Telegram Web Link
Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган сессияда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Кранс-Монтана Форуми асосчиси ва раиси Жан Пол Оливье, Люксембург шаҳзодаси Жан Люксембург, Маврикий Республикаси собиқ Президенти Амина Гуриб-Факим, Франция Сенати аъзоси Кристоф-Андре Фрасса каби нуфузли экспертлар билан коррупцияга қарши самарали сиёсат ва яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш орқали инвестиция муҳитини яхшилаш мавзусида муҳокамалар ўтказдик.

Коррупцияга қарши самарали кураш комплекс ёндашувни талаб этиши, бунда давлат идоралари фаолияти шаффофлигини ошириш муҳимлиги, аксилкоррупция сиёсати эса тўғридан-тўғри инвестицион муҳитга таъсир қилиши таъкидланди.

Бу борада глобал ва маҳаллий даражадаги муаммоларнинг мавжудлиги ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан фикр алмашдик.

@aburxanov
Таълим тизимида ҳалоллик, аксилкоррупция маданиятини шакллантириш - коррупцияга қарши кураш сиёсатининг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

ТДЮУ томонидан мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 коррупцияга қарши халқаро стандартларнинг жорий этилгани ва мувофиқлик сертификати қўлга киритилгани мазкур олий таълим даргоҳи халқаро стандартлар асосида коррупциянинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва тегишли чоралар кўришга хайриҳоҳлигини ифода этади.

Ўйлайманки, бошқа олий таълим муассасаларида ҳам бундай чоралар амалга оширилади ва "олий таълимда коррупция йўқолмайди", деган стереотипларнинг буткул йўқ бўлишига эришилади.

@aburxanov
Грузия давлатининг коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган бир қатор идоралари, хусусан, Грузия Коррупцияга қарши курашиш бюроси, Рақамли бошқарув агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат харидлари агентлиги раҳбарлари билан учрашувлар ўтказдик.

Мулоқотлар давомида коррупцияга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилиб, давлат хизматида ҳалолликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, давлат харидлари жараёнларига сунъий интеллект имкониятларини кенг жорий этиш, коррупциявий хавфларни тезкор аниқлаш аниқлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек коррупцияга қарши курашишнинг замонавий превентив механизмларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик.

@aburxanov
⚡️Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан:

“Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” ишга туширилмоқда;

2025 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматчилари мазкур Академия орқали коррупцияга қарши бўйича билим ва малакасини ошириб бориши мажбурий этиб белгиланди;

Давлат хизматчиларининг малакаси ҳар уч йилда камида бир марта ошириб борилади;

Академияда ҳар қандай фуқаро ихтиёрий равишда базавий курсларда таълим олиш имконияти яратилади. Жумладан, боғча ёшидаги болалардан тортиб, мактаб ўқувчиси, талаба-ёшлар, тадбиркорлар, нодавлат ташкилотлари вакиллари учун уларнинг ёши ва ривожланиш даражаси, соҳасидан келиб чиқиб турли форматдаги ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;

Базавий курслар барча учун бепул, махсус курслар (давлат хизматчилари, коррупция даражаси юқори бўлган соҳалар ва бошқа профессионал соҳа вакиллари учун) тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;

Соҳага доир миллий, хорижий тажриба, халқаро асослар, услубий-амалий ишланмалар ва илмий тадқиқот ишларининг электрон маълумотлар базаси юритиб борилади;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида тавсиявий йиллик илмий-тадқиқот мавзулари шакллантирилади;

Барча олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижаларини ҳар йили Агентликка тақдим этади.

@aburxanov
Ҳурматли журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Сизнинг касб байрамингиз муносабати билан машаққатли меҳнатингиз, ҳақиқатни одамларга етказиш йўлидаги ҳаракатларингиз, ҳалоллик ва адолат учун тинимсиз курашаётганингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Бугунги ахборот оқими асрида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сизнинг касбингиз нафақат истеъдод ва маҳоратни, балки жасорат, принциплар ва баъзан оқимга қарши туришга тайёрликни талаб қилади.

Биз сизнинг маърифатли ва масъулиятли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлаймиз.
Сизнинг лавҳа ва материалларингиз кўпинча ўзгаришлар учун туртки бўлиб, улар бизга муаммоларни кўришга, коррупция хавфларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга ёрдам беради.

Сизнинг қаламингиз ва сўзингиз бундан буён ҳам инсонларни адолат ва ҳалоллик йўлида курашишга илҳомлантирсин.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови эълон қилинди.

Ушбу стипендия иқтидорли ёшлар учун давлатимиз томонидан берилган катта имкониятдир.

Танловдан муваффақиятли ўтганларга хорижий олий ўқув юртларида таълим олишлари учун виза олиш, транспорт (бориш-келиш), хорижий мамлакатда яшаш, овқатланиш, транспорт, зарур ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш, мақолалар ва илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш, тиббий суғурта каби харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

Танлов комиссияси аъзоси сифатида танлов жараёнларининг тенг имкониятлар асосида, шаффоф ва адолатли ўтиши учун барча чораларни кўрамиз.

@aburxanov
Forwarded from Antikor matbuot kotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ислоҳотчи раҳбар, Янги Ўзбекистон асосчиси, халқаро майдонда улкан нуфузга эга атоқли давлат арбоби". Президент Шавкат Мирзиёев - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий унвони соҳиби.

@SherzodSaparov
Юртдошларимизнинг жаҳон шоҳсупаларига чиқиши, ватанимиз байроғининг баланд кўтарилиши ва мадҳиямизнинг жаранглаши бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Албатта бунинг негизида энг аввало, Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси, спортчиларимизнинг матонати ва халқимиз жипслиги ётибди.

Коррупция ва адолатсизликка нисбатан муросасизлик муҳитининг шаклланаётгани, соҳаларга ажратилаётган маблағларнинг тўғри ва мақсадли йўналтирилаётгани мана шундай ютуқларнинг бардавом бўлишига хизмат қилади.

Юртимиз янада юксалаверсин!

@aburxanov
2025/07/01 21:19:32
Back to Top
HTML Embed Code: