Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ

✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев

Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
👍17😭7🔥1
​​#Ашъараи  #мубашшара

#САЪД #ИБН #АБУ #ВАҚҚОС

У Исломни қабул этди,
Ёши бўлганда ўн етти!

Қалб иймон нурига тўлди,
Еттинчи мусулмон бўлди!

Волидасин қадрин билган,
Ўғилдир хизматин қилган.

Маккаликлар ичида денг,
Онасига меҳрибон энг.

Саъд Исломга кирганда лек,
Онаизор сақлади кек.

"Динингдан кечмасанг диққат:
"Деди: Қилгум дуоибад!

Саъд ўз динидан кечмади,
Онаси ҳеч еб ичмади.

Охир она бўлди таслим,
Ўғил қолди бўлиб муслим.

Топайин деб савоб ва хайр,
Қондоши укаси Умайр,

Бадр жангида қатнашди,
Бир мушрик билан тўқнашди.

Мушрик Амр ибн Абду Вадд,
Уни қатл қилди албат...

Саъд жанг тугаган пайти,
Бадрдан укасиз қайтди.

Уҳудда кўп ўқ ёғдирди,
Душманнинг эсин оғдирди.

Сўнг Расулдан келди нидо:
"Ота-онам сизга фидо!

Илтифотни ким қилгай рад,
Набий деса:Отинг эй Саъд.

Ахир қилмай бўлурму мадҳ,
Мадоинни қилганни фатх?

Асли бир тўп Куфа аҳли,
Ҳўб чиқсада Саъднинг жаҳли,

Умарга қилмиш шикоят,
Намози ғалат деб ғоят...

Расул суйган саҳобани,
Булар эъзозлаши қани?

Ҳалифа Усмон даврида,
Фитна бўлганда авжида.

" Мана юз минг қилич бизни,
Ҳалифамиз деймиз сизни-"

Дейишганда буюк зот Саъд,
Халифаликни қилмиш рад.

Фитналарга қўшмасдан бош,
Бўлганида саксон уч ёш.

Ҳижрий эллик тўртинчи йил,
Жон бераркан Саъддек оқил,

Ҳорғин боқиб сўнги бора,
Сандиққа қилмиш ишора.

Сандиқ очсалар ё Ҳудо,
Ичида бир эски ридо:

Саъд сўзлади: "Бадр куни,
Эгнимга кийгандим шуни,

Мушрикларга қарши жанг чоғ,
Шуни кийиб тутдим яроғ...

Васияту илтимосим,
Кафан қилинг шу либосим...

@A_meshayan
01:36-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
25👍18🔥7
​​#Ашараи #мубашшара

#Абу #Убайда #Ибн #Жарроҳ #розияллоҳу #анҳу

Мўминларни ер юзидан,
Ташламоқ-чун супуриб,
Бадр жанги куни асли,
Кўппак каби қутириб.
Мушриклар жанг қилар эди,
Мусулмонларга қарши,
Мусулмонлар илдам эди,
Томирда қон гупуриб-

Жанг қиларди зўр саҳобий,
Қўрқмай Абу Убайда,
Йўлиққани мушрикларда,
У зотга юрак қайда?
Аммо бир мушрик қолмасди,
Саҳобийнинг ортидан,
Ёнга ўтса ёнга ўтиб,
Олдга ўтса олдидан-

Абу Убайдадек одам
Хатто билиб билмасдан.
Унга йўлиққан мушрикни
Ўлдиргиси келмасдан.
Қўлдан келганча уриниб,
Мушрикка берарди чап.
Аммо мушрик бўлмас эди,
Ҳеч унинг ёнидан даф.

Мушрик одам кўп синади,
Саҳобийнинг бардошин.
Абу Убайда олдилар,
Охир мушрикнинг бошин.
Минг афсуски шундай экан
Ўшал мушрик қадари.
Мушрик Абу Убайданинг,
Эди қондош падари.

Ҳайрон бўлма шеърим ўқиб,
Эй азиз аҳли фозил.
Бу хақида Аллоҳ қилмиш,
Қуръонда оят нозил.
Ўқиб чиққин "Мужодала",
Таъсирчандир ғоятда.
Сўз боради бу хақида,
Йигирма иккинчи оятда.

Абу Убайда аслида,
Ширкни ўлдирган эди.
Ширк қиёфасига кирган,
Ота йўқ эди энди.
Аллоҳнинг ризосин истаб,
Расулга қилди ҳизмат.
Жанг қилишса жанг айлади,
Хижрат қилишса хижрат.

Бир кун ўнга ўлим деркан,
Юр қабрга марҳабо.
Уни олиб кетмай туриб,
Дунёдан мудҳиш вабо.
Буюрганча энг хайрли,
Энг муборак амалга,
Сўзладилар аста-аста,
Муоз ибн Жабалга:

Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим,
Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим...
Шеър ёзарканман бу кўнгил,
Маъҳзун бўлди бузилди,
Намозга даъват қилганча,
Унинг жони узилди.

Мен ўзимча дуо қилдим:
Мен ҳам Хақни севайда,
Чин иймоннинг лаззатини,
Умрим бўйи сезайда.
Ширк келтирган ота бошин,
Узаверсин ўғиллар,
Эй Аллоҳни жон дилидан,
Севган Абу Убайда.

@A_meshayan
18-35-06.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍28😭131🔥1👏1
​​#Ашъари #мубашшара

#АБДУРРОҲМАН #ИБН #АВФ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ


Абдуамр қолиб Абдурроҳманга,
Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот.
Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга,
Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод.

Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ,
О йигирма жойдан яраландингиз.
Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ,
Саҳобалар ичра сараландингиз.

Табук ғазотига чиқилган дамда,
От-улов оз эди, таом ундан кам.
Жуда улкан қўшин қолганди ғамда,
Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам.

Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват,
"Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон.
Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз,
Етти ярим кило олтинни эҳсон.

Буни кўрган Умар Набийга деди:
"У савоб ўрнига орттирди гуноҳ.
Ҳеч не қолдирмади фарзандларига"
Набий савол берди сизга ўшал чоғ:

"-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга,
Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?"
-"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп,
Нарсани уларга қолдирдим бу пайт"

"Нимани"? сўради пайғамбаримиз,
Сиз яна орттириб хирмондек савоб.
Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ,
Яхшиликни дея қилдингиз жавоб.

Охир қўшин кетди Табукка жўнаб,
Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт.
Сизга насиб этди ҳеч саҳобага,
Насиб айламаган шарафли бир бахт.

Ҳадеганда расул келавермагач,
Жамоатга сиздек зот бўлди имом.
Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар,
Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом.

Бир сафга турганча жамоат билан,
Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо.
Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман,
Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо.

Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа,
Яна қирқ минг динор тилло тутқизган.
Борин муслимларга қилган нафақа,
Бўлмас охиратда сира ютқизган.

Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун,
Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб.
Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини,
Юбордингиз не бахт отга миндириб...

Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса,
Савоб қилмоқликни яна ҳам суя.
Ислом жангчиларин таъмин этдингиз,
Бир минг беш юздан кўп тутганча туя.

Яқинлашганида ўлим соати,
Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан.
Бадр жангин хар бир қатнашчисига,
Васият қилдингиз тўрт юз динордан.

Бадр жангчилари улушин олди,
Тирик қолганлари эди юз нафар.
Мўминларнинг азиз оналарига,
Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар...

Ойиша онамиз қилдилар дуо:
"Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни.
Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан"
Рози қилсам деди фақат Раҳмонни.

Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо,
Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат.
"Сенинг берганингу қолдирганингга,
Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат!

Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай,
Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат.
Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб,
Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат.

Мендан сўрасалар сен кимсан дея,
Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши.
Умматман набийни яшовчи суя,
Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши"

@A_meshayan
13:30-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍378😭4👏2🔥1
​​#2022даги #илк #шеърим.

САЪИЙД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

Эй Саъийд!
Падаринг Зайд ибн Амр,
Иброҳим динида қиларди тоат.
Зино айламасди, тотмасди ҳамр,
Қизларни тириклай кўммасди ҳеч вақт.

Қурайш аҳли бутга қилса ибодат,
Уларга қайтинг деб айтарди шу тоб.
Бир куни бу ҳолдан бўлганча диққат,
Унга бир шапалоқ туширди Ҳаттоб.

Маккага киритмай қўйдилар уни,
Яширин ҳолатда кирарди гоҳи.
Юрагин аламлар кемирган куни,
Фақат Яратганга етарди оҳи.

Қурайшдан беркиниб қилинган суҳбат,
Юрагига ором айлар эди баҳш.
Гоҳи суҳбатдоши Варақа эди,
Баъзида Абдуллоҳ ўшал ибн Жаҳш.

Усмон ибн Ҳорис ҳамда Умайма,
Бундоқ суҳбатларда бўларди ҳозир.
Бирортасида ҳам йўқ эди таъма,
Барчаси изларди гўзал динни бир.

Аллоҳ рози бўлсин чин дин йўлида,
Заҳмат чеккан илм соҳибларидан.
Ислом келгунгача Китоб қўлида,
Яҳудию, черков роҳибларидан.

Улар-ла сўзлашиб Варақадек зот,
Насронийлик динин бўйнига олди.
Усмон ибн Ҳорис Ҳамда Умайма,
Ҳеч динга эргашмай ўзликда қолди.

Амр эса асло қилмади даъво,
Насроний ё яҳуд деган бир номга.
У Иброҳим динин излайверганча,
Охир бориб қолди бир куни Шомга.

Китобни билгувчи роҳиб сўзлади:
Сен йўқ бўлган динни излаётирсан.
Иброҳимнинг динин янгилайдиган,
Бир элчининг йўлин кўзлаётирсан.

Сен унга эргашгин, сен унга эргаш,
Хақ сенинг юртингда деб роҳиб айтди.
Кўнглидан тарқалиб турфа ғиллу ғаш,
Амр бир амаллаб Маккага қайтди.

У йўлда бораркан юборди Аллоҳ,
Муҳаммаддек зотни элчи қилганча.
Амрдек зот уни кутганди э воҳ,
Унинг келишига зор эди қанча.

Аммо йўлда уни ўлдирди афсус,
Бир тўп аробийлар жамоаси шод.
Амр дуо қилди Роббига маҳсус,
У дуо қиларди сокин солмай дод:

Аллоҳим етишмай бу яҳшиликка,
Гарчи кўзим юмиб бўлябман марҳум.
Ёлвораман сенга ўғлим Саъийдни,
Сен бу яҳшиликдан қилмагил маҳрум.

Шу дуо ортидан сен мўмин бўлдинг,
Насиб бўлар бўлди гўзал хотима.
Сен бирла Исломга кирди завжанг ҳам,
Умарнинг синглиси ўшал Фотима.

Сизлар Ҳаббоб ибн Арат-ла бирга,
Қилар экансизар "Тоҳо" қироат.
Юраги тўлганча ғазаб ва кирга,
Умар кириб келди бўлганча диққат.

Умар у чоғларда мусулмонмасди,
Бу хабардан қандоқ ўзга келади?
Сени калтакламиш олам билади,
Синглисин юзин ҳам қонга белади.

Синлиси чидолмай ғазабга тўлиб,
Иймон калимасин сўйлади такрор.
Шунда Умар юмшаб мулойим бўлиб,
Деди: Не ўқирсиз кўрайин бир бор!

Сен асли билиб қўй нажассан холос,
Буни фақатнина покланган ушлар.
Ғусл қилиб келгин, деди Фотима,
Ғусл қилиб келди шу онда Умар.

Умар ичига тўлиб кетди нур,
Умар бир ондаёқ ўзгарди ғоят.
Мени Муҳаммаднинг ёнига элтинг,
Деди у ўқигач "Тоҳо"дан оят.

Асли ноҳушлик-ла бошланган куннинг,
Охири фақат хўб барокат бўлди.
Мўъжиза...Ўзга йўқ таърифи бунинг,
Ўшал кун Умар ҳам мусулмон бўлди.

Аллоҳу Акбар деб пок саҳобалар,
Маккани ўшал кун бошга кўтарди.
Эй Саъийд сен бирла аёлингдан сўнг,
Умар ҳам Исломга кириб ўзгарди.

Сенинг дуоларинг қабулли эди,
Ўқиганим сари бўлардирман лол.
Ўз бошини ахир ох ўзи еди,
Сенга туҳмат қилган жирканч бир аёл.

Ерим тортиб олди деб қилгач бўҳтон,
Сен уни қарғадинг, кўздан ёш тўкиб.
Аввал у кўр бўлди сўнгра бир замон,
Бир куни жон берди қудуққа чўкиб.

Эришган мақоминг нақадар буюк,
Фирдавсда бир кун Хаққа қара Сан!
Ахир сен Аллоҳга саҳобий суюк,
Сен пок "ашъараи мубашшарасан"

Мен сенга тилайман албатта бўлсин-
Сенинг пок-покиза ўшал руҳинг шод.
Саъид ибн Абу Ваққос-ла бирга,
Эй Умарнинг ўғли кафанлаган зот.

Қандоқ тақлид қилай футболчига ман?
Қандай ўхшаш истай боқиб у тараф?
Сенга ҳавасдаман оладирман тан,
Сенга тақлид қилмоқ мен учун шараф!

@A_meshayan
22:38-01.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍314😭3🔥1
Audio
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу исломни 613-йилда биринчилардан бўлиб қабул қилган. 
Умар ибн Хаттобнинг синглиси Фотимага уйланган. Бадр жангидан ташқари мусулмонларнинг барча юришларида қатнашган. 
Дамашқ босиб олингандан кейин, Абу Убайда ибн Жарроҳ томонидан бу ернинг ноиби этиб тайинланган.

(Шеър муаллифи: Абдураҳмон Мешаян)
👍144😭2🔥1
​​​​ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!

Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.

Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.

“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.

Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!

Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:

“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?

Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.

Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"

Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:

“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...

Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...

Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”

Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?

“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?

Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:

“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!

Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.

Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...

– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...

Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?

Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.

Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...

Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:

“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...

Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.

Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?

Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.

Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...

О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.

Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!

@A_meshayan
20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍308🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бўйдоқ хасрати

Сув билан "оғзимни очиш"дан тўйдим,
Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим.

Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим,
Егим келса бордир уйимда ошим.

Керакмас ҳечнарса ҳолим ғалати,
На турк кабоб ва на фаранг салати...

Қанақа ош энди қанақа норин?
Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин?

Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим,
Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим...

Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр,
Битта ўпич билан бошлардим ифтор...

@A_meshayan
16-апрель 2021
Абдураҳмон Мешаян
👍35🤣153🔥3
​​​​​​​​#БУЮК #САҲОБАЛАР #ҲАЁТИДАН

#ИКРИМА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Ярмук жанги битди, жангнинг сўнгида,
Оғир жароҳат-ла учта мужоҳид.
Чанқаб ётар эди жанг майдонида,
Чеккан дардларига Худодир шоҳид.

Бир ён Айёш ибн Абу Робиа,
Бир ён Ҳорис ибн Ҳишомдир ташна.
Тили тангайига ёпишганича,
Бир қултум сувга зор ётарди ошна.

Ҳорис зўрғагина баъзўр пичирлаб,
Сув сўради, унга сув тутилган дам.
Боқса Икримада қуриганча лаб,
Сувсизликдан чекиб ётар эмиш ғам.

"Сувни унга беринг" ўтинди Ҳорис,
Аммо Икрима ҳам ичмасдан сира.
Лаби қуруқшаган Айёшга сувни-
Тутинглар дегандек қилди ишора.

Айёш узатилган сувни ичишга,
Улгурмай жон берди икки дўсти ҳам-
Ташналиги қонмай кўзларин юмди,
Насибдир уларга шаҳидлик бу дам..

Хақнинг Ёзганига тан бераман ман,
Тақдирнинг ишлари ажибдир рости.
Ота-Абу Жаҳл Аллоҳга душман,
Ўғил-Икрима бир Аллоҳнинг дўсти.

Ота вафот этди кофир ҳолида,
Куфрга лиқ тўла кўзларин ёпиб.
Ўғил эса юзи Хақнинг олдида-
Ёруғ бўлганича шаҳидлик топиб...

Йиллар бўйи динга Исломга қарши,
Муслимларга қарши айлаб ёмонлик.
Мусулмон бўлдию, бўлди у яхши,
Расулуллоҳ унга бергач омонлик.

Дўстим, биродарим ичса, падаринг
Намоз ўқимаса сен ҳам эргашма.
Аллоҳ гўзал ёзган бўлса қадаринг,
Кўлмакдан ҳам ҳосил бўладир чашма.

Отанг ичса, чекса ундан нолима,
Фақатгина ҳолис қилгил насиҳат.
Аллоҳ раҳм қилгил дегил ҳолима,
Ва тоат қил мудом борми йўқ сиҳат.

Иблис қилолмайди санинг ҳолинг танг,
Сенга насиб бўлсин шаҳиддек ўлиш.
Энг яхши йўлинг шу агарда отанг-
Абу Жаҳл бўлса Икрима бўлиш.

@A_meshayan
17:39-12.01.2022
Абдурроҳман Мешаян
👍31😭3🔥21
​​​​ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
 
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
 
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?

@A_meshayan
10:04-04.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
👍31🔥3
Yaxudiy buzrukvor ibrati
@m_zuhriddin_official
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян


Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
👍8👎1🔥1
​​#МАСЖИД #КАБУТАРИ

#Абдуллоҳ #ибн #Зубайр #розияллоҳу #анҳу

“Масжид кабутари”
“Масжид кабутари”-
Сени Асмо бирла Зубайр кутган.
Гўдак чоғинг икки олам сарвари,
Хурмо чайнаб бериб оғзингга тутган!

Намоздаги ҳушунг тилларда достон,
Сендек саҳобага ким қилмас хавас?
Бир куни сен тоат қилаётган он,
Уй аҳлинг “илон!” деб чиқардилар сас.

Намозин бузарди биздайин авом,
Сен эса ортингга бир қайрилмадинг.
Тағин этавердинг тоатда давом,
Гўзал хулқингданда ҳеч айрилмадинг!

Вужуд кўп тоатга чоғланганидан,
На рукудан ва на саждадан толдинг.
Соф қалбинг масжидга боғланганидан,
“Масжид кабутари” лақабин олдинг!

Жангларда шижоат кўрсатмоқликка,
Сени Хақнинг Ўзи айлади қодир.
Аёндир ёв томон борганинг тикка,
Ифриқиййя ғазот(и) бўлганда содир!

Бурбур саркардаси Жаржир найлади?
Найларди чодирга қилди у хужум.
Сўнгра мўминларни асир айлади,
Мусулмонлар қолди қамалда гавжум.

Жаржир аскарлари-юз йигирма минг,
Жангда йигирма минг мусулмон ул дам.
Ўттиз отлиқ билан Абдуллоҳ ўзинг,
Жаржир томон бординг шиддат-ла илдам.

Душман эса сени элчи деб ўйлаб,
Жойидан жилмади бирор бир лаҳза.
Кейин бир иш қилдинг...юрибмиз сўйлаб,
Муттаҳам Жаржирга санчидинг найза!

Бошин узиб илдинг найза учига,
Баланд сасда айтдинг: Аллоҳу Акбар!
Душман ишонмасдан ўзин кучига,
Қочди...мусулмонлар қучдилар зафар!

...Бир муддат халифа бўлганинг аён,
Ҳижоз ва Хуросон, Яман ва Ироқ-
Сенга байъат берди, рост айлай баён,
Бошингдан кулфатлар кетмади бироқ...

Дунёда яшаркан одамзот кўрар,
Турфа кун ва тунни яхши ва ёмон.
Одамлар сотилиб берганча зарар,
Ўтгач Ҳажжож Юсуф Сақафий томон-

Онанг Асмо бирла қилдинг маслаҳат,
У хам ўгит берди: “Бўл собитқадам!
Хақ узра жон бериб, ўлсанг ўл фақат,
Хақдан ташқарига чиқмагин бир дам”

Бир кун шаҳид бўлдинг қолиб наилож,
Шоирга кўп оғир ох ёзмоқ буни.
Сендек саҳобани аямай Ҳажжож,
Тап тортмай ўлдирди чоршанба куни.

“Масжид кабутари”...
“Масжид кабутари”...
Сўнг Маккада турдинг уч кун осилиб.
Холатимга боқсам мен борган сари,
Йиғлашга тайёрман...қалбим эзилиб...

О азиз Абдуллоҳ ибн Зубайр,
Бугун хам кўп бизни янчаётганлар.
Бизнинг Ақсомизда қилганча сайр,
Тинмаяпти тиғин санчаётганлар.

Маним орзум надир тўкмай кўз ёшин,
Кўпайсин шижоат қиладиганлар.
Сениндек ёв сафин ёриб, ёв бошин-
Найзанинг учига иладиганлар!

Санинг онанг Абу Бакринг қизи,
Отанг-хаворийси Расулуллоҳнинг.
Бизни учраштирсин жаннатда Ўзи,
Мўъжизаси кўпку Буюк Аллоҳнинг!

Қандоқ бахт гуноҳим Аллоҳ кечириб,
Жаннатга кир деса мендек фақирга.
Бўлсам Расулимиз Кавсар ичириб,
Саҳобалар бирла жаннатда бирга!

@A_meshayan
11:08-20.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍30😭76🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

Муаллиф: АБДУРРОҲМАН Мешаян

Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
👍17🔥1
Abdulloh ibn Huzofa
@m_zuhriddin_official
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#саҳобалар_ҳаёти

Изоҳни ўзингизга қолдирдим.

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян


Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
👍9🔥1
2025/07/09 00:23:30
Back to Top
HTML Embed Code: