Telegram Web Link
ШАРҚ ХУРМОСИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

/Долзарб мавзу/

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида хурмо, асосан, октябрь ойида пиша бошлайди. Истеъмол учун эса навига қараб узилгандан сўнг сақлаш давомида етилади. Йиғим-терим асосан октябрь ойининг иккинчи ярмида – ноябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.

Мева териш муддатини мева асосий навининг ранг олишига қараб, меваси этининг ўзгаришига қараб белгиланади. Мева қаттиқ даврида узилади, мевасини кўринишига ва нав хусусиятига қараб меванинг олдинма-кетин териш навбати белгиланади.

Мевалар токқайчи ёрдамида узилади, қўлда юлиб олинса меванинг пастки қисми шикастланади ва бу ҳол чиришга олиб келади. Мевани узганда косачани сақлаб қолиш лозим, мева банди эса иложи борича калтароқ бўлса, меваларнинг шикастланиши камроқ бўлади.

Кесиб олинган меваларни авайлаб қутиларга (яшик) жойланади ва даладан оҳиста олиб чиқилади. Ортиш ва туширишда кескин ва қўпол ҳаракатлар қилинмаслиги лозим, чунки хурмо меваси эзилади ва сақлаш даври пасаяди. Шу билан бир қаторда қутиларга хурмони катта қатламда қўймаслик лозим, кўпи билан икки-уч қатордан ошмаслиги керак.

Саралаш, сақлаш, реализация қилиш учун навма-нав меваларни узиш лозим. Саралашда мевалар алоҳида гуруҳларга бўлинади, бунда меванинг ҳажми, ранги, софлилигига аҳамият берилади.

1. Қишга сақлашга мўлжалланган йирик, бутун мевалар – биринчи гуруҳ.

2. Ҳажми кичикроқ мевалар – иккинчи гуруҳ.

3. Юқоридаги икки гуруҳдан қолгани – учинчи гуруҳ.

Ташиш ва совуқхоналарда сақлашга мўлжалланган хурмони унча катта бўлмаган яшикларга жойлаштирилади, меваларни жойлаштирганда ҳар бир мева қоғоз билан ўралади, ҳар бир қатор орасига қиринди (стружка) қўйилади ва яшикларга яхшилаб, ораларида бўш жой қолдирмасдан тахланади.

Биринчи қатордаги мева банди пастга қаратиб тахланади, иккинчи қаторники тепага қаратиб жойлаштирилади. Агар учинчи қаторни тахлашга эҳтиёж бўлса, учинчи қатор мева банди пастга – иккинчи қатор бандига қарама-қарши қаратиб тахланади. Яшикларда бўш жой қолдирмаслик керак.

Хурмо меваларини қуруқ, яхши шабадаланадиган қоронғи хоналарда, токчаларда (стелаж) сақланади. Бу ерда хурмо авайлаб икки қатор қилиб терилади, икки қатордан ошса, паст қатордаги хурмо эзилади, бу етилиш жараёнида меваларнинг бузилиши ва чиришига олиб келади. Музлаган хурмо мевалари сувда эритилса ўзининг аввалги ҳолатига қайтади ва истеъмолга тўлиқ яроқли бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍10🤝54🔥3
КАШНИЧ, САБЗИ ВА ҚАНД МИҚДОРИНИ ОШИРУВЧИ КУТИЛМАГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА...

Бир стакан газли ширин ичимлик ёки бир бўлак торт қондаги глюкоза даражасини кескин кўтаришини ҳамма билади. Аммо бир нечта истисно сабзавотлар борки, улар барча фойдали томонларига қарамай, қанд миқдорини ошириб юборади.

Диетолог мутахассислар яна қандай биз билмаган фойдали маҳсулотлар диабетга олиб келишини тушунтириб берди. Қондаги шакар миқдорини оширувчи, аммо иккинчи томондан фойдали маҳсулотлар

Биз кашнич кўкати ёки сабзи жуда фойдали маҳсулот эканлигини биламиз, аммо уларнинг ўзини, яъни бошқа маҳсулотлар билан қўшмаган ҳолда истеъмол қилинса, сабзавотлар қондаги глюкоза ҳамда гликемик индекс даражасини сезиларли даражада оширади. Демак, биокимёвий нуқтаи назардан, сабзининг ўзини ейиш бир бўлак ширинлик истеъмол қилиш билан деярли бир хил.

Юқори гликемик индексга эга бўлган шахслар учун полиз экинларидан тарвуз, қовун, мевалардан эса ананас газак сифатида мос келмайди. Бундан ташқари, кўплаб қуритилган мевалар (масалан, майиз) таркибида шакар кўп. Турли сироплар, қадоқдаги мевали шарбатлар, консерваланган мевалар ҳақиқий шакар манбайидир. Масалан, бир стакан узум шарбати ва 4 дона ширин кулчадаги шакар миқдори бир хил бўлади.

Шакар доим тиббиётда кескин камайтирилиши керак бўлган маҳсулот сифатида тилга олинади. Аммо ундан ҳам зиёни кўп бўлган ширинлик — бу шакар ўрнини босувчи синтетик моддалардир. Улар таъм рецепторларнинг сезгирлигини пасайтиради, чунки тана глюкоза қабул қилмайди. Натижада истеъмолчи организми ширин таъмни ҳис қилиш учун янада кўпроқ ширинликларни талаб қилади.

Соғлом турмуш ва овқатланиш тартибига амал қиладиган ва сурункали касалликларга чалинмаган инсонлар ўзининг гликемик индексини ҳисоблаб юришига ҳожат йўқ. Ортиқча шакар нафақат диабетга, балки инсулинга резистентликка ҳам олиб келади

Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолисининг 20 фоизи инсулинга резистентликнинг у ёки бу туридан азият чекмоқда. Аслида бу ҳолат жуда хавфли эмас, аммо даволанмаса, иккинчи тоифадаги қанд касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бунда ҳужайраларнинг инсулин гормонига сезгирлиги пасаяди, бу эса ўз навбатида глюкозани ҳужайраларга ўтказа олмайди ва у қонда тўпланиб қолади. Дастлабки босқичларда буни сезиш мураккаб бўлиб, касаллик узоқ вақт давомида ҳеч қандай белгиларни намоён қилмайди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб 529 миллион киши қанд касаллигидан азият чеккан. Олимлар башорат қилишича, 2050 йилга келиб уларнинг сони қарийб 1,5 миллиард кишига етади.

Парҳез ва таомланиш тартибидан қатъий назар вазннинг ортиб бориши асосий белгилардандир. Бунда ошқозон ости бези рецепторлари инсулинни қабул қилмай қўяди ва оқибатда танадаги глюкоза тақсимоти механизми бузилади. Бундан ташқари, бўйин, кўкрак соҳаларида турли тошмалар — папилломалар ёки полиплар пайдо бўлиши ва бу жойларнинг қорайиши ҳам инсулинга резистентликнинг белгиси бўлиши мумкин.

Юқоридагилар энг кенг тарқалган ва доимий белгилар бўлиб, уларнинг пайдо бўлиш сабабини мутахассис томонидан аниқлаш муҳим.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍10😱4🔥31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОШ УЛГУРЖИ БОЗОРИ: Лимон янги ҳосилининг килоси 45000 сўмгача, ўтган йилги ҳосил 160000 сўм атрофида сотилмоқда.

🔹"Food Sity", Тошкент шаҳри.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥4🤝41👏1
Forwarded from IKAR Uzbekistan
⚡️ЕВРОПАДА НИМА УЧУН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ?

💎САБАБИ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ БАРЧА СОҲАЛАРИДА АНГЛИЯНИНГ IKAR КОМПАНИЯСИ СУЮҚ ЎҒИТЛАРИ ҚЎЛЛАНАДИ!

🔥БАРГДАН ВА ИЛДИЗДАН ОЗИҚЛАНТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ!

⚠️IKAR ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

🇬🇧IKAR брендининг суюқ ўғитлари - илмга асосланган Европа қишлоқ хўжалигининг чинакам фахри!

Ҳозирда қуйидаги маҳсулотлар Тошкентдаги омборларимизда мавжуд:

IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200

DRAGON (касалликларга қарши 3 компонентли фунгицид)

⭕️⭕️⭕️

БИЗ ДУНЁГА МАШҲУР ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РАСМИЙ ВАКИЛИ ҲАМ ҲИСОБЛАНАМИЗ!

Айнан ушбу компаниянинг АМИНОЗОЛ антистрессант биостимулятори сотувда мавжуд. Қадоғи 1 л ва 5 л.

🅰️🅰️🅰️🅰️

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

❗️АГРОДЎКОНЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧОРЛАЙМИЗ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
Компания сотув бўлими:
+998997132363
Агроном:
+998970099691
Телеграмда ёзиш учун: @ikar_savdo

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

Расмий канал:
IKAR Uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123💯3🤝2👏1
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА ОИД ҲУҚУҚЛАР БЎЙИЧА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ!

Ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги ерларига оид турли талқинларга Кадастр агентлиги расмий муносабат берди.

2021 йилги ўзгаришларга мувофиқ ер участкалари 3 турда берилади:

мулк ҳуқуқи – аукцион орқали (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун);

доимий фойдаланиш ҳуқуқи – давлат органлари, муассасалар, жамоат эҳтиёжлари ва кўп квартирали уйлар учун;

ижара ҳуқуқи – электрон аукцион орқали.

Қишлоқ хўжалиги ерлари фақат ижара ҳуқуқи асосида берилади. Илгари доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратилган ерлар ҳам мавжуд.

Янги ўзгаришлар ерни туман ҳокимлигига ўтказиш ҳақида эмас, балки 2021 йилгача бошқа ҳуқуқларда берилган ерларга нисбатан қўлланилади. Шу билан бирга, ижара ҳуқуқини бошқа шахсларга сотиш ёки қайта ижарага бериш имконияти яратилади.

Шу орқали ерга бўлган ҳуқуқлар аниқланади ва ижарачилар учун янги имкониятлар очилади, дейилади
хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍158🔥4🤝4
ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР БУЮК БРИТАНИЯДА МАВСУМИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА.

Буюк Британия компанияси мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун номзодлар танловини очди. Соатига 12,21 фунт (бугунги кунда 16,55 доллар) маош таклиф қилинмоқда, иш эса ҳафтасига камида 32 соат бўлади. Номзодлар 18 ёшдан катта бўлиши, рус тилини яхши билиши керак. Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.

Буюк Британиянинг HOPS Labour Solutions рекрутинг компанияси 2026 йил мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун номзодлар танловини очди. Бу ҳақда Миграция агентлигининг «Хорижда иш» Telegram канали хабар бермоқда.

Соатига 12,21 фунт (бугунги кунда 16,55 доллар) маош таклиф қилинмоқда, иш эса ҳафтасига камида 32 соат бўлади.

Талабгорлар виза учун 319 фунт тўлаши керак бўлади. Шунингдек, валюта курси ва харид вақтига қараб белгиланадиган авиачипта нархини тўлаш талаб этилади. Номзодлар 18 ёшдан катта бўлиши, рус тилини яхши билиши, жисмоний ва руҳий ҳолати яхши бўлиши керак. Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.

Танлов 3 босқичда ўтказилади.

1-босқич: Онлайн рўйхатдан ўтиш

Онлайн-рўйхатдан ўтиш 2025 йил 15 сентябрь соат 13:30 да бошланиб, 21 сентябрь соат 22:00 да якунланади (Тошкент вақти билан). Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси компания сайтида ва агентлик каналида эълон қилинади.

Рўйхатдан муваффақиятли ўтиш учун номзоднинг амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва Gmail электрон почта манзили талаб қилинади. Шунингдек, паспортдаги исм ва фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим. Таъкидланишича, онлайн рўйхатдан ўтиш кейинги босқичларда иштирок этишни кафолатламайди — бу фақат номзоднинг қизиқишини тасдиқлайди.

2-босқич: Онлайн-тест

Тахминан 5000 номзод онлайн-тестга таклиф қилинади. Тест 2025 йил 1−2 октябрь кунлари ўтказилади. Инструкциялар рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтага юборилади. Тестга таклифнома олмаган аризачилар биринчи босқичдан ўтолмаган ҳисобланади.

Расмий сайт:
https://www.hopslaboursolutions.com/recruitment-instructions


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍114🔥3🤝3
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍164👏3🤝3
САБЗИ ВА УНИНГ ШАРБАТИ ҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ СЕКИНЛАШТИРАДИ.

Сабзи инсон организми учун зарур бўлган А ва С витаминларига бой. «Ортодокс» тиббий портали ундан тайёрланадиган шарбатнинг фойдали хусусиятларига диққатни қаратди.

Биринчидан, сабзи шарбатида жуда кўп аксилоксидантлар мавжуд. Улар туфайли организмда қариш жараёнини секинлаштирувчи эркин радикаллар билан кураш ҳақида гапириш мумкин.

Иккинчидан, сабзи шарбати организмдаги саратон ҳужайралари ва хавфли ўсимталар ривожининг олдини олади. Ушбу фойдали сабзавотда онкология ривожи хавфини 40 фоизга камайтирувчи катта миқдордаги бета-каротин мавжуд.

Учинчидан, сабзи шарбати кўриш қобилиятини яхшилайди. Бу сабзавотда А витамини жуда кўп, у кўриш қобилияти ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍10💯4🔥31
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ИССИҚХОНАДА ВИРУСЛИ ВА ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАР: Қандай самарали курашиш мумкин?

🔹Инстаграмда обуна бўлиб қўйинг:
👇👇👇
https://www.instagram.com/zahid_abdusalamov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10💯4🤝2👏1
ШУ КУНЛАРДА ТОМОРҚАГА ПЕТРУШКА УРУҒИНИ ЭКИШ МУМКИН...

Экиладиган петрушка уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун (синмаган), вазндор бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади.
Петрушка қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш зарур. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

Экиш муддати ва схемаси. Эртаги ҳосил олиш учун петрушка уруғлари кузда ёки эрта баҳорда экилади. Уруғлар эрта баҳорда 15 февралдан 10 мартгача сепилади. Кузда сентябрнинг иккинчи ярми-октябрда очиқ далага лентасимон усулда 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда экилади. Уруғ сарфи 1 сотихга 50–60 г. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш. Майсалар униб чиққандан 10–12 кун ўтгач 1-марта, 2–3 ҳафта ўтгач 2-марта ягана қилинади. Бунда ўсимликлар ораси 3–5 см бўлиши лозим. Ўсимликни парваришлашга – ўташ, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Петрушка касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Ҳосилни йиғиштириш. Бўйи 15–20 см. га етган петрушка ўсимлиги эрта тонгда кун нисбатан салқинлигида ўткир ўроқ билан ўриб олинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍125💯4🔥3
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯3🤝3
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНДИ ЕР ИЖАРАЧИЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ИЖАРАГА БЕРА ОЛАДИ.

Президент фармонида бундай ҳолатлар учун участкани ажратиш ва янги чегараларни белгилаш бўйича янги давлат хизмати ишга туширилиши кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон имзоланди.

Ҳужжатга кўра, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари барча бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастрга ўз вақтида киритилиши, фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши ва рўйхатга олинганидан кейин 10 кундан кечиктирмай электрон аукционга қўйилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

Бундай ерлардан маҳаллий бюджетга тушадиган ижара даромадлари халқ депутатлари кенгашлари қарори билан фақат қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини — ирригация, сувни тежайдиган технологияларни ривожлантириш, янги ва ташландиқ ҳудудларни ўзлаштириш, илмий янгиликларни жорий этиш учун ажратилади.

Ижарачиларга ер участкаларининг бир қисмини (бунгача тўлиқ ёки қисман ижарадаги) минимал майдон талабларига (Ер кодексининг 46−1-моддаси бўйича) амал қилиш ҳамда чегаралар ва мавжуд суғориш тизимларини сақланиб қолиш шарти билан бошқа шахсларга ижарага бериш ҳуқуқи берилди. Бундай ҳолатлар учун участкани ажратиш ва янги чегараларни белгилаш бўйича янги давлат хизмати ишга туширилади.

Фармонда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларига мулкчиликнинг ягона шакли фақат ижара ҳуқуқи экани белгиланди. Мулкчиликнинг бошқа шакллари рўйхатга олинмайди, бундан қуйидагилар мустасно:

давлат органлари, муассасалар ва корхоналарнинг ижара ҳуқуқидан бошқа турдаги ҳуқуқ билан давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек, ер фондининг бошқа тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги ерлари;

2021 йил 1 августга қадар якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи билан деҳқон хўжалиги ва томорқа хўжалигини юритиш учун ҳамда боғдорчилик ва узумчилик ширкатларига ажратилган ерлар.

2027 йилнинг 1 январига қадар мулкдорлар ва фойдаланувчилар маҳаллий кенгашлар қарорлари асосида ижарага бериш ҳуқуқларини ўзгартириши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун ижара муддати 30 йил, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 25 йил.

Мутасадди ташкилотларга жараённинг шаффофлигини таъминлаш, маълумотларни E-ijara тизимига ўз вақтида киритиш, доимий фойдаланишдаги ер участкаларини қайта тақсимлашни 2026 йил 1 январга қадар якунлаш ҳамда икки ой муддатда ижарага бериш бўйича янги нормаларни ҳисобга олган ҳолда ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш юзасидан топшириқлар берилди, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍12💯43🔥3
НОК ДАРАХТИ 200 ЙИЛГАЧА УМР КЎРАДИ.

Олмадан кейин энг кўп тарқалган мева экини бўлиб, мевасининг мазалиги билан қадрланади. Нок мевалари янгилигича истеъмол қилинади, қоқи, консерва, повидло, мураббо, шарбат, вино, бекмес (нок асали) тайёрланади.

Ўзбекистонда етиштириладиган нок таркибида 10,8-12,7 % гача шакар, 0,13-0,30 % кислоталар, 0,35 % га яқин пектин ва 0,31 % кул бор. Ўзбекистоннинг иқлим шароити нок учун унчалик қулай эмас, лекин шунга қарамасдан бизда қурғоқчиликка, иссиққа, касалликларга чидамли маҳаллий навлари мавжуд.

Нокнинг Европа навлари шох-шаббаси сийрак, ихчам, кўпинча пирамида шаклида, новдалари юқорига тик ўсган бўлиб, йўғон шохларида ҳосил новдалари зич жойлашган, уларда барглар ҳамда ҳосил аъзолари жуда кўплиги билан характерланади.

Нок айрим маҳаллий навлари бир туп дарахтдан 1 тоннагача ҳосил бериши мумкин. Нок олма каби мўътадил иқлим ўсимлиги бўлсада, иссиқликни кўп талаб қилади, совуққа камроқ чидамли ва олмага нисбатан узоқ яшайди, баъзан эса, 200 йилгача умр кўради.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍144🤝4🔥3
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН, ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977006068
Юқори Чирчиқ
+998977160416
Нурафшон
+998997222912
Уч қаҳрамон
+998909726777
Янгийўл
+998977358999
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 943315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

Расмий сайтимиз:
anguzal.uz
👍12💯3🤝2👏1
КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН МУАММОЛАР

Кимёвий воситалар атроф-муҳитни ва тупроқни ифлослаб, ўсимликларни куйдириш хусусиятига эга ёки уни қўллаётган инсонни касалликлар ва аллергияга чалинтиради.

Бундан ташқари, доим қўлланиб туриладиган кимёвий дориларга зараркунандалар ва касалликлар аста-секин кўникиб, уларга дош беради. Демак, бу препаратлар зараркунандаларга қарши курашишда бора-бора кучини йўқотади. Шунинг учун олимлар янги биологик препаратлар яратиш устида тинмай изланмоқдалар.

Кимёвий воситалар турлари:

Контактли пестицидлар, зараркунандаларнинг танасига тегиши билан таъсир кўрсатади.

Тизимли пестицидлар, ўсимликнинг тўқималарига сингиб, унинг ширасини зараркунандалар учун заҳарлайди.

Бироқ, зараркунандалар кимёвий воситаларнинг қандай тури бўлмасин, вақт ўтган сари уларга дош бериб, келгуси сафар фойдаланганда натижаси пасайиб боради.

Ўсимликларни ҳимояловчи пестицидлар қуйидагиларга бўлинади:

Гербицидлар - бегона ўтларга қарши.

Инсектицидлар ва акарицидлар - ҳашаротлар ва каналарга қарши.

Фунгицидлар - замбуруғларга қарши.

Кимёвий препаратлар тупроқдаги тирик организмлар ҳужайраларига кириб, уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгартиради. Ҳужайранинг оқсил ва бошқа моддалари билан кимёвий реакцияга киришиб, уларни чўкмага туширади, ферментлар фаоллигини заифлаштиради, модда алмашинуви жараёнини бузади ва ҳужайрани ҳалокатга олиб келади.

Барча зараркунандаларга ва ўсимлик касалликларига қарши бирорта ҳам универсал кимёвий препарат йўқ. Шу сабабли хўжалик эгаси ишлатишдан аввал ҳар бир кимёвий воситанинг хусусиятларини билиб, шунга яраша муомала қилиши шарт.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍145🔥3🤝3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"ЧЕТ ЭЛДА & ЎЗИМИЗДА" рукнидан...

AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👏5💯5
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МУДДАТИ ТУГАЁТГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ЧЕГИРМАЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ.

Ўзбекистонда истеъмол қилиш муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида белгиланди.

Унга кўра, йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар растаралари ташкил этилади. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.

Шунингдек, даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнлари мониторинг қилинади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулорлари сифати доимий равишда қатъий назорат қилинади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида ҳосилдорликни ошириш, бозор таҳлилларини ўтказиш, кимёвий моддалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этилади.

2026 йил январь—февраль ойларида озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари такомиллаштирилади.

Ушбу ҳужжат билан 2026—2030-йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Бунда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади. “Оқилона истеъмол” (Саве food) дастури амалга оширилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍12🔥31
ТУПРОҚОСТИ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ҲАҚИДА...

Бу усул Ғарб давлатлари қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик ва очиқ дала деҳқончилиги тармоқларида кенг қўлланилмоқда.

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувни тупроқ ичида жойлаштириладиган қувур ва шланглар тизими ёрдамида экиннинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган суғориш тизими ҳисобланади.

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувнинг тупроқ ичида юқорига қараб капилляр кўтарилишига асосланган бўлиб, бунда тупроқнинг шимиб олиш кучи муҳим роль ўйнайди.

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш ер остига маълум (0,2–0,4 м) чуқурликда ётқизилган махсус тешикчалари бўлган кичик диаметрли қувурлар (қаттиқ шланглар) ёрдамида амалга оширилади.

Махсус ишлаб чиқарилган бу қувурга томизгичга ўхшаш сув чиқаргичлар ўрнатилган бўлади. Улар бири-биридан маълум масофада (одатда, 0,5–1,0 м) жойлашган бўлади.

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш тизимлари сувни етказиб бериш тамойилига кўра қуйидаги:

1) капилляр намловчи вакуум ёки адсорбцион (сув тупроқнинг сўриш кучи асосида ҳаракатланади);

2) капилляр-гравитацион намловчи паст босимли (сув ўз оқими бўйича ҳаракатланади);

3) капилляр-гравитацион намловчи юқори босимли (сув сунъий ҳосил қилинган босим туфайли ҳаракатланади) турларга бўлинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍12🔥4💯32
ҚОВОҚ УРУҒИ - КУЧЛИ КАЛОРИЯ ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ!

Нафақат қовоқнинг ўзи, балки унинг уруғлари ҳам соғлиқ учун фойдали ҳисобланади. Барча учун бирдек зарур бўлган қовоқ уруғлари тўйимли ҳамда витамин ва минералларга бойдир.
Чорак стакан қовоқ уруғида камида 15 грамм соғлом ёғлар ва 8-10 грамм юқори сифатли оқсиллар мавжуд. Шу билан бирга қовоқ уруғи юқори энергия қийматига эга, унинг калория миқдори 150 грамм.

Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир.

Қовоқ уруғлари, айниқса, аёллар учун фойдали ҳисобланади. Сабаби унинг таркибида E витаминининг юқори миқдори мавжуд, у антиоксидант хусусиятига эга. Шунингдек, каротеноидлар яллиғланишни ва сурункали касаллик хавфини камайтиради. Бундан ташқари кўплаб мутахассислар простатитни даволашда қовоқ уруғидан фойдаланишни тавсия қилади.

Соғлом ёғлар...

Асал билан қовоқ уруғи анчадан буён болалар ва вазни кам бўлган катталар учун озуқавий қўшимча сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғининг хусусиятларидан бири − унинг таркибида фойдали ёғларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу маҳсулот омега-3 кислоталарининг энг яхши манбаси ҳисобланади, шунингдек, алфа-линоленик кислота ҳам мавжуд. Таркибдаги ёғ кислоталари юрак, қон-томирларини яллиғланиш ва касалликлардан ҳимоя қилади.

Қандли диабетга чалинган беморлар учун қовоқ уруғининг энг биринчи фойдаси − қондаги қанд миқдорини назорат қилиш. Қовоқ уруғини ҳар куни истеъмол қилиш инсулин ишлаб чиқаришни яхшилашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Қовоқ уруғидан болалардаги гижжаларни йўқотишда фойдаланиш ажойиб ғоя. Таркибида кукубритин моддаси паразитлар учун заҳарли бўлиб, инсон танасига хавф солмайди.

Қовоқ уруғлари зарарли бўлиши мумкинми?

Вазн масаласида жон куйдирадиганлар учун қовоқ уруғининг ягона зарари юқори калория бўлиши мумкин. Уларга кундалик равишда 100 граммдан кўп бўлмаган уруғ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қовоқ уруғи меъда ширасининг юқори кислоталилиги ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уруғнинг фойда ва зарарларини таққослаган ҳолда уларни рационга киритиш мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
👍114💯4🔥3
2025/10/17 16:41:37
Back to Top
HTML Embed Code: