ЕРОСТИ СУВИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИШ МАЖБУРИЙ БЎЛДИ!
Еростидан сув олувчи иншоотларни сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори билан ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматлари маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қайд этилишича, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади ҳамда сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.
Еростидан чиқариб олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш ускуналарининг ўрнатилишига йўл қўйилади.
Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олинади ва муҳрланади. Ушбу давлат хизмати учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, дейилади хабарда.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger

😱15🔥5❤4🍌3
СЕНТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР
Айни кунларда боғ ва токзорларда мавсумий парвариш ишлари асосан тугалланган бўлиб, эндиликда қишга сақланадиган мева ва узум ҳосилини теришга эътибор берилади.
Тупроқ қатлами қалин бўз ва бўз-ўтлоқи ерлардаги боғларни 15 сентябрдан сўнг суғориш ишлари тўхтатилади. Тупроқ қатлами юпқа (таги шағалли ерларда) майдонларни сентябрнинг охиригача суғориш мумкин. Шунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади, совуқдан азият чекмайди.
Дарахтларнинг танаси (ердан она шохларгача) яхшилаб оқланади. Бунда бир қисм оҳакка бир қисм тупроқ ва ҳар 10 л эритмага молнинг 2–3 кг янги шатмоғи қўшилса яхши самара беради. Бу, биринчидан, ниқоб вазифасини бажариб, совуққа чидамлилигини оширса, иккинчидан, танадаги ёриқларга эритма кириб, зараркунандаларнинг қишлашини бартараф этиб, касалликлар захирасига қирон келтиради.
Зараркунанда ва касаллик тарқалган боғларда, кеч кузда пуркаш ишларини бажариш учун кимёвий восита ва пуркагичларни тайёрлаб қўйиш зарур. Меванинг кечпишар навлари ҳосили сентябрь ойида пишиб етилади. Ҳосил теримига 10–15 кун қолганда, ҳар 100 м масофада юк ташиш учун йўллар тайёрланади. Кечпишар олма ва нок меваларининг пишиб етилишига қараб теришга киришилади. Энг аввал ерга тўкилган мева териб олинади.
Тўпланган мева-узумлар сараланади, катта-кичикликка ажратилиб товар ҳолатига қараб, яшчикларга тахланади, сўнгра сақлаш ва қайта ишлаш ёки сотувга юборилади. Мўл ва сифатли ҳосил олиш учун қулупнай кўчатлари тупроққа яхши ўрнашишини таъминлаш учун (иложи борича кўпроқ шохлатиш) парваришини кучайтириш зарур.
Ток икки муддатда: кўмиладиган токлар кузда йиғим-теримдан сўнг, кўмилмайдигани асосан баҳорда кесилади. Узумдан мўл ҳосил олиш учун ҳар йили кесилиб, маълум шаклга келтирилади. Ток новдаларининг сони ва тупда жойланиши, токнинг ўсиш кучига қараб кесилади. Шунда ҳосилга кириши тезлашади, ҳосил бериш даври узаяди, токзорни ишлаш ва механизациядан фойдаланиш, касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари осонлашади.
Ҳосил олиш учун доимо яхши пишган, бақувват, соғлом ва бағазларда яхши ётадиган, бўғим орасида меъёридаги новдалар қолдирилади. Вертикал симбағазда ўстирилувчи ҳосилдор токни умумқабул қилинган технология бўйича кесиш зарур. Кесиш вақтида тупларда меъёридан 20–25 фоиз қўшимча кўзлар қолдирилади.
Кучли ўсадиган Пушти тоифи, Нимранг, Хусайни, Қоракишмиш каби навларда кўзлар кўпроқ қолдирилиб, узунроқ кесилади. Бир тупда 200–300 тагача кўз қолдирилади.
Пишган новдалар шундай кесиладики, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, заифроқ новдаларда 2–3 та кўзча қолдириб кесилади. Келажакда 4–6 та занг бўлиши учун новдалар қолдирилади, 9–10 ёшли занг новдалар янгиланади. Ҳар битта зангда 2–3 (юкламага қараб) новда ва зангни қуйи қисмида ўринбосар новда (2–3 кўз) қолдириб кесилади. Занглар иккала томонга тенг тақсимланади.
Мева-узум маҳсулотлари ертўла, омбор, оддий ўра ёки омборхоналарда сақланади. Етилган мевалар об-ҳаво қуруқ вақтда, банди билан бирга авайлаб узилади. Етилиш даражаси бўйича нав¬ларга ажратилади ва ўлчамлари бўйича саралаб, яшчикларга жойланади, 7–8 яшикни устма-уст омборнинг шипигача 50–60 см масофа қолдириб тахланади. Яшикларни қаторлари ўртасида ҳаво юриши учун 10 см тирқиш ва 60–80 см. ли йўл қолдирилади.
Олмани омборларда идишсиз сақлаш учун девор бўйлаб турли кенгликда, баландлиги 10–15 см. ли ёндорли сўкчаклар ўрнатилади. Мева-узумларни сақлаш вақтида текшириб туриш учун улар сўкчакларга пирамида шаклида ўйиб ёки юпқа қават қилиб ёйиб қўйилади. Олма ва нокни 5–6 ойгача сақлашнинг энг яхши шарт-шароити ҳаво ҳарорати 0–1 °С ва нисбий намликни 85–95% бўлганидир. Албатта оддий ертўлаларда бундай шароитга эришиш қийин.
Бунинг учун ҳавони шамоллатиб, сув сепиб, олтингугурт билан дудлаш ва маълум оралиқда мева-узум сифатини текшириб бориш керак. Узум бошларини сояга ёйиб, 1–2 кун шамоллатиб сўлитилади. Сўнгра бошларини иккитадан бойлаб, осиб сақласа ҳам бўлади. Новдалари билан кесилган узум бошлари сувли идишга новдасини-ботириб сақлаш ҳам яхши натижа беради.

👍10❤4🤝4💯3
САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА: ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР...
Саримсоқни помидор, бақлажон, бодринг каби сабзавотлардан кейин экиш тавсия қилинади, чунки улар экилиб, йиғиштирилган тупроқда саримсоқ ривожланиши учун фойдали микроэлементлар етарли бўлади.
Ҳеч қачон уни пиёз, картошка, сабзи сингари илдизмева гуруҳига кирувчи сабзавотлардан бўшаган ерларга экманг. Сабаби, у тупроқлар таркибида саримсоқ учун энг керакли бўлган Калий умуман бўлмайди.
Иккинчи сабаби, илдизмевалар ҳар хил зараркунанда ҳашоратларни ўзига чақирувчилар ҳисобланади.
Кузги навлар серҳосил ҳисобланади. Саримсоқ кузда, сентябрь-октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгура олмайди. Шу сабабдан қишки совуқлардан ва касалликлардан шикастланиб, ҳосили камаяди.
Саримсоқпиёз асосан палласидан экилади. Экишдан 3-4 кун олдин паллаларга ажратилади, сараланади, касалланган, эзилган ҳамда майдалари ажратиб ташланади. Саримсоқни ўртача ва ўртачадан каттароқ, яъни оғирлиги 2-6 граммдан кам бўлмаган паллалари экилади. Шуни айтиш керакки, қанча йирик паллалар экилса, ҳосил шунча юқори бўлиши тажрибаларда исботланган.
Саримсоқни экиш учун сараланган, касалланмаган, эзилмаган 2-6 граммли паллалари икки-уч қаторли лентасимон усулда экилади. Ленталараро масофа (эгат кенглиги) 70 см бўлиб, лентадаги қўш қатор оралиғи 20 см, уч қаторли экишда оралари 15 см, қаторчаларда пиёз паллачалари ораси 7-8 см ли ҳолда экилади.
Шундай қилиб, саримсоқнинг экиш схемаси: 5-6 см х 7-8 см кўринишда, гектарига 450-600 минг дона ва ўсимлик жойлашади. Экиш чуқурлиги 5-8 см ни ташкил қилади. Экиш меъёри, яъни бир гектар майдонга саримсоқ паллаларидан 1000-1200 кг сарфланади.

👍14❤8🔥4🤝3👏1
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍11🤝4👏3❤2
КУЗ ФАСЛИ - ЁНҒОҚ КЎЧАТИ ЭКИШ УЧУН ҚУЛАЙ МАВСУМ!
Ёнғоқ боғлари яратишдан олдин имкон бўлса, ерни 50-60 см чуқурликда плугланиб, текисланиб, ишлов берилади. Сўнгра кўчат оралари қандай бўлиши режаланиб, кўчатлар экилади.
Бунда кўчат учун 50-60 см бўлган чуқурчалар қазилади. Кўчат ораларидаги масофа 10×10,10×8,8×8 каби бўлиши мумкин. Баъзи пайвандланган ва секин ўсувчи навларни эса 6×8 схемада ҳам екиш мумкин.
Кузда кўчатлар экилгандан сўнг, ёш кўчатлар илдизини қишки совуқлардан ҳимоя қилиш учун ниҳол атрофига чириган гўнг солиб, мулчалаб қўйилади.
Дастлабки йилларда асосан илдизи жадал ривожланиб, 4-5 м га етади. Ён илдизлари эса попук илдизлардан иборат. Шунинг учун ёнғоқ кўчатини 2-3 жойга кўчириш яхши эмас.
Ёнғоқ ўсиши учун ўта кўп эътибор талаб этмайди. Шунинг учун уни тошлоқ ерларда ҳам ўстириш мумкин. Ёнғоқ дарахтининг эртапишар навлари 2-3 йилда, баъзилари эса кечроқ 8-10 йилда ҳосилга киради. Пайвандланган навлари эса олдинроқ 4-5 йилда ҳосил бера бошлайди.

👍10🔥4❤3🤝3
Forwarded from IKAR Uzbekistan
🇬🇧IKAR брендининг суюқ ўғитлари - илмга асосланган Европа қишлоқ хўжалигининг чинакам фахри!
Ҳозирда қуйидаги маҳсулотлар Тошкентдаги омборларимизда мавжуд:
IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200
DRAGON (касалликларга қарши 3 компонентли фунгицид)
БИЗ ДУНЁГА МАШҲУР ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РАСМИЙ ВАКИЛИ ҲАМ ҲИСОБЛАНАМИЗ!
Айнан ушбу компаниянинг АМИНОЗОЛ антистрессант биостимулятори сотувда мавжуд. Қадоғи 1 л ва 5 л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
Компания сотув бўлими: +998997132363
Агроном: +998970099691
Телеграмда ёзиш учун: @ikar_savdo
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
Расмий канал:
IKAR Uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤3💯3🤝3
Ўзбекистон ғалла ҳосилдорлиги бўйича мамлакатлар рейтингида 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Гектарига ғалла етиштирилиши бўйича тузилган умумжаҳон рейтингида биринчи ўринни 100,8 ц/га кўрсаткич билан Ирландия, иккинчи ўринни Янги Зеландия (97,1 ц/га) ва учинчи ўринни Буюк Британия (78,1 ц/га) эгаллаган.
Ўзбекистон 48,2 ц/га натижа билан саккизинчи ўринни эгаллаб, етакчи ўнталикдан жой олган.
Топ-10га кирувчи мамлакатлар:
Ирландия – 100,8 ц/га;
Янги Зеландия – 97,1 ц/га;
Буюк Британия – 78,1 ц/га;
Германия – 73,0 ц/га;
Франция – 69,3 ц/га;
Миср – 64,5 ц/га;
Хитой – 58,1 ц/га;
Ўзбекистон – 48,2 ц/га;
Украина – 45,3 ц/га;
Жанубий Африка – 43,1 ц/га.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥3😱3❤2🍌1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33❤7💯3🤝3
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОЛИМЛАР ИССИҚХОНА УЧУН ЯНГИ ҚОВУН НАВЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ УСТИДА ИШЛАМОҚДА.
Ўзбекистонда полизчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида олимлар иссиқхона шароитига мос, юқори ҳосилдор ва касалликка чидамли қовун навларини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Янги турдаги маҳсулотлар ички бозорда рақобатбардош ва экспортбоп ҳисобланади.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари қовун етиштириш соҳасида кенг қамровли селекция ишларини амалга оширмоқда.
Тадқиқотлар замонавий ёндашувлар, инновацион технологиялар ва чуқур таҳлилларга асосланган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Изланишлар доирасида 30 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро генетик коллекциялар, шунингдек, 10 га яқин селекцион линия ва дурагайлар ўрганилмоқда. Олимлар улардан иқлимга мослиги, ҳосилдорлиги ва бозорбоплик даражаси юқори бўлган намуна асосида янги навлар устида ишламоқда.
Иссиқхонада қовун етиштириш нафақат ердан самарали фойдаланиш, балки ҳосилдорликни икки баравар ошириш имконини ҳам беради. Бир гектар майдонга 10–12 минг кўчат жойлаштириш мумкин бўлиб, бу ҳар гектардан 60 тоннагача сифатли ҳосил олиш имконини беради.
Агар суғориш, ўғитлаш ва касалликларга қарши чоралар ўз вақтида амалга оширилса, ҳосил сифати янада ошади. Бу жараён орқали аҳолини мавсумдан ташқари вақтларда ҳам фойдали полиз маҳсулотлари билан таъминлаш мақсад қилинган.
Эрта пишадиган ва иссиқхонада етиштирилган қовунлар ички бозорда рақобатбардош ҳисобланиб, экспорт учун ҳам катта салоҳиятга эга. Бу эса қовунчиликни юқори даромадли ва барқарор тармоққа айлантириши мумкин, дейилади хабарда.

👍15🔥4❤1😎1
ОЧИҚ ДАЛАДА ПИЁЗНИНГ ҲАРОРАТ ВА ЁРУҒЛИККА МУНОСАБАТИ
Пиёз совуққа чидамли ўсимлик. Унинг уруғи +3..+5°С ҳароратда нишлай бошлайди, пиёзбоши эса ўсади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай ҳарорат +18..+28°С ҳисобланади. Униб чиққан ўсимликлари -2..-3°С гача совуққа чидайди, пишган пиёзбошлари эса -10..-12°С гача қисқа муддатли совуққа ҳам чидайди. Музлаган ва аста-секин муздан тушган пиёзлар ҳаётчанлигини йўқотмайди.
Пиёзнинг барги -6..-7°С гача совуққа чидайди. Пиёзнинг уруғи қаттиқ пўст билан ўралган ва таркибида эфир мойи бор.
Шунинг учун у секин бўртади ва унади. Уруғлик пиёзбош ўтказилгандан то уруғ пишгунча 110-130 кун ўтади.
Пиёзбошнинг шаклланиши учун энг қулай ҳарорат +20..+30°С. Ҳарорат бундан паст бўлса, пиёзбош суст ўсади, ҳарорат юқори бўлса, таркибидаги пластик моддаларнинг нафас олишга сарфланиши туфайли пиёзбош майда бўлиб қолади.
Шимолий нав пиёзларининг ўсиши учун 15-18 соатлик узун кун энг қулай ҳисобланади. Узун кун шароитида пиёзбош тез шаклланади, барвақт етилади ва анча йирик бўлади.
Қисқа кунда эса, пиёзбошларнинг шаклланиши ва етилиши кечикади. Жанубий пиёз навлари учун аксинча, қисқа кун керак. Бу пиёзлар шимолда экилса, узун кун шароитида пишмай қолади.
Ёруғликка муносабати. Ўсимлик ҳаётининг турли даврларида ёруғлик интенсивлигига талаби бир хилда бўлмайди. Улар ўсиш даврининг бошларида, барглари ўсиб чиққанда унчалик катта бўлмайди, лекин пиёзбошлар шаклланаётган вақтда бирдан катталашади. Шунинг учун барра пиёз ўстираётганда ўсимликни бир оз соялатиш жуда муҳим.
Ўсимлик йирик бошпиёз учун ўстирилганда соялатиш пиёзбошлар шаклланишини кечиктиради ва ҳосилни камайтиради.

👍12🔥3❤1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Инстаграмда обуна бўлиб қўйинг:
https://www.instagram.com/zahid_abdusalamov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11💯3🤝3
ШАРҚ ХУРМОСИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
/Долзарб мавзу/
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида хурмо, асосан, октябрь ойида пиша бошлайди. Истеъмол учун эса навига қараб узилгандан сўнг сақлаш давомида етилади. Йиғим-терим асосан октябрь ойининг иккинчи ярмида – ноябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.
Мева териш муддатини мева асосий навининг ранг олишига қараб, меваси этининг ўзгаришига қараб белгиланади. Мева қаттиқ даврида узилади, мевасини кўринишига ва нав хусусиятига қараб меванинг олдинма-кетин териш навбати белгиланади.
Мевалар токқайчи ёрдамида узилади, қўлда юлиб олинса меванинг пастки қисми шикастланади ва бу ҳол чиришга олиб келади. Мевани узганда косачани сақлаб қолиш лозим, мева банди эса иложи борича калтароқ бўлса, меваларнинг шикастланиши камроқ бўлади.
Кесиб олинган меваларни авайлаб қутиларга (яшик) жойланади ва даладан оҳиста олиб чиқилади. Ортиш ва туширишда кескин ва қўпол ҳаракатлар қилинмаслиги лозим, чунки хурмо меваси эзилади ва сақлаш даври пасаяди. Шу билан бир қаторда қутиларга хурмони катта қатламда қўймаслик лозим, кўпи билан икки-уч қатордан ошмаслиги керак.
Саралаш, сақлаш, реализация қилиш учун навма-нав меваларни узиш лозим. Саралашда мевалар алоҳида гуруҳларга бўлинади, бунда меванинг ҳажми, ранги, софлилигига аҳамият берилади.
1. Қишга сақлашга мўлжалланган йирик, бутун мевалар – биринчи гуруҳ.
2. Ҳажми кичикроқ мевалар – иккинчи гуруҳ.
3. Юқоридаги икки гуруҳдан қолгани – учинчи гуруҳ.
Ташиш ва совуқхоналарда сақлашга мўлжалланган хурмони унча катта бўлмаган яшикларга жойлаштирилади, меваларни жойлаштирганда ҳар бир мева қоғоз билан ўралади, ҳар бир қатор орасига қиринди (стружка) қўйилади ва яшикларга яхшилаб, ораларида бўш жой қолдирмасдан тахланади.
Биринчи қатордаги мева банди пастга қаратиб тахланади, иккинчи қаторники тепага қаратиб жойлаштирилади. Агар учинчи қаторни тахлашга эҳтиёж бўлса, учинчи қатор мева банди пастга – иккинчи қатор бандига қарама-қарши қаратиб тахланади. Яшикларда бўш жой қолдирмаслик керак.
Хурмо меваларини қуруқ, яхши шабадаланадиган қоронғи хоналарда, токчаларда (стелаж) сақланади. Бу ерда хурмо авайлаб икки қатор қилиб терилади, икки қатордан ошса, паст қатордаги хурмо эзилади, бу етилиш жараёнида меваларнинг бузилиши ва чиришига олиб келади. Музлаган хурмо мевалари сувда эритилса ўзининг аввалги ҳолатига қайтади ва истеъмолга тўлиқ яроқли бўлади.

👍10🤝5❤4🔥3
КАШНИЧ, САБЗИ ВА ҚАНД МИҚДОРИНИ ОШИРУВЧИ КУТИЛМАГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА...
Бир стакан газли ширин ичимлик ёки бир бўлак торт қондаги глюкоза даражасини кескин кўтаришини ҳамма билади. Аммо бир нечта истисно сабзавотлар борки, улар барча фойдали томонларига қарамай, қанд миқдорини ошириб юборади.
Диетолог мутахассислар яна қандай биз билмаган фойдали маҳсулотлар диабетга олиб келишини тушунтириб берди. Қондаги шакар миқдорини оширувчи, аммо иккинчи томондан фойдали маҳсулотлар
Биз кашнич кўкати ёки сабзи жуда фойдали маҳсулот эканлигини биламиз, аммо уларнинг ўзини, яъни бошқа маҳсулотлар билан қўшмаган ҳолда истеъмол қилинса, сабзавотлар қондаги глюкоза ҳамда гликемик индекс даражасини сезиларли даражада оширади. Демак, биокимёвий нуқтаи назардан, сабзининг ўзини ейиш бир бўлак ширинлик истеъмол қилиш билан деярли бир хил.
Юқори гликемик индексга эга бўлган шахслар учун полиз экинларидан тарвуз, қовун, мевалардан эса ананас газак сифатида мос келмайди. Бундан ташқари, кўплаб қуритилган мевалар (масалан, майиз) таркибида шакар кўп. Турли сироплар, қадоқдаги мевали шарбатлар, консерваланган мевалар ҳақиқий шакар манбайидир. Масалан, бир стакан узум шарбати ва 4 дона ширин кулчадаги шакар миқдори бир хил бўлади.
Шакар доим тиббиётда кескин камайтирилиши керак бўлган маҳсулот сифатида тилга олинади. Аммо ундан ҳам зиёни кўп бўлган ширинлик — бу шакар ўрнини босувчи синтетик моддалардир. Улар таъм рецепторларнинг сезгирлигини пасайтиради, чунки тана глюкоза қабул қилмайди. Натижада истеъмолчи организми ширин таъмни ҳис қилиш учун янада кўпроқ ширинликларни талаб қилади.
Соғлом турмуш ва овқатланиш тартибига амал қиладиган ва сурункали касалликларга чалинмаган инсонлар ўзининг гликемик индексини ҳисоблаб юришига ҳожат йўқ. Ортиқча шакар нафақат диабетга, балки инсулинга резистентликка ҳам олиб келади
Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолисининг 20 фоизи инсулинга резистентликнинг у ёки бу туридан азият чекмоқда. Аслида бу ҳолат жуда хавфли эмас, аммо даволанмаса, иккинчи тоифадаги қанд касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бунда ҳужайраларнинг инсулин гормонига сезгирлиги пасаяди, бу эса ўз навбатида глюкозани ҳужайраларга ўтказа олмайди ва у қонда тўпланиб қолади. Дастлабки босқичларда буни сезиш мураккаб бўлиб, касаллик узоқ вақт давомида ҳеч қандай белгиларни намоён қилмайди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб 529 миллион киши қанд касаллигидан азият чеккан. Олимлар башорат қилишича, 2050 йилга келиб уларнинг сони қарийб 1,5 миллиард кишига етади.
Парҳез ва таомланиш тартибидан қатъий назар вазннинг ортиб бориши асосий белгилардандир. Бунда ошқозон ости бези рецепторлари инсулинни қабул қилмай қўяди ва оқибатда танадаги глюкоза тақсимоти механизми бузилади. Бундан ташқари, бўйин, кўкрак соҳаларида турли тошмалар — папилломалар ёки полиплар пайдо бўлиши ва бу жойларнинг қорайиши ҳам инсулинга резистентликнинг белгиси бўлиши мумкин.
Юқоридагилар энг кенг тарқалган ва доимий белгилар бўлиб, уларнинг пайдо бўлиш сабабини мутахассис томонидан аниқлаш муҳим.

👍10😱4🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹"Food Sity", Тошкент шаҳри.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥4🤝4❤1👏1
Forwarded from IKAR Uzbekistan
🇬🇧IKAR брендининг суюқ ўғитлари - илмга асосланган Европа қишлоқ хўжалигининг чинакам фахри!
Ҳозирда қуйидаги маҳсулотлар Тошкентдаги омборларимизда мавжуд:
IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200
DRAGON (касалликларга қарши 3 компонентли фунгицид)
БИЗ ДУНЁГА МАШҲУР ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РАСМИЙ ВАКИЛИ ҲАМ ҲИСОБЛАНАМИЗ!
Айнан ушбу компаниянинг АМИНОЗОЛ антистрессант биостимулятори сотувда мавжуд. Қадоғи 1 л ва 5 л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
Компания сотув бўлими: +998997132363
Агроном: +998970099691
Телеграмда ёзиш учун: @ikar_savdo
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
Расмий канал:
IKAR Uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤3💯3🤝2👏1
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА ОИД ҲУҚУҚЛАР БЎЙИЧА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ!
Ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги ерларига оид турли талқинларга Кадастр агентлиги расмий муносабат берди.
2021 йилги ўзгаришларга мувофиқ ер участкалари 3 турда берилади:
мулк ҳуқуқи – аукцион орқали (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун);
доимий фойдаланиш ҳуқуқи – давлат органлари, муассасалар, жамоат эҳтиёжлари ва кўп квартирали уйлар учун;
ижара ҳуқуқи – электрон аукцион орқали.
Қишлоқ хўжалиги ерлари фақат ижара ҳуқуқи асосида берилади. Илгари доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратилган ерлар ҳам мавжуд.
Янги ўзгаришлар ерни туман ҳокимлигига ўтказиш ҳақида эмас, балки 2021 йилгача бошқа ҳуқуқларда берилган ерларга нисбатан қўлланилади. Шу билан бирга, ижара ҳуқуқини бошқа шахсларга сотиш ёки қайта ижарага бериш имконияти яратилади.
Шу орқали ерга бўлган ҳуқуқлар аниқланади ва ижарачилар учун янги имкониятлар очилади, дейилади хабарда.

👍15❤8🔥4🤝4
ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР БУЮК БРИТАНИЯДА МАВСУМИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА.
Буюк Британия компанияси мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун номзодлар танловини очди. Соатига 12,21 фунт (бугунги кунда 16,55 доллар) маош таклиф қилинмоқда, иш эса ҳафтасига камида 32 соат бўлади. Номзодлар 18 ёшдан катта бўлиши, рус тилини яхши билиши керак. Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.
Буюк Британиянинг HOPS Labour Solutions рекрутинг компанияси 2026 йил мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун номзодлар танловини очди. Бу ҳақда Миграция агентлигининг «Хорижда иш» Telegram канали хабар бермоқда.
Соатига 12,21 фунт (бугунги кунда 16,55 доллар) маош таклиф қилинмоқда, иш эса ҳафтасига камида 32 соат бўлади.
Талабгорлар виза учун 319 фунт тўлаши керак бўлади. Шунингдек, валюта курси ва харид вақтига қараб белгиланадиган авиачипта нархини тўлаш талаб этилади. Номзодлар 18 ёшдан катта бўлиши, рус тилини яхши билиши, жисмоний ва руҳий ҳолати яхши бўлиши керак. Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.
Танлов 3 босқичда ўтказилади.
1-босқич: Онлайн рўйхатдан ўтиш
Онлайн-рўйхатдан ўтиш 2025 йил 15 сентябрь соат 13:30 да бошланиб, 21 сентябрь соат 22:00 да якунланади (Тошкент вақти билан). Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси компания сайтида ва агентлик каналида эълон қилинади.
Рўйхатдан муваффақиятли ўтиш учун номзоднинг амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва Gmail электрон почта манзили талаб қилинади. Шунингдек, паспортдаги исм ва фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим. Таъкидланишича, онлайн рўйхатдан ўтиш кейинги босқичларда иштирок этишни кафолатламайди — бу фақат номзоднинг қизиқишини тасдиқлайди.
2-босқич: Онлайн-тест
Тахминан 5000 номзод онлайн-тестга таклиф қилинади. Тест 2025 йил 1−2 октябрь кунлари ўтказилади. Инструкциялар рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтага юборилади. Тестга таклифнома олмаган аризачилар биринчи босқичдан ўтолмаган ҳисобланади.
Расмий сайт: https://www.hopslaboursolutions.com/recruitment-instructions

👍11❤5🔥3🤝3
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤4👏3🤝3
САБЗИ ВА УНИНГ ШАРБАТИ ҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ СЕКИНЛАШТИРАДИ.
Сабзи инсон организми учун зарур бўлган А ва С витаминларига бой. «Ортодокс» тиббий портали ундан тайёрланадиган шарбатнинг фойдали хусусиятларига диққатни қаратди.
Биринчидан, сабзи шарбатида жуда кўп аксилоксидантлар мавжуд. Улар туфайли организмда қариш жараёнини секинлаштирувчи эркин радикаллар билан кураш ҳақида гапириш мумкин.
Иккинчидан, сабзи шарбати организмдаги саратон ҳужайралари ва хавфли ўсимталар ривожининг олдини олади. Ушбу фойдали сабзавотда онкология ривожи хавфини 40 фоизга камайтирувчи катта миқдордаги бета-каротин мавжуд.
Учинчидан, сабзи шарбати кўриш қобилиятини яхшилайди. Бу сабзавотда А витамини жуда кўп, у кўриш қобилияти ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.

👍10💯4🔥3❤1

👍10💯4🤝2👏1