This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз.
Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
@aburxanov

Шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турибмиз.
Бу ерда Сингапур Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси, Бош прокуратураси, PSB Академияси, Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби каби ташкилотларга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказдик.
Музокаралар давомида бир қатор масалаларни муҳокама қилдик ва келишувларга эришдик. Хусусан,
• Сингапурнинг коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни миллий амалиётга татбиқ этиш;
• Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистонда замонавий аксилкоррупция механизмларини ишлаб чиқишда Сингапур аксилкоррупция бюроси экспертларини жалб қилиш;
• Сингапур амалиёти асосида хусусий сектор вакиллари ҳамда давлат идоралари молия ва иқтисод соҳасидаги ходимлар учун реал кейслар асосида қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш усулларини муҳокама қилиш ва бу йуналишда стандартларни жорий этиш;
• Ўзбекистон давлат идоралари раҳбар кадрлари учун Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш;
• Давлат хизматчиларини Сингапур тажрибаси асосида қисқа муддатли курсларда малакасини ошириш;
• Ҳамкорликда коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳани ишга тушириш;
• Прокуратура идораларига ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, шунингдек, коррупцияга оид ишларнинг судда кўрилиши ва унда прокурор иштироки бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Сингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган мамлакатига айлангани ва коррупцияни бартараф қила олгани хусусида дастлабки хулосаларим:
1. Махсус ёндошув. Даставвал 1959 йилда давлат бошқарувига келган Ли Куан Ю бошчилигида (ўта махфий равишда) коррупцияга қарши Махсус дастур яратилди ва ҳаётга тадбиқ этилган. Унинг доирасида (салкам икки ярим йил давомида) мамлакатнинг йирик мансабдор шахсларига нисбатан маълумотлар йиғилган ва пухта текширилган. Ундан кейин, лавозими, даражаси, хизматлари ва мукофотлари, қариндошлик алоқаларига қарамай, коррупцияга аралашган барча мансабдорлар ишдан олинган.
2. Ҳар қандай давлат хизматчиси (унинг яқин қариндошларигача) ортидан аудио/видео кузатув ўрнатиш мумкин бўлган. Ва бу амалиёт бир-биридан мустақил бўлган идоралар томонидан амалга оширилган. Албатта, «Бу шахсий ҳаётга дахл қилиши мумкин, инсон ҳуқуқлари бузилади», деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Бунга жавобан сингапурликлар шундай жавоб беришади: «Агар шахсий ҳаётинг сир сақланишини хоҳласанг, давлат хизматига борма…».
3. Очиқлик. Давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлар жамоатчилик учун очиқ (разведка, контрразведка ва махсус хизматлар фаолияти бундан мустасно).
4. Энг аввало, тўқ бўлиш. Давлат хизматчиларининг ойлик маоши кескин кўтарилган.
5. Авторитар ваколатларга эга бўлган Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси ташкил этилган. Бюро суд қарорисиз мансаби ва даражасидан қатъий назар, коррупцияда гумон қилинаётган ҳар қандай шахсларни ушлаб туриш, тинтув қилиш, уларнинг банк ҳисоб рақамларини текшириш, хаттоки уларнинг яқин қариндошларини сўроққа чақириш ҳуқуқига эга бўлган. Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ барча жиноятлар тергови мазкур Бюро томонидан амалга оширилади.
6. Қонун олдида ҳамма тенг. Қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, давлат хизматчиси 1 доллар миқдорида пора олса ҳам, бирдек қатъий жазонинг муқаррарлиги таъминланган. Шу пайтга қадар Сингапурнинг бир неча ўнлаб вазирлари, давлат корпорациялари раҳбарлари коррупцияда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.

БМТнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус вакили, Қатар давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази васийлар кенгаши раиси Али бин Фетаис ал Маррий билан Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ўзаро тажриба алмашишга келишиб олдик.
Шунингдек, БМТ шафеълигида ўтказиладиган коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимини 2023 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласини муҳокама қилдик.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва сиёсий иродаси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганига 3 йил бўлди.
Агентлик жамоаси кичик (50 нафар) бўлсада, ходимларнинг ҳалол ва машаққатли меҳнати ва албатта ҳамкор идораларнинг қўллови ва кўмагида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг айримларини санаб ўтмоқчиман:
– ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан 15 таси қабул қилинди (давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, комплаенс тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш, давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш, очиқлик индексини жорий этиш, давлат хизматчилари томонидан совға олиш-бериш тартибини белгилаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида ва б.);
– бюджет маблағларининг сарфланиши ва давлат дастурлари бажарилишига оид ўрганишлар натижасида 750 млрд. сўмлик қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ҲМҚО томонидан 100 дан ортиқ жиноят ишлари қўзғатилди;
- қонунчиликка зид равишда ўтказилган 727 млрд. сўмлик харидлар бўйича буюртмачиларга ушбу харидларни бекор қилиш юзасидан 640 та тақдимнома киритилиб, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши олди олинди;
- коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун махсус платформа ва 1253 қисқа рақамли “Call-марказ” ишга туширилди.
Сўнгги уч йилда Ўзбекистон Transparency international ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш” индексида 27 поғонага, World Justice project ташкилотининг “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” индексида эса 29 поғонага кўтарилди.
Энг муҳими - Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш борасида қатъий сиёсий ирода мавжуд ва бу йўналишдаги ислоҳотлар давом эттирилади.

Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчага сиҳат-саломатлик, улкан ютуқлар, оилавий хотиржамлик ва эзгу ниятларининг ижобат бўлишини тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Forwarded from Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#korrupsiyaga_qarshi_kurash
▫️Nega korrupsiyaga qarshi barcha birday kurashishi kerak?
Tasavvur qiling, sizning ko‘zingizga korrupsiyaning ayanchli oqibatlari bugunoq ko‘rinsa, bu illatga nisbatan befarq bo‘la olasizmi?
▫️Ushbu rolik orqali bu savollarga o‘zingiz uchun javob topasiz.
Facebook|Telegram |YouTube|Instagram|Twitter|Veb-sayt

АҚШнинг US Nеws & World report нашри “87 та энг кам коррупциялашган давлат” глобал сўрови натижаларини эълон қилди.
Сўров жорий йилнинг 17 мартдан 12 июнгача ўтказилиб, унда 36 мамлакатдан 17195 киши иштирок этган.
Иштирокчилар мамлакатларни саргузаштлар, маданий таъсир, тадбиркорлик, қадриятлар, бизнес учун очиқлиги, куч тузилмалари, ҳаёт сифати, жамиятнинг умумий мақсади каби 73 та мезонлар бўйича баҳолаганлар.
Сўров натижаларига кўра, 1-ўринни Швейцария (Канада-2, Швеция-3), Ўзбекистон эса Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Беларус, Россия, ЖАР ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 68-ўринни эгаллади.

Ўтган йили АҚШга сафаримиз давомида Boston Globe нашри билан ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдик. Шундан бери ушбу нашр билан турли йўналишларда ўзаро тажриба алмашиб келинмоқда.
Шу кунларда эса нашрнинг муҳаррири Рашель Коэн хоним Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатимизда фаолият юритаётган фаол ННТлар, журналист ва блогерлар, давлат идораларининг ахборот хизмати вакиллари учун журналистик суриштирувлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ОАВлар билан ишлаш каби мавзуларда тренинг машғулотларини ўтказмоқда.
Бугунги бўлиб ўтган учрашувда Коэн хоним билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари – журналистик суриштирувлар ўтказиш бўйича ёш журналистлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, журналистларнинг коррупцияга оид суриштирувлари бўйича материалларини таҳлил қилиш ва уларни рағбатлантириш каби масалаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик.
Рашель Коэн Пулицер мукофоти соҳиби, журналистикада 50 йилдан ошиқ иш тажрибасига эга. Associated Press, Boston Herald каби дунёнинг йирик медиа нашрларида фаолият юритган.
Ҳукумат очиқлиги, коррупция, сиёсат ва бошқа муҳим йўналишларда журналистик суриштирувларни олиб борган. АҚШ Олий суди медиа қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Инсоният учун энг қадрли бўлган билим ва зиё тарқатишдек шарафли меҳнатингиз олдида таъзимдамиз.
Доимо соғ-омон бўлинглар!