Telegram Web Link
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ N°18

⚡️Ўта мухим!

🟢Ер ислохоти бўйича.

-Бошланишига, бир нечта вилоятда захирада турган ерлар буткул эркин тартибда экин экиш учун аукцион савдоларига чиқарилади;

- Аукциондан ютиб олинган ер учун тўлов тўлиқ 15 кунда тўлаб берилиши керак;

- Пахта-ғалла етиштирувчи фермер ерининг ўртача 80фоизини захирага ихтиёрий топширса,қолган 20 фоизини эркин экин экиш учун 50%лик норматив қийматда сотиб олиши мумкин(15 кунда тўлаш керак);

- Ер банитети тушиб кетса солиқ 3 карра ошади, агар ошса 3 карра туширилади;

- Шийпон, иссиқхона, музлатгич,омбор ва х.кларни қуриш учун 20сотиккача ер ажратилади;

- Сув билан таъминланиш кафолалатланади, агар сув етиб келмаса махсус ташкил этилган назорат дирекцияси фермер кўрган зарарни ундириб беради;

- "Эркин ерни" ижара хуқуқини истаган вақтда сотиш ёки гаровга қўйиш мумкин, шунингдек исталган муддатга иккиламчи ижарага бериш мумкин;

- "Эркин ер" ижара муддати 49 йил, муддат тугагач автоматик чўзилади.


👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari
ЯНГИ ИСО ХИМИКАТИМИЗ СОТУВДА!!!

📌ИСОни мавсум давомида турли мақсадларда қўллаш мумкин. У асосан эрта баҳор ва кеч кузда кўп йиллик ўсимликларни касаллик ҳамда зараркунадалар дан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Шакл беришдан сўнг замбуруғ ва бактериал касалликлар ривожланишининг олдини олиш мақсадида ҳам мазкур эритмадан фойдаланиш тавсия қилинади. Қўллашдан аввал 1лт ИСОни 10лт миқдоридаги сув билан аралаштирилади. Аралашма сепилгач биринчи 6-10 кун давомида фаоллигини йўқотмайди. Икки ҳафтадан сўнг кучини йўқотиши сабаб уни яна такроран сепса бўлади. Ишловдан сўнг 48 соат давомида ишлов берилган жойга бормаслик тавсия қилинади.


@agromir_yaypan
👍1
Forwarded from АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН (Azizxon)
​​​​БОРДО суюқлиги ҳақида маълумот.
Одатда боғбонлар мевали боғларни турли касаллик, зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун кенг қамровли даво чоралари қўлланади. Аммо кўп ҳолларда улар камчиқим, самарали, халқона усуллардан кўра, кимёвий дорилашни афзал билади. Нима учун шундай? Боғбонлардан бу ҳақда сўраганимизда, синовдан ўтган безарар дори воситаларини тайёрлашни билмасликлари маълум бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсимликларнинг замбуруғли ва бактериал касалликларига карши ишлатиладиган препарат – Бордо суюқлиги деб номланади. Бу мис купоросининг оҳак эритмаси билан 1:1 нисбатдаги аралашмаси бўлиб, у фақатгина сепиш олдидан тайёрланади. Ўзбекистонда мис купороси ва оҳакнинг қоришмасидан ҳосил бўлган эритма фунгицид сифатида боғ ва далаларда тарқалган замбуруғли инфекциялар, меваларнинг барг бужмайиши, калмараз, антракноз, шунингдек беда, сабзавот ва бошқа экинларнинг қўнғир доғига ҳамда шу каби бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланади. Ишчи эритма таркибидаги кальций унумсиз тупроқларда ўсувчи мевали дарахтларга унинг ўрнини тўлдиришга ёрдам беради. Бундан ташқари эритма таркибидаги мис узоқ вақт давомида дарахтни замбуруғ ва паразитлардан ҳимоялайди. Бордо суюқлигининг таъсир механизми мис ионининг замбуруғга салбий таъсирига асосланган. Илмий адабиётларда келтирилишича, 10 литр 1% ли Бордо суюқлигини тайёрлаш учун 100 г мис купоросига 3 — 4 литр иссиқ сув қуйиб, ёғоч, шиша ёки сопол идишда аралаштирилади, сўнг қолган сув совуқ ҳолда 5 литрга етгунча қўшилади. Бошқа идишда 5 л сувда 150 г оҳак эритилади. Мис купороси эритмаси оҳакли эритма устига қуйилади, аксинча мумкин эмас. Аралашма таркибидаги оҳак миснинг кучли таъсирини юмшатади ва ўсимликда узоқ вақт қолиш имконини беради. Мазкур суюқликни тайёрлаш кўп вақтни талаб қилмагани ҳолда, профилактик чора сифатида яхши самара беради.
Тайёрланган эритмани сепишдан аввал унга мих, пичоқ ёки сим учини ботириб кўриш тавсия этилади. Нотўғри тайёрланган эритма қизил қатлам қолдиради. Бу эритмада мис сульфати кўплигини билдиради. У эса куйдириш хусусиятига эга. Агар эритма шундай белги қолдирса, демак у ишлатиш учун яроқсиз саналади. Бордо суюқлиги асосан олма ва нок кушандалари билан яхши курашади. Маълум сабабларга кўра ишлов бериш вақти ўтган бўлсаю, дарахтлар замбуруғ билан кучли зарарланган бўлса, уни дарахтлар куртак ёзиши билан сепиш тавсия этилади. Бундан ташқари ушбу эритма ёрдамида токни ҳам даволаш мумкин. Ишловдан сўнг дарахтлар ҳаворанг тус олгани учун кўпчилик ушбу тадбирни ҳаворанг пуркаш деб атайди. Пуркаш жараёнида суюқлик дарахтнинг бутун танага сепилишини назорат қилиш керак.У дарахтларни бир ой давомида ҳимоя қилади. Аммо ҳарорат ва намлик орта бошлагач, ҳимоя вақти қисқаради.

@agromir_yaypan
👍2
Ассалому алейкум.

08.02.2025 кунига Агромарказимиздаги минерал ўгитлар нарҳлари:

Селитра Навоий. -

Селитра Фаргона. 145000

Карбамид Фаргона -195000

Чирчик карбамид. 200000

Олмалиқ Аммафос. 365000

Казок аммафос

Суперфосфат Жиззах. 100000

Суперфосфат Навоий
90000. 40кг

Сулфат аммоний. 120000

Калий Деҳконобод. 130000

Олтингугурт 50 кг дури
. 75000

Олтингугурт уни 40000
25кг

Нархлар олинадиган миқдорга қараб келишилади.
911450042. 994377356.
Ндс билан хам килиб берамиз.
👍1
​​​​Пиез йетиштириш.
📌Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий шароитда яратилган эртапишар Сумбула, Оқ дур, ўртапишар Банко,спаниш.

📌Уруғ танлаш. Экиладиган уруғи тоза, юқори унувчан,
касалликлардан ҳоли, бутун, вазндор бўлиши зарур. Уруғлар бошқа
ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
📌Ер тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин
қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. Тупроқ
20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдалангач,
яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.
📌Экиш муддати. Пиёз уч муддатда – эрта баҳорги, ёзги-кузги ва
тўқсонбости қилиб экилади. Баҳорги муддатда пиёз уруғи жанубий
вилоятларда 5–25 январь, марказий минтақада жойлашган
вилоятларда 20 февраль–10 март, шимолий минтақаларда 5–25 март,
тўқсонбости муддатда марказий минтақада жойлашган вилоятларда
15 ноябрь–15 декабрь ва шимолий минтақаларда 1 ноябрь–1
декабрда, ёзги-кузги муддатда шимолий минтақаларда 15 август–1
сентябрь, бошқа вилоятларда 15 август–10 сентябрда экилади. Пиёз
уруғи 10 сотих майдонга баҳорги муддатда 1,2–1,5 кг, ёзги-кузги ва
тўқсонбости муддатда 2 кг. гача сарфланади. Ернинг нишабига қараб
қатор ораларини 70–90 см. дан олиб тўрт қаторли усулда экилади.
Уруғлар ерга 1,5–2 см чуқурликка кўмилади. Уруғлар сепилгандан
кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

📌Парваришлаш. Пиёзни баҳорда экиш учун жўяклар кузда олиб
қўйилади. Ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатларда пиёз ўртаги, ёзги
сабзавот, картошка ҳамда ғалладан кейин экилади. Пиёз икки-уч
марта - дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6–8 см. га етганда, иккинчи
марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана
қилинади. Қатор оралари 15–16 см чуқурликда юмшатилиб бегонаўтлар йўқотилади.

📌Ўғитлаш. Пиёз патак илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан
тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг
устки қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб
қилади. Бўз тупроқларда ҳар 10 сотихга ўртача 30 кг азот, 22 кг
фосфор ва 9 кг калий бериш керак. Ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ
тупроқларда эса 25 кг азот, 20 кг фосфор ва 8 кг калий беришни
тақозо этади. Шўрланган, тупроқ бонитети паст бўлган ўтлоқи
тақир, тақир тупроқларда пиёз етиштирилганда 32 кг азот, 22 кг
фосфор ва 10 кг калий бериш керак.
📌Суғориш. Ниҳоллар униб чиқаётган ва пиёз боши шаклланаётган
даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат вегетация
даврининг охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина
ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Сизот суви чуқур
жойлашган бўз тупроқли ерларда кўкламнинг охири ёзнинг
бошларида пиёз ҳар 7–10 кунда суғорилади. Пиёзбошининг ўсиши
тўхтагандан кейин экин 12–14 кун оралатиб икки марта суғорилади
ва йиғиб-териб олишга бир ой қолганда суғориш тўхтатилади. Сизот
суви яқин бўлган жойларда пиёзни вегетация даврида 7–9 марта
суғориш керак.
📌Ҳосилни йиғиштириш. Пиёз поялари ётиб қолганда пиёз бошлари
етилган деб ҳисобланади. Пиёз бошлари ковлаб ёки пояси билан
бирга суғуриб олинади.
@agromir_yaypan
​​Симқуртлар ва уларга қарши кураш чоралари

Ушбу зараркунанда қирсилдоқ қўнғиз личинкаси ҳисобланади. Республикамиз шароитида 4-5 йилда бир авлод бериб ривожланади.
Симқуртлар кўпроқ зич физикавий хусусиятга эга оғир тупроқларда учрайди ва улар турли хил органик қолдиқлар билан картошка ва бошқа кўп сабзавотлар илдизларини айниқса кўчатлик даврида, кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб зарарлайди, ўсимликларнинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади ҳамда ҳосилдорлик кескин камаяди. Бу зараркунандалар иссиқхоналарда ҳам кўп учрайди. Бодринг, помидор, қулупнай, ширин ва аччиқ қалампир сингари сабзавотларга зиён етказади.

Кураш чоралари:
Дорихонамиз томонидан симқуртларга қарши юқори сифатли, таъсир этувчиси таркибида Сиперметрин,Делтаметрин,Хлорприфос бор химикатлар тавсия қилинган. Самараси кафолатланган.

@agromir_yaypan
👍1🤯1
​​Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва уни таъсири:
1. Димиқтириш нафас олиш йўлларини беркитади. Тухумлар, хашоратлар ва каналар.
2. Захар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.
3. Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.
Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?
Калкондорлар(шитовка),кизил олма канаси,унсимон курт,шафтоли постлок бити.
Овипрон сепиш вакти ва коидаси.
1. Ҳарорат фақат +4 C дан юқори бўлганда сепинг. Агар ҳаво совуқ бўлса, мой ва сув тез бир-биридан ажралиб кетади. Агар тиним даври охирида сепаётган бўлсангиз, очилган куртаклар учи ва гуллар зарарланишидан эҳтиёт бўлинг, ҳарорат 0 C дан пасайиб кетмаслиги шарт.

2. Намлик миқдори (RH%) 60% дан кам бўлмаслиги шарт, бу мойни тез парланиб кетишига ёрдам беради. Агар дарахтлар хўл ёки ҳаво ёмғирли бўлса ҳам аралашма сепишни тўхтатинг. Чунки мой парланиб кетмайди ва дарахтларга зарар етади.

3. Шамол бўлганда ҳам сепманг. Дарахтлар қаторининг бир тарафи қуригандан сўнг иккинчи тарафига пуркаманг! (мой миқдори кўпайиб кетади).
@agromir_yaypan
Расмда ушбу карантин хашоратларнинг зарарлаган шохлари.
Вактида кураш олиб борилмаса мева сифати кескин тушиб кетиши,хатто дарахтнинг нобуд болишигача олиб келади.
👍2
​​Агромарказимизда ЭРОН давлатида ишлаб чикарилган аналоги Овипрон болган препаратлар мавжуд.
Сарф расходи 15лт/тоннасига .
Препарат нархи 70000 сум/лт . хисобланади.

@agromir_yaypan
👍1
2025/10/25 17:16:59
Back to Top
HTML Embed Code: