Telegram Web Link
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Qibrayda yashovchi Maʼpura opaning jarrohlik amaliyotidan qolgan qarzlar toʻliq toʻlandi va bemorimiz uyga qaytdi.

Protez almashtirish davomida suyak sindirib olinib, keyingisi ham shu tarzda qoʻyilar ekan.

Ayni paytda Maʼpura opaning salomatligi tiklanishi uchun yaxshi muolaja qilinishi zarur.

Dorilar esa qimmat boʻlib, oilaning qoʻli kaltalik qilmoqda.

Saxovatli yurtdoshlarimizdan shu masalada koʻmak berishlarini soʻraymiz.

Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.
​​ЧИДАМСИЗЛИК.

("Йиғлаб ёзилган шеърлар туркум"идан)

Чидолмас ғурурли Озарбайжонлар,
Боласи душманга агар тиз чўкса.
Хам олади жонлар, хам тўкур қонлар,
Арманларни кимдир онадан сўкса.

Араблар бенамоз зотни хушламас,
Руслар лафзсизлардан тезда узоқлар.
Гуржилар номарднинг қўлин ушламас,
Элдан ажралганни суймас қозоқлар.

Гарчи ихтирога устадир япон,
Гарчи мода бирла хамнафас фаранг.
Чидолмас ўз миллат вакили нодон,
Ўз халқига қарши ишлатса найранг.

Чидолмай хорликка бирор бир туркман,
Даъюс саломинга олмайди алик.
Кўмагин бермайди ўғли бўлса хам,
Юрт сирин сотганга америкалик.

Шеърни дилдан ёздим, ёзмадим тўқиб,
Биларманку ёлғон халолмаслигин.
Балки айт деюрсиз, шеъримни ўқиб,
Ўзбеклар нимага чидолмаслигин.

Ўзбеклар чидамли, чидамли жуда,
Бошларига селдек ёғганда хам ғам.
Чидарлар дод демай худа бехуда,
Қўли калталиг-у йўқчиликка хам.

Чидар барча миллат вакили янглиғ,
Волидаси кетса жаннат боғига.
Ғаним урганда хам қоқ кўксига тиғ,
Дош берур хаттоки фарзанд доғига.

Ўзбеклар чидайди керак бўлса гар,
Уч ўғлининг бевақт ўлганлигига.
Фақат чидолмайди чимилдиқ кўрмай,
Ўз қизининг жувон бўлганлигига...

Тилдан қолар она бу хол юз берса,
Падарининг айлар юраги хуруж.
Эртасига тонгда бу уйдан чиққан,
Иккита тобутга улус бўлар дуч.

Шу боис номусни асранг сингиллар,
Она қалбин дардга тўлдирмангизлар.
Чин ўзбек бўлсангиз номуссиз бўлиб,
Отангизни бевақт ўлдирмангизлар!

2015
​​"ҚАЧОН ОДАМ БЎЛАМИЗ?!

Ашхобод" богида осмондан ёгилиши керак бўлган 20000дона ўйинчоқни 15000сўмдан хисоблаганимизда 300 000 000 сўм пул бўлар экан.

Худди шу маблағ Жигар трансплантациясига мухтож бўлиб турган огир бемор қизчага етмаяпди. Отаси чорасизликдан қўнгироқ қилаверади. Биз чорасизликдан сабр қилинг деяверамиз.
Охири жавоб ҳам бермай қўйдим.
Чунки нима дейишни ҳам билмайман.
Рамазон ойида бахоли қудрат йигиб берган фитр, закотлар урпоқ ҳам бўлмади.
Саратоннинг яна бир асири кўз ўнгимизда ўляпди.

Кимлардир миллиардларни сарфлаб еру , кўкдаги барча юлдузларини чорлаб тўкин тўйлар қилади.

Кимлардир олди -орқасига қарамай қайта-қайта умра қилиб мақтанаб юраверади.

Кимлардир Сенатда ўтириб донаси 70000сўмлик сомсалар ейди.

Кимлардир ривожланган давлатлар юбораётган хайрияларни қуритишади.

Кимлардир газу, нефтимизни, олтину, уранимизни сотиб етти пуштига етарли хазина йигишади.

Кимлардир ўзини кўрсатиб пиар учун осмондан текин ўйинчоқ ёғдиради, музқаймоқ тарқатади.

Кимлардир тўқ болаларини иномаркасига ўткизиб, ўша текин ўйинчоқ ва музқаймоққа ошиқади .

Кимлардир эса...

Кундан-кун сўлиб бораётган жигарпорасининг тепасида унсиз йиғлайди.

Охирги узуги, охирги сиргаси....энг охирида эса уйини сотиб, кейин боласини ҳам кўмади.

Кеча Юнусободдаги "Марварид" ресторани олдида учта маст барзанги шар сотиб турган беш ёшли болага зуғум қилишган.
Мажбурликдан чиқдим. Онам касал. Адам йўқ" деган нолаларига қарамай, "Болаликдан олиб сотарликни ўрганма тирранча" деб, билагига ёпишиб, силтаб, уришишган.
Ёндиргич билан шарларни ипини куйдириб учириб юборишган.

Болажон йиғлаб-йиғлаб уйига кетган. Уч махлуқ ҳам "финдиперс" машинасига ўтириб қаёққадир ғойиб бўлишган.

Энг ачинарлиси - ўша воқеага гувоҳ бўлган бирорта катта одам орага тушиб етим болани ҳимоя қилмаган. Вахоланки учта зўравонни пийпалаб ташлайдиган, ғажиб ташлайдиган оламон бор эди ресторанда. Қорин ғами ўлсин-а! Нафс ғами ўлсин!

Воқеага гувоҳ бўлиб, лекин қўлидан ҳеч нима келмаган қизим катталар дунёсидан нафратланиб, уйга келгунча йиғлаб келган.
-У фақат шар сотяпди холос амаки. Урманг! Илтимос урманглар!...-деганча Эрталабгача босинқираб чиқди.

Биз киммиз?
Қандай халқмиз?!
Нега бунчалик бешафқат, нега бунчалик тубанмиз?!
Қачон ўзгарамиз?
Қачон бир бутун миллат бўламиз?
Қачон ОДАМ бўламиз?!
Қачон?!

Муаззам Иброҳимова
​​МАҲАЛЛИЙЧИЛИК.

Ўзбекдир Андижон, Марғилонлик хам,
Ўзбекдир Самарқанд ва Сурхонлик хам.
Ўзбекдир Хоразм, Намонгонлик хам,
Бир бирингнинг гўштинг чайнама ўзбек.

Сенинг бошинг келиб рус силамайди,
Ёҳуд эл-улусинг ҳинд сийламайди.
Улар ўз юртин дер сени демайди,
Хасад қозонинда қайнама ўзбек.

Бир бирингни қирсанг юртинг босиб ёв,
Масжидларинг бузиб қурай дер черков.
Бундан Хақ асрасин! Гар есанг палов,
Бўлишган халқсан сен айнама ўзбек.

Боланг насронийга айлангай агар,
Ёт тилда сўзлашга шайлангай агар.
Ўзбеклар бўлмаса қон-қардош жигар,
Кўнглингни нафратга бойлама ўзбек.

Пойтахтлик хам одам, вилоятлик хам,
Инкор қилганларнинг бари муттаҳам!!!
Қондошларинг кўзин айламагин нам,
Бир бирингни хўрлаб яйрама ўзбек.

Менга деган эди, бир ўзбек бир дам:
"Тошкентликдир-отам, Жиззахлик-онам.
Хар турфа жойдандир қондошларим хам"
Шундай экан, қалбинг қийнама ўзбек.

Самарқанддан бўлса Мирзо Улуғбек,
Бобур Андижондан, сақламангиз кек,
Ўн икки вилоят хаммаси ўзбек
Бир биринг беҳуда қайрама ўзбек.

Аслида барчангнинг номинг биттадир,
Сир ва Амударё жоминг биттадир,
Султонинг биттадир, қонинг биттадир,
Мен бўлакчаман деб сайрама ўзбек.

Битта дарёдаги, турфа ирмоқсан,
Битта муштумдаги, хар хил бармоқсан.
Лек илдизинг битта, тушунсангчи сан,
Бирлашсанг хар кунинг байрам-а ўзбек?

Юртингда ғайридин, ўзга миллатлар,
Яйраюр миқ этиб отмайсан гаплар.
Миллатдошларингдан излаб иллатлар,
Яшагунча, рости индама ўзбек.

Боболар қабрида ётсин десанг тинч,
Онангнинг кўзида кўрай деб севинч.
Болангнинг кўнглидан кетсин деб ўкинч,
Бир бирингни қўлла хайдама ўзбек!

@A_meshayan
2010-йил
Абдурроҳман Мешаян
#ВАТАНИМГА_ҚАЙТАМАН.

Хато қилгач момом ва бобом,
Ватанидан қилинган қувғин.
Шундан бери дил яро мудом,
Шундан бери чехралар сўлғин.

Мусофирда мангу қолмайман,
Қачонлардир тугар бу сафар.
Лек Ватанга қайта олмайман,
Қучар бўлса лаъинлар зафар.

Мусофирнинг чўчийдигани,
Дашном, туҳмат, миннат ва таъна.
Ўзим сўраб олмасам бўлди
Жаханнамдек жирканч бошпана.

Мусофирман, хаёт машаққат,
Мен сабрли бўлмоғим керак.
Бир кун қайтгум Ватанга фақат...
Қайтиш учун ўлмоғим керак...

Музлагунча томирда қоним.
Мен Аллоҳга хамдлар айтаман.
Саломат бўл, шунда иймоним,
Ватанимга бир кун қайтаман!

У Ватанда Кавсар кўли бор,
Кўл бўйида кутар пок Набий!
У Ватаннинг номидир жаннат,
Ватанимга қайтар ё Раббий!

@A_meshayan
21:09-26.11.2017
Абдураҳмон  Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕВА АЁЛГА

Энди номинг бева, унвонинг бева,
Энди она тилинг дард номли шева.
Ёринг дарахт эди, бир этак мева-
Бола билан қолган чўрисан аёл.

Халол касб ортидан топсанг хамки нон,
Хушторинг бор дея айлашар бўҳтон.
Есаю емаса мудом оғзи қон-
Бўрисан,
Бўрисан,
Бўрисан аёл.

Гарчи кўнглинг оппоқ қошларинг қаро,
Туҳматлар зарбидан қалбингдир яро.
Худойим яратган инсонлар аро,
Мунчалар манглайи шўрисан аёл?

Иккинг бир қоринга к,андай сиғишган?
Ёрин қизғонади миш-миш йиғишган-
Хатто сендан гумон синглинг туғишган,
Гўё бахт ўмарган ўғрисан аёл.

Эркакларга дерлар: Йўлингда бола,
Сенинг эса мудом кўнглингда бола.
Ёнингда,
Қорнингда,
Қўлингда
Бола,
Худо билса бўлди, тўғрисан аёл.

Мени айтди дерсан, олиб ёнига,
Ўғлинг ўсгач элтар юртлар хонига.
Макка муштоқ сендек "Ҳожи Она"га
Шунда дей онанинг зўрисан аёл.

@A_meshayan
17:12-28.05.2015
Абдурроҳман Мешаян
​​#Хуш #кайфият

Анча олдин “Бева аёлга” деган шеъримни ўқиб тармоққа жойлагандим. Шеърни бир гуруҳда хам тарқатишибди. Энг қизиғи “Бу шеърнинг муаллифи ким” деб берилган саволга “Бир бева аёл ёзган, исмини ошкор қилмаслигимизни сўрашди” деб жавоб қайтаришган. Роса кулганман... Нимаям дердим бева билан бўйдоқнинг нима фарқи бор деб яхши гумон қилганманда...😃
Бугун Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бўлган Ҳарийқда янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2024 йил 7 июн, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

2024 йил 15 июн, шанба куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.

2024 йил 16 июн, якшанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ.

Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигини – эртадан бошлаб ҳайит кунигача солиҳ амаллар билан ўтказиш, хусусан, кундузлари рўза тутиш афзал.

Musannif Adham
​​#Фаластинликларнинг_қиёматда_гувоҳлиги.

"Ё Раб бу бандангга берма жаннатни,
Бу ифлос бизлардан юзин ўгирган.
Гарданига олиб тавқи лаънатни,
Нуқул чойхонада ош еб ўтирган.

Булбул каби бийрон сайроқи бу зот,
Бизларга келганда тилдан ҳам қолган.
Ғазоликлар ўзи айбдор дея,
Исроилликларнинг тарафин олган.

Биз бомба садоси остида қолдик,
Бу эса тингларди карнай-сурнайни.
Силламиз қуриди урушда толдик,
Бу эса жуҳудга бўлди оғайни.

Ким бизларни ўйлаб юборса ёрдам,
Уларни зиндонга ташлатган касни.
Заққумга тўйдиргин абадул абад,
Завжамиз кўзларин ёшлатган касни.

Қўлимиз узилди, бўлдик ярадор,
Тишларимиз синди бурун қонади.
Бу кўппакни энди дўзахга юбор,
Бу ит жаҳаннамда яхши ёнади"

Шеър кимга аталган десангиз агар,
Қўрқувдан кўзим ёш, бошим эгишли.
Қалбингиздан сўранг...демаяптими-
"Бу шеър мен тўғримда, менга тегишли".


@A_meshayan
02:26-07.06.2024
Абдураҳмон Мешаян
​​#ФАЛАСТИНДА_ҚИЛМОҚДА_УРУШ...

Ғазо узра тўкдилар қонлар.
Гўдакдан ҳам олдилар жонлар.
Жабр чекди чин мусулмонлар,
Энди улар қилганча хомуш.
Фаластинда қилмоқда уруш.

Портлатиб не-не масжидни,
Тинч халқларга солиб тахдидни.
Исроилда базм-у жамшидни-
Бошлаганча бир тўп каламуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Ханузгача Худоси йўқлар.
Мусулмонга автомат ўқлар.
Англармиди очларни тўқлар?
Каслар харжлаб олтин-у кумуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Мункиллаган кампирни хўрлаб,
Ўн бир яшар қизларни зўрлаб.
Қадаҳ тўла майга уриб лаб.
Харом зардан олай деб улуш,
Фаластинда қиларлар уруш.

Аҳли жуҳуд махшаргача шод,
Мусулмоннинг солганидан дод.
Тинч ҳаётни қилганча барбод,
Бир тўда ит, бир тўп падаркуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Тилак шуки тоғми ғордами,
Кеч куздами ё баҳордами,
Тошкентдами Қандахордами.
Портлатиб минани нохуш,
Лаънатилар қилмасин уруш...

Ўзинг асра бизни Худойим,
Мусулмонлар тинч бўлсин доим.
Бу шеърдан бор бир муддаоим
Мерган-кофир, мўмин бўлиб қуш,
Лаънатилар қилмасин уруш.

Ё, Раббий бер урушга барҳам
Бир кун келиб Ғазо узра ҳам.
Мушак отиб қилишсин байрам,
Қурол-яроғ чиқармай товуш,
Лаънатилар қилмасин уруш.

@A_meshayan
19:59-16.07.2016
Абдураҳмон Мешаян
​​#Бузуқ_светофор

Ёш аёлни уриб "уруш маркаби",
Бошлари ёрилди қонади лаби.

Жон таслим айлади у катта йўлда,
Болалари билан қоринда, қўлда.

"Яшашни истарди, истарди бироқ,
Урушни тўхтатар бир "қизил чироқ"-

Аёлнинг бахтига ёнмади афсус,
Баҳори тугамай келар бўлди куз...

"Уруш маркаби"да Исроиллик зот,
"Фаластинлик аёл" ўлганидан шод.

Ҳеч қалби сезмасди қайғу, фироқни,
Ёқиб уруш янглиғ "яшил чироқ"ни.

Ғазода қуриди мусулмон шўри,
Ҳар кун қазилади гўдаклар гўри.

Жим кузатиб турар барчасин тўғри,
Амриқолик тулки, Московлик бўри...

"Адолат хоним"ни қилишган чўри,
Бузуқдир дунёнинг светофори.

@A_meshayan
19:57-10.06.2024
Абдураҳмон Мешаян
​​#Қаламкаш_билан_маддоҳ

-Халқ устига чиқиб олиб,
Сиймоқдалар бетиним!
-Яхшилаб боқ гапдан қолиб,
Ёмғир ёғяпти иним!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
Арафа кунининг фазилати

"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.

"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".

Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).

Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".

Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.

Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.

Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.

Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

Алишер Султанходжаев
​​​​ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН СИЗЛАРГА!

Эй Аллоҳга сиғинганлар бутни қўйиб,
Эй саждада ёш тўкканлар тўйиб-тўйиб,
Чарчамангиз туя, новвос, қўчқор сўйиб,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Келганда ўнинчиси Зулхижжанинг,
Эй дўст қабул бўлсин қурбонлигинг санинг.
Сўнгра яна икки кун бор дуом манинг,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Қурбонлик гўшт тарқатаман деганлар ҳам,
Ва шу гўштдан насиб айлаб еганлар ҳам.
Расулию Роббисини севганлар х
ҳам,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй биродар тўлдирганча майга қадах,
Байрамин нишонлаганлар қандоқ мазах.
Сизга халол бўлиб жаннат харом дўзах,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Қандоқ қалбни тарк айлагай шодлик фарах,
Дил яйраса десак “Хайя алал фалах”
Тилагим шу барчангизга я Бисмиллаҳ,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй эхсонин халққа, қалбин Хаққа берган,
Мусулмонман дея мудом қаддин керган.
Мусофирим ёт элларда ризқин терган,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй фақирлар бир улуғ ризқ сизни топсин,
Шу байрамдан кейин бойлик сизга чопсин.
Ғам-қайғулар сизга мангу эшик ёпсин,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Лаъинларнинг найрангига учмаганлар,
Ҳалолидан ўзгасини қучмаганлар
Дард ёғсада ўз динидан кечмаганлар,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Яратган Зот ўзи Аввал ўзи Охир,
Қани мадхин айламоққа бўлсак моҳир.
Қандоқ табрикламай мўмин дўстни аҳир
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Ажрларга тўлиб амал саҳифалар,
Иффатини сақлаган ул афифалар.
Чин мўминлар етиштирган заифалар.
Қурбор ҳайит муборак, бўлсин сизларга.

Эй ғурури осмон бирла баробарим,
Сенинг-ла бир Аллоҳ ила пайғамбарим.
Акам, укам, оғам, иним, биродарим,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Маним нолам Арш Султони Хаққа етсин,
Юракларга ихлос тўлиб ғафлат кетсин.
Келгуси йил хам демоқлик насиб этсин:
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

@A_meshayan
10:25-30.07.2020
Абдураҳмон Мешаян
Эртага Тошкентда соат 04:49 да қуёш чиқади. Шунга мувофиқ Қурбон Ҳайити намози Тошкент масжидларида қуёш чиқишидан 21 дақиқа ўтиб, соат 05:10 да ўқилади.

Эслатма: Бомдод намози ҳайит намозидан муҳимроқ! Бомдод Тошкент масжидларида эртага 03:50 – 04:05 атрофида (±5-10 дақиқа фарқи билан) ўқилади.

Musannif Adham
Ги Де Мопассан ҳикояларидан бирида герман қўшинлари чегарага яқин Франция шаҳрини ишғол қилишиб базм уюштиришади ва базмга фоҳишалар ҳам таклиф қилинади, базмда кайфи ошиб қолган немис зобити, мана француз аёллари ҳам энди хизматимизда, дейди, шунда фоҳишалардан бири, биз француз аёллари эмас фоҳишалармиз, деб жавоб беради, қиссадан ҳисса шуки фоҳишанинг миллати бўлмайди, бас қилинглар бўқингиздан тилла топгандай "ўзбек фоҳишаси ҳақида кино" деб тарқатишни.
2025/07/07 04:28:23
Back to Top
HTML Embed Code: