Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2024 йилдаги “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 400-сонли қарори қабул қилинганди.
Тўлиқ ҳаволаси: https://lex.uz/ru/docs/7009205
Низом иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия берилади.
Бунда, субсидия «В» ва ундан юқори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.
Иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.07.2024 йилдан кучга кирган, дейилади norma.uz хабарида.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥4👌2❤1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар
ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:
•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).
•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.
•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.
•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.
•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.
🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл.
🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда
16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий сайт: anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11💯4🤝3❤1
ОКТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР.
Юртимизда боғ ва токзорлар майдони, уларнинг ҳосилдорлиги йилдан-йилга ортиб, маҳсулот сифати ҳам яхшиланиб бормоқда. Олинаётган маҳсулот ва унинг сифатини ошириш ҳар ойда бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилишига боғлиқ.
Октябр охиригача боғларимизда аксарият турдаги мевалар йиғиб-териб олинади. Энди боғ-токзорлардан келгуси йили юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларда ток тупларини ҳозирдан қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўриш зарур. Бунинг учун октябрь ойида боғ ва токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш лозим.
Боғларда боғ қатор ораларини ҳайдашдан олдин, уларни кузги ўғитлаш, яъни ҳар бир гектар боғга 10-15 тн. чириган гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг. фосфор, 90 кг. калий ўғитини солиш мақсадга мувофиқдир.
Ўғит солиниб бўлингач, бўз тупроқли суғориладиган боғларда дарахтларнинг қатор оралари 25-30 см., шағалли ерларда 10-15 см. чуқурликда шудгор қилинади. Бунда юза жойлашган илдизлар шикастланмайди. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида боғлар қатор ораларига сидерат ўтларни экиш ҳамда келаси йили баҳорда уларни ҳайдаб ташлаш лозим.
Боғларда кўплаб касаллик ва зараркунандаларнинг замбуруғлари дарахтлар танасидаги ёриқликларда қишлайди. Танаси оқланса, уларни қириб ташлаш билан бирга дарахтлар қишки совуқлардан ҳам ҳимоя қилинади. Бунда 2 кг. тупроққа 1,5-2 кг. оҳак аралаштириб, ҳар 10 л. эритмага озроқ мол шатмоғидан қўшиб, уни суюқ қаймоқсимон масса ҳолига келтириб, дарахт танасини ҳамда она шохларни оқлаш зарур. Бу айниқса данакли мева дарахтларига (ўрик, шафтоли, гилос, олхўри, олча ва б.) яхши самара беради. Бунда ҳар 10 л. эритмага 80-100 г. мис купоросини сувда эритиб, қўшиб юборилса самараси янада ортади.
Боғ қатор ораларини ҳайдаётганда, омоч илдиз тизимини шикастламаслиги учун дарахт танасидан 0,5-1,5 м. масофада айниқса пакана ва ярим пакана пайвандтагли боғларда ўтишига аҳамият қаратиш керак.
Дарахт баргларининг 65-75 фоизи тўкилгандан сўнг, айниқса замбуруғли касалликларга чалинган боғларда дарахт танасини 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 6 фоизли карбамид эритмаси билан яхшилаб ювиш керак.
Токзорларда ушбу ойда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган минтақаларда ток кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл ва юклама берилади.
Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул) антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новда ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ташланади ва куйдирилади. Кўп ҳолларда деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга йўл қўймаслик зарур. Чунки, турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.
Кесилган ток туплари қўндоқланиб ётқизилгач, ёпишдан олдин оидиум (кул) антракноз, милдью ва бактериал рак касаллик юқумига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмаси ёки мис купоросининг 3 фоизли эритмасини пуркаш зарур. Ток туплари 25-30 см. қалинликда тупроқ билан кўмилади. Тупроқ ток кўчатини яхши кўмиши учун намлиги 70-80 фоизни ташкил қилиши керак. Бунинг учун ток кўчати қўндоқлангандан сўнг ёки олдин енгил суғориш зарур. Келаси йили мўл ҳосил олиш учун токзорлар ўғитланади, бунда йиллик меъёрнинг 50% фосфор ва азотни (аммоний шаклидаги) ва калий ўғитини 100 фози 15-20 см. чуқурликда ёки уялаб 20-25 см. чуқурликда солинади.
Токзорлар механизмлар ёрдамида кўмилганда қатор орасида иккита жўяк ҳосил бўлади. Ушбу жўякларга гўнг солинса самараси юқори бўлади. Токзорларга ҳар йили гектарига 20-30 тн. гўнг солиниб турилса, минерал ўғитлар сарфи 50 фоизгача қисқаради.
Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш келаси йил мева-узумдан мўл ҳосил олиш учун замин яратади.

👍13❤7🤝4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍28😱12👏4🍌4❤2🔥2
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏4😱3❤1
Монголия давлатида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яхши имконият тақдим этилмоқда
Иш тури: Агроном
Oйлик: 3000$ гача.
Номзод учун талаблар:
• 25-55 ёш оралиғидаги бўлиши;
• Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
• Соҳа бўйича дипломга эга бўлиши;
• Агрономлик соҳасида камида 5-10 йиллик тажрибага эга;
• В тоифа ҳайдовчилик ва трактор-машинист гувоҳномаси бўлиши шарт;
• Судланмаганлик;
Ушбу ишга бориш истагида бўлган номзодлар биометрик ва хорижга чиқиш паспорти ва соҳа бўйича хужжатлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.
Workmall xусусий бандлик агентлиги Андижон филиали:
Maнзил: Aндижон ш, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. Aндижон транспорт техникуми биноси, 1-қават. Mўлжал: 3-кичик даха, Горгаз. "Ишга марҳамат мономаркази" биноси ёнида. Мурожаат учун телефон: 50-008-86-17, 50-002-86-18, 50-004-86-19
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤8🔥5🤝3👏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤5🔥3
"Фармонга кўра, табиий газда ишлайдиган иссиқхона хўжаликларига октябрь-март ойларида ҳар ой учун 50 фоиз олдиндан тўловлар асосида табиий газ кафолатли ҳажмда етказиб берилиши белгиланмоқда. Энергетика вазирлиги шартномаларда табиий газ етказиб берилмагани натижасида йўқотилган ҳосил учун етказиб берувчининг жавобгарлигини аниқ белгилаб бериши керак.
Ҳар йили куз-қиш мавсумига киришимиз билан иссиқхоналарга газ етказиб берилиши бўйича ҳужжатлар қабул қилинсада, кафолатлар берилсада, амалда биринчи қор ёғиб, ҳарорат манфийлашиши билан иссиқхоналар газдан узиларди. Ҳеч ким йўқотишлар учун жавоб бермасди. Кўрамиз бу йил қандай бўлади. Ўзи 2023 йилдаги энергокасофатдан кейин минглаб иссиқхоналар газдан узиб ташланган эди. Яъни вилоятлар қирқимида олсак, газга уланган иссиқхоналар саноқли қолган (аксари каттаконларга тегишли). Агарда бу йилга шартномалар қайта тузилса, газ узатиладиган иссиқхоналар сони янада камайиши аниқ.
Ҳа, айтгандек, кескин қисқариб бораётган газ қазиб олиш фонида газ экспортини чеклаш ва тақиқлаш ҳалигача кун тартибига чиқарилмаган. Ўғри олигархия яширин қарорлар билан ўзбек халқига тегишли газни ёки ўзбек халқининг солиқлари ҳисобига субсидияланган импорт газни ёздаям, қишдаям экспорт қилиб ётипти.
Нима бўлгандаям, қиш яқин. Кўрамиз. Ананасдан қиммат помидор ва бодринг еймизми ёки...".
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥5👏2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14💯4🤝4
ЧИМ (ГАЗОН) УРУҒИНИ ОКТЯБР ОЙИ ОХИРИГАЧА ЭКИШ МУМКИН...
Уруғнинг бир текис униб чиқиши ҳамда яхши ривожланиши у йилнинг қайси фаслида экилганига боғлиқ. Қиш фаслининг охири ва кеч кузда экилган газонбоп ўт уруғи тупроқдаги намлик даражасининг юқорилиги сабабли чириб кетиши ва бутунлай нобуд бўлиши мумкин.
Шунинг учун уруғ март-апрель, сентябрь-октябрь ойларида экилгани маъқул. Агар уруғни ёз ойларида экишга тўғри келса, газон юмшоқ дока (марля) ёки бўз билан ёпилиши лозим. Уруғ ерга тўлиқ кўмилиши шарт эмас.
Аммо уруғни қурт-қумурсқа, қушлар ва сув етишмовчилигини назарда тутиб, экин майдони тирнагич билан бир текисда тирмаланиши, сўнг ер юзасига 0,5-1,0 см қалинликда ёғоч қириндиси, шоли қипиғи ёки чириган гўнг мульча сифатида солинади.
Сўнг ер юзасига чириган гўнг (10-15 кг/кв.м), майда қум (енгил тупроққа 8-10 кг/кв.м, оғир тупроққа (10-15 кг/кв.м), аммофос (200-250 г/кв.м) ва калий (70-100 г/кв.м) ўғит аралашмаси бир текис ёйиб чиқилади.
Аралашманинг тупроқ билан қоришиб кетиши учун 10-15 см чуқурликда майда қилиниб, тирнагич ёрдамида яна бир бор аралаштирилади. Ниҳоят, ер юзаси тахтача ёрдамида текисланиб, оғирлиги 20-30 кг бўлган ғалтак ёрдамида зичланади.
Тупроқни сифатли тайёрлаш учун яна бошқа бир усулдан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун унинг 30-40 см устки қатлами олиб ташланади, ўрни текисланиб, дастлаб 15-20 см қалинликда шағал, унинг устидан 10-15 см қалинликда сараланган йирик қум ҳамда шу чуқурликда тупроқ-қум-биогумус (10кг/кв.м чириган гўнг, 5 кг/кв.м қум ва 5 кг/кв.м тупроқ ёки 15 кг/кв.м гўнг ва 5 кг/кв.м қум) аралашмаси солиниб текисланади.
Тупроқ маълум даражада ёғин-сочин таъсирида табиий зичланишини назарда тутиб, уни тайёрлаш ишлари куз фаслининг бошларида бажарилгани маъқул. Ўт аралашмасини экиш меъёри газон барпо қилишда, аввало, унинг тури, экин майдонига қуёш нурининг кўп ёки кам тушиши эътиборга олинади.

👍11🤝4❤3💯3
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар
ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:
•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).
•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.
•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.
•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.
•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.
🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл.
🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда
16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий сайт: anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯3🤝3
ИССИҚХОНАДА ЦИТРУС ЭКИНЛАРИ УЧУН ЙИЛ МОБАЙНИДА ОПТИМАЛ МУҲИТ БЎЙИЧА ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Ўзбекистон иқлими ҳамда иссиқхонадаги цитрус ўсимликларнинг ривожланиш фазаларини ҳисобга олган ҳолда, ойлар бўйича ҳавонинг ҳарорати ва намлигини тахминан қуйидаги даражада тутишни тавсия этамиз:
Январда: суткалик ўртача ҳарорат +6..+8 °С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-60%;
Февралда: юқоридагига мувофиқ +8..+12°С ва 60-70%;
Мартда: +19..+20°С ва 70-80%;
Апрелда: +18..+22°С ва 70-80%;
Майда: +20..+24°С ва70-80%;
Июнда: +22..+26°С ва 60-70%;
Августда: +22..+28 °С ва 50-60%;
Сентябрда: +20..+24°С ва 40-60%;
Октябрда: +16..+20°С ва 40-50%;
Ноябрда: +10..+14°С ва 40-50%;
Декабрда: +8..+10°С ва 50-60%.

👍10🤝4💯3🎉1
ШАРҚ ХУРМОСИ ҲОСИЛИНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Ташиш ва совуқхоналарда сақлашга мўлжалланган хурмони унча катта бўлмаган яшикларга жойлаштирилади, меваларни жойлаштирганда ҳар бир мева қоғоз билан ўралади, ҳар бир қатор орасига қиринди (стружка) қўйилади ва яшикларга яхшилаб, ораларида бўш жой қолдирмасдан тахланади.
Биринчи қатордаги мева банди пастга қаратиб тахланади, иккинчи қаторники тепага қаратиб жойлаштирилади. Агар учинчи қаторни тахлашга эҳтиёж бўлса, учинчи қатор мева банди пастга – иккинчи қатор бандига қарама-қарши қаратиб тахланади.
Яшикларда бўш жой қолдирмаслик керак.
Хурмо меваларини қуруқ, яхши шабадаланадиган қоронғи хоналарда, токчаларда (стелаж) сақланади.
Бу ерда хурмо авайлаб икки қатор қилиб терилади, икки қатордан ошса, паст қатордаги хурмо эзилади, бу етилиш жараёнида меваларнинг бузилиши ва чиришига олиб келади.
Музлаган хурмо мевалари сувда эритилса ўзининг аввалги ҳолатига қайтади ва истеъмолга тўлиқ яроқли бўлади.

👍11🤝4❤2🔥1
БАРЧА ШАХСИЙ ТОМОРҚА ЭГАЛАРИ ИШ СТАЖИ ҲИСОБЛАШ УЧУН ИХТИЁРИЙ СОЛИҚ ТЎЛАШИ МУМКИН.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилганди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса, ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилганди.
Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
🔘🔘🔘🔘🔘
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ УЧУН АЖРАТИЛАДИГАН ЕР УЧАСТКАСИНИНГ ЎЛЧАМИ 5 ГЕКТАРГАЧА ОШИРИЛГАН.
Президент томонидан 09.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-876-сон Қонун имзоланганди.
Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида чорва озуқаси экинларини етиштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги деҳқон хўжалиги учун ажратиладиган ер участкаларининг қонунчиликда белгиланган ўлчамини қайта кўриб чиқиш ва ошириш заруратини юзага келтирганди.
Қонун билан Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мамлакатнинг айрим ҳудудларида чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчамини 1 гектардан 5 гектарга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2023 йилдан кучга кирганди.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤3🔥3👌2🤝2
Миграция агентлиги ва Кёнсан-Намдо провинцияси маъмурияти ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича саккиз ойлик шартномалар асосида ҳозирча Тошкент вилоятидан ишчилар ёллаш бўйича келишув имзоланди. Жанубий Корея Ўзбекистондан E-8 визаси бўйича мавсумий ишчиларни қабул қилади, деб хабар қилди Миграция агентлиги матбуот хизмати.
Агентлик директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо провинцияси губернатори Пак Вансу билан шу мавзуда музокаралар ўтказди. Томонлар саккиз ой муддатга (5+3) қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлар учун Ҳапчон, Чонгнянг округлари ва Мирянг шаҳрида E-8 визаси бўйича Тошкент вилоятидан ишчиларни жалб қилишга келишиб олди ва тегишли шартнома имзолади.
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ ва Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларининг E-8 мавсумий меҳнат дастурига қайта жалб этиш бўйича келишувга эришилган эди. Жанубий Корея Адлия вазирлигига кўра, бундай келишувларда ишчи кучини юборувчи ва қабул қилувчи ҳудудлар аниқ белгиланиши шарт. 23−25 сентябрь кунлари Кёнсан-Намдо провинцияси губернатори Тошкент вилоятига ташрифи чоғида икки вилоят ўртасида дўстлик меморандуми имзоланди.
Миграция агентлиги билан имзоланган шартномада кўрсатилган ҳудудларда мавсумий ишлар учун ҳозирча Тошкент вилояти аҳолиси танлаб олиниши белгилаб қўйилди.
2026 йилдан бошлаб ўзбекистонлик ишчиларнинг интизоми ва самарадорлиги ижобий баҳоланса, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига ҳам ёйилиши мумкин.
«Фуқароларимиздан меҳнат шартномаси ва Корея қонунчилигига қатъий амал қилиш, белгиланган муддатда ватанга қайтиш сўралади. Бу — келгусида бошқа фуқаролар учун ҳам ишлаш имкониятларини кенгайтириш ёки аксинча, чеклаш билан боғлиқ муҳим омил ҳисобланади», — дея таъкидлади Миграция агентлиги.
Томонлар Жанубий Кореядаги иш берувчилардан бўш иш ўринлари учун аризаларни қабул қилиш ва номзодларни саралашга келишиб олди.
2021 йилда пилот лойиҳа доирасида 420 нафар Ўзбекистон фуқароси Кореяда E-8 визаси бўйича ишлаган. Ишчиларнинг бир қисми беш ойлик шартнома муддати тугагач, уйга қайтмаганидан сўнг, Корея томони дастурни тўхтатганди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Миграция агентлиги Кёнсан-Намдо провинцияси билан муайян соҳа ёки касб бўйича малакага эга бўлган ишчилар учун E-7 иш визалари бўйича ҳамкорлик шартномасини ҳам имзолаганди.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤5🔥3💯3
САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ ҲАРОРАТГА МУНОСАБАТИ
Улар 4 та гуруҳга бўлинади:
1. Қиш фаслига ва музламага чидамли экинлар:
пиёз, шовул, хрен, спаржа. Бу ўсимликларнинг ривожланиши +1 даражадан бошланади.
2. Совуққа чидамли экинлар:
карам, салат, укроп, исмалоқ, бир йиллик пиёз, саримсоқ, нўхот ва илдизмева таркибига кирувчи сабзавотлар. Булар ривожланишининг бошланғич ҳарорати +2 дан бошланади, +32 даражадан кейин уларда ўсиш умуман тўхтайди.
3. Илиқсевар экинлар:
Бу гуруҳга бодринг, кабачок, помидор, аччиқ ва булғор қалампири, бақлажон сингари сабзавотлар киради. Уларнинг уруғи +12 даражадан кейин унишни бошлайди. Уларнинг оптимал ўсиш ҳарорати +20 +28 даража. +15 дан паст ва +30 даражадан баланд ҳароратда озуқа моддаларнинг етиб бориши ва ўсиш жараёни секин-аста тўхтайди.
4. Иссиқсевар экинлар:
Булар тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхорилардан иборат. Улар иссиқликка талабчан, ривожланиши эса, ҳатто +40 даражадан кейин ҳам давом этади.

👍7🔥4👏1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар
ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:
•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).
•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.
•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.
•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.
•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.
🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл.
🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда
16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий сайт: anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8💯3🤝3❤1
Президентнинг 08.10.2025 йилдаги ПФ-181-сон Фармони билан янги имконият ва захиралардан фойдаланган ҳолда иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
2025-2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:
• мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда $3,5 млрдга ва 2027 йилда 4 млрд долларга етказиш;
• табиий газ билан кафолатли таъминланган иссиқхона хўжаликларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2026 йилда 620 минг тоннага ва 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш ҳамда ушбу маҳсулотлар экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;
2026 йилда қўшимча 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар майдонга мевали дарахт ва сабзавот кўчатларини экишни ташкил этиш.
Иссиқхона хўжаликларининг узлуксиз ишлаши учун қуйидаги имтиёзлар берилади:
• 2026 йил 1 январдан 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
• 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзини тўлаш муддати 2028 йил якунига қадар фоизлар ҳисобланмаган ҳолда узайтирилади. Бунда:
– иссиқхона хўжаликларига қўлланиладиган маъмурий ва молиявий жарималар, шунингдек, ҳисобланган барча пенялар тўлиқ бекор қилинади;
– иссиқхона хўжаликларининг банк ҳисоб рақамларига депонентланган инкассо топшириқномалари қайтариб олинади;
• юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқхона хўжаликларига ер солиғи ер фонди тоифасидан қатъи назар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган ер солиғи суммаси 2025 йил январь ойидан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинади;
• қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида қурилган иссиқхона комплексларини фойдаланишга қабул қилиш ва уларга бириктирилган мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширишда Ер кодексининг 43-моддасига асосан ушбу ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариш талаб этилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тижорат банклари томонидан уларга кредитлар ажратилади ва ер участкасини кредит таъминоти сифатида қўллашни рад эта олмайди;
• иссиқхоналар учун ажратилган ер участкасининг 5 фоизида, бироқ 20 сотихдан кўп бўлмаган майдонларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартирмаган ҳолда иссиқхона инфратузилмаси объектларини (қозонхона, саралаш-қадоқлаш цехи, хўжалик бинолари ва бошқалар) қуришга йўл қўйилади.
Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликларига:
• Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқлик таъминоти ва совитиш хизматлари умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдириш ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш учун банклар томонидан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) имтиёзли кредитлар ажратилади;
• иситиш ва совитиш тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш платформасини харид қилиш билан боғлиқ иссиқлик насосларини ўрнатиш харажатларининг 20 фоизигача бўлган қисми Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2025 йилдан кучга кирди, дейилади norma.uz хабарида.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹16 октябр, 2025 йил.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤝3🔥2👏1