Telegram Web Link
Олма.
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.

Зулфия Махмуд.

©konspektor.
18+
Аёлингизни, қизингизни поездга чиқарманг!

(Имкон топсангиз тарқатинг, керакли манзилга етиб борсин)

Менга Самарқанд-Нукус, Нукус-Самарқанд йўналиши бўйича поездга чипта буюртма қилишди. Очиғи, тадбир белгилаб бўлинган, шу чиптани топишнинг ҳам ўзи бўлмади. Узоқ йўл, таксида бориш ва тадбирларда иштирок этиш одамни толиқтиради.

Хуллас, қайдасан Қорақалпоғистон, деб йўлга тушдим.

Доим ҳам поездда юрган одам эмасман, "ичкаридаги ҳаёт"ни билмайман.

Купенинг юқори қаватидан жой буюртма қилишган экан. Мени чақираётган мезбон масъулнинг истиҳола билан чиптани электрон ташлаганини кейин англадим... "Плацкарт" бўлиб қолдида", деб қўйди.

Купенинг иккинчи қаватига чиқиб жойлашиш эркак киши учунам азоб. Аёлларни қўяверинг. Тор, деярли ҳаракатлана олмайсиз. Масалан, Самарқанддан Нукусга бормоқчимисиз, шу алфозда 12 соатдан ортиқ юрасиз. Тошкентдан йўлга чиқсангиз қарийб бир ярим кун... Қамоқ!

Бу узоқ масофада телефон зарурати бўлади, албатта. Қуввати ўтириб қолиш эҳтимоли юқори. Вагонда қувватлаш учун шароит йўқ. Жуда муҳтож бўлсангиз, ҳожатхонага кириб телефонни қувватлаб оласиз. Ажойиба! Сиз ҳожатхонада телефон қувватлаяпсиз, қолганлар ташқарида сизни интиқ кутишяпти.

Ҳамроҳларимнинг айтишича, қайсидир қимматроқ вагонларда қувватлаш учун шароит бор экан. Ўша гап, мажбуран ё пулингиз камроқ бўлгани учун чипта олдингизми, чидайсиз. Сиз одам эмассиз. Паст табақасиз. Қаранг, атиги зарядлаш қурилмаси... Йиғлагинг келади одам. Қадрингга.

Ҳожатхонада қоғоз йўқ. Бир марта қўйилади, қўпол бўлсаям улгуриб қолсангиз бахтингиз...

Поездга масалан, мен аёлим ё қизим билан чиқмайман. Аллоҳ мажбур қилмасин, агар аҳволимиз шу, "Ўзбекистон темир йўллари" одамни итдан баландроқ кўришни бошламас экан, аёлим поездга чиқмайди.

Узоқ йўл. Ҳамма бироз ҳордиқ чиқаришни истайди. Иссиқ. Аёлми-эркакми, чўзилиб ётади. Енгилроқ кийинади, вагон бўйлаб ҳаракатланади. Хунук манзара. Кўзингиз чидамайди. Аёллар, қизлар ноқулай ҳолатда ётиб кетишга мажбур. Купелар ёпилмаган, бир аёлнинг ноқулай ҳолатда ётганини бутун вагондаги эркаклар бемалол томоша қилади.

Негадир одамлар вагонга кирган заҳоти уятни унутадигандек. Мажбурлик, мажбурлик, мажбурлик ва яна озгина бефаросатликдан, деб ўйладим буни.

Шу ўринда ўзимизга бир гап. Ич кийимда юриш эркакка уят эмас, деган қоида йўқ. Сизнинг кўкрагингиздаги ифлос юнгга ҳали турмушга чиқмаган қизболанинг кўзи тушиши шартмас.

Тўғри, вагон иссиқ, совитиш тизими йўқ. Лекин ҳаё терлаб кетишдан, ноқулайликдан баландроқ нарса. "Ўзбекистон темир йўллари" бу ҳақда ўйлагунча асрлаб ўтиб кетмаса бўлди. Чунки катталарнинг хотини, қизлари бу вагонлар ҳақида тасаввурга эга эмас! Қўрқинчли туш бу жой.

Ёнимдаги ҳамроҳим эътирозимга эътироз қилди. "Агар купеларни олди ёпилса, нархлар яна ошади", деди. Жой "эконом", демоқчи.

Хуллас, анави купенинг иккинчи қаватига чиқишни истамасангиз "проводник"ларга мурожаат қилинг. Улар сизга қайсидир вагондан жой топиб беришади. Купенинг паст қаватида кетиш учун яна 150 минг тўлайсиз. Кўнсангиз шу, бўлмаса йўқолинг!

Етмишларга яқинлашган онахон Навоий вокзалига келганда нолияпти. "Жойим тепада ўғлим, пастда бўлсангиз алмашайлик. Ҳозир зўрға пастга тушиб олдим. Ҳамма ерим қақшаяпти", деди. Мен нафас олишга қийналган ковакда унинг ҳоли нима бўлганини тасаввур қилдим. У Тошкентгача кетиши керак...

Энг ажойиби энди! 2024 йил 2 май куни Нукусдан қайтишда, Хоразм вилоятининг аллақаеридадир чўлда поезд бузилиб қолди. Тахминан соат 20.10 лар эди. Алоқа йўқ. Қарийб қирқ дақиқа давомида ёрдамчи поровоз келишини кутдик. У бизни судраб, маълум масофага олиб борди. Яна йигирма дақиқа уринишлардан сўнг, биз юрдик.

На кимдир изоҳ берди, на ташкилот номидан узр сўралди.

Бутун поезддагилар, ҳамма табиий қабул қилди буни. Битта ўзимдан "оқсуяк" ясаб олгим келмади. Камига бу ерда ҳар қандай гап ортиқча. Ҳамма поезд ходимларини буралаб сўксангиз ҳам улар айбдор эмас. Тизимдаги тизимсизлик, эгасизлик учун улар айбдор эмас. ТЕПА пастга тушиши керак. Улар тушмайди. Ҳаммасига, ҳаммага тупурган.
​​(Аммо барибир ўйлайсан, одам. Ҳар бир вагонга масъул бириктирилган. Ўз фаросати билан бошқалар эътиборини жалб қилиб, сизлардан ноқулайлик учун узр сўраймиз, деса борми! Бутун вагон аҳли ўзини одам деб, ҳис қила бошлашига аминман).

Пулингга яраша шароитда яшайсан. Пулингга яраша жойда кетасан. Пулинг озми, шароитинг йўқми, танловинг йўқми, унда олға вагонга! Молдай кетавер!

(Ахир мана бу ёнимдаги онахоннинг қизи оққон бўлган. Шифохонада оғир муолажаларни оляпти. Куёви қизини даволатаман, деб итдек қийналяпти. Қизининг касаллиги сабаб ўзининг ҳам қон босими ошадиган бўлиб қолибди. Шу ҳолида набираларига қараб туриш учун Тошкент кетяпти. Ахир бу аёл Қорақалпоғистоннинг бир чеккасида, овулда қийинчилик билан яшаяпти. Самолётда учолмайди. Каттаконлар, сизнинг поездингизда юрса, унда нима айб? У нима қилсин?!)

Мен Самарқандга 3 май куни 1.43 да етиб келишим керак эди. Поезддан тушганимда 3.43 эди. Нақд икки соат кеч келдим ва ҳеч ким изоҳ бермади.

Ҳурматли АЖ катталари! Қизингизни, аёлингизни шу поездларга чиқаринг. Ўзгарасиз, бунга ишонаман!

Исомиддин Пўлатов.

P/S: Қорақалпоқ халқи ва таассуротларим бундай руҳда эмас. Улар ҳақида алоҳида таҳлил бераман. Қорақалпоқлар яхши эл ва ҳар қадамда истеъдодларни, ватанпарварларни, ориятли инсонларни учратдим...

Исомиддин Пўлатов
Qibray tumanida yashovchi Maʼpura opa yana sizlarning yordamingizgaga muhtoj.

2021-yilda aseptik nekroz tashxisi bilan tos sohasiga 2 ta endoprotez qo‘yilgandi.

2022-yilda protez qo‘yilgan joyda og‘riq boshlangan va Maʼpura opa muntazam muolaja olib yurishga majbur bo‘lgan.

2023-yilda og‘riq kuchayib ketgan. Tekshiruvlardan keyin suyakda osteomiyelit aniqlangan. Shuning hisobiga hozirda harakatlari anchayin cheklangan.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, muolaja qilinishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 35 million pul zarur.

Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.
#Уйғур_аёллари_сўраган_фатво

Хитойлик зўрлагач беникоҳ фарзанд-
Туғиб ўз шаънини қилмай деб расво.
"Жонга қасд қилмоқлик мумкинми" дея,
Сўраяпти уйғур аёллар фатво.

Уммат яросига ё Раб қўй даво,
Кўксимизга етмай қоляпти ҳаво.
Бир куни жим қараб турганимизга,
Жаҳаннамни бизга кўрмагин раво!

@A_meshayan
00:08-06.05.2024
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЙЁҲМАН

Чекмасамда чексамда андуҳ,
Вужудимни тарк айлайди руҳ.
Кетди ҳатто шунча яшаб Нуҳ.
Мен ҳам кетгум дили сиёҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Бир кун ботса умрим қуёши,
Диндошларим қилар кўз ёши.
Тегмаса бас туҳматнинг тоши,
Фиръавндек демам:Илоҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Вужуди соғ навқирон-ўзим,
Иймоничи-ногирон ўзим.
Шаҳид бўлиб юмилсин кўзим,
Демасманки ман бегуноҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Аллоҳга бош эгмайин нега?
Ўзи ахир хақиқий Эга.
Балки бугун, балки эртага,
Ҳузурига чорлаюр Роҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Бандаларга бўлсин деб роҳат,
Каломуллоҳ-Ҳақ юборган хат,
Ота-онам топишгач албат,
Аллоҳ жон киргизган гиёҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Саёҳатим гўдак ёшида,
Бошланмишдир бешик қошида.
Бир кун тугар мозор бошида.
Айби бисёр, юзи доғ моҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ТАҚИЛЛАТАР ЭШИГИМ БИТТА!

Мен шу қадар бахтсизман ё Раб,
Гуноҳ қилиб қалбим толмади.
Келдим яна мададинг сўраб,
Бошқа борар ерим қолмади!

Қалбим кўмирданда қорайди,
Сўнг кенг ризқим буткул торайди.
Нетай дил Уйингда яйрайди,
Бошқа борар ерим қолмади!

Кўнглим эмас қаро ниятсиз,
Мен шу қадар чиқдим уятсиз.
Гарчи феълим сура, оятсиз,
Бошқа борар ерим қолмади.

Шайтон қўлларимдан етаклаб,
Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб.
Иймоним ҳам қолди эмаклаб,
Бошқа борар ерим қолмади.

Боғламасанг нафс ҳам бир итда,
Тақвоимга ташланар четда.
Тақиллатар эшигим битта,
Бошқа борар ерим қолмади.

Сени йўқлаб борсам арзирда,
Бомдодда, пешинда, асрда.
Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда,
Бошқа борар ерим қолмади.

Оғир-оғир дардга чалиниб,
Шифо Каломингга талпиниб.
Ҳузурингга келдим ялиниб,
Бошқа борар ерим қолмади!

@A_meshayan
23:17-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болалигим_кирди_тушимга

Тушга кирди болалик... Кўз нам
Ер эмишман қоққанча ўрик
Нон ёпармиш тандирда онам
Отам эса эканлар тирик.

Гоҳ довучча тўлдириб бағир
Дўстлар билан тотармишман тут
Юзларимиз кирдан-кир яғир
Қалбларимиз тоза мисли сут.

Кечалари ухлармишман жим
Укам билан мен биргалашиб
Орамизни бузмасмиш ҳеч ким
Юрмасмишмиз мерос талашиб.

Сингилларим сакроғич ўйнар
Опаларим юрар сув сепиб
Менда эса танда қон қайнар
Тўймасмишман сира тўп тепиб.

Бўлишганча нор бирла тузни
Илинганча қўзичоқ гўштни
Иссиқ қилиб ҳамиша юзни
Яшармишмиз ҳар қўни-қўшни

Болалигим тушга кирди воҳ
Катта тоғам сўяр эмиш қўй
Жар солганча қилибмиз огоҳ
Маҳаллада бугун бор деб тўй.

Ёшу қари йиғилмиш бир кун
Жанозадан ҳамма қайтармиш
Ҳалойиқ ҳам марҳум ортидан
Фақат яхши гаплар айтармиш.

Қишда босиб ғарчиллатиб қор
Эргашибман онам изидан
Уйғондиму йиғладим зор-зор
Ажин йўқмиш отам юзида.

Болалигим кирди тушимга
Волидам ёшариб қолибди
Эгамишман яп янги шимга
Отажоним ойлик олибди

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
​​Хуллас, Юлдуз Усмоновани судга бермоқчиман.
"Онам" эканлигини тан олса бўлди. 33 йил жим юрганим етар!
Манга ҳеч нарса керакмас.
Тасаввур қиляпман Абдураҳмон Усмонов...

Увахаха
​​​​Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Энг яқин жигарим қондошим маним,
Бечора юракни зирқиратмагин.
Мол-у дунё учун бўлмайлик ғаним,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Дардларим шундоқ хам кетмиш қалашиб,
Юрмайлик илоннинг ёғин ялашиб.
Иним, ўз оғанг-ла мерос талашиб,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Тун-у кун халол ризқ излаб чопарман,
Рўзғорим кам-кўстин шундоқ ёпарман.
Зар топгум лек сени қайдин топарман?
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Мен бойлик сўрасам Раҳмон йўқ демас,
Оғаман инисин хаққин хеч емас.
Хақдан нажот кутдим отамдан эмас,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Бу не шафқатсизлик бу қандай жазо?
Волидам қошида қилурсан низо.
Уй сенга, ҳужжатга қўймишман имзо,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Ё йўлдан урдими олтин жилоси,
Майли сенга бўлсин падар тиллоси.
Менга кифоядир унинг дуоси,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Мен халол ўлжага кўниккан қушман,
Кўзларимдан ёшлар тирқиратмагин.
Қўлнинг кири учун бўлмайлик душман,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

09:26-26/04/2016/
Абдураҳмон Мешаян
​​#ЯГОНАМ

Нетай нафснинг қитолига тавбадан зўр силоҳим йўқ,
Мендан бошқа қулларинг кўп, менинг бошқа Илоҳим йўқ.

Хатокорман кечир мени, Рози қилгум келур сени,
Разиллашяпман ҳар куни, Сендан ўзга гувоҳим йўқ.

Ўзим лолман ўзим ҳайрон, Манинг ишим қилмас ҳайвон,
Хайратдадир хатто шайтон, айламаган гуноҳим йўқ.

Йиғлаб-йиғлаб остонангга бошим уриб келдим яна,
Йўлдан урар лаъин бисёр- Сендан бошқа паноҳим йўқ.

Не учун ранжитдинг она?
Не учун инжитдинг яна?
Сўрар бўлсанг сўроғингга-
На жавоб на изоҳим йўқ!

Номаҳрамга боқиб тўймас қаро-қаро кўзим бордир,
Фурқонингга ойда бир бор боқадурғон нигоҳим йўқ.

Маъсият-ла дўст тутиндим, макруҳ бирла бўлдим иноқ,
Қалб дер: Билганим қиламан-
ақл билан никоҳим йўқ!


Сенинг қулларинг беадад, мен эса чиқдим беадаб,
Қилма ғазаб бергил мадад, сендан бошқа Фаттоҳим йўқ.

Ғамим милён, дардим милярд, ҳасратларим трилёндир,
Умидим эса биттадир, сендан бошқа Аллоҳим йўқ!


18:05-17.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
2025/07/07 13:19:51
Back to Top
HTML Embed Code: