Telegram Web Link
#Ҳусайн_розияллоҳу_анҳунинг_шаҳид_қилиниши

Қотиллар билмайди муқаддас кунни,
Қилаверар гуноҳ-кабирасини.
Йўқса жума куни, Ашуро куни,
Ҳазрат Муҳаммаднинг набирасини-

Йўлдан озган Синан ўлдирармиди,
Унга қарши жирканч фитналар тузиб.
Отда туриб найза санчгач кўксига,
Отдан тушиб яна бошини узиб...

Мен минглаб чақирим сенданман йироқ,
Эй Ҳусайн қони оққан Карбало.
Нима қилиб қўйдинг эй аҳли Ироқ?
Шундан бери кетмас бошлардан бало.

Ҳусайннинг бошин узганга харом,
Фитна тузганга ҳам харомдир жаннат.
Унга қарши чиққан Куфа ноиби,
Убайдуллоҳ ибн Зиёдга лаънат.

Лек жазосиз қолмас бирор жиноят,
Золимнинг фарёди ёқар қулоққа.
Жозир деган жойда ўлдириб, бошин-
Бошлиққа элтишди солиб тобоққа.

Шу пайт судралганча кичик бир илон,
Кириб кетди Ибн Зиёд оғзига.
Кейин чиқиб келди унинг бурнидан,
Сўнг яна оғзига қайтди изига.

Бу хол этаверди тўхтамай давом,
Хали охиратда ортгай ғуссаси.
Ибрат олсин дея оқилу авом,
Куйдириб ташланди унинг жуссаси.

Ҳозир ҳам бисёрдир Ибн Зиёдлар,
Номларин халқ тахмин қилгани маъқул.
Дўзахда чекмай деб фиғон фарёдлар,
Қотил эмас бўлмоқ афзалдир мақтул.

Қотиллар билмайди муқаддас кунни,
Улар Аллоҳни ҳам солмас ёдига,
Йўқса жума куни,  Ашуро куни,
Ҳазрати Алининг зурриёдига-

Хужум қилармиди бир тўп жирканчлар,
Гўёки ишлари зўр фарзи айн.
Шеър тамом. Юрагим дамбадам санчар,
Юрагим заифдир Ҳазрат Ҳусайн.

@A_meshayan
18:33-29.08.2024
Абдураҳмон  Мешаян
​​ЖАЙРОНАЛАРМИЗ

Исломни деб пок Маккадан-
Ўшал Мадина томон,
Хижрат қилган анбиёга-
Қисматдошмиз биз хамон.
Ўзбекистонни соғиниб-
Юрак қумсаган замон,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Юрт соғинчи эзса ўзин-
Қўйгани тополмас жой,
Бўлса хамки ўшал кимса,
Хорун-ар Рашиддек бой.
Америка юртиндада-
Гарчи пичоғимиз мой,
Лондонда хам дастурхони-
Гарчи шохоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Юрт соғинчи деб аталмиш-
Ўшал энг ўткир ханжар.
Қалбимизга чуқур ботган-
Юрак хам тез-тез санчар.
Кетган эдик ютмасин деб-
Бизни ғафлат деган жар,
Майдонин ташлаб қочмаган-
Марди майдоналармиз,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Сайёд отган ўқ тегмаган-
Аммо оғир қайғудан-
Яраланган қалбимиз бор,
Лаблар безган кулгудан.
Гохи йиғлаб уйғонамиз
Саҳар чоғи уйқудан,
Тушга кирса гох Тошкент-у,
Гох Фарғоналаримиз,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Ўзбеклармиз бир-биринга-
Қавм-у қариндош жигар,
Отасинга тик боқмаган-
Онасинга бош эгар,
Ака-ука, опа-сингил-
Бўлсакда бизлар агар,
Тилга чиқмай, дилиндаги-
Мудом пинҳоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Буқаламун эмасдирмиз
Хар дам ўзгартирган ранг.
Фил эмасмиз, мақтангувчи-
Пашша бирла қилиб жанг.
Босмагандир қалбимизни-
Ғафлат янглиғ моғор, занг,
Либос Ғарбча аммо мудом,
Қалби Шарқоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Кўзалармиз, Кулолимиз-
Оламларнинг Султони,
Оҳ абадий қуримовчи-
Мағфиратин уммони.
Эмасдирмиз халқнинг хаққин-
Ўпиргувчи мўлтони.
Хақдек меъмор бунёд этган-
Пишиқ кошоналармиз.
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

@A_meshayan
2016-йил
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.

Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…

Plastik kartalar:
UzCard Garant bank: 5614680305803450 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.
​​#Жобир_ибн_Абдуллоҳ_ва_етти_сингил

Отажони Абдуллоҳ-
ибн Амр билан у
Исломни қабул қилди
Ақоба байъатида.
Жуда ёш бўлганига,
Бадрда қатнашмади,
Аммо эди Уҳудда,
Қатнашмоқ ниятида.

Расулуллоҳ дедилар:
Жобирга қараб аста,
Падаринг берса изн
Киришинг мумкин жангга.
Отаси эса деди:
"Мендан сўнг сингилларинг,
Ёлғиз қолиши мумкин,
Руҳсат беролмам санга".

Агар мен қўрқмасайдим,
Ёлғиз қолишларидан,
Истардим кўз ўнгимда,
Шаҳид бўлишлигингни.
Ҳамма чин эркакладек,
Шараф билан шон билан,
Аллоҳнинг номин айтиб
Жангда ўлишлигингни"

Еттита қизин ўйлаб,
Абдуллоҳ ибн Амр,
Қисматни қаранг энди,
Ўғлини қиймай кўзи.
Жангда қаҳрамонларча,
Оғриққа қилиб сабр,
Шаҳидлик шаробини,
Ичди Уҳудда ўзи.

Абдуллоҳ ибн Амр,
Кўмилди ўшал жойда,
Кўзлардан марвариддек,
Дурдек ёшлар сочилди.
Сув чиқармоқлик учун,
Қирқ олти йил ўтиб,
Уҳуд шаҳидлари-ла,
Унинг қабри очилди.

Ўғли Жобир кўрдики,
Бу ўнгдир эмас рўё,
Тўрт кам эллик йил ўтиб,
У бўлди гувоҳ тирик:
Худди кеча ўлгандек,
Ота ухларди гўё,
На оёғи,  на қўли,
На бадан эди чирик....

Отаси ўлгач Жобир,
Уйланди бир аёлга,
Аёлнинг исми эди,
Суҳайма бинти Масъуд.
Ҳаётнинг баланд-пастин
Кўрган аёл томондан,
Етти синглин қарашга,
Эҳтиёж эди мавжуд.

Расулуллоҳ сўради:
"-Уйландингми эй Жобир?
-Ҳа уйландим Расулим!
-Бевагами ё қизга?
-Бир бевага уйландим,
-Қиз олсанг яхшимиди,
-Етти синглим ўйладим,
Ростини айтсам сизга!

-Истамадим уларнинг,
Қаровсиз қолмоғини,
Бир тажрибали аёл,
Менга эди кўп керак.
Расулуллоҳ дедилар,
Тинглаб туриб Жобирни,
"Завжанг бўлсин,  хайрли,
(Барокатли) муборак!

Йиллар ўтиб орадан,
Хасталанмишдир Жобир,
Олмоққа келганида,
Набий кўнгилларини.
Расулуллоҳга қараб,
Бермишдирлар бир савол,
Бемор холда ҳам ўйлаб,
Етти сингилларини.

" Ортимда қоладиган,
Етти синглим бор маним,
-Айтинг уларга қанча
Мерос қолдирсам бўлар?"
"Сен ушбу хасталикдан-
Ўлмайсан деди Набий,
Чиндан ҳам йиллар ўтиб,
Тўқсон беш ёшда ўлар.

Жобир ибн Абуллоҳ
Қанча-қанча жанг қилган,
Ғаним қонини тўкиб,
Душман холин танг қилган.
Мардлигу сахийлигин,
Санасам адо бўлмас,
Сингиллар иззатлаши
Мени ҳангу манг қилган.

Қизга уйланмоқликдан
Сингиллар деб кечиб воз,
Хасталанса уларга,
Қолдирмоқ учун мерос-
Борми замонамизда,
Беморлигин унутган,
Борми шундоқ акалар,
Синглисин қилган эъзоз.

Ака синглиллар аро,
Қайга боқмай маҳкама.
Раъно,  Маҳлиё бирла,
Уй-жой талашар Собир.
Сингилларку жуда кўп,
Отамеросга хақли,
Аммо мард акалар кам,
Мисли саҳоба Жобир.

@A_meshayan
19:12-02.09.2024
Абдураҳмон  Мешаян
ИншаАллоҳ яна бир янгиси...
​​#ОТА_ЮРАГИ

Kўзлари ёш, оёғи-
Увишганда отанинг.
Қиш чоғи ўз уйидан-
Қувишганда отанинг.

Келолмаскан ўзига
Ёшлар тўлиб кўзига
Ўғил мушти юзига-
Тушганида отанинг.

Лек оқ қилдим демаскан,
Қарғашни хам билмаскан.
Қалбда ишқ гули улкан-
Ўсганида отанинг.

Деркан: "Эшит ноламни
Ё Раб кечир боламни!"
Йўлин меҳрдек шамми?-
Тўсганида отанинг.

Ношуд чиқса қизлари.
Парво қилмас ўзлари.
Йиғлайвериб кўзлари-
Ишганида отанинг.

Бўғзига келиб жони,
Лаънатларкан дунёни.
Охир сабрин уммони-
Тошганида отанинг.

Бўлсин деб ими-жими-
Тезроқ мерос тақсими.
Ўғли шод қон-босими-
Ошганида отанинг.

Лек ер ўпаркан тизи
Тугаб қора дориси-
Ўздан олдин вориси-
Ўтганида отанинг.

@A_meshayan
09:00-29.12.2015
Абдураҳмон Мешаян
#Абу_Дардо_розияллоҳу_анҳу_ва__қизи

Муовия халифа эди,
Бошқарарди араб элини.
Истар эди Абу Дардодек-
Зотнинг қизи бўлса келини.

Катта кетиб қаддин кермади,
Учрамади бирор таҳдидга.
Қизин Абу Дардо бермади,
Муовия ўғли Язидга.

Язид эди бақувват-моддий,
Турганида куёвлик хохлаб.
Абу Дардо ўз қизин оддий,
Бир йигитга қўйди никоҳлаб.

Нега бундай тутганлигин йўл,
Сўрашганда Абу Дардодан.
Жавоб берди қовуштириб қўл,
Қўрқиб фақат қодир Худодан:

"Қаср ичра яшаса қизим,
Қуллар қилса хизматин ботир.
Қай аҳолга тушарди дини,
Мен динидан олдим хавотир."

@A_meshayan
21:25-06.09.2024
Абдураҳмон Мешаян
​​Ўзбекистон республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими Мусохон Нурматов вафот этибди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...
У киши билан боғлиқ яхши хотираларим бор.

2014-йилнинг охирроғида шоир Ботиржон Эргашев сабабчи бўлиб у киши билан кўришганмиз.

У киши менинг учта шеъримни қўшиққа айлантирганлар:
"Тонг отмасайди" "Ёки менга ёр бўласан ёки ҳеч кимга"
"Булбулим".

Жуда мулоҳазали,  фикри теран ижодкор эдилар.

Менинг шеърларим диний,  сиёсий бўлганига:
" Абдураҳмон шеърларингиздан бунча қон хиди келади?" деб жиддий қиёфада хазиллашиб қўйгандилар.

Айнан шу уч шеърни ўқиб Мусохон Нурматов менга қараб баланд овозда:

" Жуда зўр ёзибсиз,  қойиллатибсиз.
Лекин нимага четдасиз?
Нимага китоб чиқармаябсиз,  нимага машҳур бўлишга харакат қилмаябсиз,  сизларнинг Навоий авлодларининг харакатсизлиги сабаб анави чала шоир ифлослар уйини қурябди,  кўтарилябди эээээ" дегандилар.

Жуда қувонганман.
"Мени Навоий авлоди дедия" бу киши деб, яширмайман осмонларда учганман.

Яна бир гал "Ҳеч қачон шеърларингизни бировга кўтариб олиб бориб қўшиқ қилинг деманг.
Унутманг, биринчи ўринда шоир,  кейин бастакор,  охирида қўшиқчи туради.
Тарих ҳеч қачон бу қўшиқчиларнинг номларини мухрламайди.
Мен фалончига ҳам айтдим дайди итдек бировларнинг эшиги остида турма деб қулоқ солмади" деганлари ёдимда.
Шундан кейин то ўзлари илтимос қилиб мени чорлашмагунча бирор санъатчининг ёнига бормаганман.
Доим ўзлари йўқлашади.

"Мен ҳаммани сизлаб гапираман.
Фақат ёмон кўрган одамларимнигина сенлайман,  тушунябсизми" деб зийраклигимни синамоқчи бўлганларида кулиб қўйгандим.
Жойлари жаннатда бўлсин!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
Audio
#БУЛБУЛИМ.

Миттигина қушсан, ожизсан,
Боғ саҳнаси сенга азизсан.
Дунёдаги энг зўр ҳофизсан,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Боғ аро бор гуллар дасталаб,
Куйлаганинг куйни асталаб,
Сенга Тангрим берган басталаб
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Ўзингдирсан ҳофизи замон,
Куйинг англар хар қандай инсон,
Таржимасиз хам бетаржимон,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунёдаку санъаткор бир тўп,
Халолининг пешонасин ўп,
Энг ашаддий мухлисларинг кўп,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунё экан бир уй армонли,
Куйинг шифо, куйинг дармонли.
Минг йилларким куйлайсан жонли,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сеҳрлаган бутунлай мани,
Соҳир сасинг хамма-хаммани.
Билмадинг хеч фонограммани,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сенга бутун жаҳондир Ватан,
Бердим мумтоз куйингга ман тан,
Сен бир ҳалқнинг ҳофизимас, Сан-
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Камбағалнинг дардини куйлаб,
Лек фақат бой хизматин айлаб,
Юрмаганинг учун атайлаб,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон  Мешаян
​​#СУРИШ_КЕРАК

Кўппак янглиғ на ғингшиш, на хуриш керак,
Истиғфорни тилдан қўймай юриш керак!

Мамлакатда дорихона, чойхона мўл,
Мадрасаю масжидлар оз, қуриш керак!

Фиръавнга қарши чиққан чоғларида,
Мусо ёнида Хорундек туриш керак!

Жон олгани келгунича Малак ул-мавт,
Юз ва қалбни Каъба томон буриш керак!

Ким наф топмиш бошин уриб деворларга,
Пешонани сажжодага уриш керак!

Ким ёяжак соф Исломни биз ёймасак,
Нега энди мамлакатдан "суриш" керак?

Не-не "олтин бошлар" мажбур қилди хижрат,
Қолиб нечун Орол янглиғ қуриш керак?

Қайда бўлсанг бўл юртда ё ташқарида,
Хар жойда савоб ишга улгуриш керак!

@A_meshayan
15:35-20.08.2019
Абдураҳмон Мешаян.
​​#Нусайба_бинти_Каъб_розияллоҳу_анҳо

(Умму Аммора исмлари бизнинг диёрларда Насиба бўлиб урфга кирган)

Мен қаламга кўнглимни ёрдим,
Яна илҳом тутди қўлимдан.
Сўнг саодат асрига бордим,
Ва.. Нусайба чиқди йўлимдан.

Нусайба ким?  Ақлинг сарфла,
Қаҳрамонлик кўрсатган хотин.
Кумуш эмас олтин харфла,
Мухрлаган тарихга отин.

Уҳуд жанги борарди қизиб,
Ҳеч кимсада йўқ эди роҳат.
Ким чанқаса унга сув тутиб,
Кимдир олиб қолса жароҳат.

Қўяр эди ярасин боғлаб,
Толиқмасди бу ишдан сира.
Нусайба бу ярлақаган Раб,
Уҳуд жангидаги ҳамшира.

Камончилар алданиб қолиб,
Жанг етди деб ниҳоясига.
Ўз жойини ташлаб кетган дам,
Расулуллоҳ ҳимоясига-

Мардонавор чиқди Нусайба,
Ўйнатганча қилич қўлида.
Ўлмоққа ҳам рози бўлганча,
Набий ҳимояси йўлида.

Мусъаб ибн Умайр ўлгач,
Бир суворий унга ташланди.
Елкасидан ярадор бўлгач,
Бир лаҳзага кўзи ёшланди.

Ўғли Абдуллоҳ ҳам ичди сув,
Садоқатнинг улкан сойидан.
Нусайбачи билмасдан қўрқув,
Уҳуд куни ўн уч жойидан-

Жароҳатлар олди Набийнинг-
Тола сочи тўкилмасин деб.
Муслим қилса унга ҳўб ҳавас,
Мушрик юрар ҳасаддан ич еб.

"Уҳуд куни боқсам ўнг ёнга,
Нусайбага тушарди кўзим.
Қарасамда сўнг чап томонга,
Яна уни кўрардим ўзим"

Бу гапларни Расулдир айтган,
Ва чиқариб муборак сасин:
Деганлар: "Эй Нусайба сизнинг,
Оилангизни Аллоҳ сақласин".

Эй Нусайба онажон сизга,
Хавас қилмай бўлурми ахир.
Насиб этди бир хорлик бизга,
Сувимиз шўр,  ошимиз тахир.

Камдир бизнинг теримиз шилса,
Ёдламаймиз бирор бир сура.
Битта бадбахт чет элда қилса,
Пайғамбарни карикатура-

Қўлимиздан келмас ҳеч вақо,
Бисёрмизу кўпикмиз кўпик.
Ўлиб бўлган бизларда тақво,
Наҳот солсак дўзахга кўприк?

@A_meshayan
18:20-12.09.2024
Абдураҳмон Мешаян
​​“Жанозамни булбул ўқисин” шеъри муаллифи вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15-сентябр куни 72 ёшида вафот этди.


Ўлсам жанозамни булбул ўқисин.
Куйиб ўтган умрим шархини айтсин.
Бардошим ҳақида ашъор тўқисин.
Мендан норозилар фикридан қайтсин.

Ўлсам жанозамни булбул ўқисин.
Айтолмай қолганим десин Аллоҳга.
Саловатлар айтсин тoплаб бор кучин.
Билмаганим билганим десин Аллоҳга.

Ўлсам олов таним муз билан ювинг.
Токи кафанларим кетмасин куйиб.
Ювгач юрагимга парча муз қўйинг.
Борай хузурига озгина совиб.

Ўлсам кафаними булутдан қилинг.
Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда.
Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг.
Гунохкор бандага тор гўр жабрда.

Ўлсам чинор экинг қабрим бошига.
Токи соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига.
Йиғламанг сиз фақат "САЛОВАТ" ўқинг.

Кичкина ясатинг қабр тошимни.
Куръон оятларни ёздиринг ўйиб.
Ёзманг қабр тошга умрим ёшини.
Мен сафарга кетдим чориғим кийиб.

Ўлсам оёқ томон ўнг томонимга.
Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг.
Соғиниб келсангиз "Ихлос"ни ўқинг.
Қабримни гул эмас "Куръон" безасин.

Ўнг тарафдан келинг оёқ тарафдан.
Токи кўрсин сизни очиқ кўзларим.
Ўлим хақ эканин оласизу тан.
Қувонай келди деб ўғил қизларим.

Ўлсам йўқлаб туринг билинг кутаман.
Чунки сизни деб ўтдим ўзимдан кечиб.
Йўқламай қўйсангиз зардоб ютаман.
Ётаман гўрда хам кўз ёшим ичиб.

Ўлсам умрим шархин набираларга.
Яширмай ўчирмай борини сўзланг.
Интиқ кутганимни уларни хамда.
Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.

Ўлсам шеърларимни авайлаб асранг.
Имконин топиб топширинг элга.
Биламан, мени ўқир соғиниб севиб.
Ўтар ёзганларим қўллардан кўлга.

Ахил бўлинг, мехрибон бўлинг.
Имконин топсангиз қарзимни тўланг.
Дуосини олинг мен севган элни.
Меърос қолдираман сизга сабримни.

Ўлсам жанозамни булбул ўқисин...

Бибисора Туробова

P. S: Инсон минглаб шеър ёзиши мумкин аммо халқ ёдида "ташриф қоғози" бўладиган шеъри бўлмаслиги мумкин.
Мен шоир сифатида ҳавас қилдим опага.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бибисора Туробова шеъри
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqandlik shifokor Maqsud Aralov gepatitning eng og‘ir darajasi bilan kasallanib, jigar serroziga chalingan.

U 1982-yil tug‘ilgan va yaqindagina bemorligidan xabar topgan. Oxirgi tashxis natijalariga ko‘ra, Hindistonga borib, jigar ko‘chirish amaliyoti bajarish zarurligi aytilgan.

Oila qiyin vaziyatda. Operatsiya uchun 30 000$ miqdorida mablag‘ kerak ekan. Hozirda uch bolaning otasi boʻlgan Maqsud aka 12 000$ yiqqan, qolganiga saxovatli kishilar yordami zarur.

Saxovatli yurtdoshlarimizga murojaat qilamiz, oila qiyin vaziyatdan chiqib ketishi  uchun oz bo‘lsa ham yordamingizni ayamang.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

UzCard💳 6262 5700 1066 9986
Aralov M.

Visacard💳 4187 8000 0105 2497
Aralov M.

Tel.shaxsiy: +998990760232
​​#AЁЛ #ҲАМ #ОДАМ...

Қадрини билмаслар, гарчи ёридан-
Руҳсат сўрамасдан босмайди қадам.
Ортмайди дала, иш, уй, рўзғоридан,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Бизникилар уни "ўўўв" деб чақирар,
Французлар эса атайди мадам.
Денгизни кўрмасдан элликка кирар,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Бизнинг юртда унга масжид ҳам ёпиқ,
Гоҳи Қадр куни, очиқдир бир дам.
Ўқитмай қўйишса йиғлайди пиқ-пиқ,
Ахир эркак каби, аёл ҳам одам.

Чўзарлар ўз хаққи бўлган маҳрини,
Эри уриб-тепса бермасдан ёрдам-
Отаси кет дея, ўртар бағрини,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Аёл зулм ичра қолган Ироқдир,
Эри эса гўё золим бир Саддам.

Ором олмоқликдан буткул йироқдир,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Севиб қолса гуноҳ, ошиқ бўлса айб,
Шарманда бўлмасин дейдида дадам.
Ишқин ичга ютиб, жииим яшайди хайф,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Ит билан сайр қилса ҳеч ким хайронмас-
Лондонлик бир киши кеч тушгач бир дам.
Бизда хотин наҳот хайвончаликмас,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Эй эркак сайр айла аёлинг билан,
То белингда куч бор, токи сен бардам.
Сенга савоб бўлсин, Аллоҳдан тилан,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.


Дўстларинг ошинг еб, ғийбатинг қилар,
Биттаси йўқламас пулинг бўлмас дам.
Қадр-қийматингни хотининг билар,
Сен ҳам қадрини бил, аёл ҳам одам.

Унга беравергин меҳр-у муҳаббат,
Қара, туя янглиғ унда бор чидам.
Хотинин урмаган набий Муҳаммад(Алайҳиссалом)
Сен ҳам урма, ахир аёл ҳам одам.

@A_meshayan
23-36-05.07.2022
Абдураҳмон Мешаян
​​Қўрқув ёмон.
Яқинингни, жигарингни ҳимоя қилолмасанг, ёмонлардан асраёлмасанг, хавотирда эканингни билдирсанг нафратига учрасанг...

Қўрқув ёмон, қўрқув ёмон, қўрқув ёмон,
Ўз жигаринг кетиб турса гумроҳ томон.
Мен ожизман уни ёмон одамлардан,
Буюк Роббим ўзинг сақла эсон-омон...

Мен кибридан ҳануз лолман, ҳануз ҳайрон,
Дил Каъбамни бир гап бирла қилди вайрон...


Амийн

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
​​УКА ЎТИНЧИ...

(Битмаган ярам, ўз дардим, оғриқли нуқтам)

Азоб ўтиб кетди жони-жонидан,
Хоритди, қаритди, инингизни ғам.
Жунжикдим қаҳрингиз қахратонидан,
Меҳрингиз қуёши иситмай оғам.

Дард зулукдек ичур укангиз қонин,
Юрак сандиғимдан армон топилмиш.
Сиз узгач силаи рахм арқонин,
Бехиштнинг эшиги бизга ёпилмиш.

Мен остонангизда чўксам хамки тиз,
Бермайсиз ижозат кирмоқларимга.
Дастимиздан йиғлар Она Дарёмиз,
Нечун кўз тегди деб ирмоқларимга.

Ич-этин надомат қайғу қурти еб,
Дард оғирлик қилиб бўлганча карахт.
Ниҳолларим нечун беоқибат деб,
Қуриб битмоқдадир ул Ота Дарахт.

Умрим шоми яқин жон оғажоним,
Хар оқшом соғинчдан йиғлаб ётурман.
Алвон хуршид мисол, узилса жоним,
Уятдан қизариб мен хам ботурман.

Айтингчи сиз мендан юз бурсангиз ҳам,
Дилингизни соғинч тиғламасмикин?
Умрим бомдодида опичган оғам
Умрим хуфтонида йиғламасмикин?

Тоат булоғида қалбингизни ҳеч,
Фаришталар билан чайишмадингиз.
Мен сизга Мусодек меҳрим бердим-у
Сиз менга Хорундек қайишмадингиз...

Сиз силаи рахм қилгунгача то,
Чидайман санчсада қайғулар нишин.
Фақат..

Хобилдан ўч олиб қилгандек хато,
Такрор айламангиз Қобил қилмишин.

@A_meshayan
25.01.2017.
Абдураҳмон Мешаян
ОТА ХУРМАТИ.

Катта амалдор у, шаҳдам одими,
Оғзига кўз тикар кишилар юзлаб.
Қўлин қовуштириб хар бир ходими,
Бир дўқ урса қолар қўрқувдан музлаб.

Салобати босиб хаттоки посбон,
Унинг қаршисида титрайди дағ-дағ.
Аммо золим эмас, муҳтож сўрар он,
Берар хисобидан кўчириб маблағ.

Аммо шомдан сўнгра уйига етса,
Қошларин чимириб ўшқирар бир чол:
"Бор молларга қара адашиб кетса,
Қўлимда ўласан, далага йўқол".

Амалдор буйруқни бажармагунча,
Чой хам ичолмайди ош хам еёлмас.
"Дада, энди келдим, шоширманг бунча,
Моллар меникику асли, деёлмас.

Хорижлик дўст хайрон бўлмагил бу дам,
Ўзбекнинг отага хурматидир бу.
Ота учун ўғил кичкина одам,
Катта амалдордир ваҳоланки у.

21:47-24.04.2019
Абдураҳмон Мешаян
​​#Мендан_олдин_дўстимга_бер.

Кумушга қилгум қаноат,
Ҳалол олтин дўстимга бер.
Берар бўлсанг бахт-саодат,
Мендан олдин дўстимга бер!

Аямасдан ҳимматингни,
Кўрсатиб зўр қудратингни.
Ўшал саккиз жаннатингни,
Мендан олдин дўстимга бер!

Қилмай унга ғазабларни,
Қимматбахо маркабларни,
Унвонлару мансабларни,
Мендан олдин дўстимга бер!


Тўплаб савобнинг конини,
Икки азиз инсонини,(ота-онасини)
Хажга элтмоқ имконини,
Мендан олдин дўстимга бер!


Қиёматда Қозилигинг,
Билган мендек қулвачча дер.
Гўзал Роббим Розилигинг,
Мендан олдин дўстимга бер!


P. S: Дўстимнинг хаққига дуо қилсангиз.

@A_meshayan
22:31-23.09.2024
Абдураҳмон  Мешаян
2025/07/06 06:47:17
Back to Top
HTML Embed Code: