Telegram Web Link
​​АЖРИМ ОСТОНАСИДАГИЛАРГА...

КАТТА МУАММО...

Инсоннинг буйраги икки донадир,
Гоҳ бири яроқсиз бўлиб қоладир.
Жарроҳлик йўли-ла олиб ташланса,
Биттаси билан хам яшай оладир.
Фақат биттагина КИЧИК МУАММО
Соғлиғи панд бериб турадир аммо.

Инсоннинг буйраги икки донадир,
Гўё бири-ота бири- онадир.
Ажрашса иккиси бечора фарзанд,
Биттаси билан хам яшай оладир.
Фақат биттагина КАТТА МУАММО
Кўзлари порлаши сўнг қийин аммо...

P. S: Шу шеърни 19 ёшимда ёзгандим.
Қанақа қалби тоза, покиза бўлади одам у вақтлар.
Ижодида ҳам билинади.
Нимагадир эслаб йиғлагим келди.
Шоирга боланинг қалби керак.
Афсуски кейинчалик муаммоларга ўралашиб одам беғуборликдан йироқлашиб гўзал шеърлар битолмай қоларкан.
Беҳи дарахти остида ўтирганим, булбуллар сайраши, онамнинг чой қуйиб бериши, отамдан айрилганимга ва мусулмон бўлганимга эндигина тўрт йил бўлгани, шеърларим энди-энди қўшиққа айланаётгани, у вақтларда ибодатдан бошқа ҳеч ниманинг менга қизиқ эмаслиги, масжидма-масжид, китоб дўконима китоб дўкони кезишларим, ҳамма-ҳаммасини ёдимга солди бу шеър...

@A_meshayan
2009-йил
Абдураҳмон Мешаян
👍59😭11🔥3
​​#РАСУЛУЛЛОҲ_АЛАЙҲИССАЛОМ_АБУ_ЛАҲАБ_ВА_СИЛАИ_РАҲМ

Яхшилик қилсамда ёмонлик айлаб,
Ҳаётда кўп бўлди кўнглимни бузган.
Мен силаи раҳм қилсам авайлаб,
Улардир силаи раҳмни узган.

Фақат Аллоҳ учун чидадим холос,
Қондош бўла туриб қилсада хасад.
Саодат даврида бўлса у ифлос,
Улар хақидами тушарди "Масад".

Илгари ким эдим қўли калта қул,
Аллоҳга сиғинган ғариб ва мискин.
Ҳаётдан совиган чоғимда буткул,
Пайғамбар ҳаёти қалбимга таскин.

Амакиси қилди унга душманлик,
Гарчи айбсиз эди тўғрисўз жиян.
Сенга ҳам жигаринг қилса тубанлик,
Биродар чида ва Аллоҳга суян.

Жиян берган эди икки гул қизин,
Ўз амакисининг икки ўғлига.
"Уйимдан қуритинг уларнинг изин,
Амаки олмади нафратин енга.

Ана Умму Жамил Абу Лаҳабнинг,
Ўзи каби разил суйган хотини.
Муҳаммад пайғамбар уйин тагига,
Нуқул ахлат тўкди булғаб зотини.

Пайғамбар жимгина сабр айлади,
Эътироз қилмади на кундуз, кеча.
"Қизларим ахлатни супуринг қани",
Деди пайғамбарнинг ёри Ҳадижа.

Ўғиллар ажрашди гул қизлар билан,
Амакининг феълин тафтиш қилавер.
Бироз тафаккур қил, салгина излан,
Жиянга кўп оғир бўлган билавер.

Демагил: "Ўз акам оёғим чалди,
Уйим тортиб олди туғишган синглим".
Меҳр кута-кута кўзларим толди,
Охири барига кўникди кўнглим.

Эххе бисёр эрур аблаҳ тоғалар,
Хаққингни егувчи амма-холалар.
Тишлам нон қизғонган зиқна оғалар,
Буни кўриб ўсган маъсум болалар.

Кўнглингни боссада ҳавотир ваҳм,
Аллоҳ десанг қандоқ бузиладирсан?
Аршга осиғлиқдир силаи раҳм-
Узсанг Аллоҳдан ҳам узиладирсан.

Миннат милтиғини қондошга ўқтаб:
Дема: "Яхшилигим билмаётирсан".
Савобни салгина ўйлагин тўхтаб,
Аллоҳдан бошқа-чун қилмаётирсан.

Аллоҳнинг йўлида сақлама гина,
Аллоҳнинг йўлида чекавер заҳмат.
"Яхшилик қилгандим бир оғизгина,
Демагил: "Нонкўрлар демади раҳмат"

Жаннатда юзларинг ойдек тўлишсин,
Аллоҳга қўйганинг учун муҳаббат.
Майли улар Абу Лаҳаб бўлишсин,
Сен тақлид қилган зот бўлсин Муҳаммад.

@A_meshayan
16:24-04.01.2024.
Абдураҳмон Мешаян
👍364😭2
Forwarded from Мусофир|Мигрант Админ
🇺🇿Мусофирлар учун жуда фойдали канал очилибди

❗️Унда мигрантлар учун фойдали маълумотлар (патент, ҳужжатлар, “запрет, “депорт”), миграцияга оид тезкор ва сўнгги янгиликлар, юридик маслаҳатлар, қонуний иш эълонлари жойлаб борилмоқда.

Бу каналга ҳозироқ обуна бўлишни тавсия қиламиз!!!
👉 https://www.tg-me.com/+F0BR3dh1r_MxODk6 👈
👍11
​​#Ожиз_қулнинг_шарафи

Сен ҳеч ким эмасдинг, Аллоҳ бор қилди,
Жуда жоҳил эдинг,  ҳаётинг ботқоқ.
Ўзи истаб сени мусулмон қилди,
Кеча ким эдингу бугун ким бир боқ...

Одамлар ажратар миллатга қараб,
Камситиб чиқарлар рангингга қадар.
Аммо сен ажамми ва ёки араб,
Аллоҳга фарқи йўқ,  ким сенга падар.

Зотинг тақалмайди эшонга бориб,
Эмассан пайғамбар сулоласидан.
Аммо тош қалбингдан гул чиққач ёриб,
Иймон ичдинг ҳаёт пиёласидан.

Сен Аллоҳга асло қилмагил исён,
Набий амакиси роса керилди.
Унга берилмаган тоза бир иймон,
Аллоҳ томонидан сенга берилди.

Арзимас эмасми ғам-алам буткул,
Уч тўрт кун эмасми умринг қолгани?
Ахир бахт эмасми айт сени эй қул,
Султонлар Султони танлаб олгани?

@A_meshayan
18:28-05.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍35😭138🔥3
​​ДУТОР НОЛАСИ...

Дутор эдим торим узилди,
Узилди-ю тинчим бузилди.
Ёрим бирла бир жуфт тор эдик,
У кетди-ю, қадри сезилди.

Энди кимман?-бир торли дутор,
На уйда на куйимда файз бор.
Уласамда ўзга тор ёнга,
Бўлолмасам керак бахтиёр.

Кулманг дўстлар ахволимдир танг,
Айламишдир қисмат ханг-у манг.
Биттагина жуфтим бор эди,
Эмасманку мен тори кўп «чанг»

Узилмасдан олдин бир торим.
Э воҳ хаёт чоғинда ёрим.
Йўқларди хар кун созандамиз,
Бир дона фарзанд арзандамиз.

Дутор эдим торим узилди,
Узилди-ю, тинчим бузилди.
«Созандам» хам ғамимдан тўйди,
Неча ойки йўқламай қўйди.

Фақат умид ғамимни еди,
Тушкунликка тушмагин деди.
Армоним йўқ биргина орзум,
Мен хам тезроқ узилсам эди.

Кетардим ёримнинг ёнига,
Кўнглимда боримнинг ёнига.
Васиятим-дуторман кўминг,
Узилган торимнинг ёнига.

14:39-05.04.2015
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍27😭52👏2👎1
​​«ДЎСТЛИК»

Бир дарахтга дилбанд эдим мен,
Бир дарахтга фарзанд эдим мен.
Иккисининг шохларинга хам,
Не бахтдирки, пайванд эдим мен.

Ниҳол эдим мағрур, забардаст,
Шод-у ҳуррам сурардим хаёт.
Сахий эмас манфаатпараст-
Дўст бўлайлик дединг одамзот.

Майли, дедим, қувониб кетдим,
Химоясиз нозик бир ниҳол
Дарахт бўлиб камолга етдим,
Парваришинг топтирди камол.

Йиллар ўтиб мевам пишди ғарқ,
Териб олгин дедим боғбоним,
Мевамга тош отсалар бефарқ,
Оғримоғин ўйламай жоним...

Индамадим ўғил-қизингга,
Илдизларим эди мустаҳкам.
Жон боғбоним ахир ўзингга,
Мен боғланиб қолгандим маҳкам.

Хўб ёш эдим, хаётга чанқоқ,
Хам бақувват эди қўлларим.
Шу қўлларга боғлаб арғимчоқ,
Учсин дединг қиз-ўғилларим!

Улфатлар-ла маишат қилдинг,
Роҳат олиб ётдинг соямда.
Ўйлардимки мени дўст билдинг,
Эй ҳиссаси бор зот воямда.

Кўп йил бердим сен учун хосил,
Тўлдирдинг қоп, тўлдирдинг халта.
Мева бермай қўйсам, шум қотил-
Каби урдинг вужудга болта.

Сени ким деб атай, боғбоним,
Бермадингку менга
омонлик.
Сен олдинг-ку Хақ берган жоним,
Яхшиликка айлаб ёмонлик.

Истеҳзоли жилмайиш ила,
Болталанган танамга боқдинг.
Изғиринда бўлаклар қила,
Исинмоқ-чун танимни ёқдинг.

Кеч айладинг кимлигингни фош,
Ранжимагил бу танбеҳимдан.
Сўнг ўчоқда тайёрлатдинг ош,
Унга солиб менинг беҳимдан.

Олов ичра ёндим чўғ бўлиб,
Ёнди қўлим, вужудим, кўзим.
Лек пиширдим қолгунча ўлиб,
Воажаб ўз мевамни ўзим.

Дўстим, гарчи бўлганча манфур,
Эплолмадинг содиқ бўлмоқни.
Насиб етган Аллоҳга шук(у)р,
Сенга хизмат қилиб ўлмоқни!

@A_meshayan
15:21-28.06.2015
Абдураҳмон Мешаян
👍275😭4🔥2
​​Шу телеграмм каналимни Санъат тахаллусидаги бир бола очиб берганди.
Танимайман ҳам,  кўрмаганман ҳам.
"Ким ҳам ўқирди мени, канал нима  зарур" деб кулгандим ўшанда.
Бу канални неча маротаба ўчириб ташламоқчи бўлганимни санасам бармоқларим камлик қилади.
Боя ҳам "Ким қўйибди сенга шеър ёзишни,  ҳамма томонинг тақиқ бўлса"  деб канални ўчирмоқчийдим канални мен очмаганимга хаққим йўқ экан.
Нима бўлганда ҳам хайрлиси.
Шеърларим учун жаримани тўладим.
Қиёматда номаъи аъмолим ўнг тарафдан берилишига шунинг ўзи кифоя қилса не ажаб...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
😭48👍27🔥7🤣3
​​#ҚАЛДИРҒОЧ

Бошпанасиз юрма,
Жуфтингни олиб,
Келгин айвонимга,
Тўлатмайман бож.
Ўлсам бу кулбам ҳам,
Кетадир қолиб,
Ёмғирда ўтирма,
Излаб симёғоч.
Одамдан яхшилик-
Қолар қалдирғоч.

Сен қўлу оёқсиз-
Уй қурган меъмор,
Мен эса қон туфлаб,
Кечалар бедор.
Мени йўқлаб келгил,
Пайғамбар айтган,
Улкан савоб бўлар,
Йўқламоқ бемор.
Меҳр кута-кута,
Оқарди бу соч,
Дардим фақат Аллоҳ-
Билар қалдирғоч...

Келгин халқнинг дардин-
Шивирлаб айтай,
Жим тура олмасам-
Балиқдек қайтай?
Халқ азоб чеккан чоғ,
Ҳар ён фаровон-
Тўкин-сочинлик деб,
Қандайин алдай?
Тулкининг бошида,
Чўчқа таққан тож,
Улар илон ёғин-
Ялар қалдирғоч....

Бўғиз қадар қарзга-
Кетганмиз ботиб.
Ўз фарзандларимиз-
Тутунлар тотиб.
Тағин ўз уйимдан-
Чиқққан оловни,
Яна "оқ айиқдан"-
Оларман сотиб,
Хар ёним жарима,
Ҳар томон хирож,
Сотқиндир аслида-
Алар қалдирғоч.

Бизнинг эл харисмас,
Ағдар-ағдарга.
Димоғинг тўлсин деб-
Мушки анбарга-
Чироқ ёқиб атир-
Пуркайман десам,
Уни ҳам сотишган-
" Сариқ аждар"га.
Шоқоллар тўқдан-тўқ,
Кийиклардир оч,
Бутун халқ ғам куйин-
Чалар қалдирғоч...

Туркий чуғурингга-
Жоним садақа.
Мандақа-мискин йўқ,
Ғариб-сандақа.
Босқинчи итларнинг-
Вовуллашига,
Асло жўр бўлмайман,
Улар бир чақа.
Имкон топсанг агар,
Бу ғурбатдан қоч,
Қисмат бошга нелар,
Солар қалдирғоч?

Моллар подасига-
Қилиб ошнолик,
Кўрдикми ўзинг айт-
Бахт ё рўшнолик?
Ўрмон қонунлари-
Хукм сурган дам,
Сабр аҳамиятга-
Эмасдир молик.
Десанг:"Қирқ йил кутсак,
Топамиз ривож"
Бахмал қанотларинг,
Толар қалдирғоч.

Мерган оқизмасин,
Алвон қонларинг,
Армон узолмасин-
Ширин жонларинг.
Сенку кун кўрмадинг-
Дунё кўрмадинг,
Кун ва дунё кўрсин-
Полапонларинг.
Ўлсам ёлвораман-
"Фотиҳанг"дан соч,
Руҳим шунда ором-
Олар қалдирғоч...

@A_meshayan
20:28-06.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍40😭11🔥53👏2
​​#Дўстим #қилган #яхшилик.

Мен ҳибсхонада маҳбус бўлган чоғ,
Йиллар бўйи емак таширдинг дўстим.
Озодликка чиқдим эмаскансан соғ,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Ўзинг бўла туриб хастаю бемор,
Мени йўқламоқдан бўлмабсан безор.
Оғриқлар дастидан экансан бедор,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Гарчи ўз вақтида йўлдан тойидим,
Озодликка чиққач, ишлаб бойидим.
Муҳтожлигинг кўриб қаттиқ койидим,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

"Биродар қўлимдан келса илтимос,
Бир яхшилик қилай десам дўстга хос".
Хар нарсам бор дердинг, алдабсан холос,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Эшик қоқиб мендан сўраб келдинг қарз,
Юрак қоқ ўртадан гўё кетди дарз.
Аҳволинг сўрамоқ менга эди фарз,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Мен кунда уч маҳал қозон қайнатиб,
Ёр-у фарзандимга гўштлар чайнатиб-
Яшаган чоғ сен ғамга қолибсан ботиб,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Ўзим яраб қўяй энди корингга,
Кафтинг тут зар сочай ишлат дорингга.
Минг шукрлар бўлсин сенинг борингга,
Фақат мендан дардинг яширма дўстим?

Мен сенга қарз эмас, ҳадя бераман,
Шояд шунда фақат савоб тераман.
Сени Аллоҳ учун яхши кўраман,
Фақат мендан дардинг яширма дўстим.

@A_meshayan
11:24-02.12.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍50😭104
​​Сағирнинг тушкунлиги

Кўзларим йиғлашдан ортиқ толдилар,
Оёқлар юрмоқдан баъзан қолдилар.
Мен инсон деб суйган куйган одамлар,
Бошимга нечун ит кунин солдилар?

Юрак ишдан чиқди чарчаб кетди онг,
Тун ярим ё Аллоҳ қачон отар тонг?
Ёрилақол энди ишқли юрагим,
Маним ҳеч кимсага йўқдир керагим...

@A_meshayan
02:22-07.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍33😭98
Musibat
Abdurahmon Meshayan
МУСИБАТ

Кўзларимга гўзал кўринмас фазо
Бу қандай мусибат, бу қандай жазо?
Бу қадар йиғлабон ох урмагандим
Ҳаттоки падарим қилганда қазо.

Қалбим азадордир, кўнглимда мотам,
Новвот ҳам ширинмас, ҳолва ҳам бетаъм.
Шомда қазо қилдинг, хуфтон киргунча
Кўзимдан ёшларим тўхтамади ҳам...

Муртадлик қасрига бир ғишт қўйгандек,
Ё олганим каби энг паст лавозим,
Бўлдим биринчи бор жондан тўйгандек,
Сен қазо қилган кун, азиз намозим!

@A_meshayan
15:01-16•09•2016
Абдураҳмон Мешаян
👍29😭203
​​​​АТО ЭТ!

Ё Раб тўлиб тошди сабримнинг жоми,
Тилимда бир Сен-у, Пайғамбар номи.
Муқаррар ботгайдир умрим қуёши,
Бир куни келган пайт умримнинг шоми:
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!
Савобларимга тенг қабр ато эт!

Қолар мен тотмаган шарбатлар яхна,
Қолади менданда дунёдек саҳна.
Мени кўмсалар бас жанозам ўқиб,
Малак-ул Мавт жонга солганда раҳна.
У дунёингда хам қадр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Чиқарган хукмингга кўнсинлар дўстлар,
Ибрат олиб ўйга чўмсинлар дўстлар.
Ажнабий юртларда хор қилмай таним,
Мени ўз юртимга кўмсинлар дўстлар.
Бор жигарларимга сабр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Рухимга бермасин дўстим азият,
Тақазо этсада гарчи вазият.
Ортимдан ғийбатмас тиловат қилсин,
Қуръони Каримдан шудир васият.
Ҳеч қачон демасман: жабр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Менга муқаддасдир юртимда хар хас,
Тақдирим боғлиқдир унга чамбарчас.
Ер устида менга кун бермаганлар,
Ер остига кирсам тинч қўйсалар бас!
Лаъинга нисбатан қахр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Ё Раб юрак дардим ўзингга аён.
Қилмасамда буни тил бирла баён.
Кўмилай онамнинг пойига ёки,
Отажоним бирла ётай ёнма-ён.
Тушимга хайрли таъбир ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Не-не ХУДОман деб хайқирган гумроҳ
Кўрганман тобутда жим ётганин ох.
Мени жаннатингда қул қил майлига,
Фақат айламагин жаханнамда шоҳ
Амалларим учун ажр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Юрт қадри ўлчанмас асло тиллода,
Халқ қадри ўлчанмас асло тиллода.
Хаж қилган чоғимда ё Умра пайти,
Жоним узилган чоғ Маккатиллода:
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!
Сўнгра жаннатингдан шаҳр ато эт!

@A_meshayan
октябр-2015
Абдураҳмон Мешаян
21👍12😭9
​​ОНАЖОННИ АВАЙЛАБ

Ёдимда болалик, ёшлик чоғларим,
Гоҳ хушнуд, гоҳ хафа уйга қайтардим.
Кўпайиб қолганда дилда доғларим,
Онажонга йиғлаб дардим айтардим.

Болалигим эс-эс  ёдимга тушар,
Бирор бир танловда ютқазсам ўртоқ.
Кўзларимдан эди ёшларим тошар,
Уйга қайтганимда онам кўрибоқ...

Онамга айтардим ҳамма дардимни,
Мактабда беш баҳо олганимни ҳам.
Бир гўзал эгаллаб олиб қалбимни,
Ўшал қизни севиб қолганимни ҳам.

Онам ҳаёт эрур, ҳозир ҳам шукр,
Узоқ яшасинда у менга керак.
Лек мен энди унга дардим айтолмам,
Ёш бола эмасман...Энди мен эркак...

Дардим тинглаб кўз ёш тўкмасин дейман,
Ёнида юраман кулиб ҳамиша.
Ўз ғамимни эса мен ўзим ейман, Онамга айтмоққа қилиб андиша.

Хомтама бўлмоқнинг йўқдир кераги,
Болалик ортига бошқа қайтмайди.
Ёрилмасин дея онам юраги,
Ўғиллар онага дардин айтмайди...

Фарзандлар онага дардин айтмайди...

@A_meshayan
22:27-10.06.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍4221
​​​​ЎЗИМДАН НАФРАТ

Бўлдинг таъмагирлар хони,
Бошингга дард келган они.
Эсдан чиқардинг Худони,
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Дилга ихлос сололмадинг,
Хақ берганин ололмадинг.
“Тоза” бўлиб қололмадинг,
Сенга увол маним сўзим.
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Бунча сенда заиф имон?
Зикрга топмадинг имкон.
Қайдан топгум дея гумон-
Қилдинг халол ризқ-у рўзим,
Эй гуноҳга ботган-ўзим!

Бир сен кўрганмидинг жабр?
Қилолмадинг ғамга сабр.
Энди чорлагунча қабр,
Аллоҳ берсин сенга тўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Қалбига хасрат тўлдингми
Шу қадар ори ўлдингми?
Сен хам мусулмон бўлдингми?
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим...

@A_meshayan
17:00-31.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍38🔥7
👍29🔥11🤣6
​​ЛАЙЛАК
Она ёш эди. Она навжувон эди. Бола ғўр эди, бола гўдак эди... Кунларнинг бирида она-бола қишлоққа — узоқ қариндошлариникига борадиган бўлишди. Она қаддини ғоз тутиб, тез-тез юриб борар, бола эса аланг-жаланг қилиб атрофдаги манзараларни томоша қилар эди. Қишлоқ гузарида ярмини яшин учириб кетган баҳайбат чинор бор экан. Бола дарахтни кўриб анграйиб қолди: чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида супрадек каттакон уя қорайиб кўринар, уяда эса оёғи, тумшуғи узун бир қуш турар эди.
Бола мўъжиза кўргандек таққа тўхтаб қолди.
— Анави нима, ойи? — деди ўша томондан кўз узмай.
— Лайлак, ўғлим, лайлак! — она ўғлининг бошини силаб қўйди. — Юра қол, жоним.
Бола ҳеч қачон бунақа қушни кўрмаган эди. Қуш негадир бир оёқлаб турарди. У яна тўхтаб қолди.
— Нима у, ойи? — деди тағин чинор учига кўз тикиб.
— Лайлак, ўғлим, лайлак.
— Нимага бир оёқда турибди?
Она кулди:
— Бир оёғи чарчагандир-да. Юра қол, жоним.
Оёғи узун қуш негадир бўйнини чўзиб, тумшуғини осмонга қаратиб силкитар, шунда «тарак-тарак» деган овоз эшитиларди.
Бола тағин тўхтаб қолди.
— Нима ўзи у, ойи?
Унинг кўзларида қувонч бор эди. Ғайрат бор эди. Она шошиб турарди. Мингта юмуши бор. Ҳали шаҳарга қайтиши керак.
— Лайлак дедим-ку, жиннивой, — деб оҳиста эгилиб, ўғлининг юзидан ўпди. — Сенга салом бер¬япти-да.
Она ёш эди. Она навжувон эди.
...Орадан ўттиз йил ўтди. Бола йигит бўлди. Она кексайиб қолди. Оёғидан мадор, кўзидан нур кетди.
Кунлардан бирида она-бола иттифоқо яна ўша қишлоққа бориб қолдилар. Йигит қаддини ғоз тутиб тез-тез юриб борар, она эса толиққан оёқларини, оғир-оғир кўтариб босганча ҳарсиллаб келарди. Гузардаги ярмини яшин учириб кетган чинор ҳали ҳам бор экан. Буни қарангки, чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида ҳамон супрадек каттакон уя қорайиб кўринар, уяда эса оёғи, тумшуғи узун лайлак турарди. Йигит лайлакка бир қараб қўйдию қадамини тезлатди.
Орқада келаётган она нурсизланиб қолган кўзларини чинорга, чинор шохида қорайиб турган уяга тикди. Шохда осилиб турган нарса кўзига ғалати кўринди.
— Анави нима, ўғлим? — деди тўхтаб.
— Лайлак, ойи, лайлак!
Она яхши эшитмади. Уч-тўрт қадам юриб яна тўхтаб қолди. Саватдек нарса ичида бир нима оқариб кўриняпти. Тавба...
— Нима, ўғлим? — деди кўзларини пирпиратиб.
Ўғил таққа тўхтади. Ғаши келди. ўзи шошиб турибди: мингта иши бор! Одам қариганидан кейин эзма бўлиб қоларкан-да!
— Лайлак! —деди жеркиб. — Лайлак деяпман-ку, кармисиз!
Шундай деди-ю, жаҳл билан тез-тез юриб кетди.
Начора, йигит ёш, йигит навқирон. Унинг юмуши кўп. Ҳали шаҳарга қайтиши керак... Унинг ғўр, гўдак болалари бор...

Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Ўткир Ҳошимов
24👍12😭9🔥7
Audio
7👍1
Forwarded from Abdurahmon Meshayan (Муҳаммад Акбар)
​​ҚИЁМАТЛИК ДЎСТ

Мен сени Худодан ялиниб топдим,
Сўнг қайғу эшигин мангуга ёпдим.
Гарчи бахт ортидан жуда кўп чопдим,
Менга гох учради
хиёнатли дўст,
Борингга минг
шукр қиёматлик дўст.

Сендан гадо янглиғ нон сўрамайман,
Малак-ул мавт каби жон сўрамайман.
Етим қолган қушдек дон
сўрамайман,
Мен мехр сўрайман
диёнатли дўст,
Борингга минг
шукр қиёматлик дўст.

Сендан яширгувчи сирим йўқ менинг,
Ишонгин дилимда кирим йўқ менинг,
Хато қилсанг бўлай
кўзгуинг сенинг,
Бу дунё хам экан
синоатли дўст,
Борингга минг
шукр қиёматлик дўст.

Елкамда
гунохим филданда оғир,
Мен хам бир қулдирман, Худомас ахир!
Менга совға қилгин бир чимдим меҳр,
Кимларгадир керак
даромадли дўст.
Борингга минг
шукр қиёматлик дўст.

Сенсиз хувиллаган айвонман ўзим,
Мисли яраланган жайронман ўзим.
Ўзимнинг холимга хайронман
ўзим,
Ёвга хам тилайман
саломатлик дўст,
Борингга минг
шукр қиёматлик дўст.

Топилар
мол-дунё, жанона ва пул,
Пулга биз қул эмас! Пул бизларга қул!
Сендан кечмоқ жондан кечишдек мушкул,
Хаққа итоатли, ибодатли,
дўст,
Борингга минг шукр,
қиёматлик дўст.

Қиёмат кунида бўлмаскан соя,
Шунда Аллоҳ айлаб бизни химоя.
Соя бергай қувон, шудир кифоя,
Дуо қилсак бўлсин, ижобатли дўст,
Борингга минг шукр қиёматли дўст.

Шайтонга қуғирчоқ, бўлмасанг, бўлди,
Хажга бир бормасдан сўлмасанг бўлди.
Фақат мендан олдин ўлмасанг бўлди,
Бу жоним хам ахир омонатли дўст,
Борингга минг шукр қиёматлик дўст.

@A_meshayan
11:45-18.06.2013
Абдураҳмон Мешаян
👍4010😭4
​​БОЛАМ.

(Москвадан ўғли тобутда қайтган ота дарди)


Ёлғиз ӯғлим Исмоил,
Жаннатга бўлгин ноил,
Кӯзлар ӣиғлашга моӣил,
Дунёдан ӯтган болам.

Қабрингга нур ёғилиб,
Турсин, ажринг ӣиғилиб,
Андижонда туғилиб,
Масковда ӯлган болам.

Лахад болиш бошига,
Кӯз тегиб, кӯз қошига,
Ӣигирма бир ёшига-
Қабрида тӯлган болам.

Ёр бӯлиб бир қаллиққа,
Кирмадинг чимилдиққа,
Ажал деган қаӣиққа,
Ӣӯловчи бӯлган болам.

Ота сизни юборгум,
Хажга деб аӣтган болам.
Оёғи билан кетиб,
Тобутда қаӣтган болам...

Сенга эдим ичиккан,
Ӣӯлларингга кӯз тиккан,
Жанозаси кечиккан,
Лоладек сӯлган болам.

Бойқуш саӣрар боғингда,
Қолдим санинг доғингда,
Мусофирлик чоғингда,
Қаламдек синган болам.

Юмилди қаро кӯзинг,
Мени, бажариб сӯзинг,
"Мерс"га миндириб ӯзинг-
Тобутга минган болам.

Титраб титраб жуфт қӯлим,
Қабринг кавладим ӯғлим,
Мендан олдинроқ ӯлим-
Шарбатин тотган болам.

Танангни бахтга қарши,
Ювдим, тӯкиб кӯз ёши,
Афсус умрин қуёши-
Кӯп эрта ботган болам.

Энди юролмас чопиб,
Ер номли ёстиқ топиб,
Тупроқдан кӯрпа ёпиб,
Жим ухлаб ётган болам.

Ажал деган қуш чӯқиб,
Кетмаӣ туриб жон чиқиб,
Хуфтон намозин ӯқиб-
Саждада қотган болам.

Очиқ кетди кӯзинг хам,
Армон сӯнгги сӯзинг хам,
Ӣиғлар севган қизинг хам,
Шум ажал элтган болам.

Сен юборган пуллардан,
Қурдим баланд уӣлардан.
Бир бор киролмадинг сан,
Бағрим доғ этган болам.

Ховлимизда товус бор,
Фаввора бор, ховуз бор,
Аммо, дилда афсус бор,
Сен ӣӯқсан, кетган болам.

(Фожеали хол бӯлди,)
Онанг кӯп бехол бӯлди
Тилдан қолди, лол бӯлди,
Фалаж бӯлди, шол бӯлди,
Ортингдан етган, болам.

...Қабрингга нур ёғилиб
Турсин, Ажринг ӣиғилиб,
Ӯзбек юртда тӯғилиб,
Масквада ӯлган болам.

Ёлғиз ӯғлим Исмоил,
Кўзлар йиғлашга мойил.
Жаннатга бӯлгин ноил,
Дунёдан кетган болам.

@A_meshayan
19:08-07.04.2015-ӣил
Абдураҳмон Мешаян.
😭40👍102👏1
2025/07/11 21:50:08
Back to Top
HTML Embed Code: