳматларсиз танқид қилиш энг тўғриси. Лекин Анвар ака каби тадбиркорлар ЖСТга янги платформа, ҳудуд, бозор сифатида қараши керак. Ахир Анвар ака таваккал қилиш сирлариниям яхши ўзлаштирган, мотивацион нутқлар қилиб туради. Ўзини кўрсатишга тайёр имконият, кўрайлик энди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Одатда бирор ўзбек фильм премьера қилинса, инсонлар у асар умри давомийлигини ҳал қилади. Кўриш ёки кўрмаслик ҳақида изоҳлар айтилади. Шу кунларда "Bahodir Yalangto‘sh" фильми премьера қилинганидан хабардорсиз.

Ижтимоий тармоқ бўладими ёки давралардами, фарқи йўқ, ҳар ерда ушбу фильм ҳақида жуда яхши комментлар эшитяпман. Кўрганлар мақтаяпти. Яна кўриш нияти борлигини айтишмоқда. Айримлар ҳатто фильмни Голливуд блокбастерлари даражасида олингани, ғояси зўрлигини таъкидлаяпти. Одамлар секин-аста кинотеатрларга қайтишни бошлаган, сизчи?

👉 @Zafarbek_Solijonov
Infinbank’нинг Андижон филиали собиқ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Банк филиали бошқарувчиси ҳамда ходими бир нечта МЧЖ раҳбарлари билан тил бириктириб, ғайриқонуний банк операциялари орқали 4 млрд сўмни ўзлаштириб юборганликда гумонланмоқда. Етказилган моддий зарарни қоплаш учун фуқароларга тегишли, турли русумдаги 26 та автомобил хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган. Банк филиали бошқарувчиси терговдан яшириниб, хорижий давлатга чиқиб кетгани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!

Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!

Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)

👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг —  iOS | Android

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Қарздорлик бўйича даъво ариза.docx
18.5 KB
Қарзни ундириш бўйича даъво ариза намунаси

Баъзан мен алданиб қолдим фирибгарга учраб қолдим, адвокат керак деб келишади. Ўргансангиз бу ишда фирибгарлик ҳам бўлмайди, суммаям кичик бўлади. Адвокатлик ҳам текинга қилинмайди. Кичик суммани деб эшагидан тўқими қиммат бўлиб кетмасин деймиз. Шундай пайтда судга битта даъво ариза киритиб, иловаларини олиб ўзи қатнашаверишни айтамиз. Сиздаям шундай ҳолат бўлса, мана сизга тайёр намуна. Қарзни ундириш бўйича даъво ариза намунаси юқорида. Ўзингиздаги ҳолатни қоғозга тушириб жойларини ўзгартириб судга киритиб юбораверасиз.

Қарзни ундириш ишларида даъво муддатига ҳам эътиборли бўлиш керак.

#namuna

👉 @bahodirahmedoff👈
Агробанк бир тарафдан давлат дастурларида фаол бўлса, бошқа тарафдан янги ташаббуслар билдиришдаям энг олди қаторда. Банк сўнгги технологиялар асосида "AGRO IN VITRO" лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа орфали қишлоқ хўжалигида серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларини етиштириш, манзарали дарахт ва гуллар импортини камайтиришни режа қилинган. Жиззахнинг Ғаллаоролида 20 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган кўчатлар етиштиришга мўлжалланган лаборатория комплекси ишга туширилди. Биз ҳам ушбу комплекс очилишида қатнашдик.

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил қилади. Кўчат етиштиришнинг барча босқичларини ўз ичига олади. "AGRO IN VITRO" лабораторияси Нидерландия компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Кўчатлар ташқи муҳитдан ҳимояланган, вирус ва касалликлардан тозаланган шароитда етиштирилади. Ўз-ўзидан кўчатлар сифатли, кафолатли бўлади. Автоматлашган сунъий микро-иқлим муҳитини яратувчи, ойнаванд сўнгги 5 авлод иссиқхонаси (50 фоизгача энергия ҳам тежайди) барпо қилинди.

Харидоргир кўчат навларини диверсификация қилиш мақсадида, 5 гектар ер майдонида 40 хил навдаги 6 минг дона сертификатланган хорижий мева, узум ва манзарали кўчатлар боғи яратилди. Иссиқхонадан кейинги босқич учун эса мевали ва маназарали дарахтлар, узум кўчатларини экиш мавсумларигача тайёрлаб бериш учун 10 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинди. Ўша ерда бир четдан келган эксперт билан гаплашиб қолдим. Бу технология айрим Европа дақлатлари учунам орзу деб айтди. Агробанкнинг шу вақтгача катта натижага эришган бир қанча лойиҳалари қаторига ушбу лойиҳаниям қўшиб қўйсак бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар йили ёшлар энг кўп кутадиган дамлар – ёшлар ойлигига старт берилди

Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор мамлакатнинг таянчи, кучи ва бебаҳо хазинаси бўлган ёшларга берилган. Шу сабаб ҳар йили июнь ойи ёшлар ойлиги сифатида ўтказилади.

Мазкур ойда ёшларга хос юқори энергия берувчи унутилмас ва такрорланмас дастурлар, умуман олганда катта байрам бўлади.

Бу йилги ёшлар ойлигига бугун, 10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасидан старт берилибди. Айтишларича, ҳар бир ҳудуд ва туманда ёшлар учун катта тайёргарлик билан ўзгача байрам ташкил этилар экан.

Йигит-қизларимиз ҳар доимгидан ҳам фаол бўлишса кифоя.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар иқтисодиётга доир илмий-оммабоп китоблар ўқияпман, ютюбда кўрсатув, подкастлар томоша қиляпман. Айни вақтдаги завқларимдан бири шу бўлиб турибди. Иқтисодиёт бўйича фундаментал билимларим бўйича пост ёзсам, урушиб ташламайсиз деган умиддаман.

Интернетда айримларимиз иқтисодий жиҳатдан буюк давлатлар йўқ бўлишини исташади. Бироқ даража шунга етибдики, уларга етган озроқ зарар биз каби давлатларга улкан фоизда келиши мумкинакан. Аслида бизнинг бойишимиздан уларам манфаатдоракан. 2008 йилдаги инқироз эсингиздами? Ўша йилнинг охирги чорагида АҚШ ялпи ички маҳсулотининг йиллик миқдори 5.4 фоизга қисқарган.

Айни ўша вақтда Сингапур иқтисодиёти 16, Япония эса 12 фоизга қисқарган. Сабаби Америка бозори дунёдаги энг йирик истеъмолчилар бозори ҳисобланади. Харид қуввати пасайгач, импортга талабам кескин тушган. Экспортёр давлатлар АҚШдан кўра кўпроқ зарарга кирган. Буюк давлатларга иқтисодиётимиз тўғридан-тўғри боғланмаган бўлсаям, боғланганларга боғланган бўлиб чиқяпти. Энг катта зарар биз кабиларнинг елкасига келаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиётимизни яхшилашнинг йўлларидан бири ўзимиздаги тадбиркорларнинг маҳсулотини сотиб олиш, хизматларидан фойдаланиш ҳисобланади. Thermo Plus лойиҳаси ҳақида олдинам айтгандим. Хоразмлик устоз ҳам базалт минерал плиталари ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишибди.

Ўзимизнинг маҳсулотлар хориждагилардан сифат жиҳатдан кам эмас, камига нархиям анча ҳамёнбоп. Ёз ва қишда уйингизда электр, газ истеъмолини тежамоқчи бўлсангиз, ушбу плиталардан фойдаланинг. Тежалган пулни болангизнинг таълим олишига сарфлайсиз. Қуйидаги рақамда батафсил маълумот:

📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қадримиз ҳақида

New York Post'га кўра, АҚШнинг Калифорниясидаги чегарачилар 100 дан ортиқ мамлакатлардан келган ноқонуний мигрантларни мамлакатга киргазиш бўйича буйруқ олган. Бироқ бу ҳолат Ўзбекистон, собиқ СССР давлатлари ва бошқаларга тааллуқлимас. Улар зудлик билан Мексикага депортация қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлари кино кўришдан аввал ютюбдан унга бағишланган видеоларни кўриб, комментларни ўқирдим. У ҳақда батафсил маълумот олардим. Эндиликда Susambil лойиҳаси бор. Бу галги сони "Телба Макс" атрофида олинган. Мел Гибсон ўйнаган эски киноларидан тортиб, "Фуриоса"гача таҳлил қилинган. Кўрганга пул олинмайди, кичик совғалари бор қайтанга.

👉 https://youtu.be/FN2Mxs0-RhM?si=gU9tjaTfAp9pqnGy

@Zafarbek_Solijonov
2024/06/13 03:46:56
Back to Top
HTML Embed Code: