Telegram Web Link
Сўнгги пайтларда масъул идоралар, хусусан ички ишлар органларининг карантин чора-тадбирлари доирасида амалдаги қонунчиликка мос келмайдиган ҳаракатлари жамоатчиликда салбий фикрлар уйғотмоқда ва эътирозлар билдирилмоқда.
Шу сабабли, мазкур масала юзасидан тушунтириш беришни сўраб ички ишлар вазирига депутат сўрови юбордим.

Умид қиламанки, вазирлик бу масалага конструктив ва адолатли ёндашган ҳолда муносабатини билдиради.

@aburxanov
Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар жадвали:

13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир томонидан тақдим қилинган номзодлар - ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Беҳзод Мусаев - Бош вазирнинг ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига, ҳозирда Президентнинг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев эса Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.

Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун киритилади.

@aburxanov
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Миссияси Ўзбекистонда 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларини кузатиш бўйича якуний ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда сайловларда мустақил фикрларга нисбатан тоқат қилиш муҳити ошгани, фуқаролар ўз сиёсий қарашларини интернетда, ижтимоий тармоқлар ва турли блоглар орқали жойлаб боришларида эркинликни ҳис этганликлари эътироф этилган.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг иши ижобий баҳоланиб, парламент сайловларига янада яхшироқ тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун улкан куч сафарбар этилгани таъкидланган.

Ҳисобот якунида Ўзбекистонга бир қатор тавсиялар берилган. Хусусан,

Сиёсий партияларни тузиш ва фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи номутаносиб ҳуқуқий қоидаларни бекор қилиш;
Номзодлар учун “яшаш цензи”ни бекор қилиш;
ННТларга сайловларни кузатиш ҳуқуқини бериш;
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш;
Партиялар ва номзодларни хусусий маблағлардан молиялаштиришга рухсат бериш ва бошқалар.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузинлар ўзбек биродарлари ва дўстларига атаб Севара Назархоннинг "Улуғимсан Ватаним" қўшиғини куйлашибди.
Жуда таъсирли чиқибди.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили М.Захарова Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирибди.

1. Суверен давлат ҳудудида тил масаласи тартибга солиниши унинг ички сиёсати масалаларига киради.
2. Рус тили бўйича Россия билан ҳамкорликда дастурларнинг амалга оширилиши бу юртимизда бошқа миллат вакилларига бўлган ҳурматимиз даражасини билдиради. Лекин Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ҳисобланади ва давлат органларида иш давлат тилида юритилиши қонуннинг талабидир.
3. Захарова қайси асосга кўра қонун лойиҳасининг тарафдорлари камчиликни ташкил қилиши ва расмий иш юритувида рус тили тўлиқ сақланиб қолган, деган хулосага келди?
4. Давлат идораларида ўзбек тилида иш юритиш Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларимиз динамикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Россия расмий вакили бу масаланинг Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига зид ёки зид эмаслиги бўйича фикр билдиришга ҳақлими?

@aburxanov
На брифинге официальный представитель МИД РФ Мария Захарова (14 мая 2020) прокомментировала процесс обсуждения в Узбекистане проекта закона о введении системы штрафов за несоблюдение требований законодательства о ведении делопроизводства в госструктурах на государственном языке.

В этой связи стоит обратить внимание на несколько аспектов:

Во-первых, регулирование отношений в использовании того или иного языка на территории суверенного государства — вопросы внутренней политики этого государства. Насколько правильно официальному представителю внешнеполитического ведомства Российской Федерации высказываться о целесообразности принятия решения о государственном языке в Узбекистане?

Во-вторых, работа над совместной программой обучения русскому языку в Узбекистане — показатель того, что в нашей стране обеспечивается уважительное отношение к языкам наций и народностей, проживающих на территории республики, создаются условия для развития этих языков. Однако государственным языком Республики Узбекистан является узбекский язык, а ведение делопроизводства в госорганах на государственном языке — требование закона.

В-третьих, чем подкреплено заявление М. Захаровой о том, что сторонники законопроекта в меньшинстве, а русский язык в официальном обиходе сохраняется в полном объеме?

В-четвертых, ведение делопроизводства на государственном языке в госорганах Узбекистана никак не может сказаться на динамике двусторонних отношений Узбекистана и Российской Федерации. Может ли официальное лицо МИД России говорить о том, что отвечает или не отвечает интересам граждан Узбекистана и нашей страны в целом?

@aburxanov
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди:

Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади, – деди Президент.

Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

@aburxanov
Бугун (16 май) соат 11.15 да бўлиб ўтадиган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Сардоба воқеалари бўйича расмий маълумотларнинг эълон қилиниши режалаштирилган.

Ушбу сессияда иштирок этадиган Қурилиш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура вакилларининг талофат сабаблари билан боғлиқ энг асосий саволларга жавоблари ва “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар айниқса қизиқ.

@aburxanov
Бугун Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўзининг мажлисида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ҳозиргача, парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида фақатгина Ҳукумат аъзолари, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш ҳуқуқига эга эдилар.

Ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, парламент аъзолари юқоридаги идоралар билан бир қаторда, хўжалик бошқаруви органлари (масалан, “Uzbekistan airways” А/Ж ёки Навоий кон-металлургия комбинати) раҳбарларининг ҳам ахборотларини эшитиш имкониятига эга бўладилар.

@aburxanov
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишидан:

Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, фотограф, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя.
Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилади.

@burxanov
Куни кеча Қонунчилик палатаси томонидан “Таълим тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Қонундаги энг муҳим ўзгаришларни санаб ўтмоқчиман:

Қонунга таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги принципи киритилмоқда;

11 йиллик таълимнинг ҳамда 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги ўрнатилмоқда;

Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг амалга оширилиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда;

Таълим олишнинг қуйидаги шакллари белгиланмоқда:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий, дуал);
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш;
инклюзив таълим;
экстернат
тартибида таълим олиш.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг синфларида таълим олувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланмоқда;

Бакалавриат йўналишида таълим олиш давомийлиги камида 3 йил, магистратурада эса камида 1 йил этиб белгиланмоқда;

Оилада таълим олган ва мустақил таълим олган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши мумкинлиги белгиланмоқда;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишига доир ваколатлари бекор қилинмоқда;

Таълим ташкилотларида сиёсий партияларнинг ташкилий тузилмаларини ташкил этиш тақиқланмоқда;

Чет давлатлари ва Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома асосида уларнинг битирувчиларига икки томонлама диплом (Double Diploma) берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, қонун билан таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар қўйилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

@aburxanov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

⚡️ Адлия вазирлигига:
- давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

- 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик
ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ўрганиш;

- электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

- аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

- нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш вазифалари юклатилди.

⚡️ Шунингдек, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади.

⚡️ Вазирлик таркибида:
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш ҳамда Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармалари ташкил этилади.

⚡️ Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

⚡️ Вазирлик ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади.

⚡️ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозими тугатилади;
Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозими тугатилади ва тегишинча адлия вазири ўринбосарлари лавозимлари киритилади.

@aburxanov
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда:

🔹Муддатли сайловларни ўтказиш санасини декабр ойидан март ойига кўчириш;

🔹суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга ҳам сайлаш ҳуқуқини бериш;

🔹Бўшаган депутатлик ўринларига сайлов
ўтказиш учун аниқ муддатларни белгилаш;

🔹Парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар учун
(камида 9 та депутатлик ўрни) сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини (парламент сайловида 40 мингта, президентлик сайловида сайловчиларнинг 1 % миқдорида) тўплаши шарт эмаслиги тўғрисидаги қоидани ўрнатиш;

🔹Сайлов бюллетенининг матнини соддалаштириш, хусусан бюллетень матнидан номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи ҳақидаги маълумотларни чиқариб ташлаш;

🔹Округ сайлов комиссияси томонидан округ бўйича сайлов натижалари тўғрисида баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун ОСК биносига камида 48 соат муддатга дарҳол осиб қўйиш лозимлиги тўғрисидаги тартибни белгилаш;

🔹Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят қилиш муддатини 10 кундан 3 кунга қадар қисқартириш;

🔹Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан кўп бўлмаган миқдорда хусусий маблағларни жалб қилишга рухсат бериш;

🔹Ташқи реклама воситаларида сиёсий партиялар ва номзодларга бепул жой ажратилиш амалиётидан воз кечиш;

🔹Сайлов куни ва овозларни санаб чиқиш жараёнида
сайлов участкалари ва округ сайлов комиссияларида бўлиши мумкин бўлган шахслар тоифасини белгилаш;

🔹Овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш тартибини, барча қадамларни баён этган ҳолда соддалаштириш.

Шунингдек, фармонда:

🔹Парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимга ўтиш масаласини ўрганиб чиқиш;

🔹Сайловчилардан ярмидан кўпининг овозини олган номзоднинг сайланган деб ҳисобланиши (мутлақ кўпчилик) тўғрисидаги қоида ўрнига, сайловчиларнинг энг кўп овозини олган номзоднинг сайланган деб топилиши (нисбий кўпчилик) ҳақидаги қоидани парламент ва маҳалллий кенгашларга сайловларда жорий этиш масаласини ўрганиш белгиланмоқда.

Муҳокамалар 4 июнгача давом этади.

@aburxanov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ эълон қилинди.

Унга кўра, 2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади.

Шундан келиб чиқиб, юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилди.

@aburxanov
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳа билан соҳага бир қатор муҳим янгиликларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, кодексга “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назорати” деган янги боб киритилмоқда. Унда жумладан, ер участкаларидан фойдаланишда, қурилишга рухсат беришда, аҳоли пунктлари, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда қабул қилишда, фуқаролар манфаатларига дахлдор бўлган масалаларни ҳал қилишда аҳолиси томонидан жамоатчилик муҳокамалари ва эшитувлари ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Албатта бу жуда ижобий ўзгариш.

Бундан ташқари, лойиҳада қайси ҳолларда фуқаролардан ер участкаларини олиб қўйиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Хусусан, Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерлар:

- ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги,
қўриқланадиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни яратиш ва фаолият кўрсатиши учун бериш;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларини
бажариш;

- фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва ишлаш;

- автомобиль ва темир йўллар, аэропорт, аэродром, аэронавигация объектлари ва авиатехник марказлар, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитен тоннеллари, энергетик тизим ва электр узатиш линиялари объектлари, алоқа линиялари, космик фаолият объектлари, свгистрал қувурўтказгичлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши;

- таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар ва меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шерикчилик доирасида қуриш;

- майдонлар, шунингдек, истироҳат боғлари, аллея, бульвар, дам олиш зоналари, кўллар, сув омборлари, ҳовузлар ва бошқа рекреация объектларини қуриш;

- аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан ва давлат ташкилотлари маблағларидан молиялаштириладиган объектлар қисмида бажариш учун олиб қўйилиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари мавжуд бўлмаган ҳолда аҳолининг турмуш ва маиший шароитларини яхшилаш, ижтимоий, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан олиниши мумкин.

Умид қиламанки, кодекс лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида депутатлар айнан мана шу нормаларга асосий эътиборларини қаратадилар.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси нафақат Ўзбекистон, балки дунё мамлакатларида Рамазон ҳайитини уйда ўқишга ундамоқда.

Хусусан, Саудия Арабистонида Ҳайит куни 24 соатлик комендантлик соати эълон қилинди.

Туркияда Рамазон байрамини қамраб олувчи 4 кунлик комендантлик соати жорий этилди.

Мисрда комендантлик соати саҳар соат 4:00дан кечқурун 17:00гача давом этиши маълум қилинди.

Марокашда ҳайит намозини уйда ўқиш тўғрисида фатво берилди.

Жазоирда Рамазон байрамининг дастлабки икки кунида 18 соатлик комендантлик соати жорий этилиши маълум қилинди.

Тожикистонда Уламолар кенгаши қарори билан ҳайит намозини жамоа бўлиб ўқиш тақиқланди.

Кавказ мусулмонлар бошқармаси Раиси баёнотига кўра, Озарбайжонда коронавирус сабаб ҳайит намозини ўқиш учун тўпланиш тақиқланди.

Шунингдек, Ливан, Иордания ва бошқа кўплаб мусулмон мамлакатларида байрам арафасида тўлиқ комендантлик соатлари эълон қилинди.

Барчага соғлик тилаган ҳолда, кейинги Ҳайит намозларини яна жамоа бўлиб ўқиш насиб этишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

@aburxanov
2025/07/03 06:52:57
Back to Top
HTML Embed Code: